Чўғни чангаллаган аёллар Принтер учун
10.04.2011 й.

...Аскарлар унга келишади-да бешинчи боласини ҳам тортиб олишади, улар болани тортиб олишган пайитда бола эмаётган эди, бола қичқиради ортидан она ҳам йиғлайди, бу лаҳзада Аллоҳ таъало бу аёлнинг хорланганини ва болаларидан ажраб эзилганини кўргач, гўдакка тил ато этади. Бола: «Эй она сабр қил сен ҳақсан» дейди. Бола қозонга ташланади, ва унинг ҳам овози ўчади, холбуки ҳали болани оғзидан сути кетмаган эди...

Бандаларига мана бу ховлидан жой берган ва бу ховлини вақтинчалик сафар ховлиси қилган, Охиратни эса ҳақиқий борадиган ховли қилган Аллоҳ таъолога ҳамду санолар бўлсин. Ўзи хоҳлаган нарсасини яратадиган ва энг яхши бандаларини ҳар ерда олий қилувчи ва бандаларига раҳмати ғазабидан ғолиб бўлган, мағфиратли меҳрибон Аллоҳни ҳарқандай айбу-нуқсондан поклайман. Берган неъматларига ҳамдлар айтиб, шукрлар қиламан. Зеро шукр қилган бандаларига фазлу-карами ёғилиб туради. Шериксиз ёлғиз қаҳҳор сифатли Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Ва Муҳаммад ўзи ихтиёр қилган бандаси ва пайғамбарилигига гувоҳлик бераман. Бу пайғамбар инсонларга жаннат башоратини бериб, дўзах азобидан огоҳлантирувчидир. Унга Аллоҳни эртаю кеч янгиланиб турадиган дуо ва саломлари бўлсин.
Бу рисола чўғни ўз кафтларида ушловчи солиҳа қизлар ва тақволи аёлларга, Аллоҳ ўзига итоат қилдириш билан шарафли қилган, ва ўз муҳаббатидан озгина тотдирган, Фотима ва Ҳадичани неваралари, Ҳафса ва Оишани опа-сингилларига. Мўминлар оналаридан намуна олган, мақсадлари Оламлар Раббиси Аллоҳни рози қилиш бўлган, ҳавойи-нафслари мусиқа эшитиш ва харом нарсаларни кўриш каби шаҳвоний ишларга чорлаб турса-да, буларни қилишга қодир бўла туриб, қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида туришдан қўрқиб, тарк этган опа-сингилларга ўз ҳамдардлигимни билдираман.
Бу садоларни яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтараётган, бу йўлда ўзларига етаётган озорларга сабр қилаётган муборак онахонлар ва пок опа-сингилларга йўллайман. Бу рисола атрофларида фасод, ўз тишларини қайраб турса-да, кўзини осмонга олиб, «Эй қалбларни ўзгартиргувчи Зот мени қалбимни ўз дининг томон ўзгартиргин» деяётган пок мўминаларга. Набий (с.а.в) «Инсонларга шундай бир замон келади унда динини ушловчи гўё қўлида чўғни ушловчига ўхшайди»,- деган, қўлларида чўғни ушлаб турган опа-сингилларга. Бу рисола фалончихон... писмадончихонларга тақлид қилишни қўйиб, Аллоҳни муҳаббатини ва буйруқларини олдин қўйиб, фасодга тамоғигача ботган аёллар орасида ғариб бўлган тақволи солиҳа аёлларга. Чунончи ғариблар ҳақида Расулуллоҳ (с.а.в) «Ислом ғариб бўлиб бошланди яна ғарибликка қайтади, ғарибларга жаннат бўлсин» эй Расулуллоҳ (с.а.в) ғариблар кимлар деб сўрашганда «Инсонлар бузилиб кетган вақтда ўзларини ислоҳ қилганлар» деганлар. Бу рисолани жаннат йўлида дин ғамини кўтариб, ҳаёт лаззатини тарк этганлари учун Аллоҳ ёмонликларини ўчириб, яхшиликларини зиёда қилганларнинг хабарини, ҳозирда қўлларида чўғни ушлаб турган опа-сингилларга эслатма бўлсин учун тақдим қиламан.

Қўлларида чўғ ушловчиларнинг энг аввали Фиръавн қўл остида яшаётган мана бу солиҳа аёлдир.

Бу аёлнинг эри Фиръавннинг хизматкори бўлади, ўзи эса Фиръавнни қизига мураббий ва хизматкор бўлади. Аллоҳ таъало Ўзининг фазли-карами билан бу икковларига иймон неъматини насиб қилади. Орадан кўп ўтмай Фиръавн эрининг иймонлилигини билиб қолади ва уни ўлдиради. Аёл эса Фиръавн ҳонадонида қизига соч таровчи бўлиб ишлаб, ўзининг бешта гўдагини, ҳудди қуш полапонларига дон бергандек боқиб юради. Бир куни қизни сочини тараётган вақтда тўсатдан қўлидан тароқ тушиб кетади, ва шу вақт «Бисмиллаҳ» деб юборади. Фиръавннинг қизи: Аллоҳ деганинг бу мени отамми-? дейди. Аёл: Йўқ «Аллоҳ» менинг ҳам, сенинг ҳам ва отангни ҳам раббисидир, дейди. Фиръавннинг қизи бу аёлнинг отасидан бошқа ҳудога сиғинаётганига хайрон бўлади. Сўнг отасига буни айтади. Фиръавн унинг қасрида ундан бошқага сиғинаётган кишининг борлигига хайрон бўлади. Бу аёлни ҳузурига чақиртиради. Ва «Раббинг ким-?» деб сўрайди. Аёл «Менинг ҳам сенинг ҳам раббимиз «Аллоҳ». Деб жавоб қилади. Фиръавн бу аёлдан динидан қайтишини талаб қилади. Аёл бош тортади. Фиръавн уни қамоққа солади, калтаклайди, аёл ҳаргиз ўз динидан қайтмайди. Фиръавн ҳизматкорларига қозон келтиришга буюради, қозон келтирилади, унга ёғ қуйилиб, қиздирилади ҳатто қайнайди, сўнг бу аёлни қозон ёнига олиб келинади, аёл бу азобни кўргач «Бу битта жон бир зумда чиқади-да Аллоҳ таъалога йўлиқади» деган ишончни ўзида хосил қилади. Шунда Фиръавн бу аёлга ўзи қийланиб боқаётган бешта боласи ҳамма нарсадан авзаллигини билади, аёлга азобни янада зиёда қилиш мақсадида бу бешта гўдагини олиб келишга буюради. Болалар олиб келинади, улар нима бўлаётганига ва қаёққа олиниб кетилаётганига хайрон бўлишади. Оналарини кўришгач, йиғлаган ҳолларида осилиб оладилар, она бечора эса уларни ўпиб, ҳидлаш учун уларга энгашади-да кичикинасини кўтариб олиб эмиза бошлайди. Фиръавн бу холатни кўргач, каттасини қайнаётган қозон олдига олиб келишга буюради. Фиръавн аскарлари болани онаси ёнидан тортиб олиб, қозон томон судрай бошлайдилар, бола бечора онасига қараб ёрдам сўраб йиғлайди, аскарлардан раҳим-шафқат қилишларини сўрайди, Фиръавнга ялиниб-ёлворади, лекин бу бадбахтлардан садо чиқмагач, қочишга ҳаракат қилади. Укалари эса орқасидан югуришиб, аскарларни қўлларига уришиб қичқиришади. Аскарлар уларни юзларига уриб, итариб юборадилар, бу вақт онаи-зор боласига қараб йиғлаб видолашишдан бошқа иложи қолмайди. Бир оздан сўнг бола қайнаб турган қозонга ташланади, она йиғлайди укалари эса кичкина қўллари билан кўзларини тўсадилар. Қозонга тушган боланинг гўштлари нозик жисмидан ажрай бошлайди, ва оппоқ суваклари қайнаётган ёғ устига сизиб чиқади. Фиръавн аёлга қараб, динидан қайтишни талаб қилади. Аёл бош тортади. Фиръавннинг ғазаби янада ортади. Иккинчи боласини ҳам ташлашга буюради. Аскарлар иккинчи болани ҳам оналари бағридан юлиб оладилар. Бола йиғлайди, онасидан ёрдам сўрайди, кўп ўтмай бу бола ҳам қайнаётган қозонга ташланади. Она бечорани эса йиғлаб туришдан бошқа иложи қолмайди. Ҳатто унинг ҳам суваклари ҳудди акасиники каби гўштларидан ажраб, акасининг суваклари билан аралашади. Она ўз динида ҳамон мустаҳкам туради. Кўп ўтмай Раббисига йўлиқишига бўлган ишончи сўнмаган эди. Сўнг Фиръавн учинчи боласини ҳам олиб келишга буюради. Бола онасидан тортиб олиниб қайнаётган қозонга яқинлаштирилади. Орадан кўп ўтмай у ҳам қозонга ташланади ва акаларига нима бўлган бўлса унга ҳам шу нарса бўлади. Она динида ҳамон собит туради. Фиръавн тўртинчи боласини ташлашга буюради. Аскарлар уни ҳам онасидан тортиб олишга ҳаракат қилишади, бола онасининг кўйлагага осилиб олади. Аскарлар болани тортишган пайт бола онасининг оёқларига осилиб олади, боланинг кўз ёшлари онасининг оёқларига оқар эди, бола онасига қараб, кичик укасининг ёнига кўтариб олишини сўрайди, она эса боласидан ажраб қолишидан олдин видолашиб қолиш учун уни бағрига босиб, ўпиб ҳидлай бошлайди, аскарлар уларни орасини ажратадилар, онанинг қўлидан болани тортиб оладилар, бола тушунарсиз сўзлар билан ялина бошлайди, қани энди бу бадбахтларда раҳм-шафқатдан асар бўлса, бир оздан кейин бу бола ҳам қайнаётган қозондан жой олади, қичқираётган овоз ўчади, она гўштнинг ҳидини сезади, бу оппоқ суваклар қайнаётган ёғда айланаётганини кўради ва биладики болалари бошқа ховлига кўчган эди. Онаи-зор, болаларидан ажраганига эзилар, ҳар сафар уларга ўз кўкрагидан сут берганини ва кечалари бедор бўлганини эслаб, ич-ичидан эзилар эди. қанча кечаларни бу болаларини сочларини ўйнаб, эркалаш билан ўтказган. Шу вақт аёл ўз ҳиссиётлари устидан ғолиб келиб ўзини ўнглаб олади. Аскарлар унга келишади-да бешинчи боласини ҳам тортиб олишади, улар болани тортиб олишган пайитда бола эмаётган эди, бола қичқиради ортидан она ҳам йиғлайди, бу лаҳзада Аллоҳ таъало бу аёлнинг хорланганини ва болаларидан ажраб эзилганини кўргач, гўдакка тил ато этади. Бола: «Эй она сабр қил сен ҳақсан» дейди. Бола қозонга ташланади, ва унинг ҳам овози ўчади, холбуки ҳали болани оғзидан сути кетмаган эди...

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz