Аёлларнинг зикру тасбеҳи Принтер учун
19.04.2011 й.

Юсайро (р.а.) шундай дейди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бизга шундай марҳамат қилдилар: «Эй, аёллар! Аллоҳга тасбеҳ, таҳлил ва тақдис (муқаддаслаш) айтишда давом этинг. Буларни бармоқларингиз билан сананг. Чунки бармоқлар саволга тортилади ва сўзлашлари сўралади. Ғофил бўлманг, акс ҳолда раҳматни унутасиз ва бой берасиз». Абу Довуд, Термизий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Ҳоким ривоятлари.

РОВИЙ
Юсайро

Куняси Умму Ёсир бўлган Юсайро (р.а.) Расулуллоҳга саллаллоҳу алайҳи васаллам байъат қилган аёл муҳожирлардан биридир. Бу аёл саҳоба Хониъ ибн Усмоннинг бувисидир. Хониъ ибн Усмон, Куфалик фақиҳлар ундан ҳадис ривоят қилган машҳур ровийдир.
Юсайро (р.а.) юқоридаги ҳадисни ривоят қилиш билан танилган. Аллоҳ ундан рози бўлсин.

ИЗОҲ

Ҳадиси Шарифнинг матнида келган тасбеҳ «Субҳаноллоҳ», таҳлил «Ла илаҳа иллаллоҳ», тақдис эса «Субаҳанал-Маликил-қуддус» ёхуд «Суббуҳун қуддусун раббул-Малоика вар-Руҳ» деб Аллоҳ таолони зикр қилиш; Уни мақтаб-улуғлаш ва Уни нуқсон сифатлардан поклашдир.
«Бармоқлар» дея таржима қилганимиз «Анамил» сўзининг асл маъноси бармоқ учлари ёки бармоқ бўғимлари демакдир. Шунингдек, «...У (мунофиқ)лар яхшин тегиб ўлишдан қўрқиб, бармоқларини қулоқларига тиқиб олурлар», (Бақара сураси, 19.) оятидаги «бармоқлар» сўзида ҳам бармоқ учлари қасд этилган.
«...Акс ҳолда раҳматни унутасиз ва бой берасиз» жумласидаги «раҳматни унутиш» илоҳий раҳмат йўлларига бепарволик қилиш демакдир. Бу ҳолатда ҳадис «Сизлар зикр ва тасбеҳни унутсангиз, унга лоқайдлик қилсангиз, савобидан маҳрум қоласиз ва раҳматни тарк қилган бўлсансиз», шаклида тушунилади.
ҳадис аёлларга хитобан айтилган бўлса-да, ундаги тавсия эркаклар учун ҳам тегишлидир.

ҲАДИС ШАРИФДАН ЎРГАНГАНЛАРИМИЗ

1. Зикр қалбнинг ҳаётидир. Ғам- қайғунинг ўрнини ҳузур-ҳаловат эгаллаши фақат зикр билан мумкин бўлади.
«Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳни зикр этиш билан оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур», (Раъд сураси, 28.) ояти каримаси бу муҳим нуқтага аҳамият қаратишни уқтирмоқда. Ушбу ояти карима талқин этган зикр эса, инсонга ишонч туйғуси ва юксак руҳият (кайфият) беради:
Уларга одамлар: «Сизларга қарши (ҳужум учун маккалик) одамлар (лашкар) тўпладилар. Улардан қўрқингиз!» — деганларида, (бу гал) уларнинг имонларини янада зиёда қилди ва айтдиларки:
«Бизга Аллоҳнинг ўзи кифоя. У вакилликка ўта лойиқдир!» (Оли Имрон сураси, 173-оят) Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинишича, Иброҳим (а.с.): «Аллоҳ бизга етар. У қандай яхши вакилдир!» сўзини (Намруд тарафидан) оловга отилган пайтда, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эса бир гуруҳ кишилар мўъминларга: «Душманларингиз сизга қарши қўшин тайёрлади, улардан эҳтиёт бўлинг!» дея огоҳлантирган вақтда айтганлар. (Бухорий, Ибн Касир «Тафсир» I, 439)
Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабалнинг (р.а.) қулини ушлаб, унга берган ушбу тавсиялари ҳам зикр хусусида муҳим аҳамиятга эга: «Эй, Муоз! Аллоҳ ҳаққи сени яхши кўраман. Сенга баъзи нарсаларни тавсия қиламан, уларни ҳар намозингдан кейин ўқи, асло тарк қилма: «Аллоҳим! Сени зикр қилиш, Сенга шукр айтиш ва ўзингга гўзал тарзда ибодат қилишимда менга ёрдам бер!» дейсан. Абу Довуд ривоятлари.

2. Кўз, қулоқ, тил, қул ва оёқ, вужудингдаги барча аъзолари «бармоқлар» сингари Аллоҳ рози бўладиган ўринларда ишлатилиши, барчаси бирор зикр воситаси бўлиб хизмат қилмоғи лозим. Мана шу йўл билан Аллоҳнинг бандаларига лутф қилиб берган аъзоларнинг ҳаққи адо қилинади.
Араблар сабҳа дейдиган тасбеҳ зикрларнинг сонида адашмаслигимиз учун қулай воситадир. Бу асбобдан фойдаланиш жоиз, бидъат билан алоқаси йўқ. Чунки ундан фойдаланаётганимизда ҳам бармоқларнинг учи қисман зикр ва тасбеҳда иштирок этади. Жумладан, айтган тасбеҳларининг сонини билиш учун кичик тошлар ёхуд хурмо уруғларидан фойдаланаётган бир аёлни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам кўрганлар ва бундан қайтармаганлар. Шунингдек, баҳс юритаётганимиз ҳадиси шариф маъносидан айниқса беш вақт намоздан кейин ҳар доим бармоғимиз бўғимларидан фойдаланиб, 33 тадан тасбеҳ (Субҳоналлоҳ), таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) ва такбир (Аллоҳу Акбар)ни айтиш янада фазилатли экани англашилмоқда. (Абу Довуд ривоятлари.) Асосан нуктада муҳим бўлган нарса қалб ҳузуридир. Шу сабаб масжидда ҳамда бошқа ерларда тасбеҳ айтиш қалбга ҳаловат бахш этади.

3. Мусулмоннинг аъзолари Маҳкамаи Куброда, ҳисоб кунида соҳибининг фойдасига шоҳидлик беради. Ғайри муслим ёхуд гуноҳкор (фосиқ, золим, осий) мусулмоннинг ёмон амалларни бажарган аъзолари эса, ёмонликлардан сўзлайди ва соҳибига қарши шоҳидлик беради. қуйидаги ояти карималар инсонлар бу дунёда нимаики қилган бўлса, у Кун аъзолари гувоҳлик беришини баён қилади: «Бу Кунда Биз уларнинг оғизларини муҳрлаб қўюрмиз. Бизга уларнинг қилиб ўтган ишлари ҳақида қуллари сўзлаб, оёқлари гувоҳлик берур». (Ёсин сураси, 65-оят)
Ва: «Аллоҳнинг душманлари дўзахга (ҳайдалиш учун) тўпланиб, тизилиб турадиган Кунни (эсланг). Бас, қачонки, улар (дўзахга) келишгач, уларнинг қулоқлари, кўзлари ва терилари улар қилиб ўтган нарса (иш)лари ҳақида ўзларига қарши гувоҳлик берур.
Улар териларига: «Нима учун бизга қарши гувоҳлик бердинглар?» — дейишганида, (терилари): «Бизларни, барча нарсани сўзлатган зот — Аллоҳ сўзлайди. Сизларни илк бор У яратган ва сизлар яна Унинг ¤зигагина қайтарилурсизлар», — дейдилар». (Фуссилат сураси, 19-21-оятлар)

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort