Эснаганда қўлини оғизига қўйсин Принтер учун
17.09.2010 й.
islom.uz
Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирингизни эсноқ тутса, қўлини оғзига қўйсин. Чунки, шайтон ичига кириб кетади», дедилар».
Шарҳ: Эсноқни қайтаришга уринмаслик шайтонга йўл очиб бериш ила баробар иш. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эсноқни қайтаришга ўзига хос тавсия қилмоқдалар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан  ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эсноқ тутган қўлини оғзига қўйсин. Чунки у (эснаш) шайтондандир», дедилар».
Шарҳ: Албатта, эснаган одам оғзини борича очиб, овоз чиқариб эснагандан кўра, эсноқ келганда иложир борича оғзини юмиб, қўли билан уни тўсгани ўзи учун ҳам, унинг атроидагилр учун ҳам яхши ва гўзалдир.
Умуман олганда эсноқ яхшилик аломати эмас. Ундай нарсани иложи борича юзага чиқармасликка ҳаракат қилиш лозим. Ислом одоби шуни тақозо қилади.

 Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳунинг ўғилларидан, у отасидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам
«Бирингизни эсноқ тутиб қолса, қўлини оғзига қўйсин. Бўлмаса шайтон кириб кетади», дедилар».
Шарҳ: Бошқа бир ҳадисда эса аввалги ҳадиснинг мазмуни такрор келган экан.


...Абдурроҳман ибн Абу Саъийддан, у отасидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам
«Бирингизни эсноқ тутиб қолса, қўли билан оғзини ушласин. Бўлмаса шайтон кириб кетади», дедилар».
Шарҳ: Бунда ҳадисда ҳам фақат лафзда бир оз фарқ бор экан, холос.
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz