Мушрикни кўргани бориш Принтер учун
23.01.2011 й.
islom.uz
Анасдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир яҳудий бола хизмат қилиб юрар эди. У бемор бўлиб қолди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўргани келдилар. Унинг бош томонида ўтирдилар ва:
«Мусулмон бўл», – дедилар.
Шунда бола отасига қаради. Отаси ҳам унинг бош томонида турган эди. Ота унга:
«Абулқосим (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га итоат қил!» – деди.
Шунда у мусулмон бўлди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Буни дўзахдан қутқарган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!» – дея чиқдилар
».
Шарҳ: Демак, яхшилик умиди бор, Исломга хайрихоҳлиги бор мушриклар, ғайридийнларни ҳам касал бўлганда кўргани бориш мумкин экан. Уларнинг Исломга кириб қолишидан умидвор бўлиш керак экан. Бемор пайтида кўнгиллари юмшаб, Аллоҳ таолони эслаб турганлигида Исломга чақириш ҳам мумкин экан.
Демак, бетоб ётган ғайридийнларни бориб кўриш дуруст эмас, деган фикрларнинг асоси йўқ экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилганлар, яҳудий болани кўргани борганлар. Натижада ўша бола мусулмон бўлган экан. Мазкур яҳудий боланинг исми Абдул Қуддус бўлган.
Ҳанафийларнинг машҳур китобларидан бири бўлмиш «Дуррул Мухтор»да «Мусулмон зиммий яҳудий ёки насронийнинг беморлигини кўргани бориши жоиз. Чунки, бу уларнинг ҳаққида яхшиликнинг бир туридир. Биз бундан наҳй қилинмаганмиз. Шунингдек, мажусийни кўргани бориш ҳам жоиз», дейилган.
«Наводир» номли китобда қуйидагилар айтилади:
«Яҳудий ёки мажусий қўшнининг боласи ёки яқини ўлиб қолса, унга таъзия билдирмоқ лозим бўлади. «Аллоҳ сенга унинг ўрнига ундан яхшисини берсин. Сени яхшиласин», дейилади».
Ақлини таниб қолган, лекин балоғатга етмаган ёш бола Исломни қабул қилса бўлиши ҳам ушбу ҳадисдан олинади.
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri