Режа: 1. Унлилар 2. Ундошлар Таянч сўз ва атамалар
Қисқа унлилар
Ҳаракатлар
Мустаълий
Чўзиқ унлилар
Мадд ҳарфлари
Мустафил
Фатҳа ҳаракати
Касра ҳаракати
Замма ҳаракати
Унлилар
Араб тилида олтита унли товуш мавжуд; а, и, у қисқа унлилар ва ã, ũ, ỹ чўзиқ унлилар. Улар кўриб турганингиздек асли уч навдаги товуш бўлиб, талаффуз миқдорида, яъни чўзиқ ва чўзиқсизликда фарқланади. Аниқроғи, чўзиқ унлилар иккита қисқа унли талаффузига сарф этилган вақт миқдорида чўзиб айтилади. Мисол учун «а-а» дейишга кетган вақт миқдорича. Бу – чўзиқ унлилар қисқа унлиларга нисбатан икки баробар чўзиқ талаффуз этилади, деганидир. Араб имлосида қисқа унлилар ҳарфлар билан эмас, балки, маълум белгилар билан ифодаланади. Бу белгилар «ҳаракатлар» деб аталади. Ҳаракатлар ҳарфнинг усти ёки остига қўйилади: а) Ҳарфнинг устига қисқа ётиқ чизиқча َ қўйилса, бу «а»ни билдиради ва бу ҳаракат «фатҳа» деб аталади. б) Агар ушбу чизиқча ҳарфнинг остига ِ қўйилса, «и» ни билдиради ва «касра» деб номланади. в) Ҳарфнинг устига гўё «вãв»нинг кичкинаси ُ юклатилса, бу «у» ни англатади ва «замма» деб юритилади. Ҳаракат – маълум ўриндаги ундошдан сўнг қандай унли талаффуз этилишига ишора қилувчи белгидир. Бинобарин, унли бевосита ўша ундошга қўшиб талаффуз қилинади: ب – б → بَ – ба بِ – би بُ – бу ت – т → تَ – та تِ – ти تُ – ту س – с → سَ – са سِ – си سُ – су Аммо буларнинг чўзиқлари, яъни, ã, ũ, ỹ чўзиқ унлилар эса мазкур ҳаракатлар кетидан қўшимча ҳарфлар келтириш ёрдамида ифодаланиди: а) фатҳадан сўнг қўйилган белгисиз алиф ( ا ) «ã»ни; б) касрадан сўнг қўйилган белгисиз йã ( ي ) «ũ»ни; в) заммадан сўнг қўйилган белгисиз вãв ( و ) «ỹ»ни ифодалайди: أَ – ‘а إِ – ‘и أُ – ‘у ءَا – ‘ã إِى – ‘ũ أُو – ‘ỹ تَ – та ↔ تَا – тã لِنْ – лин ↔ لِينْ – лũн نُنْ – нун ↔ نُونْ – нỹн Кўриб турганингиздек, бу ўринда «ي» ва «و» ҳарфлари ўз товушлари, яъни «й» ва «в» товушларини англатмайди, балки алиф каби фақатгина маълум ўриндаги унлининг чўзиқлигини билдиради. Шунинг учун бундай ҳолатда мазкур уч ҳарф «чўзиқ унлиларнинг ёзувдаги ифодаси» деб аталади ва «мадд (чўзув) ҳарфлари» деб юритилади.
Мулоҳазалар: • Мазкур учала мадд ҳарфлари бошқа ўринда келганларидан фарқли ўлароқ, маддийя алиф, маддийя вав ва маддийя йа деб юритилади. • Ҳаракатлар белги бўлганликлари учун чўзиқ унлиларни ифодаловчи мадд ҳарфларига тобеъ деб эътибор қилинадилар. Фатҳа ҳаракати алифга тобеъ ва унинг жинсдоши ҳифобланади. Шунингдек, касра ҳаракати йа ҳарфининг, замма эса, вавнинг ҳамжинси деб қаралади.
Ундошлар
Араб тилида ундошлар талаффуз вақтидаги тил орқасининг танглай томон ҳаракатига кўра катта икки гуруҳга бўлинади: мустаълий, мустафил. Мустаълий – истиълоли деган маънони англатади. Истеъло кўтарилиш дегани бўлиб, тил орқасининг юқори танглай томон кўтарилишини ва товушнинг оғиз бўшлиғининг юқорисидан ўтишини билдиради. Ундошлардан еттитаси бошқаларидан фарқли равишда, ҳалқум торайиб, тилнинг орқаси юмшоқ танглайга кўтарилган, нутқ аъзолари нисбатан таранглашган ҳолда, қўшимча куч билан талаффуз қилинади. Шу сабаб, уларнинг талаффузида товуш оғиз бўшлиғидан ўтишда бўшлиғнинг юқорисидан тепа танглайга урилиб ўтади ва йўғон ҳосил бўлади. Мазкур омиллар натижасида улардан сўнг келган «а» ва «ã» унли йўғонлашади, «о»лашади, яъни йўғон «о» ва «õ» шаклида талаффуз этилади. Улар қуйидагилардир: خ ص ض ط ظ غ ق Бу товушлар «мустаълий» (юқори ундошлар) деб номланади. Мустафил – истифолали деганидир. Истифола истеълонинг зидди бўлиб, пастлаш, қуйи бўлиш деган маъноларни билдиради ва нутқ товушининг талаффузида тилнинг паст бўлишини, кўтарилмаслигини англатади. Юқоридаги еттита истеъло товушларидан бошқа барча ундошлар истифола товушлари бўлиб, уларнинг талаффузида истиълоларда бўлган мазкур ҳолатлар кузатилмайди. Шу боис улар сўнгидан келган унли ҳам ўзгариш топмайди. Бу тур ундошлар «мустафил» (қуйи ундошлар) деб номланади. Мисол учун солиштиринг: мустафил мустаълий تَ – та طَ – то ا ذَ – зã ظَا – зõ سَ – са صَ – со حَا – ҳã خَا – хõ
Лекин ر товуши ўзи аслида истифола билан яъни оддий айтиладиган товушлардан бўлса-да, айрим ўринларда, жумладан, фатҳали ва заммали бўлганида мустаълий товушлар каби йўғон талаффуз этилади. Бинобарин, ундан сўнг келган «а» товуши ҳам «о»лашади: رَا – рõ رَقَـصَ – роқосо Демак фатҳа ҳаракати ушбу саккиз ҳарф устида келганида гўё йоғон «о» унлини англатади. Алиф эса унинг чўзиқлилигини ифодалайди. Бошқа унлилар ундошлар сабабли ўзгариш топмайди.