Мевалар савдоси Принтер учун
26.07.2010 й.
islom.uz
1. Мева ҳали кўринмай туриб унинг савдосини қилиш жоиз эмас. Чунки, йўқ нарсанинг савдоси дуруст бўлмайди.
2. Мева зоҳир бўлгач, у ҳали пишмай туриб, узиб олмай дарахтида тура турсин деган шарт билан савдо қилиш ҳам жоиз бўлмайди.
3. Мева зоҳир бўлгач, у ҳали пишмай туриб, агар ундан манфаатланиш мумкин бўлса, узиб олиш шарти билан савдо қилиш жоиздир.
4. Мева етилиб пишгач уни савдоси мутлақ жоиз бўлаверади. Чунки, бунда талофат етиши мумкин бўлган давр ўтган бўлади.
ВАЗЪУЛ ЖАВОИҲ
(Савдо қилингандан сўнг офат етган экинларнинг нархини тушириш)

Ушбу масалани фуқаҳоларимиз савдо бобида дарахтдаги мевани сотиш муносабати билан, ижара бобида ва бошқа бобларда баҳс қилишган. Бу масалани шаръий асоси Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг ушбу ҳадислари бўлса ажабмас.

Агар Аллоҳ мевани бермай қўйса, сизлардан бирингиз ўз биродарининг молини нима эвазига олади?”. (Имом Бухорий 3/101, Имом Муслим 10/217).
“Агар биродарингдан мева сотиб олсанг, бас унга табиий офат етса сен учун ундан бирор нарса олишинг ҳалол бўлмайди. Биродаринг молини ноҳақдан оласанми?”. (Имом Муслим ривояти 10/216).  
Яна шунингдек Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам табиий офат етган нарсаларнинг нархини тушуришга буюрганлари ҳам маълум. (Муслим ривояти 10/218).
Жоиҳа самовий офат бўлиб, у келган вақтида ҳеч ким кафолатни зиммасига ололмайди. Шамол, совуқ, иссиқ, ёмғир, дўл, чақмоқ ва шу каби инсон тоқати етмайдиган табиий офатлар, яна кофир аскарларнинг ва ўғри-қароқчиларнинг етказадиган талофатлари ҳам ушбу офатлар жумласига киради.
Имом Молик мазҳабида табиий офатнинг миқдори экиннинг учдан бирини ҳалок этиши билан белгиланади. Бунга далил қилиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васият тўғрисидаги: “Учдан бир, учдан бири ҳам кўп”, деган ҳадисларини келтиришади.
(Имом Бухорий ривояти 4/3, Имом Муслим ривояти 11/76).
Учдан бир ҳалокатнинг қийматими ёки миқдорими деган саволга моликийлар мазҳабида икки хил қараш бор.
(Ушбу ўрганган мавзуимиздаги маълумотлар бир оз қисқа бўлганлигидан, имкон қадар баъзи маълумотларни келтиришга ҳаракат қиламиз.
الْجَائِحَةُ луғатда جَوْحٌ дан олинган бўлиб маъноси ҳалок бўлишдир.
Шариат истилоҳида қадар одати жиҳатидан савдо қилиб қўйган экин ёки меваларига талофат етгани учун уни харидорга топширишдан ожиз қолишга жоиҳа дейилади.
Экиннинг ҳалокати совуқ, қор, тўзон, иссиқ шамол, чигиртка, каламуш, ўт кетиши ёки сувсизлик сабабидан бўлиши мумкин. Агар экинга офат етса, харидорнинг талофат етмасдан олдин келишган нархидан туширилади. Бунда офат етказган зарар ҳисобланиб, офатдан саломат қолган экинга қўшилади. Яъни, ушбу экиннинг нархи офат етмасдан олдин қанча эди деб сўралади. Мисол учун йигирма дейилса, офат экиннинг ярмини ҳалок қилган бўлса, харидордан қолган ўнни олинади. Бу ҳолат савдо қилинган бўлиб, мол ҳали эгасига топширилмаган вақтда бўлади. Лекин сотувчи молни топширгандан сўнг экинга талофат, харидорнинг қўлида етган бўлса, бунда сотувчидан нархнинг маълум қисмини қайтиб олиш тўғри бўлмайди.
Ҳанафий, моликий ва ҳанбалийлар табиий офат экинга сотувчининг қўлида турган пайтида етса, унинг нархидан туширишга иттифоқ қилганлар. Моликийлар юқорида айтганимиздек, экиннинг учдан бирига талофат етса нарх туширилади деганлар ва агар табиий офат қурғоқчилик сабабидан бўлса, бунда зарарнинг миқдори белгиланмайди. Яъни оз ва кўпидан ҳам нарх туширилади. (Ал-Мавсуату фиқҳия ал-Кувайтия. Аридул-кутубил электрония.

ЎТИРОҚНИНГ БАДАВИЙГА СОТИШИ

Шаҳар ёки қишлоқда яшаб турган ўтроқ одамнинг бадавий (яъни, саҳродан келган одам) учун сотиши.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ўтроқ киши бадавий учун сотмайди”. (Имом Бухорий ривояти 3/94).
Ўтроқ киши четдан келган кишининг молини сотиб бериш учун даллоллик қилса, нархни қимматлатиб, шаҳар аҳлига зарар келтиради ва уларни қийинчиликка учрашига сабаб бўлади. Агар четдан келган одам ўз молини ўзи сотганда, нархни арзонроқ қилар эди.
Ўтроқ киши ўз молини четдан келган, бадавий одамга сотмоқчи бўлади. Унинг мақсади нархдан хабари бўлмаган одамга молни қимматроқ ўтказиш бўлади. Бунда ҳам шаҳар аҳиллари очарчилик ва қаҳатчилик ҳолатида зарар кўради. (Чунки савдогарлар ўз халқи учун зарур бўлган молларни бошқаларга сотиш ҳаракатида бўлиб қолади).
Жумҳур фуқаҳолар шу каби савдонинг дуруст бўлмаслиги учун бир неча шартларни қўйишган.
Савдо моли таом ёки бошқа нарса бўлишидан қатъий назар кишиларнинг унга эҳтиёжи тушиб турган бўлса;
Бадавий нархдан бехабар бўлса;
Бадавий ўз молини сақлаш ёки ейиш учун эмас, балки сотишни мақсад қилган бўлса;
Демак, ушбу шарт топилганда ўтроқ одам четдан келган кишининг савдо молини сотиши ёки унга ўз молини сотиши дуруст бўлмайди.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri