Ёш болалар билан қўл бериб сўрашиш Принтер учун
17.09.2010 й.
 
islom.uz
Салама ибн Вурдон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Анас ибн Моликни одамлар билан қўл бериб сўрашаётганини кўрдим. Бас, у мендан:
«Сен кимсан?» деб сўради.
«Бани Лайснинг мавлосиданман», дедим.
У менинг бошимни уч марта силади ва:
«Аллоҳ сенга барака берсин», деди
».
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан улуғ, аҳли фазл инсонларнинг ёш болаларга муносабатлари қандай бўлиши кераклигини билиб оламиз.
Ҳазрати Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ўн йил давомида кечаю-кундуз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларида бўлган, у Зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан энг кўп ҳадис ривоят қилган, суннатга тўлиқ амал қилган улуғ, буюк инсондирлар. Ушбу ҳадисда ана шундай зотнинг ўзлари дарс олган мадрасаи Муҳаммадиянинг одобларидан, карамли ҳулқларидан бир намуна ҳикоя қилинибди. Бу зот фақат катталар билан кўришиб, болаларга бефарқ бўлмабдилар, кичкинтой бола билан ҳам кўришиб, ҳақига дуо қилиб қўйибдилар.
Бу воқеа ёш саҳобийга қаттиқ таъсир қилиб, умрбод хотираларида қолган экан, кейинчалик ушбу ривоятни қилиб, бошқаларга ҳам етказибдилар, биз ҳам шу баҳонада бу нарсани билиб, ўрганиб турибмиз.
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz