Қõф ҳарфи шаклан фã ҳарфига ўхшайди. Фақат ундан нуқтасининг жуфтлиги билан ҳамда ёлғиз ва сўз охирида келганида паст қисмининг чуқурроқлиги билан фарқланади. Кãф ҳарфи ёлғиз ва сўз охирида келганида лãм ҳарфига ўхшаб кетади. Бироқ, унинг ўртасига кãфнинг сўз бошидаги шаклининг кичрайтирилган сурати қўйилади. Бошқа ўринларда у устидаги ётиқ чизиқ билан ажраб туради. Ҳã ҳарфининг хусусияти шундаки, унинг тўрт шакли бўлиб, сўздаги ўрнига кўра уларнинг бири билан ифода топади. Бу дарсда ҳам биз ўтган дарсдаги каби ўзбек тилида ўхшашлари бор ундошлар билан танишамиз. Улар икки орқа тил ундоши ق, ва ك ҳамда ҳалқум ундоши ه товушларидир. Биз шу жойгача бирма-бир ўрганиб чиққан нутқ товушларининг барчаси истифола товушлари эди. Ушбу дарсда биз илк бор истиъло ундошларидан бирининг – ق ундошининг талаффузини ўрганамиз. Истиъло ундошларида тилнинг орқаси танглай томон кўтарилиб, нутқ аъзоларининг нисбатан таранглашиши ва бунинг натижасида товушнинг йўғонлик касб этиши бизларга маълум. Истиъло ундошларидаги мазкур ҳолатни ўз талаффузингизда тўғри акс эттиришингиз учун, уларнинг биринчисида яъни ушбу дарсда уни тўла ўзлаштиришга ҳаракат қилишингиз керак.
قундоши
13. ق чуқур тил орқани юмшоқ (чуқур) танглайга қаттиқ уриш билан ҳосил қилинади. Танбеҳ: Яъни у тил ва танглайнинг энг орқасидан, ичкарисидан айтилади. Бунда ҳаво оқими махражни ёриб ўтади, натижада товуш портлаб чиқади. ق ўзбек тилидаги «қ»дан кўра ичкарироқдан ҳамда йўғонроқ, кучлироқ ва жаранглироқ талаффуз қилинади. Уни ўз махражидан кўра олдироқдан ёки сирғалтириб бўш айтиш ярамайди. Уни талаффуз қилишда ва истиълосини адо этишда тилнинг ҳолатини ҳис этишга аҳамият беринг.
15. هـ ҳалқумнинг боши, яъни товуш пайчаларидан чиқади. Танбеҳ: У товуш пайчаларининг торайиши натижасида ҳосил бўлган тирқишдан ҳавонинг қисилиб, сирғалиб ўтиши билан пайдо бўлади. Бу товуш ҳамзанинг махраждошидир. Уни ҳалқумнинг ўртаси ё юқорисидан, танглай, тил ёки лабнинг иштирокида айтишдан эҳтиёт бўлиш керак. Уни ح товуши каби, яъни ҳалқум ўртасидан айтиш хатодир. Бу ҳолат юқори товушлар олдида кўпроқ учрайди. Ўзбек тилидаги «ҳ» ундоши ҳам бўғизнинг торайиши билан айтилса-да, у мазкур пайчаларда пайдо бўлмайди ҳамда тил ва танглайга сирғалганида тўлиқ ҳосил бўлади.