Кофирни лаънатлаш Принтер учун
28.01.2011 й.
islom.uz
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Ё Расулуллоҳ! Мушриклар зиддига Аллоҳга дуо қилинг», – дейилди.
«Мен лаънатчи қилиб юборилганим йўқ. Мен раҳмат этиб юборилганман», – дедилар
».

Шарҳ: Албатта, бу гап мушрикларнинг тазйиқи саҳобаи киромнинг жонларидан ўтиб кетганидан кейин, уларнинг кирдикорлари мусулмонларнинг тоқатини тоқ қилганидан кейин, чидаб бўлмас даражага етганидан кейин айтилган.
Мушриклардан етган азоб-уқубатларни айтиб адо қилиб бўлмайди. Шунинг учун саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мушрикларни дуоибад қилишларини сўрашган, шояд шу дуо ижобат бўлиб, душманларнинг шарридан Аллоҳ таоло бизни халос қилса, деган умидда мурожаат қилишган бўлса керак.
Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен лаънатчи қилиб юборилганим йўқ. Мен раҳмат этиб юборилганман», деганлар.
Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига бевосита душманлик қилиб турган, таҳдид солиб турган, йўқ қилиб юбориш режасини тузиб юрган мушрикларни ҳам лаънатлашга рози бўлмаганлар. Ўзларининг оламларга раҳмат қилиб юборилганларини эслатганлар.
Имом Бухорий бу ҳадисни ушбу бобга «кофирни ҳам лаънатлаб бўлмайди» деган маънода киритганлар. Чунки, «лаънат бўлсин» дейиш «Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлсин» дейиш билан баробардир. Бошқача қилиб айтганда, бу гапдан «мусулмон бўлмаса ҳам, майли» деган маъно чиқиб қолади.
Мўмин-мусулмон одам ҳар бир банданинг Аллоҳ таолонинг раҳматидан баҳраманд бўлишини ният қилиши лозим. Ана шу олижанобликни эсдан чиқармаслик керак. Ҳатто вафот этган кофирга ҳам лаънат айтиб бўлмайди, чунки унинг тирик қариндошига озор бериб қўйиш мумкин.
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri