"Ҳадис ва Ҳаёт" силсиласининг 3-жузи Принтер учун
19.05.2011 й.

islom.uz
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Ният, ихлос ва илм» деб номланган 3-жузи қайта нашр қилинди.

Маълумингизким, «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи машҳур аллома, Қоҳирадаги «ал-Азҳар» дорилфунуни мударрисларидан бири шайх Мансура Али Носиф ҳазратларининг  «Ат-тож ал-жомеъ лил-усул фии аҳадийсур Расул» («Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан аслларни жам қилувчи тож») деб номланган улкан асарларига ёзилган комил ва шомил шарҳлардан иборат тўпламдир.
«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг дастлабки жузлари чоп этилиши билан китобсеварларнинг севимли асарига айланиб, кўплаб мухлисларнинг жавонларидан, мўмин-мусулмонларнинг қалбидан чуқур ва муносиб ўрин олди.
Эндиликда мазкур силсила таркибига кирувчи китоблар қайтадан нашр қилина бошланди. Ушбу жузларда дастлабки нашрларда йўл қўйилган баъзи хато ва камчиликлар бартараф этилиб, илмий маълумотлар таҳқиқ қилинган бўлиб, бу мазкур нодир асар савиясининг янада юқорироқ бўлишини таъминлади.
 Эътиборингизга ҳавола қилинаётган «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг бу учинчи «Ният, ихлос ва илм китоби» аслида тасаввуф илмига оид мавзулардан ҳисобланади. Қалбга боғлиқ бу мавзуни доимо аҳли тасаввуфлар шарҳлаб келганлар. Қолаверса, бу уч нарса банданинг каттаю кичик амалларининг қабул бўлиши учун лозиму лобуд нарсалар эканлиги ҳар биримизга ойдек равшандир.

Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  Ҳадис ва Ҳаёт. 3- жуз « Ният, ихлос ва илм »
Нашриёт:  «Шарқ» НМАК
Сана:   2011 йил
Ҳажми:  256 бет
Ўлчами: 84×108/32
ISBN:  978-9943-00-669-0
Нархи:  6200 сўм

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 477-рақамли тавсияси ила чоп этилган

Мурожаат учун телефон: (+99897-2162927

Мундарижа

Ният, ихлос ва уларнинг фазилатлари ҳақида
Киши ниятига яраша савоб олади
Риёдан ҳазар қилиш ҳақида
Илм китоби
Илм ва уламолар фазли ҳақида
Илмни етказиш вожиблиги ва уни тарқатишнинг фазли
ҳақида
Илмни сақлаш учун ёзиб бориш ҳақида
Илм одоблари ҳақида
Илм Аллоҳ таоло розилиги учунгина бўлиши 
Хотима. Илмнинг асари абадий қолажак
Илм китобига илова
«Мадрасага қатнайдиган халқ»
Китоблар ва кутубхоналар
Кимё илми
Физика
Фалакиёт
Илми ҳисоб (математика)

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz