ИМОМ АТ-ТАҲОВИЙ Принтер учун
02.03.2007 й.

1–У кишининг исмлари ва кунялари*
*Арабларда ҳурмат юзасидан кишига ўз номи билан эмас, фарзандларининг бири номи олдига, эркакларда Абу, аёлларда Умму сўзларини қўшиб Абу Фулон, Умму Фулон, деб мурожаат қилиш бор. Бу куня, дейилиб, Фалончининг отаси, Фалончининг онаси маъносини билдиради. Таржимон.
–У киши–Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳамад ибн Салома ибн Салома ал-Аздий ат-Таҳовий бўлиб, Катта Имом, Аллома ва ажойиб тафсинотлар соҳибидирлар.
2–Туғилган жойи:
–У киши Нил дарёси ғарбий соҳилида Мисрнинг «Таҳо» шаҳарчасида туғилганлар.
3–Туғилган йили:
–У киши 239 ҳижрий санада ўз илми, фазли, тақвоси ва поклиги билан машҳур бир оилада туғилдилар.
4–У кишининг ёдлаш қобилияти ва заковотининг кучи:
–У киши ўз тенгдошлари ичида ёдлаш қобилиятининг кучлилиги ва фаҳмининг тезлиги билан, Қуръони каримни пухта ёдлаши ила ажралиб турар эди. Бунинг ажабланадиган жойи йўқ, чунки отаси Муҳаммад ибн Салома Мисрнинг машҳур олимларидан бўлиб, фиқҳ ва усул илмларида пешқадам зот эдилар.
5–Биринчи устозлари:
ат-Таҳовийга Қуръони каримдан бошланғич илм берган ва ёзишни ўргатган шахс Имом Абу Закариё Яҳё ибн Муҳамад ибн Амр эдилар. Сўнгра у отасининг илм ҳалқасида иштирок этди ва фиқҳдан дарс олди. Шунингдек тоғаси Исмоил ибн Яҳъё ибн Исмоил ал-Мажнийнинг (Имом Шофеъийнинг дўсти) илм ҳалқасида ўлтириб ҳадисдан дарс олди.
6–Тоғасининг мазҳаби (Шофеъий мазҳаби)дан ҳанафий мазҳабига ўтиши:
Айтишларича, ат-Таҳовий тоғасидан дарс олиб юрган кунлардан бир куни У: «Сендан бир нарса чиқмайди!»-дебди. Шунда жияннинг аччиғи чиқиб, тоғасини тарк этиб Абу Жаъфар ибн Абу Имрон Ҳанафийдан (331 ҳижрий санада вафот этган) дарс ола бошлаган экан.
Доктор Абудурраҳмон Умайра Ўзининг «Шарҳи ақийдатут Таҳовия»га ёзган таълиқи муқаддмасида қуйидагича ёзади:
«Бизнинг фикримизча у кишининг Абу Ҳанийфа раҳимаҳуллоҳунинг мазҳабига ўтишининг асосий омили, ўша вақтда одамлар зеҳнида бу мазҳаб ҳақида жуда яхши тасаввур бор эди. Чунки бу мазҳаб кенг фикрли бўлиш билан бирга ҳужжатлари ҳам кучли эди. Янги пайдо бўлган масалаларда тез ва қониқарли жавоб берилар эди. Ушбу ат-Таҳовийга таъсир қилган. (Шарҳи ақийдатут Таҳовия» 1-43).
Абу Яъло ал-Ҳанбалий ўзининг «ал-Иршод» китобида ёзадики: ал-Шуримий, «Мен ат-Таҳовийга нима учун тоғангга хилоф қилиб, Абу Ҳанийфанинг мазҳабини ихтиёр қилдинг?-десам. У: «Мен тоғамни Абу Ҳанийфанинг китобларига доимо назар солиб турганини кўриб, уни мазҳабига ўтдим», деди-деган экан. («Вафийятул аъёон» Ибн Халлигон 1-54).
7–У кишининг муаллафотлари ва асарлари:
–Имом ат-Таҳовий инсофли киши инкор қила олмайдиган ажойиб китоблар мажмуасини қолдирган. У китоблар ила исломий ва арабий кутубхоналар фахр қиладилар. Баъзиларини зикр қиламиз:

1. «Ақийдатут Таҳовий»–бу китобда Имоми ат-Таҳовий саҳобаларнинг ва улардан кейин ўтган Имом Абу Ҳанийфа раҳимаҳуллоҳ, Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ, Имом Муҳаммад ибн Ҳасан аш-Шайбоний раҳимаҳуллоҳларга ўхшаш кишиларнинг ақийдасини жамлаган. Бу китобга кўплаб уламолар шарҳ ва таълиқлар ёзганлар. У ўн марталаб чоп этилган. Араб давлатларидаги олий ўқув юртларида ўқув қўлланмаси сифатида қабул қилинган. Ҳа, кейинги ҳанафийлар ўзларининг салафи солиҳ имомларининг мазҳабларини тарк этиб файласуф ва мутакаллимларнинг фикрини олган бўлсалар ҳам шундоқ бўлган.
2. «Аҳкоммул Қуръон» йигирма жуздан кўп.
3. «Маоъний ал-Осорнинг шарҳи» Иккки жуз. Ҳадис бўйича. Кўпгина мусаннифлар бу китоб ҳадис илмида ёзилган энг яхши китоблардан бири эканини эътироф қилганлар. Бу эса ўз навбатида имом ат-Тоҳавийнинг энг улуғ муҳаддислардан эканлигига далилдир. Бу китобда у киши ажойиб бир услубни ишлатганлар. Баҳслар ва мазҳабларни далиллари билан бирга келтирадилар. У киши ўз баҳси давомида ихтилофли масалаларни келтирадилар, муноқаша қиладилар ва ўз тадқиқотининг хулосасини келтириб, сўнгра ўзига тўғри кўринган нарсани айтадилар.
4. «Баёни мушкилул Осор», етти жуз. Тўрт жузи чоп қилинган. Бу у кишининг ҳадис бўйича охирги китобидир.
5. «Мухтасари ат-Таҳовий» номи билан машҳур фиқҳ бўйича мухтасар китоби. Унинг бир неча шарҳлари бор.
6. Шарҳи Жомиъус Сағир.
7. Шарҳи Жомиъул Кабийр.
8. Шурутул Кабийр, Шурутул Мутасовит, Шурутул Сағийр.
9. Ҳадис бўйича ал-Муҳозир, ас-Сижиллот, ал-Васоё ва ал-Фароиз. Тўрт жуз.
10. Имом Абу Ҳанийфа сифатлари ҳақидаги китоб.
11.Китобу ат-Тариқ ал-Кабир.
12.Китобул-Наводирул фиқҳийя. Ўн жуз.
У кишининг ҳадис, тафсир, ақийда, фиқҳ, сийрат ва тарих бўйича ёзилган, чоп қилинган ва қўл ёзма ҳолдаги китоблари сони йигирмадан ортади.
8–У кишининг вафотлари:
Шубҳасиз ҳар бир бошланишининг тугаши ҳам бор. Ҳар бир амалнинг белгиланган муддати бор. Ҳар бир жон ўлим шаробини тотади. Имом ат-Таҳовий умрини яшаб, ажал етганда бутун дунёни илми, дарслари, тақвоси билан тўлғизгандан кейин 321 ҳижрий санада ўз Роббиси живорига сафар қилдилар. Аллоҳ таоло у кишини Ўзининг кенг раҳматига олсин, у кишидан рози бўлсин.

 
« Олдинги

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri