«ОЯТУЛ КУРСИЙ» ва «БАҚАРА»нинг охирининг фазли Принтер учун
17.10.2010 й.
islom.uz
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг улуғ оят қайси эканини биласанми?» дедилар.
«Аллоҳ ва Унинг Расули аълам» дедим.
«Эй Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг улуғ оят қайси эканини биласанми?» дедилар.
«Аллоҳу лаа илаҳа иллаа ҳуу ал-Ҳайюл Қой-йум», дедим.
Шунда у зот кўксимга уриб:
«Аллоҳга қасамки, сенга илм муборак бўлсин, эй Абу Мунзир», дедилар
».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Шарҳ: Машҳур қори саҳобий Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг кунялари Абу Мунзир бўлган.
Бу ҳадиси шарифдан Қуръони Каримдаги энг улуғ оят «Оятул Курсий» эканини билиб оламиз. Чунки бу ояти карима Аллоҳ таолонинг Ўзига хос бўлиб, унда У зотнинг гўзал исмлари, олий сифатлари зикр қилингандир.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Аллоҳнинг китобида энг улуғ оят борлиги.
2. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Аллоҳнинг китобида энг улуғ оят «Оятул Курсий» эканини билишлари.
3. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг фазллари улуғлиги.

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У кишининг кичкина омборчасида хурмо бор эди. Fул келиб ундан олиб кетар эди. Ўшани Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилди.
Шунда у зот:
«Қачон уни кўрсанг, бисмиллаҳи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ижобат қил, дегин, дедилар.
У ҳалигини тутиб олди. У қайтиб келмасликка қасам ичган эди, қўйиб юборди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди.
«Асиринг нима қилди?» дедилар у зот.
«Қайтиб келмасликка қасам ичди», деди.
«Ёлғон айтди. У яна ёлғонга қайтади», дедилар.
У уни яна бир бор тутиб олди. У қайтиб келмасликка қасам ичди. У қўйиб юборди.
Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди.
«Асиринг нима қилди?» дедилар У зот.
«Қайтиб келмасликка қасам ичди», деди.
«Ёлғон айтди. У яна ёлғонга қайтади», дедилар.
У уни яна бир бор тутиб олди ва:
«Мен сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бормагунимча қўйиб юбормайман», деди.
«Мен сенга бир гап айтаман. «Оятул Курсий»ни уйингда ўқигин. Шунда шайтон ҳам, бошқаси ҳам сенга яқин келмайди», деди ғул.
Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди.
«Асиринг нима қилди?» дедилар у зот.
У ғулнинг айтганларининг хабарини берди.
«Ўзи ёлғончи бўлса ҳам, рост гапирибди», дедилар У зот
».
Термизий ва Бухорий ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда асосий қаҳрамонлардан бири ғул бўлиб турибди. Fул жоҳилий эътиқодга кўра, турли шаклларга кириш қобилияти бор ва кишиларни йўлдан адаштириб олиб кетадиган жин тоифасидир. Ислом мазкур жоҳилий эътиқодларни ботил эканини эълон қилди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Fул ҳам йўқ ва софар ҳам йўқ» дедилар. Яъни, жинларнинг ғул тоифаси ва сафар ойи тўғрисидаги барча жоҳилий эътиқодларнинг барчаси беҳудадир, деганлар.
Умуман, бу ҳадиси шарифда ғулларга оид бир қанча маълумотлар зикр қилинган.
Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳунинг кичкина омборчасида хурмо бор эди. Fул келиб ўша хурмодан олиб кетар эди. У киши бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилди. Шунда у зот: «Қачон уни кўрсанг, бисмиллаҳи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ижобат қил», дегин, дедилар. Кейин ҳадисда зикр қилинган ҳодисалар бўлди.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Fулни тутиб олиш мумкинлиги.
2. Fул ҳам қасам ичиши.
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Асиринг нима қилди?» дейишларидан у зот бўлиб ўтган ҳодисани олдиндан билганлари чиқади.
4. Fуллар ёлғончи бўлиши.
5. «Оятул Курсий»ни уйда ўқилса, шайтон ҳам, бошқаси ҳам яқин кела олмаслиги.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар нарсанинг саноми – кўзга кўринган жойи бўлади. Бақара сураси Қуръоннинг саномидир. Унда бир оят бор. Ўша оят Қуръон оятларининг саййидасидир. У «Оятул Курсий», дедилар
».

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким «Мўъмин»ни «Ҳаа мийм»дан «илайҳил масийр»гача ва «Оятул Курсий»ни эрталаб ўқиса, иккиси ила у кеч киргунча муҳофаза қилинади. Агар кеч кириши билан ўқиса, иккиси ила у тонг отгунча муҳофаза қилинади
», дедилар.
Иккисини Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Зумар сурасидан кейин келадиган Мўъмин сурасининг аввалги уч ояти ва «Оятул Курсий»ни ният билан эрталаб бир, кечқурун бир ўқиб юриш тавсия қилинмоқда. Ўшанда уларни ўқиган банда Аллоҳ таолонинг ҳифзи ҳимоясида бўлар экан.
Имом Доримий ривоят қиладилар, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо:
«Ким Бақара сурасидан ўн оятни–аввалидан тўрт оят, «Оятул Курсий» ва ундан кейинги икки оят ва охиридан уч оятни кечаси ўқиса, ўша уйга шу кечаси шайтон кирмайди», деганлар.
Имом Насаий Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос», деганлар.
Яъни, ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди, дегани.
Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳодисани ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Рамазон закотини сақлашга вакил қилдилар. Биров келиб тўпланган егуликдан ҳовучлаб ола бошлади. Уни ушлаб:
«Ҳозир сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бораман», дедим.
«Мени қўйиб юбор, бола-чақам бор, жуда ҳам муҳтожман», деди.
Уни қўйиб юбордим. Тонг отганда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Ҳой, Абу Ҳурайра! Кечаги асиринг нима қил¬ди?» дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, жуда ҳам муҳтожлигидан, бола-чақасининг кўплигидан шикоят қилувди, раҳмим келиб, қўйиб юбордим», дедим.
У зот алайҳиссалом:
«Сенга ёлғон гапирган бўлиб, қайтиб келса-чи?» дедилар. Пайғамбар алайҳиссаломнинг «қайтиб келса-чи», деганларидан унинг яна келишини билдим ва пойлаб турдим. У келиб, яна егуликдан ҳовучлаб ола бошлади. Уни тутиб олдим ва:
«Сени Расулуллоҳнинг олдиларига олиб бораман», дедим.
«Мени қўйиб юбор, бола-чақам бор, жуда ҳам муҳтожман», деди.
Раҳмим келиб, уни қўйиб юбордим. Тонг отганда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Ҳой, Абу Ҳурайра, кечаги асиринг нима қилди?» дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, жуда ҳам муҳтожлигидан, бола-чақасининг кўплигидан шикоят қилувди, раҳмим келиб, қўйиб юбордим», дедим.
У зот алайҳиссалом:
«Сенга ёлғон гапирган бўлиб, қайтиб келса-чи?» дедилар.
Учинчи марта пойлаб туриб, яна ушлаб олдим ва:
«Энди уч марта бўлди, сени, албатта, Расулуллоҳнинг ҳузурларига олиб бораман. Ҳар сафар қайтиб келмайман, деб яна келасан», дедим.
«Мени қўйиб юборсанг, Аллоҳ сенга манфаат берадиган сўзларни ўргатиб қўяман», деди.
«Улар қандай сўзлар?» дедим.
«Кўрпангга кириб ётганингда, «Оятул курси黬ни ўқисанг, Аллоҳ тарафидан сени қўриқчи қўриб турадиган бўлади. Тонг отгунча сенга шайтон яқинлашмайди», деди.
Эртасига Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Ўзи ёлғончи бўлса ҳам, сенга рост гапирибди, дедилар ва:
«Уч кундан бери ким билан гаплашаётганингни билансанми, эй Абу Ҳурайра?» дедилар.
Мен, йўқ, дедим. У зот алайҳиссалом:
«Ўша шайтондир», дедилар».
Имом Тобароний Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида шайтонни тутиб олгани менга етди. Мен унинг олдига бориб, менга айтишларича, сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида шайтонни тутиб олган эмишсан?» дедим.
У сўзлай бошлади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга закотдан тушган хурмони топширдилар. Мен уни ўзимнинг бир хонамга қўйдим. Ҳар куни уни озайиб бораётганини кўрдим. Бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилдим.
Бас, у зот менга:
«Бу шайтоннинг иши. Уни пойлагин», дедилар.
Кечаси уни пойладим. Кечасидан бир оз ўтганда у фил сувратида кела бошлади. Эшикнинг олдига етганда у ердаги тирқишдан бошқа сувратда ўтди. Сўнг хурмонинг олдига келиб, уни кемира бошлади.
Мен кийимларимни сарамжонлаб, ўзимни шайладим ва:
«Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу! Эй Аллоҳнинг душмани! Сен закотнинг хурмосига кўз олайтирдингми?! Сендан кўра ҳақлилар туриб, уни олмоқчи бўлдингми?! Сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бораман. Шармандангни чиқарадилар!» дедим.
У қайтиб келмаслик ҳақида ваъда берди. Мен эрталаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борсам, у зот:
«Асиринг нима қилди?» дедилар.
«Менга қайтиб келмаслик ҳақида ваъда берди», дедим.
«У албатта, қайтиб келади. Сен уни пойла», дедилар.
Мен иккинчи кечаси ҳам уни пойладим. У худди аввалгидек иш қилди. Мен ҳам худди аввалгидек иш қилдим. У қайтиб келмасликка аҳд берган эди, қўйиб юбордим.
Кейин хабарни етказиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига жўнадим. Қарасам, у зотнинг жарчилари: «Муоз қаерда?» деб жар чақириб юрибди.
«Эй Муоз! Асиринг нима қилди?» дедилар.
Мен хабарни айтдим.
«У, албатта, қайтиб келади. Сен уни пойла», дедилар.
Мен учинчи кечаси ҳам уни пойладим. У худди аввалгидек иш қилди. Мен ҳам аввалгидек иш қилдим. Мен унга:
«Эй Аллоҳнинг душмани! Менга икки марта сўз бериб мана учинчи марта келибсан. Энди сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бораман. У зот сени шарманда қиладилар», дедим.
«Мен аёлманд шайтонман. Мен сенинг олдинг¬га Насибийндан келдим. Мен бундан бошқа нарса топганимда келмас эдим. Сизнинг соҳибингиз пайғамбар бўлгунича биз сизнинг шу шаҳри¬нгизда эдик. Унга икки оят нозил бўлганидан ке¬йин ўша иккиси бизни бу ердан чиқариб юборди. Кейин биз Насибийнга кетдик. Ўша иккиси қайси уйда тиловат қилинса, у ерга уч кунгача шайтон кира олмайди. Агар мени қўйиб юборсанг, икковини сенга ўргатиб қўяман», деди.
«Хўп!» дедим.
«Оятул Курсий ва «Бақара»нинг охири, «Аманарросулу»дан охиригача», деди. Мен уни қўйиб юбордим. Кейин хабарни етказиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига жўнадим. Қарасам, у зотнинг жарчилари: «Муоз ибн Жабал қаерда?» деб жар чақириб юрибди. Мен у зотнинг ҳузурларига кирганимда:
«Эй Муоз! Асиринг нима қилди?» дедилар.
«Менга қайтиб келмаслик ҳақида сўз берди», дедим ва унинг гапларини айтдим. Шунда у зот:
«Тўғри айтибди. Аммо у ўзи ўта ёлғончи», дедилар.
Шундан кейин ўша икки оятни хурмога ўқир эдим. У камаймасди».
Имом Насаий, Ҳоким, Тобароний, Байҳақий ва Абу Нуъаймлар ривоят қиладилар:
«Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг идишида хурмо бор эди. Ундан ҳар замон хабар олиб турар эди. Уни озайиб бораётганини билиб пойлади. Кечаси балоғатга етган болага ўхшаш жонзот келаётганини кўрди. У айтади:
«Мен унга салом бердим. У алик олди. Кейин мен унга, сен кимсан, одаммисан, жинмисан, дедим.
«Жинман», деди у.
«Қўлингни бер», дедим.
Қўлини берди. Қўли итнинг қўлига, туки итнинг терисига ўхшар экан.
«Жинлар шундоқ халқ қилинганми?» дедим.
«Менинг билишимча, жинларнинг ичида мендан кўра ашаддийроғи йўқ», деди.
«Қилган ишингга нима сабаб бўлди?» дедим.
«Сенинг садақани яхши кўрадиган одам эканинг бизга етган эди. Сенинг таомингдан бир оз олмоқчи бўлдик», деди.
«Сизлардан бизни нима сақлайди?» дедим.
«Ушбу оят. Бақара сурасидаги Курсий ояти. Ким уни кеч кирганда ўқиса, тонг отгунча биздан сақланади. Ким уни тонг отганда ўқиса, кеч киргунча биздан сақланади», деди.
Эрталаб Убай Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб хабар берди.
«Рост айтибди, ифлос», дедилар у зот».
«Оятул Курсий»нинг фазли ҳақида келган баъзи ривоятларда яна қуйидаги маънолар бор:
1. «Оятул Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади.
2. «Оятул Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди.
3. «Оятул Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди.

Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Бақара сураси охиридаги икки оятни бир кечада ўқиса, кифоя қилади», дедилар
».
Тўртовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда зикри келган икки оят кўпчиликка «Ааманар Росулу» деган ном билан таниш. Ушбу ҳадисга ўхшаш бу икки оятнинг фазлини баён қилувчи ҳадис ва ривоятлар кўплигидан уларнинг ёд олиб ўқиб юрувчи мусулмонлар ҳам кўпдир.
Ушбу ҳадисни шарҳ қилган олимларимиз асосан ҳадисдаги «кифоя қилади»га урғу берганлар. Уларнинг шарҳ қилишларича, ким Бақара сураси охиридаги икки оятни бир кечада ўқиса:
1. Барча ёмонликлардан сақланишга кифоя қилади.
2. Шайтоннинг ёмонлигидан сақланишга кифоя қилади.
3. Савоб олишга кифоя қилади.
4. Кечасини Қуръон қироати ила бедор ўтказишдан кифоя қилади.
5. Инсу жиннинг ёмонлигидан кифоя қилади.
6. Қуръоннинг барчасини қироат қилишдан кифоя қилади.

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ осмонлару ерни халқ қилишдан икки минг йил олдин бир китоб ёзди. Ундан икки оятни нозил қилиб, улар ила Бақара сурасини хатм қилди. Ўша иккиси бир ҳовлида уч кеча ўқилса, унга шайтон ҳеч қачон яқинлашмайди», дедилар
».
Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Бақара сурасининг охиридаги «Ааманар Росулу»дан бошланадиган икки оятнинг фазли улуғлиги яққол кўриниб турибди. Бу икки оятнинг фазли ҳақида бошқа ривоятлар ҳам бор.
Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқи, улар менга Аршнинг остидаги хазинадан берилган», деганлар.
Ушбу икки оятни ихлос билан ўқиб юришга одатланиш керак.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri