Таҳовий ақийдаси Принтер учун
10.04.2011 й.

БИСМИЛЛАХИР РОХМАНИР РАХИЙМ

Куйида Ислом миллати олимлари бўлмиш Абу Ханифа Нуъмон ибн Собит Ал-Куфий, Абу Юсуф Яъкуб ибн Иброхим Ал-Ансорий ва Абу Абдуллох Мухаммад ибн Хасан Аш-Шайбонийлар Ислом дини асослари хакида нимани эътикод килганлари ва Аллох Раббул оламийнга кайси эътикод билан сигинганлари зикр килинади хамда ана шу уламолар мазхабларида Ахли сунна вал жамоа акидаси кандай бўлиши кераклиги баён килинади:

1. Аллохнинг тавхиди хусусида Аллох тавфики ила эътикод килиб айтамизки: Аллох яккадир, Унинг шериги йўкдир.

2. Унга ўхшаш хеч нарса йўк.

3. Уни хеч нарса ожиз колдирмайди.

4. Ундан ўзга илох йўк.

5. У ибтидосиз "кадим" ва интихосиз "доим" (хамиша мавжуд) Зотдир.

6. У фоний эмас ва халок бўлмайди.

7. Факат У хохлаган нарсагина бўлади.

8. Унинг хакикатига гумону хаёллар етолмайди, Унинг мохиятини акл идрок килолмайди.

9. У махлукларга ўхшамайди.

10. Ўлмайдиган тирик ва ухламайдиган кайюмдир.

11. Бирон хожати бўлмай туриб яратувчи ва кийинчиликсиз ризк берувчидир.

12. (Хеч кимдан) кўркмасдан (махлукотлар) жонини олувчи ва машаккатсиз кайта тирилтирувчидир.

13. Махлукотни яратишдан аввал хам барча сифатлари Аллохда бор эди. Улар яралиши билан Аллох аввал Ўзида мавжуд бўлмаган бирор сифат зиёда килмаган. Барча сифатлари Аллохда азалдан бор бўлгани каби, хамма сифатлари Унда абадий мавжуд бўлиб колади

14. «Яратувчи» номини яралмишни яратгандан сўнг олгани йўк. Борликни яратмай туриб хам «Борий» исми бор эди!

15. Хеч кандай марбуб (яъни парваришга мухтож махлук) бўлмаганда хам рубубият (парвардигорлик) сифати Унда мавжуд эди ва хеч кандай махлук бўлмаган холда хам яратувчилик сифати Унга собит эди.

16. Аллох Таоло ўликларни кайта тирилтиргандан сўнг ўликларни тирилтирувчи бўлса-да, уларни кайта тирилтиришдан аввал хам шу исмга хакли бўлган. Шунингдек, У махлукларини яратмасдан аввал хам яратувчи исмига хакли бўлган.

17. Чунки, Аллох хар бир нарсага кодир ва барча нарса Унга мухтождир. Хар кандай иш Унга осон ва У хеч нарсага мухтож эмас. Унга ўхшаш хеч нарса йўк ва У эшитувчи ва кўрувчидир.

18. Халкларни ўз илми билан яратди.

19. Улар учун (барча) такдирларни ўлчаб-белгилаб кўйди.

20. Уларнинг муддат-ажалларини тайинлади.

21. Уларни яратмасдан аввал хам Унга хеч нарса махфий эмасди. Уларни яратишдан аввал хам уларнинг нима килажакларини биларди.

22. Уларни ўзига итоат килишга буюрди ва осийлик килишдан кайтарди.

23. Хар бир нарса Аллохнинг такдири ва хохиши билан бўлади. Унинг хохиши албатта амалга ошади. Бандалар учун Аллох нимани хохлаган бўлса, улар учун шундан ўзга хохиш йўкдир. Аллох нимани улар учун хохласа, бўлади. Нимани хохламаса, бўлмайди.

24. Хохлаган бандасини Ўз фазли-карами ила хидоят килади, (гунох килишдан) саклайди ва (бало-мусибатлардан) офият беради. Хохлаган бандасини адолати ила адаштиради, (гунохлардан сакланишга) ёрдам бермайди ва (бало-мусибатлар билан) имтихон килади.

25. Барча (бандалар) Унинг хохиши доирасида - фазли билан адли ўртасида хаёт кечирадилар.

26. У ўзига ракиблар ёки тенглар бўлишидан олийдир.

27. У такдир килган нарсани кайтарувчи, Унинг хукмини оркага сурувчи, Унинг амрига голиб келувчи йўкдир.

28. Юкоридагиларнинг барчасига иймон келтирдик ва барчаси Унинг хузуридан эканлигига аник ишондик.

29. (Яна шуни айтамизки) Мухаммад алайхис-салом Унинг танланган бандаси, сараланган пайгамбари хамда (Парвардигори ундан) рози бўлган расулидирлар.

30. Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам пайгамбарларнинг охиргиси, такводорларнинг имом-рахбари, элчиларнинг саййиди (улуги) ва оламлар Роббисининг хабибидирлар.

31. У зотдан кейинги хар кандай пайгамбарлик даъвоси ботил ва ёлгондир.

32. У зот барча инсону жинларга хак ва хидоят, нур ва зиё билан юборилгандирлар.

33. Куръон Аллохнинг каломидир, кайфияти бизга номаълум холда Аллох Таолонинг ўзи тарафидан (сўзма-сўз) айтилиб содир бўлган ва (кейин) уни расулига вахий тарзида нозил килгандир. Хамма мўминлар Куръонни дархакикат ана шундай деб тасдиклаганлар ва уни махлукларнинг каломи каби яратилган эмас, балки Аллох Таолонинг хакикий каломидир, деб иймон келтирганлар.
Кимда ким Куръонни эшитгач, бу инсонларнинг сўзи деб ўйласа шубхасиз кофир бўлади. Бундай кимсани Аллох Таоло мазаммат килган ва "Мен уни тез кунда "сакар"-жаханнамга киритажакман", деб унга тахдид килгандир.
(Куръон тўгрисида): "Бу инсоннинг сўзидан бошка нарса эмас", деган кимсани Аллох "сакар" билан огохлантириб кўркитган экан, шундан биз Куръонни Яратганнинг сўзи эканлигини хамда инсонлар сўзига ўхшамаслигини билдик ва иймон келтирдик.

34. Ким Аллох Таолони факат инсонларга хос бўлган бирон сифат билан васфласа, шаксиз кофир бўлади. Буни англаган инсон ибратланади ва кофирларникига ўхшаган сўзлардан тийилади хамда Унинг сифатлари инсонларники каби эмаслиини (аник) билади.

35. Жаннат ахли Киёмат куни Аллохни нигох билан тўлик камраб олмасдан, кайфияти бизга (хозирча) номаълум холда кўриши хакдир. Парвардигормиз китобида айтилганидек: "Баъзи юзлар ўша кунда порлокдир хамда Роббисига каровчидир". Бу оятлар шархи Аллохнинг иродаси ва илмига хаволадир. Шу хакда сахих хадисларда Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дан ривоят килинган хар кандай хабарни Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам кандай айтган бўлсалар шундайлигича, маъносини Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам нинг иродаларига хавола килган холда кабул киламиз. Бундай хабарларни тушунишда ўз фикрларимиз билан таъвил килиб, хавою хохиш таъсирига берилмаймиз. Зеро, Аллох ва расулига тўла бўйсунган ва тушунмай колган нарсасини Билувчи Зот иродасига хавола килган кишигина динида саломат колади.

36. Аслида, Исломнинг кадами факат тўла таслим бўлиш ва бўйсуниш билан мустахкам бўлади. Бас, ким (Аллох ва расулига) таслим бўлиш билан каноатланмасдан (Аллох тарафидан) беркитилган нарсани билишга интилса, бу интилиши уни холис тавхиддан, (Аллох тўгрисидаги) тўгри билим-маърифатдан ва сахих иймондан тўсиб кўяди. Окибатда у довдираган холда куфр билан иймон, инкор билан икрор ўртасида адашиб-улокиб юради. Ўзининг на комил мўмин ва на кофир эканлигини билмай колади.

37. Ким киёмат кунида Аллох Таолони кўришни ўзининг хаёлидагидек тасаввур килса ёки акли билан уни таъвил килса , унинг иймони нотўгри бўлади. Чунки киёмат кунида Аллохни кўришнинг чин таъвили рубубиятга дахлдор бўлган хар кандай маънонинг таъвили сингари мутлако таъвил килмасдан тўла таслим бўлишдир. Ислом ана шу коида устига барпо килинган. (Аллох ўзига исбот килган сифатларни) инкор этишдан ва (уларни махлуклар сифатига) ўхшатишдан эхтиёт бўлмаган кимса, албатта тойилади ва (аслида Аллохни поклашни максад килган бўлса-да, Уни) поклашда хатога йўл кўяди. Зеро, Буюк Раббимиз зотида хам, ишларида хам танхо Ўзига хос сифатларга эгаки, ундай сифатлар бирон махлукда бўлиши мумкин эмас.

38. Чегара-худудлардан, гоя-максадлардан, арконлардан хамда аъзо ва асбоблардан (яъни уларга мухтож бўлишдан) олийдир. Ва Уни бошка махлукларни (ўраб тургани) сингари олти тараф ўрамайди.

39. Меърож вокеаси хакдир. Пайгамбар алайхис салом (ўша кечаси Маккадан Байтул-Макдисга) сайр килдирилганлар ва у зотни уйгок холларида осмонга, сўнгра Аллох хохлаган юксакликка шахсан олиб чикилган. (У ерда) Аллох у зотни Ўзи истаганчалик иззат-икром этган ва нимани хохласа вахий килган. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам нинг калблари кўрган нарсаси хакида ёлгон гапирмаган. У зотга дунёю охиратда Аллохнинг саловотлари бўлсин.

40. Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам га - умматларига мадад бўлсин - Аллох Таоло инъом этган хавзи кавсар хакдир.

41. Хабарларда ривоят килинганидек, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ўз умматлари учун саклаб кўйган шафоатлари хам хакдир.

42. Аллох Таоло Одам алайхис-саломнинг ўзлари ва зурриётларидан олган ахд-мисок хакдир.

43. Аллох Таоло жаннатга кирувчиларнинг хам, дўзахга кирувчиларнинг хам умумий сонини азалда аник билган. Энди бу сонга хеч нима кўшилмайди ва ундан бирон нарса камайтирилмайди.

44. Амаллар хам худди шундай. Аллох Таоло улар нима килишларини билган бўлса, (ўша амалларгина килинади, хеч нарса кўшилмайди ва хеч нарса камайтирилмайди). Хар бир киши нима учун яратилган бўлса, ўшанга муяссар этилади. Амалларга якунига караб бахо берилади. Чинакам бахтли инсон - Аллохнинг такдири ила бахтли бўлган инсондир. Хакикий бадбахт - Аллохнинг такдири ила бахтсиз бўлган кимсадир.

45. Такдир аслида Аллох Таолонинг бандаларидан сир тутган бир нарсасидир. Ушбу сирдан хеч бир мукарраб фаришта ва хеч кайси пайгамбар вокиф бўлмаган.
Шунинг учун бу хакда мунозара килиш, фикрга шўнгиш, васвасаланиб колишдан хазир бўлмок лозим. Зеро, Аллох Таоло такдир илмини махлукотдан беркитди ва уни билишга интилишдан бандаларини кайтарди. "(Аллох) килаётган иши хакида сўралмайди, бандалар эса сўраладилар". Нима учун Аллох бундай килди?- деб сўраган кимса, юкоридаги оят хукмини рад этган бўлади, Куръон хукмини рад килмок эса куфрдир.

46. Шуларнинг бари Аллохга дўст бўлган, калби (иймон нури билан) мунаввар зотлар учун керакли маълумотлардир. Илмда мустахкам бўлганлар даражаси хам шудир.
Чунки илм икки хил бўлади: махлукотлар орасида мавжуд илм ва уларга берилмаган илм. Бор илмни инкор килиш хам, йўк илмни даъво килиш хам куфрдир. Мавжуд илмни кабул килиш ва йўк илмни излашдан тийилиш билангина иймон собит бўлади.

47. Лавхга, каламга ва лавхга битилган барча нарсага иймон келтирамиз. Аллох Таоло лавхда "бўлади", деб ёзиб кўйган нарсани бўлдирмаслик учун барча халклар жамлансалар хам, кўлларидан хеч нарса келмайди. Аллох Таоло лавхда "бўлмайди", деб ёзиб кўйган нарсани бўлдириш учун барча халойик жамланса хам, хеч нарсага эришолмайди.
Киёмат кунига кадар нима бўлиши керак бўлса, ўшани калам ёзган, сиёх куригандир. Бандага нимаики тегмаган бўлса, аслида унга тегиши хам керак эмас эди. Унга теккан нарса эса, аслида уни четлаб ўтиши хам мумкин эмас эди.

48. Банда яна шуни билиши лозимки, махлукот тарафидан нимаики содир бўлса, ўшани Аллох Таоло аввалдан билган хамда уни пухта ва ўзгармас килиб такдир этгандир. Осмонлару ердаги бирон махлук ушбу такдирни бузишга, кечиктиришга, йўкотишга, ўзгартиришга, камайтиришга ёки кўпайтиришга кодир эмас.
(Такдир хакида) ана шундай эътикодда бўлиш иймон арконларидан хамда Аллохни тўгри таниш ва рубубиятда Унинг ягона зот эканлигини эътироф этиш асосларидандир. Аллох Таоло мархамат килади: "У хар бир нарсани яратди ва унинг такдирини аник ўлчаб-белгилаб кўйди.". Яна бир оятда эса: "Аллохнинг амри-иродаси (албатта содир бўлиши лозим бўлган) такдири азалий бўлди". Шундай экан, такдир борасида касал калб билан фикр юритиб, ушбу масалада Аллох билан талашган кимсага вайл бўлсин. Зеро у ожиз фикри билан гайбни титкилаб, Аллох беркитган сирни билмокчи бўлди ва (такдир тўгрисида) ёлгон сўзлаб гунохкор бўлди.

49. Арш хам, Курсий хам хакдир.

50. Аллох Таоло Аршдан хам ундан куйи нарсалардан хам бехожатдир.

51. У хамма нарсани (илми ва кудрати билан ўраб) ихота килган ва (хамма нарсадан) юкоридадир. Махлукотларини эса Ўзини ихота килишдан ожиз колдиргандир.

52. Аллох Таоло Иброхим алайхис-саломни Ўзига халил (якин дўст) килган ва Мусо алайхис-саломга чинакам тарзда гапирган, деб иймон келтирамиз, (шу тўгрида келган сахих хабарларни) тасдиклаймиз ва (кайфиятини Аллохга хавола этиб) таслим бўламиз.

53. Фаришталар ва пайгамбарларга хамда элчи ларга нозил килинган барча китобларга иймон келтирамиз ва хаммалари очик-ойдин хакикат устида бўлганлар деб гувохлик берамиз.

54. Кибладошларимиздан пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам олиб келган барча нарсани тан олган, у зот айтган хар бир сўз ва хабарни тасдиклаган кишини мўмин-мусулмон, деб айтамиз.

55. Аллох (нинг зоти) хакида чукур кетмаймиз. Аллохнинг динида талашиб бахслашмаймиз.

56. Куръон хусусида тортишмаймиз. У Аллохнинг каломи экани хамда уни (Аллох хузуридан) Рухул Амийн олиб тушиб, элчилар саййиди Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам га ўргатганига гувохлик берамиз. Куръон Аллохнинг каломидир. Махлуклар каломидан бирон нарса унга баробар бўлмайди. Куръонни махлук демаймиз ва мусулмон жамоа (эътикоди) га мухолиф бўлмаймиз.

57. Ахли кибладан хеч бир кишини килган гунохи туфайли – башарти шу гунохни килиш халол деб эътикод килмаса – кофир демаймиз.

58. Шунингдек, агар кишида иймон бўлса, килган гунохининг унга зарари бўлмайди, деб хам айтмаймиз.

59. Аллох Таоло солиху такводор мўминларнинг (хато-камчиликларини) афв этишини ва Ўз рахмати билан уларни жаннатга киритишини умид киламиз. Шу билан бирга улар борасида тўла хотиржам хам бўлмаймиз ва уларни жаннатий бўлди, деб аник айтмаймиз. Ёмон амаллар килган мўминлар хаккига Аллохдан магфират сўраб дуо киламиз. Улар (нинг окибати) борасида кўркиб турамиз ва (айни пайтда) уларни умидсизлантирмаймиз .

60. Зеро, (Аллохнинг макри ва азобидан) хотиржам бўлиш хам, (Унинг рахматидан) умидни узиш хам кишини диндан чикаради. Кибла ахли учун хак йўл шу икки нарса ўртасидадир.

61. Банда ўзини иймонга олиб кирган нарсани инкор килган холдагина диндан чикади .

62. Иймон тил билан икрор бўлиб, калб билан тасдиклашдир.

63. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дан шариат ва унинг баёни хакида нимаики сахих накл килинган бўлса барчаси хакдир.

64. Иймон (барча учун) бир нарсадир ва мўминлар иймоннинг аслида баробардирлар. Улар бир-бирларидан факат (Аллохдан) кўркиш, такво килиш, хавойи нафсига эргашмаслик хамда авлорок (яъни такво эгаларига лойик бўлган) йўлни тутиш билан афзал бўлишлари мумкин.

65. Барча мўминлар Рахмон Таолонинг дўстларидир. Аллох хузурида мўминларнинг энг мукаррами энг итоаткор ва Куръонга кўпрок эргашувчи мўминдир.

66. Иймон Аллохга, Унинг фаришталарига, китобларига, элчиларига, Охират кунига ва такдирнинг яхшию ёмони, ширину аччиги Аллох Таоло тарафидан эканлигига ишонмокдир.

67. Биз шуларнинг барчасига иймон келтирамиз хамда Аллохнинг элчиларидан хеч бирларини ажратмаймиз ва (Аллох хузуридан) олиб келган барча хабарларида уларга ишонамиз.

68. Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам умматларидан кабира гунохларни килганлар модомики тавхид акидасида жон бериб, Аллохни таниган (Унга иймон келтирган) холларида Унга йўликсалар, гарчи гунохларидан тавба килмаган бўлсалар хам дўзахда абадий колмайдилар. Улар Аллохнинг иродаси ва хукмига хавола бўладилар. "Ширкдан бўлак гунохларни истаган бандасидан кечиради", деб мархамат килганидек, агар Аллох хохласа, уларни фазли карами ила кечиради. Хохласа адли билан уларни дўзахда азоблайди, сўнгра Ўз рахмати билан ва итоатгўй-солих бандалари орасидаги шафоат килувчилар шафоати билан уларни дўзахдан чикариб жаннатига киритади. Чунки Аллох Таоло Ўзини (хакки-рост) таниган (яъни иймон келтирган) бандаларининг дўстидир. Аллохни танимаган, Унинг хидоятидан ва Унга дўст бўлиш шарафидан насибадор бўлмаган кимсалар билан Ўз дўстларини Аллох Таоло икки дунёда хам баробар килмайди. Эй, Ислом ва мусулмонлар дўсти бўлган Зот! Ўзингга йўликкунимизга кадар, бизни Исломда собит килгин!

69. Кибла ахлидан бўлган хар кандай солих ёки фожир кимса оркасида (яъни унга иктидо килиб) намоз ўкишни хамда улардан вафот этганларига жаноза ўкишни жоиз, деб биламиз.

70. Кибла ахлидан хеч кимни жаннат ёки дўзахда, деб айтмаймиз. Модомики, куфр, ширк ва нифок аломатини изхор килмаган кишини кофир, мушрик ёки мунофик деб гувохлик бермаймиз. Дилларидаги сирни эса Аллох Таолога хавола киламиз.

71. Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам умматларидан хеч кимга карши килич кўтаришни жоиз демаймиз. Факат килич билан жазоланиши вожиб бўлган кимсалар бундан мустасно.

72. Халифа-имомларимизга, бошликларимизга - гарчи бизга зулм килсалар хам - карши чикишни жоиз, демаймиз. Уларга дуои бад килмаймиз ва итоатларидан бўйин товламаймиз. Модомики, маъсиятга буюрмасалар, уларга итоат килишни Аллох азза ва жаллага итоат килиш жумласидан бўлган фарз, деб эътикод киламиз. Уларга салохият ва офият сўраб дуо киламиз.

73. Суннатга ва жамоатга эргашамиз. Жамоадан ажралиб чикишдан, ихтилофлашишдан ва бўлиниб кетишдан четланамиз.

74. Адолатли ва омонатдор (мўмин) ларни яхши кўрамиз, золим ва хиёнаткорларни ёмон кўрамиз.

75. Тушунолмай колган нарсаларимиз ечимини (Аллохга хавола килиб) Аллох билгувчирок деймиз.

76. Ривоятларда келганидек, сафарда хам, мукимликда хам махсига масх тортишни жоиз, деймиз.

77. Хаж ва жиход мусулмонлардан бўлган солиху фожир рахбарлар бошчилигида то киёматга кадар давом этади. Бу икки ибодатни хеч кандай сабаб бекор килолмайди.

78. (Амалларимизни) ёзувчи фаришталарга иймон келтирамиз. Аллох Таоло уларни бизга химоячи килиб кўйгандир.

79. Барча махлуклар жонини олишга вакил килинган Малакул-мавт (ўлим фариштаси) га иймон келтирамиз.

80. Кабр азобига лойик бандалар учун кабрда азоб борлигига хамда Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ва сахобаи киромлардан ривоят килинганидек, хар бир киши кабрида Мункар ва Накир фаришталари тарафидан Раббиси, дини ва пайгамбари хакида сўрок килинишига иймон келтирамиз.

81. Кабр (солих мўминлар учун) жаннат богларидан бир гулшан ёки (кофирлар ва баъзи осий мусулмонлар учун) дўзах чукурларидан бир чукурчадир.

82. Киёмат кунида кайта тирилиш, амаллар учун мукофот берилиши, (амалларнинг Аллохга) рўпара килиб, хисоб-китоб килиниши, номаи-аъмолларнинг ўкилиши, савоб ва жазо (белгиланиши), (жаханнам устидан тортилган кўприк бўлмиш) Сирот, (бандаларнинг яхши ва ёмон амаллари тортиладиган) тарозу – барчаси хак эканлигига иймон келтирамиз.

83. Жаннат билан дўзах яратиб кўйилган ва асло йўк бўлиб кетмайди. Аллох Таоло жаннат билан дўзахни бошка махлукотларидан олдин яратди ва хар иккиси учун (муносиб) бандаларни хам яратди. Бандаларидан кимни Аллох жаннатий бўлишини ирода килган бўлса, бу Унинг фазли-карами туфайлидир. Кимни дўзахий бўлишини истаган бўлса, бу Унинг адли такозосидир. Хар бир инсон ўзи учун азалдан хал этиб кўйилган нарса (жаннат ёки дўзах) учун амал килади ва нима учун яратилган бўлса, ўша сари ўзи боради.

84. Яхшилик хам, ёмонлик хам бандаларга (азалдан) такдир килингандир.

85. Бирор ишнинг амалга оширилиши учун зарур бўлган (хакикий) кодирлик – масалан, Аллохнинг бандани бир ишни амалга оширишга муваффак килиб кўйиши ўша иш амалга ошаётган пайтда вужудга келади (ва банда бундан масъул эмасдир) . Аммо соглик, токат-имконият, асбоб-ускуналар каби банда тарафидан бўладиган кодирлик эса, ўша амалдан олдин мавжуд бўлади. Шариатнинг хитоблари ана шу иккинчи кудратга тааллукли бўлади. "Аллох Таоло бирон кимсага унинг токатидан ортик бўлган нарсани юкламайди.

86. Бандаларнинг амалларини Аллох яратади, бандалар эса (шу яратилган амалларни) ўзлаштирадилар.

87. Аллох Таоло бандаларга токатлари етадиган нарсаларнигина буюргандир. Улар хам Аллох буюрганидан ортигига кодир бўлолмайдилар. "Ла хавла ва ла куввата илла биллах" калимасининг маъноси шудир. Биз бу хакда шундай деймиз: Аллохга маъсият килишдан хеч ким ўзича на хийла билан на бирор харакат билан кутула олади. Факат Аллох ёрдами билангина бунга эришиш мумкин. Шунингдек, Аллохга итоат этиш ва тоат-ибодатда бардавом бўлиш учун хам Аллох Таоло тавфикидан бошка кувват йўкдир.

88. Хар бир нарса Аллох Таолонинг хохиши, илми, казо ва кадари билан амалга ошади. Аллохнинг хохиши барча хохишлардан устундир, Унинг казо ва кадари эса хамма хийла-тадбирлар устидан голибдир. У (хеч кимга) зулм килмаган холида Ўзи хохлаган ишини килади. У хар кандай ёмонлик ва халокатдан олийдир, барча айбу-нуксонлардан покдир. "У килаётган иши хакида сўралмайди, бандалар эса сўраладилар".

89. Тирикларнинг дуо ва садакаларида маййитлар учун фойда бордир.

90. Аллох Таоло дуоларни ижобат килади, хожатларни раво килади.

91. У хамма нарсанинг эгасидир Унга эса хеч ким эгалик килолмайди. Хеч ким бирор лахза хам Аллохдан бехожат бўлолмайди. Кимки бир лахзага бўлса хам Аллохдан бехожат бўламан деса, кофир бўлади ва халокат ахлига айланади.

92. Аллох Таоло газабланади ва рози бўлади, бирок бу сифатлар бандаларники каби эмасдир.

93. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам асхобларини яхши кўрамиз. Аммо биронталарига бўлган мухаббатимизда хаддан ошмаймиз ва хеч бирларидан воз кечмаймиз. Уларни ёмон кўрган ва номакбул сўзлар билан эслаганларни ёмон кўрамиз. Ўзимиз уларни факат яхшилик билан ёдга оламиз. Уларни яхши кўриш дин, иймон ва эхсондир, уларни ёмон кўриш эса куфр, нифок, хаддан ошишдир.

94. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дан сўнг халифаликни умматнинг энг афзал ва мукаддам вакили Абу Бакр Сиддикка, сўнгра Умар ибн Хаттобга, сўнгра Усмонга, сўнгра Али ибн Абу Толибга исбот киламиз (Аллох барчаларидан рози бўлсин) . Шу зотлар рошид халифалар ва хидоятли рахбарлардир.

95. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам номларини айтиб, жаннат башоратини берган ўн кишининг жаннатий эканларига биз хам гувохмиз. Зеро, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам сўзлари айни хакикатдир. Улар: Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Талха, Зубайр, Саъд, Саъид, Абдуррахмон ибн Авф ва умматнинг энг омонатдор кишиси Абу Убайда ибн Жаррохдир. Аллох барчаларидан рози бўлсин.

96. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам асхоблари, покиза ахли-аёллари ва хар кандай ёмонликдан пок зурриётларини факат одоб билан тилга олган киши ўзини нифокдан саклаган бўлади.

97. Сахоба ва тобеинлардан хамда улардан кейин ўтган салаф уламолари - ахли хадислар, фикх ва назар олимлари - факат яхши ном билан тилга олинишлари лозим. Уларни ёмон сўз билан тилга олган кимса хак йўлда эмасдир.

98. Хеч бир авлиёни бирор пайгамбардан устун санамаймиз, балки биргина пайгамбар жамики авлиёлардан афзал деймиз.

99. Уларнинг (яъни авлиёларнинг) кароматлари тўгрисида бизга ишончли кишилар оркали етиб келган сахих ривоятларни тасдиклаймиз.

100. Дажжолнинг чикиши, Ийсо ибн Марям алайхис-саломнинг осмондан тушишлари, куёшнинг кунботар тарафдан чикиши, Доббатул арз (ер хайвони) нинг ўз еридан чикиши каби Киёмат аломатларига иймон келтирамиз.

101. Кохинларга, фолбинларга хамда Куръон, Суннат ва мусулмонлар ижмосига зид нарсаларни даъво килган бирон кимсага ишонмаймиз.

102. Жамоатни хак ва тўгрилик деб, ажралиш-тафрикани эса хато ва азоб, деб биламиз!

103. Ерда хам, осмонда хам Аллохнинг дини ёлгиз Исломдир. Аллох Таоло мархамат килади: "Аллох наздида (ягона макбул) дин Исломдир". "Сизлар учун Исломни дин, деб рози бўлдим".

104. Ислом дини чукур кетиш билан сусткашлик килиш ўртасида, ташбех билан таътил ўртасида, жабрия билан кадария эътикоди ўртасида хамда (Аллохнинг макридан) хотиржамлик билан (Аллохнинг рахматидан) умидсизланиш ўртасидадир.

105. Ана шу нарсалар бизнинг динимиз ва ошкору махфий эътикодимиздир. Ушбу эътикодга мухолиф бўлган хар кандай кимсадан поклигимизни Аллохга эълон киламиз.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz