Қафасдаги қуш Принтер учун
23.01.2011 й.
islom.uz
Ҳишом ибн Урвадан ривоят қилинади:
«Ибн Зубайр Маккадалигида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари қушларни қафасда кўтариб юришарди».
Шарҳ: Демак, ушбу ривоятдан қафасда боқиладиган қушларни қафасга солиб юришнинг жоизлиги келиб чиқади.
Чунки, бунга эътироз билдирмаган Абдуллоҳ ибн Зубайр улуғ саҳобалардан ҳисобланадилар. Ривоятда эса, бошқа саҳобалар ҳам зикр қилинмоқда. Буни кўрган одамлар ривоят қилишган, имом Бухорий эса, бу ҳадисларни ўз китобларига киритибдилар.
Ана шу ривоятдан «қушни қафасга солиш жоиз» деган ҳукм чиқади. Кўпчилик бу нарсани кўп марталаб сўраб юради, ушбу ҳадисдан бу масаланинг жавоби аниқ экани маълум бўлади.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Толҳанинг Абу Умайр деган ўғлини кўрдилар. Унинг нуғайр деган қушчаси бўлиб, у ўшани ўйнаб юрарди.
Бас, у зот:
«Эй, Абу Умайр! Нуғайрга нима бўлди?» – дедилар
».
Шарҳ: Боланинг қушчани ўйнаб юргани, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бунга эътироз билдирмай, унга ҳазил қилиб гапирганлари «қуш ўйнаса, бўлар экан» деган хулоса чиқаришга имкон беради.
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri