Қачон тавба қиласан? (Жаннатга йўл) Принтер учун
19.04.2011 й.
islom.uz
Аллоҳнинг ҳузуридаги ҳисоб-китобга йўлиқишдан олдин ўзини бир сарҳисоб қилиб олишни истаганлар бу даъватга қулоқ тутсин. Кунлар ўтиб боряпти. Амал саҳифалари ёпилишга яқинлашаяпти. Зеро, катта ҳисоб-китобдан олдин нафсимизни сарҳисоб қилишга, ўтказган умримиздан панд-насиҳат, ибрат олишга ва Аллоҳ таолодан мағфират сўрашга ҳали имкониятимиз бор. Бу фурсатни бой бермайлик. Чунки кунлар югуриб ўтяпти, умр биз билмаган, ҳис қилмаган суратда оқяпти Фақатгина йил бошланганини ёки ҳайит келганини сезиб улгурамиз, холос.  

Энг муҳим савол... Сўнгги сафарга нима тайёрладик? Аллоҳ таоло ҳузурида савоб қозониш учун нечук амаллар қилдик? Саҳифаларимизга нималар битилди? Яқинда қўйиладиганимиз лаҳадга нималар ҳозирладик? Бугун ўлимни ва қабрни эсладикми? Қуръондан бирор сура ўқидикми? Намоздан кейин астойдил зикр ва дуолар қилдикми? Намозни хушуъ ила адо этдикми? Аллохдан жаннатни сўрадикми? Дўзахдан паноҳ тиладикми? Гуноҳларимизни кечиргин, деб истиғфор айтдикми? Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини келтирадиган амаллардан четлакдикми? Ёмонликлардан узоқлашишни ўйладикми? Калбларимизни такаббурлик, ҳасад ва нафратдан, тилларимизни эса, ғийбат, туҳмат ва ёлғондан покладикми? Ҳаромни тинглашдан сақландикми? Амри маъруф, наҳий мункар қилдикми? Динимиз нусрати учун фидойи бўлолдикми, бор-йўғимизни сарф қилолдикми?...
Қатьий, даъват шулки, ҳар бир инсон нафсини сарҳисоб қилсин ва сўнгги сафар учун "озуқа"сини тайёрласин!!!

Муқаддима

Барча ҳамду сано Аллоҳгадир. У зотга ҳамд айтамиз, ёрдам беришини, гуноҳларимизни кечиришини сўраймиз, нафсларимизнинг ёвузлигидан, амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, уни ҳеч ким адаштиролмас, кимни адаштириб қўйса, ҳеч ким уни ҳидоятга сололмас. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига гувоҳик бераман, шунингдек яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг бандаси ва элчисидир.
Имом Бухорий ва Имом Аҳмадлар (Аллоҳ иккисини ҳам раҳматига олсин) Абу Саид Худрийнинг бундай деганини ривоят қилишган: "Сизлар шундай амалларни қиляпсизларки, улар назарингизда қилдан ҳам арзимас ва майдадир. Ҳолбуки, биз уларни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) даврларида ҳалок қилгувчи амаллардан деб ҳисоблардик".
Ушбу ҳадисдан биз яшаётган муҳит нақадар хатарли экани маълум бўлмоқда. Чунки бугунги инсонлар гуноҳлари арзимас, кичкина санамокдалар ёки умуман эътибор бермаяптилар. Айрим кишилар, минг афсуски, гуноҳи кабираларни ҳам енгил ҳисоблайдиган бўлиб қолганлар. Баъзи бировлар эса, қилаётган иши гуноҳ эканини билмайди, билса ҳам, виждони қийналмайди. Бу осийлар учун энг катта неъмат қилмишларига надомат чекишдир. Чунки у тавбанинг энг асосий шартлари ва омилларидан бири саналади.
Дарҳақиқат, Расулуллоҳ (с.а.в.) "Надомат тавбадир", дея марҳамат қилганлар. У осийлар гуноҳ ишлари билан улуғ фурсатни қўлдан чиқаряптилар. Ҳолбуки, бу фурсат тавба қилиш ва кечирим сўраш фурсатидир.
Лоқайдлик ва эътиборсизлик инсонни гуноҳ қилишга одатлантириб қўяди. Инсон ҳаромдан қайтиш ва афу сўраш учун берилган улкан фурсатни гуноҳ ишлар билан ўтказиб ҳам пинагини бузмайдиган бўлиб қолади. Ҳолбуки, Расулуллоҳ (с.а.в.) айтганлар: "Чап томон фариштаси хато қилган мусулмон бандадан қаламини олти соат кўтариб туради. Агар надомат чекиб, Аллоҳдан гуноҳини кечиришини сўраса, ёзмайди". (Табароний ривояти).
Шунинг учун мусулмонга, агар хато қилса, туяқушга ўхшаб калласини тупроққа тиқиб олмасдан, гуноҳини эътироф этмоғи, надомат чекмоғи вожиб бўлади. Ва у билиб кўйсинки, гуноҳни кичик, арзимас деб санаш гуноҳкорга фойда бермайди, унинг жиноятини енгиллатмайди, аксинча зиёдалаштиради, холос. Чунки гуноҳни кичик санаш Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни писанд этмаслик, уларга енгил қарашлиқдир. Бу борадиги энгтўғри йўл эса, надомат ва тавбадир. Токи, мусулмон Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг раҳматига дохил бўлсин, тўғри йўлга йўллансин ва нафсини дўзах азобидан қутқарсин.
Иншааллоҳ, бу рисолада инсоннинг тавба йўлидан юришига ва собит қадам бўлишига ёрдам берадиган баъзи хусусларни зикр қилиш билан бирга, тавбанинг шартлари, ҳукмлари ва кайфиятини ҳам шарҳлаб ўтамиз.
Аллоҳ таборака ва таолодан гўзал исмлари, олий сифатлари ҳаққи, тавбаларимизни қабул этмоғини, ушбу китобчани камина ва барча мусулмонларга манфаатли қилмоғини ҳамда унинг ажрини фарзанд ва молу дунё фойда бермайдиган, фақат Аллоҳ ҳузурига соғлом қалб билан борган кишигина нажот топадиган кунда - Қиёмат кунида бермоғини сўрайман.
Аллоҳнинг бандаси ва элчиси саййидимиз Муҳаммадга саловот ва саломлар бўлсин. Охирги дуоимиз - ҳамду сано оламлар Парвардигори Аллоҳгадир.

Биринчи қисм
Астойдил тавбанинг вожиблиги

Эй биродарим, билгинки, чин диддан тавба қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир. Аллоҳ таборака ва таоло айтади: "Эй иймон келтирган, Аллоҳга астойдил тавба қилинглар..." (Таҳрим, 8-оят) "... Кимки тавба қилмаса, бас, ана ўшалар ўзлари золимлардир" (Ҳужурот, 11-оят). Расулуллоҳ (с.а.в.) демишлар:"Эй инсонлар, Аллоҳга тавба қилинглар, менинг ўзим Аллоҳга бир кунда юз марта тавба қиламан". (Муслим ривояти).
Ислом уламолари тавбани вожиб эканлигига ижмоъ қилганлар. Қуртубий (Аллоҳ раҳмат қилсин): "Уммат тавбанинг фарз эканига иттифоқ қилди", деб айтган.
Ибн Қудома Мақдисий роҳимаҳуллоҳ айтганларки: "Тавбанинг вожиблигига ижмоъ қилинган. Чунки гуноҳлар Аллоҳдан узоқлаштиради, ҳалок этади. Шунинг учун гуноҳдан дарҳол четланиш зарурдир"
Ҳар бир инсон ҳеч истисносиз хато қилишга ва адашишга мубталодир. Лекин, эй мусулмон биродарим, билгинки, Аллоҳ менга ҳам, сенга ҳам билдирсин, бу гап гуноҳларни кичик санаш ва уларга бепарво бўлиш керак дегани эмас.

Куйида келтирганим бир неча ишлардан эҳтиёт бўл.

1. Гуноҳ ҳар қанча кичик булмасин, уии ҳақир санама. Чунки кичик гуноҳларни қилсангу истиғфор айтмасанг, улар тўпланиб-тўпланиб, охири секи ҳалок этади.
Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай огоҳлантирганлар: "Гуноҳларни ҳақир, арзимас билишдан эҳтиёт бўлинглар. Гуноҳларни арзимас билиш водий ўртасига тушган бир қавмиинг ишига ўхшайди. Бир киши ўтин келтиради, кейин бошкаси ҳам олиб келади. Ҳатто нонларини пиширишга етадигаи нарса (ўтин)«и тўплайдилар. Албатта, гуноҳларни кикик санаш қачон соҳибини тутса, уни ҳалок этади" (Имом Аҳмад ривояти).
Яна марҳамат қилиб айтганларки: "Гуноҳларга ҳақир, арзимас қарашдан эҳтиёт бўлинглар. Зеро, гуноҳлар бир кишида тўпланса, уни ҳалок қилади. Бу нарса саҳродаги кишиларнинг аҳволига ўхшайдики, улар озуқасини ҳозирлаган эдилар. Бир киши ўтин олиб кела бошлади. Бир талай ўтин тўплангач, ўт ёқдилар. Натижада у ердаги нарса (озуқа)ни куйдириб қўйдилар" (Бухорий ривояти).
Сен гуноҳга эмас осийлик қилаётганинг Буюк Зотнинг улуғлигига қара!

2 Айрим гуноҳлар борки, уларни кўпчилик кичкина деб билади, ҳолбуки, улар Аллоҳ наздида улкан гуноҳлардандир. Кўплар бу гуноҳларни қилаётган одамларни кўриб (Аллоҳ сақласин), улардан сақланишга енгилтаклик билан қарайдилар, уларни кичик гуноҳ деб ўйлайдилар. Бу ҳақда юқорида Абу Саид Худрийнинг (р.а.) ривояти келтирилди. У зот айтган эди: "Сизлар шундай амаллар қиляпсиаларки, улар назарин-гизда қилдан ҳам арзимас ва майдадир. Ҳолбуки, биз у амалларни Расулуллоҳ (с.а.в.) даврларида ҳалок қилувчи амаллардан деб ҳисоблардик".
Бошқалар эътиборсизлик қилаётган бўлсалар-да, гуноҳларни кичик билишдан ўзингни сақла.
Маъсиятларни ошкор қилишдан, гарчи ўтмишдаги гуноҳларинг бўлса-да, одамларга сўзлаб юришдан эҳтиёт бўл! Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар:
"Умматимнинг гуноҳларни ошкор қилувчиларидан бошқа ҳаммаси авф этилади. Гупоҳни ошкор этишлик шуки, киши кечаси бир амални қилади. Тонг отгач, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини яширган бўлса-да: "Эй фалончи, бу кеча бундай-бундай ишларни қилдим", дейди. Ҳолбуки, Роббиси уни ўраган эди, у бўлса, тонг отгач, ўзидан Аллоҳнинг пардасини олиб ташлади" (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Демак маъсиятларни ошкор қилиш гуноҳ устидага гуноҳдир. Чунки бу нарса гуноҳларга енгилтаклик билан ёндошишга, уларни кичик, арзимас деб билишга олиб келади, инсонлар ичида фаҳш ишларнинг тарқалишига туртки бўлади. Аллоҳ таоло айтади: "Албатта, нймон келтирган кишилар орасида бузуқликлар ёйилшшни истайдиган кимсаларга дунё ва охиратда аламли азоб бордир. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз" (Нур, 19-оят).
Бу гаплардан, киши инсонлар кўзидан узоқ бўлса ёки гуноҳини ҳеч кимга айтмаса, Қилса бўлаверади, ёлғиз ҳолда бажарган ишининг зарари йўқ, деган маъно келиб чиқмайди. Балки, билмасдан ёки билиб туриб, бир гуноҳни қилган одам уни бошқаларга айтмасин, ўзини ўрасин, инсонлар орасида қилган гуноҳини ошкор этмасин, деган маъно англашилади.
Гуноҳларга ентилтаклик билан ёндошиш кўпроқ инсон ҳоли қолганда рўй беради. Расулуллоҳ (с.а.в.) бу ҳақда: "Умматимдан шуядай кишилар борки, улар Қиёмат кунида Тихомату Байзо тоғича яхшиликлари билан келади. Аммо, Аллоҳ бу яхшиликларни тўзғиган хазонга айлантириб қўяди, улар биродарларингиз, қвндош-қавмдошларингиздир. Тундан сизлар фойдаланганингиз каби фойдаланадилар. Лекин, улар шундаи кимсаларки, агар ёлғиз қолсалар, Аллоҳ ҳаром қилган ишларни аниқ бажарадилар", дея огоҳ этганлар. (Ибн Можжа ривояти).
Хуллас, гуноҳларни ошкор қилишдан ва ёлғиз ҳолатингда , ўзингни тиёлмай қолишдан эҳтиёт бўл. Аллоҳ бизнинг сирларимизни ҳам, ошкора ишларимизни ҳам билади. Аллоҳ ҳар бир нарсани билгувчи зотдир.

4. Аллоҳ менга ҳам, сенга ҳам раҳм қилсин, эй биродарим, тавбани кечиктиришдан ва уни орқага суришдан сақчан. Ахир, қачон кунинг битишини билмайсан-ку! Балки ажалинг сен ўйлаганингдан кўра яхшироқдир, балки у тўсатдан келиб қолар. Ҳолбуки, ғарғара пайтидаги, яъни жон бўгазга тиқилган пайтдаги тавба қабул қилинмайди. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар:
"Модомики, жон бўғзига тиқилмаган экан, Аллоҳ таоло бандаларнинг тавбасини, албатта, қабул қилади" (Аҳмад ва Термизий ривоятлари).
Хуллас, ҳар бир гуноҳинг учун мағфират сўра, тавба қилишга шошил, уни орқага ташлама.
Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилиб дейдилар:"Банда бир гуноҳ қилса-ю кейин таҳорат олса, тахоратини чиройли, мукаммал бажарса, сўнг туриб, икки ракъат намоз ўқиса ва Аллоҳдан ўша гуноҳини кечиришини сўраса, Аллоҳ албатта, унинг гуноҳини кечиради" (Аҳмад ривояти).
Гуноҳларда маҳкам туриб олишдан нафсингню сақла. Аллоҳ табарока ва таоло айтади:"Улар шундай кишиларки, агар бузғунчилик қилиб қўйсалар ёка ўзларига зулм килсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслайдилар ва (Ундан) гуноҳларинн кечиришини сўрайдилар. Аллоҳдан бошка ким ҳам гунҳларни мағфират қиларди. Ва улар билган ҳолларида қнлган иш (гуноҳ)ларида бардавом турнб олмайдилар" (Оли Имрон, 135-оят).
Кўпчилик инсонлар каби иблиснинг сиртмоғига тушиб қолишдан эҳтиёт бўл. Улар "бу вожиб эмас, буниси гуноҳ эмас", деб баъзи вожиб амалларни бажармаётган ёки ҳаром ишлардан чекланмаётган пайтларида ичларига шайтон кириб олиб, қилмишларини чиройли кўрсатиб турган бўлади. Улар ҳалол-ҳаром хусусида талашиб-тортишадилар, бу билан устларидаги масъулиятни адо этган бўладилар, охиратдаги жазодан қутилиб қолдик, деб ўйлайдилар. Лекин, Аллоҳ кўнгилдаги нарсаларни ҳам билгувчи зотдир.

Шайтоннанг махру ҳийласидан эҳтиёт бўл

Гуноҳ қилиб турган ҳолатингда Аллоҳ сенга неъматлар инъом этаётган бўлса, бундан ғурурланма. Бу неъматларни яхшилиқдан нишона, деб хомтама ҳам бўлма. Балки, бу Аллоҳ таолонинг сенга бир синов-ҳийласидир. Чунки Расулуллоҳ (са.в.) айтганлар: "Агар Аллоҳ таоло гуноҳларни қилиб турганига қарамасдан, бирор бандага яхши кўрган нарсасини бераётган бўлса, билгинки, бу неъмат У зот таршфидан бир синов-ҳийладир " (Имом Аҳмад ривояти).
Имом Аҳмад Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилган яна бир ҳадиси шарифда бундай дейилади: "Албатта, Аллоҳ дунёни ўзи яхши кўргану яхши кўрмаган кимсаларига бераверади. (Аммо) динни фақат яхши кўрган бандасига ато этади".
Ҳеч қачон Аллоҳ раҳматидан ноумид бўлма.
Дарҳақиқат, Аллоҳ табарока ва таоло айтадики:"...Парвардигорининг фазлу марҳаматидан фақат гумроҳ кимсаларгина ноумвд бўлурлар''. (Ҳижр, 56-оят).
"(Эй Муҳаммад, турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) ўз жонларига жиноят қилган бандаларимга айтинг: "Аллоҳнинг марҳаматидан ноумид булмангиз! Албатта, Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Атбатта, Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир. Сизларга азоб келиб, сўнгра ёрдам берилмай қолишидан илгари (яъни Аллоҳнинг бирор бало-қазосига дучор бўлмай туриб), Парвардигорингизга қайтинглар ва Унга бўйсунинглар!" (Зумар, 53-54-оятлар).

Тавбанинг шартлари

Уламоларимиз тавбанинг шартларини оятлар ва саҳиҳ ҳадислар асосида белгилаб берганлар. Чунки тавба тил билан айтиладиган сўзнинг ўзидангина иборат эмас. Балки, тилда қилинган тавбага тана аъзоларининг амаллари ҳам мувофиқ бўлмоғи лозим. Тавбанинг шартлари қуйиддгилардир:
1. Килган гуноҳига надомат чекиш. Чунки Расулуллоҳ, (с.а.в.): "Надомат тавбадир", деб айтганлар.
2. Гуноҳни тарк қилиш.
3. Гуноҳни бошқа қилмасликка қасд этиш.
4. Гуноҳи натижасида қўлга киритилган ёки унга таллуқли бўлган ҳақларни эгаларига қайтариш ёҳуд ҳақ эгаларидан ксчиришларини, гуноҳидан ўтишларини сўраш. Масалан, ўғрилик қилган одам олган нарсасини эгасига қайтариши вожиб. 

Аллоҳга холис тавба қилиш

Тавба холис қилинмоғи, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг розилиги учун бўлмоғи лозим. Масалан, ўғирлайдиган нарса топа олмаганлиги учун ўғирликни тарк қилган ёки соғлигига зарар келтиргани учун ичкиликни ташлаган кимса тавба қилувчи деб ҳисобланмайди. Расулуллоҳ (с.а.в.) дейдилар:
"Албатта, Аллоҳ таоло фақат холис Ўзи учун бажарилган, юзини истаб қилтган амаллариигина қабул этади" (Насоий ривоят қилган).

Тавбанинг давомий бўлишини таъмин этувчи баъзи жиҳатлар

1. Барча амалларда, шунингдек тавба қилишда ҳам ниятнинг холис Аллоҳ учун бўлиши, Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: "Албатта, Аллоҳ таоло фақат холис ўзи учун бажарилган, юзини истаб қилингт амалларнигина қабул этади". (Насоий ривоят қилган)
Ва яна: "Кимки бирон нарсани Аллоҳ учун тарк этса, Аллоҳ ундан яхшисит эваз килиб беради", деганлар. (Имом Аҳмад ривояти).
2. Ҳақ йўлда собитқадам бўлишга, яхшилик тарозусида тош босадиган хамда ёмонликларни кетказадиган солиҳ амалларни килишга интилиш. Аллоҳ таборака ва таоло айтади:
"Албатта» яхшиликлар ёмонликларни кетказади" (Ҳуд, 114-оят)       
Набий (с.а.в.) Муозни Яманга юбораётганларида унга васият қилиб, бундай деган эдилар:"Эй Муоз, қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳдан қўрқ, бир гуноҳ қилсанг, ортидан уни ўчириб юборадиган яхшилик ҳам қил на инсонларга ҳуш хулқлик билан муомалада бўл!" (Имом Аҳмад ва Термизий ривояти).
Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ айтганларки: "Ёмонликларини ювиб кетадиган яхшиликларни қилишда бардавом бўлган киши зийрак кишидир".
3.         Қилган гуноҳларининг қабиҳлигини, жирканчлигини,
дунё ва охиратдаги зарарларини ҳис қилиш.
4.         Гуноҳ авж олган макондан узоқ бўлиш.
5          Гуноҳ ишларнигина қилишда яйрайдиган асбоб-анжомларни йўқотиш. Масалан, уйида маст қилувчи ичимликлар ёки бекорчи ўйин кулгу асбоблари бўлса, ташлаб юбориш керак.
6          Яхшиликка тарғиб этувчи солиҳ кишилар билан дўстлашиш, маъсиятда бўлган ҳамроҳларидан алоқани узиш.
7          Гуноҳкорларга таҳдид солувчи оят ва ҳадисларни доимо ўқиб юриш.
8. Уқубат ҳар бир лаҳздаа келиб қолиши мумкинлигини ёдда тутиш. Аллоҳ таоло айтади:"Сизларға азоб келиб, сўнгра ёрдам берилмай қолишидан илгари (яъни Аллоҳнинн бирор бало-қазосига дучор бўлмай туриб) Парвардигорларингизга қайтинглар ва Унга бўйсунинглар!" (Зумар, 54-оят).
9. Ҳар доим Аллоҳ субҳонаҳу ва таолони зикр қилиш.
Аллоҳни зикр этиш шайтонни даф қилишда улкан воситадир. Хусусан, Расулуллоҳ (с.а.в.)дан собит бўлмиш кечаси, кундузи, ётаётганда ва бошқа вақтларда айтиладиган зикрларни доимо такрорлаб юриш.

Аллоҳ табарока ва таолонинг раҳмати кенгдир

Инсолар катта-кичик, турли-туман гуноҳларни қилади. Агар улардан бирортасига "Аллоҳдан қўрқ, тавба қил", десанг, "гуноҳларим кўп, қайси бирига тавба қиламан", деб жавоб беради. Бундай кимсаларга Аллоҳ таолонинг мана бу оятлари энг ҳақ эслатмадир: "(Эй Муҳаммад), турли гуноҳ-маъснятлар қилиш билан, ўз жонларнга жиноят қилган бандаларимга айтинг: "Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматндан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ (ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта, Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир" (Зумар, 53-оят).
"Ким бирон бир ёмон иш қилса ёки ўз жонига жабр этса, сўнгра Аллоҳдан мағфират сўраса, Аллоҳнннг мағфират қилгувчи ва меҳрибон эканини топар-кўрар" (Нисо, 110-оят)
"(Эй Муҳаммад), бандаларимга ёлғиз Менинг Ўзимгина мағфиратлн, меҳрибон эканимни ка Менинг азобим энг аламли азоб эканиии хабар қнлннг" (Ҳижр, 49-50-оятлар). Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилиб айтадилар: "Қуёш мағрибдан чиқадиган кунгача (яъни, Қиёмат кунигача) кечаси гуноҳ қилган кимсалар тавба қилишдиги учун кундузида, кундузи гуноҳ қилгап кимсалар тавба қилииииги учун кечасида азаз ва улуғ Аллоҳ қўлини очиб туради". (Муслим ривояти).
Эй мусулмон биродарим, тезроқ тавба қилгин, тавбани орқага сурмагин, чунки Аллоҳ азоби аламли ҳамда яқиндир. Дарҳақиҳат Роббимиз айтганки: "Албатта, Аллоҳ тавба қилғувчнларки ва ўзларини мудом пок тутгувчиларнн севади" (Бақара, 222-оят).
"Сизларга азоб келиб, сўнгра срдам берилмай қолишидан илгари (яъни Аллоҳнинг бирон-бир бало-қазосига дучор бўлмай туриб), Парвардигорингизга қайтинглар ва Унга бўисунинглар" (Зумар, 54-оят).

Тавбанинг фойдалари

Аввало, тавба гуноҳпарни ўчиради. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтганларки: "Гуноҳига тавба қилувчи одам бегуноҳ киши кабидир" (Ибн Можжа ва бошқалар ривояти).
Тавба ёмонликларни яхшиликларга айлантиради. Бу хусусда Аллоҳ табарока ва таоло: "Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, яхши амаллар қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнннг ёмонлик-гуноҳларини яхшилик-савобларга айлантириб қўюр. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир" дея ҳуш хабар берган. (Фурқон, 70- оят)
Қолаверса, тавба қалбни поклайди. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: "Агар банда хато (гуноҳ) қилса, қалбида қора доғ пайдо бўлади. Борди-ю гуноҳни тарк этиб, истиғфор айтса ва тавба қилса, қалби сайқалланади (покланади). Агар гуноҳ қилаверса, у доғ зиёдалашади, ҳатто қалбни қоплаб олади. Аллоҳ таолонинг: "Йуқ, балки уларнинг қалбларини қилиб ўтган нарсалари (гуноҳлари) қамраб олган", деганидаги қамров ана шу қамраб олишликдир" (Имом Аҳмад, Термизий ва бошқалар ривояти).
Ҳидоятда собит қадам бўлишга, осойишта кун кечиришга энг катта воситалардан бири ҳам тавбадир. Аллоҳ табарока ва таоло айтади: "(Аллоҳ сизларга амр қилурки), Парвардигорингиздан мағфират сўранглар, сўнгра Унинг Ўзига тавба қнлинглар, шунда (у) сизларни маълум муддатгача (ажалларингиз етгунича) чиройли мато (ризқ) билан баҳраманд қилур ва ҳар бир яхшилик соҳибига яхшилик (яъни ажр-мукофот) берур. Агар юз ўгирсангнзлар, у ҳолда Меи сизларга Улур кун (яъни, қиёмат куни) азоби етишидан қўрқаман..." (Ҳуд, 3-оят).
Шунингдек, тавба қувват ва ризқнинг кўпайишига сабаб бўлади. Аллоҳ табарока ва таоло элчиси Нуҳ алайҳиссалом тили билан шундай дейди: "Мен дедимки: "Парвардигорингиз (Аллоҳ)дан мағфират сўранглар, албатта, У ўта мағфиратли бўлган зотдир. (Шунда) У зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдурур. Ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад берур ҳамда сизларга боғу бўстонлар (ато) қилур ва сизларга оқар дарёлар (ато) қилур" (Нуҳ, 10-12 оятлар).
Киши тавба билан дунё ва охиратда нажот топади, муваф-фақият қозонади. Аллоҳ табарока ва таоло айтадики: "Энди ким тавба қилиб, иймон келтириб, яхши амал қилиб ўтган бўлса, шоядки ана ўша (киши) нажот топгувчилардан бўлур" (Қасас, 67-оят).

Қандай тавба қилинади?

Эй биродарим, тавба йўлидаги илк қадаминг гуноҳ ишла-рингдан дарҳол, ҳеч бир тараддудсиз тийилмоқ бўлсин. Бу гап гуноҳлардан бир йўла тийила олмасанг, уларни қилавер, деган маънони англатмайди. Бирин-кетин гуноҳларни тарк қилиб боравериш керак, лекин ҳамма гуноҳлардан бир йўла тийила олсанг, нур устига нурдир.
Кейинги қадам эса, гуноҳга надомат чекиб ва бу гуноҳга бошқа қайтмасликка қатъий қарор беришдан иборатдир. Сўнг гуноҳ ишларда фойдаланган анжом-воситалардан халос бўлишдир. Бунда чиройли таҳорат қилиб, икки ракъат намоз ўқиш жуда улуғ қадам ҳисобланади. Зеро, Расулуллоҳ (с.а.в.) "Кимки гуноҳ қилса, сўнг таҳорат олиб, икки ракъит намоз ўқиса ва Аллоҳдан гуноҳларини кечиришиии сўраса, Аллоҳ, албатта, унинг гуноҳларини кечиради", деб ҳуш хабар берганлар ва Аллоҳ таолонинг мана бу оятини ўқиганлар: "Улар шундай кишиларки, агар бузғунчилик қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслайдилар ва гуноҳларгага кечиришини сўрайдилар. Аллоҳдан бошқа ким ҳам гуноҳларни мағфират қиларди. Ва улар билган ҳолларида қилган иш (гуноҳ)ларида бардавом туриб олмайдилар" (Ибн Ҳиббон ва Байҳақий ривоят қилган).
"Магар аймон келтириб яхши амаллар қнлган зотларгина (азобга дучор қилинмаслар). Бас, улар жаннатга кирурлар ва уларга бирон зулм қилинмас" (Марям, 60-оят)

Гуноҳ ва маъсият зарарлари

Имом ибн Қоййим (роҳимаҳуллоҳ) ўзининг "Дард ва даво" асарида доимий гуноҳ қилаверишдан юзага келадиган кўп зарарларни зикр этган. Қуйидагилар шу зарарлар жумласидандир:
Илмнинг юқмаслиги, тоатдан маҳрум бўлиш, тавфиқнинг камайиши, хорлик, ҳаёнинг кетиши, ёмон хотима, қалбдаги ғамгинлик, бараканинг кўтарилиши, юракнинг сиқилиши, қалбнинг муҳрланиши, ёпилиши, интиқом олиниши, охират азоби ва ҳакозо.
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинп "Кимки чиройли, мукаммал таҳорат қилса, хатолари танасидан, ҳатто тирноқлари остидан чиқиб кетади", деган хадисларига биноан таҳоратни гўзал ва мукаммал суратда, Аллоҳ буюрганидек адо этмоқ лозим. (Муслим ривоят қилган).
Биродарим, Аллоҳни кўпдан кўп зикр қил, солиҳ амаллар ила умринг шодасига зийнат бер. Аллоҳ табарока ва таоло айтганки:"Албатта, яхши амаллар ёмонлик - гуноҳларни кетказур" (Ҳуд, 114-оят).  .      
Расулуллоҳ (с.а.в.) эса: "... ва ёмонлик кетидан уни ювиб кетадигаи бир яхшилик қилгин", дея ўгит берганлар.
Аллоҳ табарока за таоло яна айтади:"Магар кимки тавба қилса ва иймон келтириб яхши амаллар қилса, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик-гуноҳларини яхшилик-савобларга айлантириб қўюр. Аллоҳ мағфиратли меҳрибон бўлган зотдир" (Фурқон, 70-оят).
Солиҳ амалларни, хусусан, гуноҳларни ўчириши ҳақида саҳиҳ ҳужжат ворид бўлган амалларни қилишга интил.
Эй мусулмон биродарим, сўзим сўнггида яна сенга мурожаат қкламанки, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло раҳмли, саҳий, авф қилгувчи, кечиримли, бандасиға нисбатан чақалоғига меҳрибон бўлган онадан ҳам меҳрибонроқ зотдир. Шундай экан, Аллоҳга юз тут; тавба қилган, гуноҳларингни кечиришни сўраган ва надомат чеккан ҳолингда юз тут. Зеро, банда Аллоҳ таолога У зотнинг барча нарсадан кенг бўлган заҳматини умид қилиб юзланса, Аллоҳ уни ўз ҳолига ташлаб қўймаган.
Тавбани орқага сурма, ҳеч ким, жумладан сен ҳам қачон кунинг битишини билмайсан! Қолаверса, гуноҳлар вақт ўтган сайин томир отиб, кўпайиб боради.
Тавба қилишни орқага сурувчининг мисоли будир. Киши ёмон бир дарахтни қўпориб ташлаши керак эди, Лекин, қараса, дарахт мустаҳкам, қулатиш қийин. Ҳозирча тура турсин, кейинги йил йиқитарман, дейди. Аммо, ўйламайдики, дарахт вақт ўтган сайин шоҳлари ўсиб, томирлари чуқур кетиб, улканлашиб боради. Ўзи эса, заифлашади, куздан қолади. Хўш, энди қандай қилиб, мадори кетган заиф киши улкан, мустаҳкам дарахтни қулата олади!?
Чунончи, Имом Муслим келтирган ҳадиси қудсийда Аллоҳ табарока ва таоло марҳамат қилиб айтади:
"Ким менга бир қарич яқинлашса, Меи унга бир зироъ яқинлашаман, ким бир зироъ яқинлашса, Мен бир баъ яқинлашаман, Менга юриб келса, унга югуриб пешвоз чиқаман..."
Тавба қилиб, Аллоҳга интил ва гуяоҳларингға надомат чекиб, ўзингни У зот ихтиёрига ташла! Зеро, надомат тавбадир. Қолаверса, ўтинчни чақалоққа онасидан кўра меҳрибонроқ бўлган Зотдан сўрасанг, яна қанча марҳаматлар кўрасан?!
Дарвоқе, Аллоҳ табарока ва таоло яна бир ҳадиси қудсийда бундай деб айтган:
"Мен бандамнинг ўйидаман. Агар Мен ҳацимда яхши ўйга борса, ўзи учун, ёмон ўйга борса, у ҳам ўзи учун " (Имом Аҳмад ривояти). Меҳрибонларнинг меҳрибони бўлмиш Аллоҳ ҳақида яхшиликни ўйла, У зотга тавба қил, гуноҳларингни кечиришини сўра ва Ундан ўзга нажоткор йўқ эканига аниқ ишонган ҳолда Унга талпин.
Яхшиликлар ва солиҳ амаллар қилишга, солиҳ, тақзодор бандалар билан дўстлашишга шошил ҳамда шоирнинг ушбу сўзларини такрорла: "Параардигорим, агар гуноҳларим кўпа-йиб улканлашиб кетса-да, лекин аниқ биламаики, Сенинг авфу караминг ундан ҳам улканроқдир... Агар сенинг авфу карамингга фақат яхшилик қилувчиларгина ҳақли бўлса унда гуноҳкор кимнинг паноҳига қочади, кимдан нажот кутади? Парвардигорим, Сен буюргандек илтижо қиламан, агар қў-лимни. қуруқ қайтарсанг, унда ким менга раҳм қилади?
Муслим биродарим, иккинчи қисмда гуноҳларга каф-форат бўладиган ва яхшилик заҳирасини бойитишга, хатоларни ўчиришга олиб борадиган айрчм амалларни ҳукмингга ҳазола қиламан. Буюк ва Қодир Аллоҳдан гўзал исмлари, олий сифатлари ҳаққи тавбаларимизни қабул этмоғини за бизни таҳводорлар учун ваъда қилинган Ади жаннатида жамламоғини сўрайман.
"Ва Парвардигоринга гомонидан бўлғувчи мағфиратга ҳамда тақводорлар учун тайерлаб қўйилган, эни осмонлар ва ер баробар бўлиш жаннатга шошилингиз'' (Оли Имрон, 133-оят).
Аллоҳ мени ҳам, сени ҳам ўшаларнинг тоифасига киритсин ва жаннатда улар билаи бирга қилсин. Аллоҳнинг бандаси ва элчиси саийидимиз Муҳаммадга У зотнинг раҳмати ёғилсин! Охирги дуоимиз, ҳамду сано оламлар Парвардигори Аллоҳгадир.

Иккинчи қисм

Гуноҳларнинг каффорати Гуноҳларни ювадиган ва хатоларни ўчирадиган ишлар шаръий амаллардан қилингани Аллоҳ таолонинг бизга бўлган фазли-марҳаматидандир. Уларнинг айримлари Аллоҳ табарока ва таолонинг Китобида келган бўлса, айримлари Расулуллоҳ (с.а.в.) суннатларида ворид бўлгағ Чунончи, бу хусусда Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний "Аввалги ва Кейинги гуноҳларни ювувчи хислатларни таниш номли китоб ёзган. Рисоламизнинг ушбу қисмида мазкур китобдан ва шу мавзуда битилган бошқа битиклардан фойдаландик. Аллоҳ табарока ва таолодан гўзал исмлари ва олий сифатлари ҳаққи, бундаги нарсаларни менга ва барча мусулмонларга фойдали қилмоғини сўрайман.

Гуноҳларни ювгувчи хислатларнинг айримлари булардир:

1. Чиройли, мукаммал таҳорат қилчб, масжидларга бориш. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сигларга Аллоҳ унинг туфайли хатоларни ўчирадиган ва даражаларни кўмарадиган амалларии айтайми?" дедилар. "Ҳа, ё Расулуллоҳ" дейишди. Шунда ул зот: "Кирлардан чиройли, мукаммал тазалаииш (таҳорат олиш), масжидларга кўп қадам ташлаш (бориш) ва бир намоздап сўнг кейинги намозга интизор бўлиш. Бу амаллар сизлар учун (Маҳкам ушлашингиз лозим бўлган) арқондир, бу амаллар сизлар учун арқондир, бу амалар сизлар учуи арқондир", дея марҳамат қилдилар. (Имом Молик ва Муслим ривоятлари). Яна Расулуллоҳ (с.а.в.) айтганларки: "Кечаси олдимга Парвардигоримнинг бир элчиси келди-да: "Эй Муҳаммад! Малаи аъло (яъни фаришталар жамоаси) нима хусусда талашиб-тортишишшш биласанми ?" деб сўради. Ҳа, дедим. Каффоратлар ва даражалар ҳақида, жамоаларга бориш, тонги салқин пайтда мукаммал таҳорат қилиш, бир намоздан сўнг кейинги намозни кутиш хусусида баҳслашадилар. Ким буларга риоя қилса, яхши яшайди ва яхши  ўлим топади ҳамда гуноҳлари ювилиб, онасидан туғилган кундагидек пок бўлади" (Термизий ривояти)
2.  Арафа ва ашуро кунларида рўза тутиш.
"Мен Аллоҳдан арафа кўнида тутилгап рўза эвазига олдинги бир йил (нинг гуноҳлари)ии ўчириб юборишшш умид қилман" (Термизий ривояти).
"Мен Аллоҳдан ашуро кунида тутилган рўза эвазига олдинги бир йил (нинг гуноҳлари)л« ўчириб юборишини умид қиламан" (Термизий ривояти).
3.  Рамазон ойининг рўзасини тутиш.
"Кимки иймон билан, савоб умид этиб, рамазон рўзасини тутса, Аллоҳунинг гуноҳларини мағфират қилади " (Бухорий, Муслим ва бошқалар ривоят қилишган).
4.         Мақбул ҳаж.
"Ким (жуфтига) яқинлашмасдан ва гуноҳдан тийилиб, ҳаж қилса, (ҳаждан) худди онасидан туғилган кундагидек пок, беғубор ҳолида қайтади" (Бухорий ривояти).
"Қабул қилинган ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир" (Имом Аҳмад, Табароний рироятлари).
5.         Тўлашга қурби етмайдиган одамдан қарзни кечиб юбориш.
"Бир савдогар кишиларга қарз берарди. Агар қарзини тўлашга қурби етмай қолган бирор кишини кўриб қолса, йигитларига: "Ундан кечиб юборинглар, шояд Аллоҳ биздан (ҳам) кечса", дер эди, Бас, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиб юборди" (Бухорий ривояти).
6.         Ёмонлик ортидан яхшилик қилиш.
"Албатта, яхшн амаллар ёмонлик-гуноҳларни кетказур" (Ҳуд, 114-оят).
Набий (с.а.в.) Муоз розийаллоҳу анҳуни Оманга юбора-ётганларида васият қилиб, бундай деган эдилар:  
"Эй Муоз, қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳдан қўрқ, ёмонлик ортидан уни ювиб кетадиган яхшилик қил. Ва инсонларга хуш хулқлик билан муомалада бўл!" (Имом Аҳмад ва Табароний ривояти).
7.         Салом бериш ва яхши сўзларни сўзлаш.
"Салом бериш ва яхши сўзларни сўзлаш мағфиратни тақозо қиладиган ишлардандир" (Хороитий ва Ачбоний саҳиҳ санаган).
8.         Болога сабр қилиш. Бир ҳадиси қудсийда Аллоҳ азза ва жалла айтади:"Мен агар бирорта мўмин бандамни бало билан синасаму у Менга шу синов туфайли ҳамд айтса, тўшагидан худди онасидан туғилганидек гуноҳлардан нок ҳолда туради".
Ва яна айтадики: "Мен бандамни қайдладим ва синадим. Бас, унга илгари ажр ёзганинингздек ажр ёзинглар" (Имом Аҳмад ривоятлари).
9.         Беш вақт намозни, жума намозини ва рамазон рўзасини муҳофаза қилиш.
"Ҳар бир намоз кейинги намозгача бўлган, жума намози кейинги жумагача бўлган ва рамазон рўзаси кейинги рамазонгача бўлган гуноҳларни, агар кабиралардан четла-нилар экан, ўчириб юборади" (Муслим ривояти).
10.       Чиройли, мукаммал таҳорат қилиш.
Имом Муслимнинг "Саҳиҳ"ида Абу Ҳурайра (р.а.)дан бундай ривоят бор: Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилдилар:
"Агар мусулмон (ёки мўмин) банда таҳорат қилаётиб, юзини ювса, сув билан ёки сувнинг сўнгги томчиси билан икки кўзи орқади содир этган ҳар бир гуноҳи чиқиб кетади.
Агар икки қўлиии ювса, сув билан ёки сувнинг сўнгги томчиси билан қўллари касб этган ҳар бир гуноҳи чикиб кетади. Агар икки оёғини ювса, сув билан ёки сувнинг сўнгги томчиси билан улар туфайли тонган ҳар бир гуноҳи чиқиб кетади. Ҳаттоки,
гуноҳлардан холи, покиза ҳолга келади".
Гуноҳларии ювадиган зикрларни қилиш. Улар бир нечтадир:
а)         Имом Муслим "Саҳиҳ"ида Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.)дан ривоят қилади: Расулуллоҳ (с а.в.) айтдилар:"Азонии эшитган пайтида: "Мен ҳам, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёдтз ва шсриксиздир, Муҳаммад унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бераман. Аллоҳни Парвардигор, Муҳаммадни Пайғамбар ва Исломни дин деб рози бўлдим", деган одамнинг гуноҳи кечарилади".
б)         Кимки бир кунда юз марта "Субҳаналлоҳи ва би- ҳамдиҳи" (Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир ва Унга ҳамд бўлсин) деса, унинг хатолари, гарчи денгиз кўпигича бўлса ҳам, учирилади" (Бухорий ва Муслим ривояти).
в)         Яна Имом Муслимнинг "Саҳиҳ"ида Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар:"Кимда-ким ҳар бир намоздан кейин 33 марта "Субҳаналлоҳ", 33 марта "Алҳамдулиллаҳ", 33 марта "Аллоҳу ак6ар"деса, бу 99тага "Ла илаҳа иллаллоху ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд. Ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр" (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ёлғиз ва шериксиз, мулк Уники ва ҳамду сано Уникидир ва У ҳар нарсага қодирдир) калимасини қўшиб, 190 та қилса, хатолари, гарчи денгиз кўтгича бўлса ҳам, кечирилади".
г)         Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қиладилар:"ким таом еса, сўнг: "Ву таомни менга едиргин ва ҳеч қапдай куч-қувват сарфламааш-да, уни менга ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин", деса, илгари қилган гунохлари кекирилвди."  (Термизий ривояти).
"Ким либос кийса ва: "Буни меига кийгазган ва ҳеч қандай куч-қувват сарфламасам-да, уни менга ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин", деса, илгари қилган гуноҳлари кечирилади" (Абу Довуд ривояти).
12.       Азон. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтганларки:"Муаззиннинг (гуноҳлари) овози кўламича кечирилади"(Имом Аҳмад ривояти).
13.       Намоз. Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ўзларининг"Саҳиҳ"ларида Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ (с.а.в.): "Нима деб ўйлайсизлар, агар сизлардан бирор кишининг эшиги тагидаи анҳор оқса-ю, унда ҳар куни беш маҳал ювинса, танасида кир қоладими?" деб сўрадилар. "Йўқ кир қолмайди" дейишди. "Бу нарса беш вақт намозга ўхшайдики, Аллоҳ улар сабабли хатоларни ўчиради", дедилар ул зот. Бу "хато"ларни имом Муслим ривояти тафсир этган: "Беш вақт иамоз, модомики, гуноҳи кабиралардан четланилар экан, орада қилинган майда гуноҳлар учун каффоратдир".
Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний "Саҳиҳул Бухорий"га шарҳ бўлмиш "Фатҳул Борий" номли китобларида бу ҳадисни қуйидагича изоҳлаганлар: "Ҳадисдан шу нарса тушуниладики, беш вақт намоз, агар ўша куни гуноҳи кабиралар қилинмас экан, ораларидаги майда гуноҳларни ювиб юборади. Яна ҳам Аллоҳ билгувчироқ"
14.       Кўп сажда қилиш. Расулуллоҳ (с.а.в.) демишларки:"Аллоҳга кўндан кўп саждалар қил, зеро сен сажда қилсанг, Аллоҳу сабабли даражангни кўтариб хатоингни ўчиради" (Имом Муслим ривояти).
Имом Муслимнинг "Саҳиҳ"ида Робиъа ибн ал-Асламийдан (р.а.) бундай ривоят келтирилган: Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга тунаб қолдим. Шунда у зотга таҳорат ва ҳожатлари учун (сув) келтирдим. Расулуллоҳ (с.а.в.) менга: "Тила тилагингни", дедилар. "Жаннатда сизга ҳамроҳ, ҳамсуҳбат бўлишни истайман", дедим. "Бундан бошқа нарсаки эмасми?" деб сўрадилар. "Фақат шуни", деб жавоб қайтардим. Шунда у зот: "Кўп сажда қилишлик билан ўзинг менга ёрдам бер," дедилар.
Бу ҳадисни Имом Нававий (Аллоҳ уни раҳмат қилсин) қуйидагича шарҳлайдилар:"Бу ҳадис иамозда узоқ сажда қилишга тарғиб этади. Бунга далил "Банда Парвардигорига энг яқин бўладиган ҳолат сажда қилган ҳолатидир", ҳадисидир ва у Аллоҳ таолонинг: "(Аллоҳга) сажда-ибодат қилиб, (У зотга) яқин бўлинг", деган ояти каримасига мувофиқ келади. Чунки сажда Аллоҳ таолога қуллик қилишнинг ва тавозеъ (ўзини паст олиш)нинг энг юқори чўққисидир".
15.       Намозларни масжидда адо этиш. Имом Бухорий АбуҲурайра (р.а.)дан ризоят қилган ҳадиси шарифда айтиладики:
"...Хуллас, у таҳорат олса, таҳоратии чиройли қилса, сўнг масжидга фақат намоз учунгина чиқса, ҳар бир босган қадамига мувофақ даражаси кўтарилиб, хатоси ўчирилади".
16.       "Амин" дейиши фаришталарнинг "амин"ига мувофиқ келиши. Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қиладилар:
"Агар имом "ғайрил мағзуби аълайҳим валаззоолийн"деса, "амин" денглар. Зеро кимнинг ("амин" деган) сўзи фаришталарнинг сўзига мувофиқ келиб қолса, унинг қилари қидган гуноҳлари кечирилади " (И мом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
17.       Кечалари қоим бўлиш. Абу Умомаал-Боҳилий ривоят қилади: Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: "Кечалари қоим бўлишни (яъни, кечанинг маълум қисмини ибодат билан ўтказишни) лозим тутингдар. Зеро, у олдинги салиҳ шшиларнинг одати бўлиб, сизлар учун Парвардигорингизга яқинлик, ёмонликларга каффорат ва гуноҳдан сақловчи (воста)дир" (Ҳоким ҳасан деган).
18.       Атлоҳ йўлида жнҳод қилиш. Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (р.а.) дан ривоят қилади: Расулуллоҳ (с.а.в.) мужда бердиларки: "Шаҳиднинг қарзидан бошқа барча гуноҳлари кечирилади" Аллоҳ табарока ва таоло марҳамат қилади: - "Албатта, Аллоҳ мўмкнларнинг жонларади ва молларшш улардан жаннат баробарига сотиб олди - улар Аллоҳ йўлида жанг килишиб, (кофирларни) ўлдирадилар ва (ўзлари ҳам Аллоҳ учун шаҳид бўлиб) ўлдириладилар..." (Тавба, 111-оят).
19. Умрадан кейиноқ ҳаж қилиш. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар:       
"Ҳаж ва умрани бир-бирига эргаштириб қилинглар (яъни, биридан кейинроқ иккинчисини адо этинглар). Зеро, уларни бир-бирига эргаштириш худди босқон темирнинг зангларини кетказганидек, фақирлик ва гуноҳларни кетказади" (Ибн Можжа ривояти).
Садақа бериш. Аллоҳ табарока ва таоло айтади:"Агар садақаларни ошкора ҳолда берсангиз, жуда яхши. Ва агар махфий қилиб, фақир-камбағалларга берсангиз бў ўзингиз учун янада яхширокдир. Ва қилган гуноҳларингизга каффорат бўлади. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир" (Бақара, 271-оят),
Расулуллоҳ (с.а.в.) хабар берадилар: "Сув оловни ўчирганидек, садақа ҳам гуноҳларни ўчиради" (Имом Аҳмад ва Термизий ривоятлари).
21.       Ҳадларни қўллаш. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Қайси бир банда Аллоҳ қайтарган ишни қилса-ю сўнг унга ҳад (яъни шариат жазоси) қўлланса, шу жазо унинг ўша гуноҳини ювиб кетади", деганлар (Ҳоким ривояти).
22.       Аллоҳ табарока ва таолога яқинлик истаб, зикр мажлисларда иштирок этиш. Ҳадиси шарифда айтилишича: "Бирон бир қавм тўпланиб, Аллоҳни зикр қилсалар ва бу билан фақат Унинг юзинигина истасалар, уларга самодан бир жарчи: "Гуноҳларингиз мағфират қилинган ҳолингизда туринглар, дарҳақиқат, ёмонликлариигиз яхшиликларга алмаштирилди", деб нидо қилади" (Имом Аҳмад ривояти).

Тавба қилганлар суҳбатидан

"Ҳақиқатда, бу кеча қайта туғилдим, олдинги ҳаётимдан бутунлай узилиб, бошқа бир инсонга айландим. Маърузалар, дарслар ва хутбалардан иборат фойдали кассеталар эшитишга, Қуръони карим тиловат қилишга киришдим". Тавба қилган йигит.

"Дарҳақиқат, биз бугун инсонияг идрок қилиши шарт бўлган ҳақиқатни англаб етдик. У ҳақиқат шуки, инсон умри канчалик чўзилмасин, барибир унинг борадиган жойи қабрдир ва унга  охиратда фақат солиҳ амалларигина ёрдам беради". Актёр Муҳсин Муҳиддийн ва хотини Насрин.

"Мени бундан олдин санъат майдонига намуна қилганидек, ҳақиқатта даъват майдаиида ҳам яхши намуна қилмоқлигини орзу қиламан ва илтижо этиб сўрайман" Машҳур актириса.

Бугунги кунда ўткинчи дунё билан керилиб юрадиган, аммо ака-укаси, ота-онаси, биродарию боласидан қочадиган, фақат Аллоҳ ҳузурига соғлом қалб билан боргад бандаларгина нажот топадиган даҳшатли кундан ғофил -инсонлар нақадар кўп. Ўлимдан олдин Роббингизта қайтармисиз?" Тушида қиёмат кунини кўриб тавба қилган йигит.

"Сўзим охирида ўзини кўз-кўз қилиб юрган ҳар бир очиқ-сочиқ юрган қизга айтаманки, Аллоҳ таоло сени ҳар қандай ҳолатда кўриб туришини унитдингми? Ёки буни билмайсанми? Аёлниннг ҳақиқий гўзаллиги унинг ҳижоби, ҳаёси ва пардаси (тўсиғи)да зканини унутдингми? Ёки бундан хабаринг йўқми ва ё ўзингни билмаганга соляпсанми?" Тавба қилган қиз.

"Ҳар қачон нафсимни ёмонликка ёки Аллоҳни ғазаблантирадиган нарсага суст кетганини кўрсам, дарҳол абадий жаннатни ва унинг машу, боқий неъматларини ёдга оламан, дўзах азобини эслайман ва ғафлатдан уйғонаман. Аллоҳга ҳамдлар Бўлсинки, мен Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган бўлмағур қиссалар, бефойда ривоятлар ва ҳаёсиз журналлардан халос бўлдим. Қўшиқ ёзилган кассеталарга эса, азиз ва улуғ Аллоҳ рози бўладиган нарсаларни - Қуръон ва ҳадисларни ёздирдим". Тавба қилган қиз.

"Ниҳоят, бу замин учун салоҳият, башарият учун роҳат, инсон учун хотиржамлик, улуғлик, барака ва поклик фақат Аллоҳга қайтиш билангина бўлади, деган қатъий ва кескин хулосага келдим. Бугунги кунда ўзимдан, "Агар Парвардигорим ҳидоят қилмаганида У зот ҳузурига қайси юз билан борардим?" деб қайта-қайта сўрайман". Тавба қилган толиба.

"Ақлим ишлай бошлади ва қалбим жунбушга келди-ю, ҳар бир аъзоларим менга нидо қилди: Шайтон ва ҳавойи нафсни ўлдир! Ҳаётим ўзгара бошлади, ҳайъатим алмашиб борди ва яхшилик йўлида собит қадам бўлдим. Аллоҳдан ўзимнинг ва сизларнинг хотимангизни хайрли қилмоғини сўрайман". Шайх Али Жобир қироати ва дуосини эшитгандан кейин тавба қилган йигит.

"Шифохонадан шундай рўпарадаги масжидга чиқдим ва ўтмишим билан мангуга видолашдим... Биродарларимга насиҳатим шуки ёмон дўстлардан эқтиёт бўлишсин". Тавба қилган ароқхўр.

"Ҳа, ҳақиқатда чин муслим бўлишни орзу қилардим. Чунки ҳақиқат фақат шунинг ўзидир. Зеро, Аллоҳ таоло:"Инсу жинни фақат ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим" деб айтган. Шамс Борудий.

"Унга киришим биланоқ кўзим артистларнинг деворда осиғлиқ турган суратларигз тушди... Уларни юлиб олдиму парча-парча қилиб ташладим... Сўнг ўзимни тўшакка отдим. Йиғладим... Ва илк бор шунча вақтни Аллоҳдан узоқда ўтказганимни ҳис қилдим... Кўзларимдан ёш қуйилиб кела бошлади..." Тавба қилган йигит.

"Астойдил тавба қилиб, Аллоҳ динида маҳкам туришга, ёмонлик ва фасод жарчисидан яхшилик даъватчисига айланишга қарор қилдим... Сўзим охирида барча йигитларга холис насиҳат-ла мурожаат қиламанки, "Эй инсон фарзандлари! Сизлар саёқлик ва гиёҳвандлтикдан бахт саодатнинг ўзи у ёқда турсин, ҳидини ҳам топа олмайсизлар. Фақат Аллоҳга хизмат қилиш, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш билангина саодатга эришасизлар. Эй азизлар, Ислом учун нималар қилдингиз?"
Шунингдек, Аллоҳ зикридан ғофил, дунё лаззатлари-ю шаҳватга ғарқ бўлган ҳар бир синглимга юзланаман: "Сингилжонларим, Аллоҳнинг динига қайтинглар! Аллоҳга қасамки, барча бахт-саодат Аллоҳга итоат этишдадир!" Тавба қилган толиба.

Хотима

Аллоҳ таоло марҳамат қиладики: "Бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулгудир. Агар улар билсалар, охират диёригина (мангу) ҳаёт (диёридир)" (Анкабут, 64-оят).
Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: "Гуноҳларни ҳакир, кичик санашдан эҳтиёт бўлинглар. Гуноҳларни арзимас деб билиш водий ўртасига тушган бир қавм мисолига ўхшайди. Бир киши ўтин келтиради, бошқаси ҳам олиб келади. Ҳатто нонларини пиширишга етадиган нарса (ўтин)ни тўплайдилар. Албатта, гуноҳларни кичик, санаш ҳам қачон ўз соҳибини тутса, уии ҳалок қилади" (Имом Аҳмад ривояти).
Бошқа бир ривоятда: "Гуноҳларии ҳақир-арзимас санашдан эҳтиёт бўлинглар. Албатта, улар бир кишида тўплансалар, уни аниқ ҳалок қиладилар", дейилган.
Анас (р.а.) айтади: Расулулоҳ (с.а.в.): "Агар сизлар мен билган нарсаларни билганларингизда эди, оз кулиб, кўп йиғлаган бўлардингиз", дедилар. Шунда Расулуллоҳ (са.в.)нинг саҳобалари юзларини беркитдилар, уларнинг ичидан йиғи тошиб келар эди" (Бухорий ривоятлари).
Имом Аҳмаднинг ривоятларида мазкур ҳадисга: "...Аллоҳга илтижо этган ҳолда тепаликларга чиқиб кетган бўлар эдингизлар", деган жумла зиёда қилинган.
Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар Аллоҳ таоло гуноҳларни қилиб турганига қарамасдан, бандага яхши кўрган нарсасини бераётган бўлса, билгинки, бу неъмат У зот томонидап бир синов-ҳийладир", дедилар, сўнг ушбу оятни ўқидилар:
"Энди ўзлари учуи эслатма қилиб берилган нарсани унутган вақтларида уларга ҳамма нарсанииг эшикларини очиб қўйдик. Қачонки, ўзларига берилган карсалар билан шод бўлиб турганларида уларни тўсатдан ушладик. Бас, бутунлай ноумид бўлдилар". (Имом Аҳмад ривояти).

Ибни Ҳожар ал-Асқалоний китоби асосида

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz