Саждадаги дуо мустажоб Принтер учун
06.03.2011 й.
islom.uz
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Банданинг Роббисига энг яқин пайти, у сажда қилганидадир. Бас, дуони кўпайтиринглар», дедилар
».
Шарҳ: Намоз банданинг ўз Роббиси ила яккама-якка муножотидир.
Намоз мўминнинг меърожидир, у Аллоҳнинг ҳузурида ўзини энг хор ва энг паст тутган ҳолидир.
Сажда эса намознинг бандалик энг равшан зоҳир бўлиб, хорлик ва зорлик зоҳир бўлладирган жойидир. Банданинг зорлиги қанчалар ошса, Аллоҳга шунчалар яқинлашади. Шунинг учун ҳам банда саждада Роббисига энг яқин ҳолда бўлади. Роббисига яқин турганда сўрагани қабуллиги шундан. Шунинг учун ҳам банда саждада дуони кўпроқ қилиш керак.
Имом Муслим ва Аҳмадлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Огоҳ бўлингким, мен рукуъда ва саждада турган ҳолимда Қуръон қироат қилишдан наҳий қилиндим. Аммо рукуъда Аллоҳни улуғланглар, саждада эса дуо қилишга ижтиҳод қилинглар, сизга ижобат бўлиши лойиқдир», деганлар.
 
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саждаларида «Аллоҳуммағфир ли занби куллаҳу, диққаҳу ва жиллаҳу ва аввалаҳу ва охироҳу ва аланиятаҳу ва сирроҳу», дер эдилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Шарҳ: Дуонинг маъноси:
«Эй бор Худоё, гуноҳимни мағфират қилгин, кичигини ҳам, каттасини ҳам, аввалини ҳам, охирини ҳам, ошкорасини ҳам сирлигини ҳам».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрпада йўқотиб қўйдим. Изласам, қўлим оёқларининг остига тегди, У зот саждагоҳда эканлар, икки оёқлари тик турган экан. Ўзлари бўлса «Аллоҳумма аъузу биризока мин сахотика ва бимуъофатика мин уқубатика, аъузу бика минка, ла уҳси санаан алайка. Анта кама аснайта ала нафсик», дер эдилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Дуонинг маъноси:
«Эй бор Худоё, Сенинг розилигинг ила ғазабинг¬дан, офиятинг ила уқубатингдан паноҳ тилайман. Сендан паноҳ тилайман. Сенинг саноингни ҳисоблай олмайман. Сен Ўзингга сано айтганингдексан».
Бу умматларга таълимдир.
Аввал айтганимиздек, саждада «Субҳана Роббиял Аъло»ни айтилади. Инсон ўзи ёлғиз намоз ўқиганда эса, нафл ва тунги таҳажжуд намозлари саждасида хоҳлаганича дуо қилиши мумкин. Ушбу ҳадисларда келган дуоларни ёдлаб олса, яна ҳам яхши.
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort