ОДАМЛАРНИНГ МАКТОВИ ВА ТАНКИДИ Принтер учун
24.02.2007 й.

Ҳар бир мўмин мусулмон банда ҳазир бўлиши лозим ва лобудд бўлган қалб хасталикларининг бири одамлар мақтовига учиш ва уларнинг танқидини ёқтирмасликдир. Кўпчилик одамларнинг мақтовини яхши кўргани ва танқидини ёмони кўрганидан ҳалокатга учрайдилар. Уларнинг барча ҳаракатлари одамларнинг розилигини топишга, мақтовига эришиб, танқидидан қутилишга қаратилган бўлади. Албатта, бу оғир дарддир ва уни даволаш зарур. Одамларнинг мақтовига ўч бўлиш хасталигидан қутилиш қуйидагича бўлади. Аввало одамлар сизни қайси сифат ила мақташаётганига назар солинг. Агар ўша сифат ҳақиқатан ҳам сизда бор бўлса, икки хил бўлади.

Биринчиси илм ва тақво каби хурсанд бўлишга арзийдиган сифат бўлади. Бундай ҳолатда мақталган одам оқибатдан ҳазир бўлиши керак. Ўша қўрқинч уни мақтовга маст бўлишдан сақлайди. Агар оқибати яхши бўлиши хурсандчилик сабаби бўлса, ундан Аллоҳ таоло берган фазлдан хурсанд бўлиш керак. Одамларнинг мақтовидан эмас.
Иккинчиси мансаб ва молга ўхшаш хурсанд бўлишга арзимайдиган сифат бўлади. Бу нарсалардан хурсанд бўлиш худди тазда қуриб хашакка айланадиган кўкатдан хурсанд бўлишга ўхшайди. Бундай нарсадан эса, фақат эси пастларгина хурсанд бўлади.
Агар сиз мақталган сифат сизда бўлмаса ҳам мақтовдан маст бўладиган бўлсангиз, эсипастликдан бошқа нарса эмас.
Танқидни ёқтирмаслик ҳам оғир дард ҳисобланади. Уни ҳам эринмасдан зудлик билан даволаш лозим. Бу борадаги гапнинг қисқаси қуйидагича.
Агар сизни танқид қилган кишининг гапи тўғри бўлиб насиҳатни ирода қилган бўлса, ғазабланмасдан унинг гапини яхши қабул қилиш керак. Чунки у сизга айбларингизни ҳадия қилмоқда.
Агар танқидчи насиҳатни ирода қилмаган бўлса, у ўз динига нисбатан жиноят қилибди ва сиз унинг гапидан фойда олибсиз. Чунки у сизга билмаган нарсангизни билдирибди ва унутган нарсангизни эсингизга солибди.
Агар танқидчи сизда йўқ нарсаларни айтиб бўҳтон қилган бўлса, сизга қуйидаги уч нарсадан бири бўлади:

1. Агар сиз мазкур айбдан холий бўлсангиз ҳам унга ўхшаш бошқа айблардан холий эмассиз. Аллоҳ таоло ошкор қилмай турган айбларингиз кўп. Аллоҳ таоло танқидчига сизнинг ўша айбларингизни билдирмаганига шукр қилинг.
2. Танқидчининг тўҳмати сизнинг гуноҳларингизга каффорот бўлади.
3. Бўҳтончи ўз динига нисбатан жиноят қилди. Ўзига қарши Аллоҳ таолонинг ғазабини қўзитди. Сиз Аллоҳ таолодан уни афв қилишини сўранг. Бир киши Иброҳим Адҳамни уриб бошини ёрганда унинг ҳақига дуо қилган ва: «Бунинг сабабидан ажр олдим. Менинг сабабимдан азобга қолмасин», деган экан.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri