“Риёзус-солиҳийн” (Аудио шарҳи) Принтер учун
16.04.2011 й.
islom.uz
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ўз бандаларига Исломни инъом этиб, сўнг уни ўргатувчи олимларни юбориб турувчи Парвардигоримиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога илмимиз етгунича ҳамд-шукроналар бўлсин!
Умматларига илм жавҳарини омонат топшириб, олимларга чексиз илмий хазинани мерос қолдирган ва бу илмдан икки дунё саодатининг калити ўлароқ фойдаланишни ўргатган Пайғамбаримиз ҳазрати Расулуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг киром асҳобларига ҳамда аҳли байтига гўзал ва мукаммал саловоту дурудлар ёғилсин!

Буюк Ислом олими, мўътабар аллома имом Нававий ҳазратларини танимаган, у зотнинг машҳур “Риёзус-солиҳийн” асарларини билмаган одам бўлмаса керак. Ушбу асарнинг бу қадар машҳур бўлиши бежиз эмас. Зеро, унда тўпланган муборак ҳадиси шарифлар ҳар бир солиҳ мўмин учун чинакам иймон, ихлос гулшани, маърифат чаманзоридир.

Фазийлатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари “Риёзус-солиҳийн” асарини илм мажлисларида толиби илмларга таржима қилиб, шарҳлаб берган эдилар. Шу тариқа мазкур китобнинг она тилимиздаги мукаммал таржимаси ва шарҳи ҳам Имом Бухорийнинг “Адабул муфрад”, Имом Марвазийнинг “Яхшилик ва силаи раҳм” китоблари каби халқимиз маънавий хазинасидан муносиб ўрин олди.
Эндиликда ушбу китобни Ислом.Уз порталининг илмга ташна мухлислари эътиборига ҳавола қилинмоқда. Ушбу нуроний китобни мутолаа қилар экансиз, ҳадислар гулшанининг илм, аҳлоқ, маърифат дурдоналаридан баҳраманд бўлар экансиз, муаллиф – имом Нававий ҳазратларининг руҳи покларига ҳамда таржимон шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳаққларига ҳам хайрли дуо гулдасталарини инъом этиб туришингизни сўраб қоламиз.

Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзининг ҳидоят йўлидан адаштирмасин, ҳар бир ишда Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом суннатларига амал қилувчилардан этсин, Солиҳлар боғида сайр этиш, унинг анвойи, муаттар бўйларидан баҳра олишимизни насиб этсин, омин, ё Роббал-оламийн!   

Солиҳлар гулшанига марҳамат!















 
давоми бор (инша Аллоҳ)
 

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri