Cаволлар ҳақида Принтер учун
25.02.2007 й.

CАВОЛ - Cаволлар ҳақида – Бир кишидан келган саволлар мажмуи

ЖАВОБ - Ҳозир бўлаётган саволларни бир таҳлил қиладиган бўлсак савол билан саволни фарқи бор. Бу ерда ислом таълимини олган кишиларни саволлари бор, таълимини олмаган кишиларни саволлари келмоқда. Баъзи-бирлар ислом таълим-тарбиясини олгану, кенгроқ илм ўқимаган бўлган бўлса, баъзилари ўқиганларидан келаётган саволлар ҳам бор. Янги бошловчилардан келаётган саволлар ёки қадимда исломни ўзига хаёт тарзи қилиб олиб яшаб келаётган кишилардан келаётган саволлар бор. Оддий кишилардан келаётган саволлар бор. Олий ўқув юртларини битирган, фан, маданият соҳасида ҳизмат кўрсатган зиёлилардан келаётган саволлар ҳам бор. Ана шу савол берувчиларни табақаларига қараб, уларнинг саволлари ҳам хар ҳил бўлади. Баъзи-бир мухтарам савол сўровчиларимиз борки, улар маълум бир босқични яшаб ўтганлар. Аввалги мафкурада етарли илмга эга бўлганлар, балки баъзи-бир нарсаларда дарс ўтиб китоб ёзганлари ҳам бор. Ҳозирги кунда динга бир боқиш маънолари бор, баъзилари эътиқод ва амал қилиш маъносида динни ўрганаётган бўлсалар, баъзилари танишиш ва мухокама қилиш мақсадида ўрганаётганлари ҳам бор. Баъзи-бирлари эса икковини озгина-озгинадан олиб аввалги фикрлари асосида исломга табтиш назари билан қараш ҳолатлари ҳам бор. Ва исломдаги таълимотларни, кўрсатмаларни мухокама қилганга ўхшаш бир муомалада бўлаётганлари ҳам бор, в.х.к. Яқинда ана шунга ўхшаш бир саволлар мажмуаси билан бир мухтарам кишимиз мурожаат қилганлар. Булар мана шу “Барнома”да келаётган саволлардан бироз фарқли эканлиги билан ажраб туради. Бу ерда таҳлил, қандайдир ўз тарафидан мухокама қилиш, мулоҳза маънолари ҳам бор. Бу ўзига хос бўлганлиги учун бу нарса бир ёки икки кишидан эмас, кўп инсонларда ҳам борлигини эътиборида мана шу саволларга алоҳида жавоб беришга қарор қилдик.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort