Иймон ва илмий далиллар Принтер учун
27.12.2010 й.
islom.uz
Ҳар қандай инсон феълида қандайдир мутлоқ қодир куч борлигига ишонч туйғуси мавжуд. Бy, ақлнинг самараларидан биридир. Борлиққа назар солинса ва коинотдаги нарсалар синчиклаб ўрганилса, барча нарсалар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаганининг, балки улар бир яратгувчи томонидан яратилганининг гувоҳи бўламиз.
Инсоният тарихи ва тафаккур тараққиёти тарихи диний бўлмаган манбалардан ўрганилса ҳам, яратгувчи кучга бўлган эътиқод ўша яратувчининг борлигига кўрсатиладиган далиллардан олдин вужудга келгани аён бўлади. Умуман, диний билимларга таянмай туриб яратувчига нисбатан ақийданинг пайдо бўлган вақтини аниқлаш қийин. Зеро, ҳаммадан қудратли ҳамда мангу барҳаёт Зот ҳақидаги фикр ва мушоҳада, бош-қа билимлар қатори, ўзимиз сезмаган ҳолда пайдо бўлади.
Инсоннинг Аллоҳга бўлган эътиқоди ривожлана боргандан сўнг, Аллоҳ пайғамбарларини одамларга тўғри йўлни кўрсатиш учун даъват этиб, уларни мўъжизалар билан қўллаб-қувватлади. Мўъжиза инсоннинг қудрати етмайдиган одатдан ташқари амаллар бўлиб, уни кўргандан сўнггина одамлар пайғамбарларнинг Аллоҳнинг ҳақиқий элчилари эканлигига ишонганлар. Исломда эса, инсонларни Аллоҳга ишонтириш учун ақлни ишга солиш услуби қўлланган. Бу ҳолат бошқа динларда учрамайди. Қуръон оятлари ҳам Аллоҳга Иймон келтириш учун ақлий далилларга суянишга чақирган. Табиийки, «Қандай далиллар?»–деган савол туғилади.

Энг катта далил

Аллоҳнинг борлигига энг улкан далиллардан бири галактикамиздир. Ўзимиз яшаб турган Ер ва унинг атрофидаги сон-саноқсиз юлдузлар ҳа-қида фикр юритиб ўйлаб кўрсак, кишини ҳайратга соладиган даражада ажойиботларни кўрамиз. Буларга инсоф билан назар солган кишининг, албатта, яратувчининг улуғлигига иймони зиёда бўлмасдан иложи йўқ.
Қуръони Каримдаги кўпгина оятлар ҳам инсонни мана шу борлиқнинг яратилишига, осмону ерга назар солиб фикр юритиш ва уларнинг сирларини билиб, ўзининг иймонини бақувват қилиб, шак-шубҳаларини ўзидан йироқлаштиришга чақиради.
Жумладан «Юнус» сурасида: «Сен: «Осмонлару ердаги нарсаларга назар солинглар», деб айт», дейилган бўлса (101-оят),
 «Аъроф» сурасида эса: «Осмонлару ернинг мулкларига, Аллоҳ яратган нарсаларга ва, ажаб эмаски, ажаллари яқинлашиб қолган бўлишига назар солмайдиларми?»–дейилади (185-оят).
Қуръони Карим таъбири билан айтганда, мана шу борлиққа назар солиб, ундаги ҳикмату сирларни билиб туриб ҳам Аллоҳга ишонмаганларга бошқа далил йўқдир. Чунки, шуларни кўриб туриб Аллоҳга ишонмаганларга бошқа далиллар таъсир қилмайди. Мўминлар эса шу борлиқнинг яралишини Аллоҳнинг борлигига далил қилиб келтирадилар.
Қуръони каримда: «Аллоҳ осмонлар ва ерни ҳақ ила яратгандир. Албатта, бунда мўминлар учун оят-белги бордир», дейилган («Анкабут» сураси, 44-оят).
«Жосия» сурасида эса: «Албатта, осмонлару ерда мўминлар учун оят-белгилар бордир», дейилган (3-оят).
«Борлиқ» нима дегани? Мунажжимларнинг айтишича, Еримиз қуёш системасидаги бир кичик сайёра ҳисобланади. Қуёш системаси эса умумий галактикадан бир парча. У эса, ўз навбатида, мунажжим тили билан айтганда, юлдуз шаҳарлари тўпламидан бир шаҳар, холос. Xўп, галактикамиздаги юлдузлар нечта? Оддий кўз билан қа-раганда, ердан туриб кўриш мумкин бўлган юлдузлар сони 6000 тадан ошмайди. Лекин махсус асбоблар орқали кузатилса, бутунлай ўзгача манзаранинг гувоҳи бўлинади. Юлдузларнинг умумий сони қирқ минг миллиондан юз минг миллионгача бўлиши мумкин! Бу юлдузлар ҳажмини нисбат келтириш йўли билан таърифласак, қуёш ҳам шу юлдузларнинг биридир. Лекин у бизга яқин бўл-ганлиги сабабли катта кўринади, холос. Аслида, қуёш ўртача юлдуз ҳисобланади.
Ҳозирги вақтгача кашф қилинган юлдузлардан энг миттиси «Ванманин» юлдузи бўлиб, у Ердан озгина каттароқдир. Шундай юлдузлардан миллион донасини олиб қуёшнинг ичига жойлаштирилса яна бўш жой қолар экан. Бошқа бир юлдузнинг номи «Манкабил Жавзо» бўлиб, катталиги шу даражада эканки, қуёш ҳажмидаги юлдузлардан бир неча миллионини унинг ичига жойласа бўлар экан.
 Энди бу юлдузларнинг биздан узоқлиги ҳақида фикр юритиб кўрайлик. Фазодаги юлдузларнинг бир-биридан узоқлигини тасаввур қилиш учун қуёш галактикасидаги юлдузлар торгина бир бурчакда қолиб кетган юлдузлар ҳисобланишини эслаш кифоя. Мисол учун, қуёш биздан 93 миллион мил узоқликдадир, яъни ойга қараганда 400 марта узоқ. Лекин бошқа юлдузлар масофасини ўлчамоқчи бўлсак, бизга триллион ҳисоби ҳам етишмайди. Шунинг учун ҳам, мунажжимлар масофани ўлчаш учун ёруғлик тезлигини ишлатадилар. Уларнинг ҳисобича, ёруғлик тезлиги секундига 186 минг мил экан. Қуёш галактикасидаги узоқ сайёралардан бири «Плутон»дан чиққан нур тўрт-беш соатда ерга етиб келади. Бошқа галактикадаги юлдузлардан чиққан нур тўрт-беш йилда, ҳозирча энг кучли асбоблар билан кўришга муваффақ бўлинган юлдузлардан чиққан нур эса икки миллион йилда етиб келади. Яна эътиборга сазовор нарса шуки, галактикамиз ўз ўқи атрофида секин айланади. Албатта мана шу миллиардлаб юлдузлар ва уларнинг тартибли равишда тизилиб туриши, маълум бир қонуниятга биноан ҳаракатланиши, бир-бири билан тўқнашиб кетмаслиги Аллоҳнинг борлигига очиқ-ойдин далилдир.
Қуръони каримнинг «Воқиъа» сурасида: «Юлдузларнинг манзиллари билан қасам ичаман. Албатта, агар билсангиз, бу – улуғ қасамдир», дейилган (75, 76-оят).
Бунинг сирига фақат яқиндагина, мунажжим олимлар улкан телескоплар орқали коинотнинг махфий сирларини қисман ўрганганларидан сўнг, тушуниб етилди. Эйнштейн шундай деган эди: «Менинг диним чегарасиз бир улкан руҳга бўлган ажабланишимдан иборатдир. Бу руҳнинг қудратидан бизнинг арзимас ақлимиз ўзи идрок қилганича баъзи бир нарсаларни кашф қилган, холос. Бу чуқур Иймонни ва олий илоҳий кучни тушуниб етиш учун мана шу коинотга қараб турсам, Аллоҳнинг борлигини қалбимга солади».
Америка Табиий Фанлар академиясининг аъзоси Марит Стенли шундай дейди:
«Борлиқдаги барча нарсалар Аллоҳнинг борлигига гувоҳлик беради, унинг қудрати ва улканлигига далил бўлади. Биз, олимлар, бу борлиқдаги баъзи бир нарсаларни текшириб кўрганимизда, Аллоҳнинг ҳикмати, қўли ва қудрати билан яратилган нарсаларни мулоҳаза қилишдан нарига ўта олмаймиз».
Шундай экан, биз борлиқни кўриб туриб, унинг ҳақиқатларини билиб туриб, Аллоҳга ишонмай нима қиламиз?! Аниқроғи, Қуръони Каримда келтирилган қуйидаги оятларни такрор эсга олмай иложимиз йўқ: «Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун белгилар бор. Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида эслайдиган, осмонлару ернинг яратилишини тафаккур қиладиганлар: «Роббимиз буни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан, бизни ўт азобидан сақлагин», деб айтадилар («Оли Имрон» сураси, 190, 191-оятлар).

Далиллардан яна бири

Қуръони каримнинг «Фуссилат» сурасида шундай дейилади: «Кечаю кундуз, қуёшу ой Унинг оят – белгиларидан. Бас, қуёшга ҳам, ойга ҳам сажда қилманглар. Уларни яратган Аллоҳга сажда қилинг» (37-оят).
Кечаю кундузнинг алмашиб туриши, маълумингизким, ернинг ўз ўқи атрофида айланишидан вужудга келади. Бу айланиш Аллоҳнинг борлигига энг ёрқин далиллардан биридир. Чунки, бу айланиш шу қадар аниқлик билан йўлга қўйилганки, унда бирор лаҳза ҳам адашиш юз бермайди.
Металлдан ясалган бир неча мисқолли соат бир кунда бир неча секунд хато қилади. Шундай бўлса ҳам, биз уни «Жуда тўғри юради», деб мақтаймиз. Соат билан ер куррасини солиштириб кўринг-а! Миллион-миллион тонна оғирликка эга бўлган ер курраси бир секундга, ҳаттоки секунднинг ўндан бирига ҳам адашмайди. Фарқ секунднинг 1000 дан бири бўлиши мумкин, лекин бу хато дейилмайди. Қолаверса, Аллоҳнинг ўзигагина аён бу жузъий фарқ-нинг инсонлар ҳаётига мутлақо таъсири йўқ. Ҳолбуки, ер айланишининг ер юзига жуда катта таъсири бор. Агар ер ўз ўқи атрофида айланиб турмаса, денгизу океанлар сувсиз бўлиб қолар эди. Агар ер ўз ўқи атрофида ҳозиргидан салгина тезроқ айланса, дунёдаги барча нарса парчаланиб кетарди. Аксинча, салгина секинроқ айланса, дунёдаги барча нарса ис-сиқ ёки совуқ сабабидан ҳалок бўлар эди.
Қуръони Каримда ернинг шунчалик нозик ҳаракатланишига қуйидаги оятда ишора қилинган: «Тоғларни кўриб, қимирламай турибди деб ҳисоблайсан. Ҳолбуки, улар булутнинг ўтишидек ўтурлар. Бу ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатидир» («Намл» сураси, 88-оят).
Мана шу оятда ернинг айланишини унинг юзидаги энг улкан нарса–тоғлар мисолида баён қилинган. Тоғлар ерга ёпишиб турган нарса бўлганидан, тоғнинг ҳаракати–ернинг ҳаракати, демакдир.

Табиатдаги далиллардан яна бири

Дунёдаги миллиардлаб юлдуз ва сайёраларни ва ҳоказо осмон жисмларини бир-бири билан тўқнашиб кетишдан Аллоҳ яратган «бутун дунё тортишиш қонуни» сақлаб туради. Биз яшаб турган ер шарида эса барча ўсимликлар, ҳайвонлар, пасттекисликлар, тоғлар, денгизлар–барча-барчаси жуда ҳам аниқ бир режа ва қонун-қоидаларга мувофиқ мавжудлигини илм-фан аллақачон исбот этган. Булар ҳам илоҳий кучнинг борлигига ва моддапарастларнинг «Бу дунё ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган» деган фикрларининг асоссиз эканлигига ёрқин далилдир.
Буюк олим Крейси Моррисон шундай деган экан: «Табиатдаги ажойиботлар ўрганиб чиқилса, уларнинг ҳар бирида ажойиб бир қасд ва режа борлигига ишонч комил бўлади. Уларнинг барчасида яратувчининг хоҳишига биноан тузилган режа амалга ошаётганлигига шубҳа қолмайди. Ер куррасинииг ҳажми, унинг қуёшдан узоқлиги, ер қобиғининг қалинлиги, сув миқдори, кислород ва карбонад ангидриднинг миқдори ва инсоннинг ҳаёти–буларнинг бари ўз-ўзидан, беқасд ва тартибсиз бўлаётгани йўқ, албатта. Уларнинг барчаси ажойиб бир низом, қасд ва режа орқали вужудга келгандир».
Мана шу режа ва қасд ҳақида Қуръони Каримнинг кўпгина оятларида гапириб ўтилган. Жумладан, «Бақара» сурасида шундай дейилади:
«Албатта, осмонлару ернинг яратилишида, кечаю кундузнинг алмашиб туришида, одамларга манфаатли нарсалари ила денгизда юриб турган кемада, Аллоҳнинг осмондан сув тушириб, у билан ўлган ерни тирилтириши ва унда турли жондорларни таратишида, шамолларни йўналтиришида, осмону ер орасидаги итоатгўй булутда ақл юритувчи қавмлар учун белгилар бор» (164-оят).
Ер фазода осилиб турган шардан иборатдир. Унинг ўз ўқи атрофида айланиши туфайли, юқорида айтганимиздек, кеча-кундуз вужудга келиши билан бирга бу айланиш шамоллар ҳаракатига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Шамоллар, ўз навбатида, океанлардан чиққан сув буғларини қитъаларнинг ичига олиб боради. У буғлар қалинлашгач, ёмғир бўлиб ерга тушади. Ёмғир эса чучук сув манбаидир. Ёмғир бўлмаса ер юзи қақраб, ҳаётдан асар ҳам қолмас эди. Шунингдек, Аллоҳ тупроқнинг таркибида ўсимликлар учун моддаларни яратган. Улардан озиқланган ўсимликлар униб-ўсади, уларни эса, ўз навбатида, жонзотлар тановул этади.
Мана шу нарсалар ер юзидаги ҳаёт сири ҳақидаги илмий ҳақиқатлардир. Қуръон ояти шу нарсани баён қилиб, табиатда режа борлиги, ундаги барча нарсалар ўзаро алоқадор эканлигини тасдиқлайди.
Қуръони Каримнинг «Раъд» сурасида шундай дейилади: «У ерни чўзиб, унда баланд тоғлар ва анҳорларни қилган, ҳар хил мевалардан жуфт-жуфт қилган зотдир. У кечани кундузга ўратур. Бунда, албатта, тафаккур қилувчи қавмлар учун оят – белгилар бордир» (3-оят).
Тушунмаган кишилар тоғларни ер юзидаги ортиқча нарса дейиши мумкин. Лекин уларнинг фойдаси жуда улкандир. Тоғларнинг чўққисида ҳаёт манбаи бўлмиш сувга айланадиган қор узоқ вақтгача сақланиб туради.
Қуръон оятларидан бирида яна шундай дейилади: «Ва Унинг оятларидан сизга қўрқув ва умид учун чақмоқни кўрсатади ва осмондан сувни нозил қилади-да, у билан ерни ўлгандан кейин тирилтиради. Албатта, бунда ақл юритадиган қавм учун оят – белгилар бордир» («Рум» сураси, 24-оят).
Чақмоқ билан ёмғир ёғиши ва ернинг тирилиши орасида қандай алоқа бор? Ернинг ҳаёти фақат сувнинг ўзига боғлиқми? Йўқ, бу ерда яна бошқа нарсалар бўлиб, ўсимликларнинг ўсишида асосий вазифани бажаради. У ҳам бўлса азот моддаси бўлиб, бу модда бўлмаса, ҳеч қандай ўсимлик ўсмайди. Азот тупроққа икки хил йўл билан аралашади:
1. Чақмоқ орқали. Ҳар чақмоқ чаққанда кислород билан азот аралашиб, ёмғир орқали ерга тушади. Чақмоқ билан шуғулланувчи олимлардан Карл Макрунинг айтишича, ҳар йили чақмоқлардан 100 миллион тонна азот пайдо бўлар, бу эса ер юзидаги заводларда ишлаб чиқарилган азотдан 10 марта кўп экан.
2. Бактериялар орқали. Ўсимликларнинг томирларида маълум бактериялар бўлиб, бу бактериялар ҳаводаги азотни олиб, қайта ишлаб, озуқа азотига айлантиради. Оятда олдин чақмоқ зикр қилиниб, ундан сўнг ёмғирни ва ерга ҳаёт киришини эслатиб ўтиш илмий ҳақиқатлар бўлиб, буларни Қуръон 15 аср олдин айтиб ўтган. Шунинг ўзи ҳам табиатда режа ва қасд борлигига ёрқин далилдир.

Далиллардан яна бири

Қуръони Каримнинг «Анъом» сурасида шундай дейилади:
«Албатта, Аллоҳ донни ҳам, данакни ҳам ёрувчи зотдир. У ўликдан тирикни чиқарадир ва тирикдан ўликни чиқаргувчидир. Ана        шундай Аллоҳдир. Сиз қаёққа бурилиб кет-   япсиз?!» (95-оят).
Яна бошқа бир оятда:
«Албатта, осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. У тирилтирур ва ўлдирур», дейилади («Тавба» сураси, 116-оят).
Ҳар бир нарсани ташкил қилувчи асосий нарса бўлади. Ер юзидаги жонзотларнинг энг олийсидан тортиб мураккабигача асосий ташкил қилувчи нарса ҳужайралардир.
Ҳужайра жуда кичкина нарса бўлиб, ўзида ҳаёт моддасини мужассамлаштирган. Ҳужайра катта-кичик барча жониворларга ҳаёт сабаби бўлиш қудратига эга. Ҳар бир ҳужайра ўз ҳаётида турли вазифаларни шундай аниқлик билан бажарадики, унинг олдида инсоннинг энг зўр соатларни ишлаб чиқаришдаги маҳорати ип эшолмай қолади. Ҳужайрани «протоплазма» деб ҳам аташади. Ҳар бир ўсимлик ва ҳайвон протоплазмалардан ташкил топган. Ўсимлик ва ҳайвонлардаги протоплазмалар бир хил бўлиб, озгина фарқ қилади. Бу эса, асосий ҳаётий фарқдир. Аслида, бу фарқлар жуда катта бўлиб, фақат, бизга махфий бўлиб қолган. Ҳаёт илмининг ҳақиқатлари шуни кўрсатадики, ҳамма протоплазмалар кўринишдан бир-бирига жуда ўхшайди-ю, аслида, бош-қача бўлиб чиқади. Бу ҳақда доктор Чарлис Эртест шундай дейди: «Менинг фикримча, ҳар бир ҳужайра шундай улкан бир жумбоқки, уни тушуниш биз учун жуда ҳам қийин. Ер юзидаги саноғига етиб бўлмайдиган барча ҳужайралар Аллоҳ қудратининг гувоҳидир. Фикр ва мантиқ шунга гувоҳлик беради. Шунинг учун ҳам, мен Аллоҳга қаттиқ ишонаман».

Далилларнинг яна бири

Ер юзидаги ўсимликларнинг яратилиши ҳам Аллоҳнинг борлигига ёрқин далилдир. Қуръони Каримнинг «Анъом» сурасида шундай дейилган:
«У осмондан сув нозил қилган Зотдир. Бас, у(сув) ила турли набототлар чиқардик: Ундан яшил гиёҳларни чиқардик. Ундан ғужум-ғужум бошоқлар чиқарамиз. Ва хурмодан, унинг новдаларидан яқин шингиллар чиқарамиз ва узум боғлари чиқарамиз. Бир-бирига ўхшаган ва ўх-шамаган зайтун ва анорларни чиқарамиз. Унинг мева қилиш пайтидаги мевасига ва пишишига назар солинг. Албатта, бундай нарсаларда иймон келтирадиган қавм учун оят–белгилар бордир» (99-оят).
«Ундан ғужум-ғужум бошоқлар чиқарамиз» деган жумла, яшил ўсимликдан дон чиқади, демакдир. Ҳозирги замон илмининг таъкидлашича, ўсимликнинг яшил баргларидаги ҳужайралар воситаси билан озуқа моддаси етилиб чиқади. Инсон барпо қилган энг мукаммал корхона ҳам яшил баргдаги ҳужайра корхонасичалик нарса ишлаб чиқара олмайди.
Яна, Қуръони каримнинг «Раъд» сурасидаги оят-да тупроғи, суви бир хил бўлгани билан, ўсимликларнинг мазаси ҳар хил бўлиши баён қилинган:
«Ва ер юзида қўшни бўлаклар бор. Шунингдек, узумлар, боғлар, экинзорлар, шохлаган ва шохламаган хурмолар бўлиб, бир хил сув ила суғорилурлар ва уларнинг баъзиларининг мевасини баъзилариникидан афзал қиламиз. Бунда, албатта, ақл ишлатувчи қавмлар учун оят – белгилар бордир» (4-оят).
«Зумар» сурасида Аллоҳ таоло ер юзидаги ўсимликларнинг ранги ҳар хил бўлишига эътиборни жалб қилади:
«Аллоҳ осмондан сув тушириб, уни ердаги манбаълардан юритиб қўйганини кўрмадингми?! Сўнгра у ила турли рангдаги экинларни чиқарур» (21-оят).
Қуръони карим ўсимлик аъзоларининг эркак ва ypғочига бўлинишини ҳам Аллоҳнинг борлигига далиллардан бири, дейди.
Баъзи бир ўсимликлар ўзини-ўзи чанглата олиши маълум. Лекин шундай ўсимликлар ҳам борки, улар ҳаво ва ҳашаротлар воситаси билан бош-қа ўсимликлардан чангланади. Шу тўғрида «Шyapo» сурасида шундай дейилган:
«Улар ерга қарамайдиларми?! Биз унда карамли жуфтлардан қанчаларини ундириб қўйибмиз. Албатта, бунда оят – белги бор» (7, 8-оятлар).  
Ўсимликнинг ўсиши ҳақида доктор Зумерман айтади: «Ҳар бир ўсимликнинг ўсиши учун ёруғлик, кимёвий моддалар, сув ва ҳаво кифоя қилмайди, балки уруғнинг ичида бир қувват бўлиб, муносиб вақти келганда ҳаракатга тушади ва бир ажо-йиб аниқлик билан ўсади. Уруғ, аслида, иккита ҳужайрадан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири кўп сонли ҳаракатлардан сўнг янги бир нарсани вужудга келтиради. У нарса ҳаётга ўсимлик бўлиб йўл олади. Шундай қилиб, буғдойнинг уруғидан буғдой, арпанинг уруғидан арпа ўсиб чиқади. Кўпчилик ўсимликлар бир-бирига жуда ўхшаш бўлишига қарамай ҳар бирининг ўзига хос сифатлари бордир».
Ўсимликлар бир-биридан фарқ қилишига қара-масдан, барчаларида топиладиган ўхшаш белгилари ҳам бор.
Масалан: барча ўсимликлар ўзидан озуқа моддаларни, шунингдек, кислород ва сув чиқаради. Баъзи бир ўсимликларнинг уруғи, танаси, барг ва гуллари бир-бирига ўхшайди, улар турли ўсимликларда бўлишига қарамай, бир-бирига ўхшаш вазифаларни бажаради. Ўсимликлар, шу билан бирга, ташқи таъсирлардан бир хилда таъсирланади. Масалан: барча ўсимликлар ёруғликка интилади. Ёруғлик бўлмаса, улар ҳалок бўлади.
Мана шу кўплаб қоидаларни, жумладан, ўсимликларнинг ўсиши ва баъзи сифатларнинг мерос бўлиб қолишини ким ишлаб чиққан?
Бу савол бизни бундан ҳам қийинроқ иккинчи бир саволга олиб боради. Биринчи ўсимликлар қаердан келган ёки бошқача айтганда, биринчи ўсимлик қандай яратилган?
Теран тафаккур кўзи билан қарасак, мана шулар ўзини-ўзи яратган ёки бирданига, сабабсиз, ўзича пайдо бўлиб қолган, дея олмаймиз. Балки, буларни яратувчи зотни излашга мажбур бўламиз.
 
« Олдинги

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort