Исломда мерос низоми ва унинг асослари |
|
20.10.2010 й. |
а) Меросга доир ҳукмлар: 1. Рукни 2. Шарти 3. Сабаби б) Меросдан ман қилувчи нарсалар в) Эркак ва аёллардан бўлган ворислар
Мероснинг рукнлари учтадир: 1.Муваррис - вафот этган киши, яъни мерос қолдирувчи 2.Ворис - сабаблар туфайли меросга ҳақли бўлган киши. 3.Маврус - маййит қолдирган мол, кўчмас мулк каби нарсалар. Буни ирс ( إرث ), турос (تراث) мерос ( ميراث) тарика (تركة) деб ҳам аталади. Мазкур уч рукннинг барчаси мавжуд бўлгандагина, мерос юзага келади. Агар улардан бири бўлмаса, мерос вужудга келмайди.
|