Ҳадис ва Ҳаёт 3-жуз (МР3) «Ният, ихлос ва илм китоби» Принтер учун
07.03.2011 й.

islom.uz
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Ният, ихлос ва илм китоби» деб номланган 3-жузи ёзилган аудиодиск.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир», деганлар. Исломда ҳар бир нарсага ният шарт, фуқаҳолар ҳар бир амалда ният фарз, деганлар. Ихлоссиз ибодат ҳам мақбул эмас. Ният қилиш учун ҳам, ихлос қилиш учун ҳам, ибодат қилиш учун ҳам илм керак. Аммо ният, ихлос, илм нима ўзи? Қай тариқа ният қилинади, ихлос қилинади? Ҳақиқий ихлос нима? Нима учун чин ихлосли, илмли кишилар камайиб кетди?
Ана шундай саволларга ушбу китобни сидқидилдан, ихлос билан тинглаб жавоб топиш мумкин.

Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  «Ҳадис ва Ҳаёт». 03-жуз. «Ният, ихлос ва илм китоби» (CD МР3)
Нашриёт:  «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана:   2010
Ҳажми:  493 дақиқа

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган

Мурожаат учун телефон: (+998 71) 216 29 27

Ушбу аудио дискда қуйидаги маълумотлар билан танишасиз:
 

1. Кириш сўзи
2. Ният, ихлос ва уларнинг фазилатлари ҳақида
3. Киши ниятига яраша савоб олади
4. Риёдан ҳазар қилиш ҳақида
5. Илм китоби
6. Илм ва уламолар фазли ҳақида
7. Илмни этказиш вожиблиги ба уни тарқатишнинг фазли ҳақида
8. Илмни сақлаш учун ёзиб бориш ҳақида
9. Илм одоблари ҳақида
10. Илм аллоҳ таоло розилиги учунгина бўлиши
11. Илмнинг асари абадий қолажак
12. Илм китобига илова
13. Мадрасага қатнайдиган халқ
14. Китоблар ва кутубхоналар
15. Кимё илми
16. Физика
17. Фалакиёт
18. Ҳисоб илми

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz