Ҳаммом ҳақидаги ҳадис Принтер учун
19.04.2011 й.
Жобир розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, ҳаммомга иштонсиз кирмасин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, жуфти ҳалолини ҳаммомга киритмасин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, хамр айлантириб турилган дастурхон атрофида ўтирмасин», дедилар».Термизий ва ал-Ҳоким ривоят қилган.

Шарҳ: Умумий ҳаммомларга кирадиган эркаклар риоя қилиши лозим бўлган энг муҳим ишлардан бири авратини беркитиб турадиган изори-лунги ёки иштони бўлишидир.
Мусулмон киши ўз аёлини умумий ҳаммомларга боришига йўл қўймай ўз уйига ҳаммом қуриб бериши керак. Чунки умумий ҳаммомга боришда ўзини билган аёлларига катта қийинчилик бор ва у ерда турли фитналар содир бўлиши эҳтимоли кучли.
Маст қилувчи ичимликлар тортиладиган дастурхон атрофида ўтишнинг ўзи катта гуноҳ эканлигини ҳамма яхши билади.
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri