Расулуллоҳ (с.а.в.) аёллари хусусидаги муҳим сўз. Принтер учун
28.01.2011 й.
islom.uz
У зотнинг (с.а.в.) никоҳлари шаҳват қасди билан бўлганми?
 
Пайғамбар (с.а.в.) агар лаззат ва шаҳват йўлини хоҳлаганларида фақат бокира қизга уйланган бўлардилар. Аммо у зот Оишадан (р.а.) бошқа бокирага уйланмадилар ва ҳамма аёллари эрдан чиққан «туллар» эдилар, чунки никоҳлари Ислом душманлари айтадиганидек, лаззат ва шаҳват учун эмас, балки машҳур ғоя ва улуғ ҳукм учун бўлган. Расулуллоҳ (с.а.в.) аёлларнинг асосий қисми билан ёшлари элликдан ўтгандаги улуғ ёшлик ва қарилик даврларида турмуш қурганлар. Агар аёллари маишат ва шаҳват учун бўлганида навқиронликларидаёқ уйланган бўлардилар ва никоҳларига фақат бокираларни олган бўлардилар. Ўзлари Жобирга айтганларидек: «Бокирага уйланмайсанми, сен у билан ўйин­-кулги қиласан ва у сен билан ўйин­кулги қилади ва сен уни кулдирасан ва у сени кулдиради». 

Расулуллоҳ (с.а.в.) ўзларининг саҳобаларига ва умматларига бокираларга уйланишни тарғиб қилганлар. Набий (с.а.в.) айтдилар: «Бокираларга уйланинглар, чунки улар оғизлари ширинроқ, фарзанд кўришлари осонроқ ва енгил нарсаларга кўникувчанроқ (яъни, кўп нарса талаб қилмайди)». (Ибн Можа ривояти) Шу юқоридаги мисоллар билан айбловчиларнинг иддиолари ботил бўлди. Ва яна Расулнинг (с.а.в.) кўп аёлларни никоҳларига олганларининг ҳикмати сабабини ёритишга, «Расулнинг (с.а.в.) аёлларнинг кўплиги атрофидаги шубҳалар ва ботил сўзлар» деган рисолада алоҳида баҳс очганмиз (Набий Пайғамбарнинг (с.а.в.) аёлларининг кўплиги ҳикматлари қуйидаги ишларда кўринади:
1. Раббиларининг рисолатини – Исломни ёйиш учун аёллари тараф қариндош эркаклари кўп ёрдам бериб, душманга қарши қувватли бўлишларига кўмакдош бўлишган.
2. Аёлларини олган қабилалар билан никоҳ сабабли боғланган қариндошлик орқали ўзаро ҳурмат ва борди­келдилар боғланган.
3. Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) (аёллари кўплиги сабабли) ички аҳволларининг кўпчиликка маълум бўлиши. Бу нарса мушрикларнинг у киши ҳақларида: «у сеҳргар ё коҳин», деган бўҳтонларини бекор қилади, чунки у пайтда сеҳргар ва коҳинлар уйланмаган.
4. Бир кечада ҳамма аёлларини айланиб чиқишлари каби ғайри оддий ҳолат ва улар билан қўшилиш мўъжизалари Анасдан (р.а.) ривоят қилганидек: «Набий (с.а.в.) бир кечада ҳамма аёлларини айланиб чиқардилар ва шу куни тўққизта аёлларининг ҳар бирининг уйига бориб келардилар.
5. Баъзи эрлари вафот этган тул аёлларнинг иймони гўзаллиги сабаб, улар билан никоҳланиб, уларга ҳомийлик қилиш билан ҳурмат мартабаларини кўтарганлар.
 6. Аёлларга хос баъзи шаръий аҳкомларни Расулуллоҳ (с.а.в.)дан билиб, аёлларга муаллимлик қиладиган бир қанча аёлларнинг бўлиши (яъни, улар Пайғамбарнинг (с.а.в.) аёллари)
7. Баъзи душманлар билан ўзаро адоватнинг камайтирилиши Масалан, Абу Суфённинг қизи Умму Ҳабибага уйланганлар, Абу Суфён эса Исломнинг қабул қилинишидана олдин Набий (с.а.в.)нинг қаттиқ душманларидан бири бўлган шунга ўхшаш Ҳайий ибн Ахтобнинг қизи София билан никоҳланишлари ва у Расулуллоҳ (с.а.в.) ашаддий душманлари бўлган яхудлардан эди. Пайғамбар (с.а.в.)нинг ахлоқлари мукаммалликнинг юқори нуқтасига етган бўлмаганида, душманлар тарафидан никоҳланиб олинган аёллар уларни ташлаб кетишган бўларди. Бундан ташқари бошқа ҳикматлар ҳам кўп.



Шайх Муҳаммад Али Собуний
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri