Биз ўзбеклар қайси олимнинг қироатида ўқиймиз? Принтер учун
29.01.2011 й.
САВОЛ: Асcалому алайкум ҳазрат, Қуръони каримни одамлар 7 хил олимлар қироати билан ўқишади дейишади
1. Биз ўзбеклар қайси олимнинг қироатида ўқиймиз ?
2. Ўқиётган қироатимизнинг олими ҳақида қаердан маълумот олсак бўлади?
 
 
 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Иттифоқ қилинган етти қироат ва уларнинг имомлари кимлар эканлиги ҳақида қисқача маълумот олайлик.
1. Амр ибн ал-Алоъ қироати.
Имом Зайён ибн ал-Алоъ Мозаний Басрий. 154 ҳижрий санада вафот қилган.
У кишининг икки ровийлари–Даврий ва Сусийлар бор.
Қироат имомининг ровийи унинг қироатини илмий равишда қабул қилиб, бошқаларга етказишда хизмат қилган бўлади.
Даврий–Абу Амр Ҳафс ибн Умар ибн Абдулазиз Даврий бўлиб, 246 ҳижрий санада вафот этган.
Сусий эса, Абу Шуъайб Солиҳ ибн Зиёд ибн Абдуллоҳ Сусийдир. 261 ҳижрий санада вафот қилган.
2. Ибн Касир қироати.
Имом Абдуллоҳ ибн Касир Маккий. 120 ҳижрий санада вафот қилган.
У кишининг икки ровийлари–Баззий ва Қунбуллар бор.
Базий–Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абу Базза Маккий. 250 ҳижрий санада вафот этган.
Қунбул–Муҳаммад ибн Абдурроҳман ибн Муҳаммад ибн Холид ибн Саъид Маккий. 291 ҳижрий санада вафот этган.
3. Нофеъ қироати.
Имом Абу Рувайм Нофеъ ибн Абдурроҳман ибн Абу Нуъайм Лайсий. 169 ҳижрий санада вафот этган.
У кишининг икки ровийлари–Қолун ва Варш¬лар бор.
Қолун–Ийсо ибн Миняя Маданий. 220 ҳижрий санада вафот этган.
Варш–Усмон ибн Саъид Мисрий. 197 ҳижрий санада вафот этган.
4. Ибн Омир қироати.
Имом Абдуллоҳ ибн Омир Яҳсибий. 118 ҳижрий санада вафот этган.
У кишининг икки ровийлари–Ҳишом ва Ибн Заквон бор.
Ҳишом–Ҳишом ибн Аммор ибн Нусайр Қозий. 245 ҳижрий санада вафот этган.
Ибн Заквон–Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Башир ибн Заквон Қараший. 242 ҳижрий санада вафот этган.
5. Осим қироати.
Имом Осим ибн Абу Нажжуд Куфий. Имом Осимнинг кунялари Абу Бакр. У киши машҳур қори бўлганлар. Муҳаррирлик, балоғат, фасоҳат ва ширин овоз ила қироат қилиш билан машҳур бўлганлар. Имом Осим тобеъинлардан бўлиб, Қуръони Карим қироатини Зирр ибн Ҳубайш ва Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳулардан олганлар.
У киши яна имом Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумонинг устозлари Абу Абдурроҳман Абдуллоҳ ибн Ҳабиб Силмийдан ҳам Қуръони Карим қироатини олганлар. Бу киши эса қироатни ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан олганлар. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан олганлар.
Имом Осим ибн Абу Нажжуд Куфада 128 ҳижрий санада вафот этганлар.
У кишининг икки ровийлари–Ҳафс ва Шуъбалар бор.
Ҳафс–Ҳафс ибн Сулаймон ибн Муғийра ал-Баззоз Куфий. Куняси Абу Амр. Бу киши имом Осимнинг ўгай ўғли бўлган. У кишининг тарбиясида ўсган. Ёшлигидан имом Осимдан Қуръони Карим қироатини ўрганган. Шунинг учун қироатни жуда ҳам дақиқ равишда ўрганган.
Ҳафс ибн Сулаймон раҳматуллоҳи алайҳ 150 ҳижрий санада вафот этган.
Айнан имом Осимдан Ҳафс ривоят қилган қироат ҳозирги кунда бутун олам бўйлаб тарқаган. Бизнинг диёримизда ҳам қадимдан шу қироат жорий бўлган. Бизнинг қироат имомимиз имом Осим, ровиймиз Ҳафсдир.
Шуъба–Абу Бакр Шуъба ибн Аббос ибн Солим Куфий. 193 ҳижрий санада вафот этган.
6. Ҳамза қироати.
Имом Ҳамза ибн Ҳабиб ибн Аммора Зайят Таймий. 156 ҳижрий санада вафот этган.
У кишининг икки ровийлари–Халаф ва Халлодлар бор.
Халаф–Халаф ибн Ҳишом Баззоз. 229 ҳижрий санада вафот этган.
Халлод–Халлод ибн Холид Сайрафий Куфий. 220 ҳижрий санада вафот этган.
7. Кисоий қироати.
Имом Али ибн Ҳамза Кисоий. 189 ҳижрий санада вафот этган.
У кишининг икки ровийлари–Абу Ҳорис ва Ҳафс Даврийлар бор.
Абу Ҳорис–Лайс ибн Холид Бағдодий. 240 ҳижрий санада вафот этган.
Ҳафс Даврий–Абу Амр Ҳафс ибн Умар ибн Абдулазиз Даврийдир. 246 ҳижрий санада вафот этган.
Баъзи бир уламолар мазкур етти қироатга яна учни қўшиб ўн қироат, яна бошқалар ўнга тўртни қўшиб, ўн тўрт қироат ҳам қилишган. Аслида эса, улардан бошқалари ҳам бўлган.
Бу қироатлар, уларнинг хусусиятлари, ораларидаги фарқлари ва яна шунга ўхшаш нарсалар ҳақида алоҳида-алоҳида китоблар ҳам ёзилган.
Агар қироатлар орасидаги фарқлар асосан баъзи бир сўзларни талаффуз қилиш оҳангида эканлигини эътиборга оладиган бўлсак, мусулмон умматининг Қуръони Каримга қанчалар аҳамият берганига қоил қолмай илож йўқ. Фақат Қуръони Каримнинг талаффузи учун шунчалар катта ва мислсиз илмий ишларни амалга ошириш ҳеч бир китобнинг, ҳеч умматнинг тарихида бўлмаган.
Ҳозирга келиб, мазкур қироатлар ичида кўпчилик томонидан қабул қилиниб, амалда қолгани иккитадир.
Биринчиси–Имом Осимдан Ҳафс ривоят қилган қироат.
Бу қироат Ислом оламининг машриқ ва марказий тарафининг барчасига кенг тарқалган. Бизнинг диёрмиз мусулмонлари ҳам шу қироатдалар.
Иккинчиси–Имом Нофеъдан Варш ривоят қилган қироат. Бу қироат Ливиядан бошлаб, Ислом оламининг мағрибига тарқалган.
Бу икки қироатдаги фарқларни фақат мутахассис бўлган одамлар аниқ фарқлашлари мумкин. Фарқли жойларнинг ўзи ҳам жуда оз. Мисол учун, Осим қироатида «Йаа айюҳаннабиюю» деб ўқилса, Нофеъ қироатида «Йаа айюҳаннабийъу» деб ўқилади. Осим қироатида «Ваззуҳаа» деб ўқилса, Нофеъ қироатида «Ваззуҳее» деб ўқилади. Ҳолбуки, бу сўзлар мусҳафи шарифда бир хил ёзилади.
Албатта, ҳар бир қироатнинг имоми ўз устозидан эшитганини шогирдларига айнан ўзини нақл қилган. Бирор ҳарфнинг талаффузида бошқача бўлишига йўл қўйилмаган. Шундоқ тарзда силсила давом этиб келаверган.
Қайси бир талаба қироатни тўғри қиладиган бўлиб етишса, устози унга «ижозат» деб аталувчи ҳужжат берган. Ўша ҳужжатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача етиб борадиган ўз устозлари санади ҳам аниқ келтирилган. Бу эса, ҳар бир қорининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланишини таъминлаган. Устоздан расмий шаҳодатнома олган қори Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етадиган санадга эга бўлган.
Шунинг учун ҳам устоз кўрмаган, ўзича Қуръони Каримни ўқиб олган ёки устозидан «ижозат» олмаган кишилар қори деб ҳисобланмаган.
Бу борада мусулмон уммати қилган тенги йўқ улкан меҳнат, тенги йўқ эҳтиёткорлик ва тенги йўқ фидокорлик ҳар қанча мақтовга сазовордир.
Дунёда ҳеч бир китоб бу шаклдаги эҳтимомга сазовор бўлган эмас.
Дунёда ҳеч бир уммат ўз китобига бу шаклда фидокорлик қилган эмас.
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri