Ошланган теридан тикилган телпак ҳўл бўлса, ҳаром бўлиб қоладими? Принтер учун
31.01.2011 й.

Ассалому Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокотуҳу ва Мағфиратуҳу ва Ризвануҳу. Ҳурматли Устоз!
Сизга яна битта масала бўйича савол йўллаяпман. Агар саволимда хатоликлар ва қўполликлар бўлса, Аллоҳ ризолиги учун кечиргайсиз.
Одам териси ва чўчқадан бошқа ҳар қандай тери ошлангандан кейин пок бўлишини биламиз. «Норка, ондатра, нутрия терилари ҳам ошланиб пок бўлгандан кейин, улардан телпак тикилса, лекин шу ошланган теридан тикилган телпак, агар ҳўл бўлса, бошқатдан ҳаром бўлади. Уни кийиб намоз ўқиб бўлмайди ва кийиб ҳам бўлмайди», деб эшитиб қолдим. Мен олдин бу гапни эшитмаган ва ҳеч қаерда ўқимаганим учун ҳайрон қолдим. Кейин Сиздан сурашга жазм этдим.

Савол: ошланиб, покланган теридан тикилган телпак ёмғирда ёки пешона теридан ҳўл бўлса, яна ҳаром бўлиб қоладими? Ундан фойдаланиб, кийиб  бўлмайдими?

Устоз, илтимос, батафсилрок жавоб берсангиз бу тўғрида…

 

 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Бу гап беҳуда. Ошланган тери батамом пок бўлади.
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri