Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда кўриш Принтер учун
14.10.2010 й.
islom.uz
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий алайҳиссалом:
«Ким мени тушда кўрса, ҳақиқатда мени кўрган бўлади. Чунки шайтон менинг мисолимга кира олмайди», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Пайғамбар алайҳиссаломнинг бу гапларидан ким тушида у зотни кўрса ҳақиқий туш кўрган бўлиши, шайтон у кишининг шаклига кириб одамларнинг тушига кира олмаслигини билиб оламиз.
Аслида эса шайтонлар турли шаклларга кириш қобилиятига эга. Бинобарин улар турли шахслар шаклида одамларнинг тушларига ҳам кириши мумкин. Аммо Пайғамбар алайҳиссаломнинг шаклига киришлари мутлақо мумкин эмас экан. Шунинг учун ким тушида Пайғамбар алайҳиссаломни кўрса ҳақ туш кўрган бўлар экан.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади
«Ким мени тушда кўрса, албатта, ўнгида ҳам кўради. Шайтон менинг мисолимга кира олмайди», дедилар».
Учовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Бундан Расулуллоҳ алайҳиссаломни тушда кўриш катта башорат эканлиги келиб чиқади. Ким Пайғамбар алайҳиссаломни тушида кўрса, ўнгида ҳам кўриши бор экан. Албатта, тушдаги бу кўриш Пайғамбар алайҳиссаломнинг вафотларидан кейин бўлса, ўнгда кўриш жаннатда бўлиши керак.
Аммо ким тушида Пайғамбар алайҳиссаломни ҳаётлик чоғларида кўрса, албатта, у зотнинг ўзларини ҳам кўради.

Икки шайх ривоятида:
«Ким мени кўрса, албатта, ҳақни кўрган бўлади. Албатта, шайтон менинг шаклимга кира олмайди», дедилар».
Шарҳ: Тушда Пайғамбар алайҳиссаломни комил сифатлари ила кўриш туш кўрувчи учун катта мақомдир. Аммо у зотни комил сифатлари ила кўрмаса, туш кўрувчининг нуқсони бўлади.
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri