Эй фарзанд! Принтер учун
31.05.2011 й.
islom.uz
Сени мухтож ва бекорчи қилиб қўядиган амалларни қилмагин ва илмни ўзигина қўлдан тутмаслигини яхши билгин. Буни мисоли шунга ўхшашки: агар саҳродаги кишининг 10та ҳиндий қиличи ҳамда бошқа қуроллари бўлиб, бунинг устига у одам жасур, ҳарб сирларидан бохабар бўлса, бас тусатдан унга даҳшатли бир шер ҳужум қилиб қолса, нима деб ўйлайсан? Қуролларни ишлатмай туриб, у қуроллар шердан уни ҳимоя қила оладими?... Маълумки албатта ҳимоя, қуролларни ишлатиш билан бўлади. Бас шунингдек бир киши 1000 та илмий масалани ўқиб, мукаммал ўрганса-ю амал қилмаса ундан не фойда… яна буни мисоли: агар  киши безгак касалига дучор бўлиб, истималаса, унинг давоси сирка ёрдамида аччиқтам қилинган асал ва кашкобдур. Даво эса уларни истъмол қилишлик билан бўлади.
Шеър:

Майни минг бор ҳидласангу,ичмасанг бир бор
Нашва нелигини  билмабсан бир бор.

    
Эй фарзанд!

   Юз йил ўқиб мингта китобни жамлаганинг билан амал қилмасанг Аллоҳ таолонинг раҳматига лойиқ бўла олмайсан. Зеро Аллоҳ таоло ўзининг китобида шундан хабар берган:

ﻰﻌﺴ ﺎﻤ ﻻﺇ ﻥﺴﻨ ﻺﻠ ﺲﻴﻠ ﻥﺃ ﻮ ""(النجم39)

   "Инсон учун фақат ўзи қилган харакатигина бўлур" (яъни ўзгаларнинг қилган яхши амалларидан унга бирон фойда етмас)(Нажм сураси 39-оят)

ﺎﺣﻠﺎﺻ ﻼﻣﻋ ﻞﻤﻌﻴﻠﻓ ﻪﺒﺭ ﺈﻘﻠ ﺍﻮﺠﺮﻴ ﻥﺎﻜ ﻥﻤﻔ""( الكهف:110)

   "...Бас , ким Парвардигорига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин..."(Каҳф сураси110-оят)

"ﻦﻮﺒﺴﻛﻴ ﺍﻮﻧﺎﻜ ﺎﻣﺒ  ﺀﺍﺯﺠفليضحكوا قليلا وليبكوا كثيرا "(التوبة:82)

"Бас,(улар)қилмишларининг жазоси учун (бу дунёда) оз кулсинлар ва (охиратда) кўп йиғласинлар!

(Тавба сураси 82-оят)

ﻻﺰﻨ ﺲﻮﺪﺭﻓﻠﺍ ﺖﻨﺠ ﻢﻬﻠ ﺖﻨﺎﻜ ﺖﺤﻠﺼﻠﺍ ﺍﻮﻠﻤﻋﻮ ﺍﻭﻧﻣﺍﺀ ﻥﻴﺬﻠﺍ ﻥﺇ"

"ﻻﻮﺤ ﺎﻬﻧﻋ ﻦﻮﻐﺒﻴ ﻻ ﺎﻬﻴﻓ ﻦﻴﺪﻠﺨ(الكهف:107-108)

   " Албатта, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун фирдавс боғларида манзил бўлур. Улар, у жойларда мангу қолар эканлар. (Бошқа бирон жойга) кўчишни истамаслар." (Каҳф 107-108-оятлар.)

فاؤلئك يبدل الله سيا تهم ﺎﺤﻠﺎﺼ ﻼﻤﻋ ﻞﻣﻋ ﻮ ﻥﻤﺍﺀﻭ ﺐﺎﺘ ﻦﻤ ﻻﺇ)

حسنت و كان الله غفورا رحيما( سورة الفرقان70 اية)

   "Магар Ким тавба қилса ва иймон келтириб яхши амаллар қилса,бас Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик – гуноҳларини яхшилик – савобларга айлантириб қўюр.Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон  бўлган зотдир."(Фурқон сураси 70-оят)*

Бу ҳадиси шарифга нима дейсан?

"بنى الاسلام على خمس: شهادة ان لا اله الاالله وان محمدا رسول لله, واقام الصلاة, وايتاء الزكاة, وصوم رمضان, وحج البيت من استطاع اليه سبيلا" ( رواه البخارى و مسلم)

"Ислом беш нарсага кўра бино қилинди:

"Ла илаҳа иллоллоҳу Муҳаммадур росулуллоҳ" деб гувоҳлик бермоқ, намоз ўқимоқ, закот бермоқ, рўза тутмоқ, ва йўлга қодир бўлса ҳаж қилмоқ"(Бухорий ва Муслим ривояти.)

Ваҳоланки иймон ҳам, тил билан айтмоқлик, дил билан тасдирламоқ ва арконларга амал қилмоқдан иборатдир. "Амал" га кўра бўлган далиллар санаб бўлмас даражада кўпдир. Гарчи банданинг жаннатга кирмоғи Аллоҳ таолонинг  фазли билан бўлсада, лекин Унинг тоати ва ибодатига тайёргарлик кўрганидан кейин бўлади. Чунки Аллоҳнинг раҳмати яхшилик қилгувчиларга яқиндир. Агар иймоннинг ўзи билангина етишса бўлади – дейилса. Етса бўлади, лекин қачон етади? – деймиз. Етгунча ғам – ташвиш, жабр – жафога ўхшаш давонлар уни кутиб турибди.Бу довонларнинг аввалгиси иймон давонидир: Албатта у иймонсиз ҳолда кетиб қолишликдан омондами? Агарчи етсада ноумид ва бечора ҳолатда бўлади.

Ҳасан Басрий(Аллоҳ у зотга раҳм қилсин ): Аллоҳ таоло қиёмат кунида бандаларига: "Эй бандаларим, жаннатга Мени раҳматим билан киринглар ва уни амалларингизга яраша тақсимлаб олинглар" дейди – дедилар.

  

Эй фарзанд.

Амал қилмасанг, ажр олмайсан.

Ҳикоя қилишларича Бани исроилда Аллоҳ Таолога 70 йил ибодат қилган киши бор экан. Аллоҳ таоло уни фаришталарга ошкор, маълум қилишни ирода қилди ва у шунча ибодатлари билан бирга жаннатга нолойиқ эканини хабарини берди. Вақтики бу хабар обидга етгач у:"Биз ибодат учун яратилганмиз. Бас бизга ибодат қилмоқ лозимдир". - деди.

 Обиднинг ҳузуридан қайтган фаришталардан Аллоҳ таоло: "Бандам нима деди?" - деб сўради. Улар: "Эй Аллоҳим уни айтган сўзини Ўзинг билгувчироқсан."– дедилар.Бас Аллоҳ таоло:"Агар у бизнинг ибодатимиздан юз ўгирмаган бўлса, биз ҳам Ўз карамимиз билан ундан юз ўгирмаймиз. Эй фаришталар сизлар гувоҳ бўлингларки албатта мен уни кечирдим" – деди.

Росуллуллоҳ Саллаллоҳу алайҳи васаллам  ўз ҳадисларида:

"حاسبوا انفسكم قبل ان تحاسبوا, وزنوا اعمالكم قبل ان توزنوا "(رواه الترمذى)

"Нафсларингизни ҳисоб-китоб қилинишдан олдин ҳисоб-китоб қилинглар, амалларинигиз ўлчанишидан олдин ўлчанглар" - дея марҳамат қилдилар.Хазрати Али (Аллоҳ у зотдан рози бўлсин) "Кимики "мақсадга ҳаракатсиз эришса бўлади"- деб ўйласа у хаёлпарастдир ва кимики "ҳаракат билан эришилади"- деса, у беҳожатдир"- дедилар.

Ҳасан (Аллоҳ у зотга раҳм қилсин ):"Жаннатни амалсиз талаб қилмоқ гуноҳдир" - дедилар.Яна у зотни сўзлари: "Амални тарк қилмасдан, унинг мулоҳазасини тарк қилмоқлик ҳақиқатнинг аломатидандир"

Росулуллоҳ   Саллаллоҳу алайҳи васаллам:

"الكيس من دان نفسه, و عمل لما بعد الموت, والاحمق من اتبع نفسه هواها

و تمنى على الله" (رواه الترمذى )

   "Зийрак одам нафсини айблайди ва ўлимидан кейинги ҳаёти учун амал қилади.Аҳмоқ эса нафсини ҳавосига эргаштириб, Аллоҳга орзу қилади.” – дедилар.(Термизий ривояти)

  

Эй фарзанд

   Китоблар мутоаласи ва илм такрори билан нафсинга уйқуни ҳаром қилиб қанча-қанча кечаларни бедор ўтказдинг. Нима сабабли бундай қилганингни билмайман? Агар ниятинг дунё матоларига етишмоқ, уни молу-мулкларини ўзинга жалб қилишлик, унинг мансаб лавозимларини ҳосил қилмоқлик ва тенгқур тенгдошларга мақтаниш, ман-манлик қилиш бўлса, сенга вайл бўлсин ва яна вайл бўлсин! Агар мақсадинг Набий Саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариъатларини тирилтирмоқ, ахлоқингни тузатмоқ ва нафси амморани синдирмоқ бўлса, сенга жаннат бўлсин ва яна жаннат бўлсин!.Ушбу шеърни айтган одам ҳақиқатни айтгандир:

Зойиъ бўлувчидир кўзлар Ундан бошқа учун бедор бўлса,

Ундан ўзганинг фироқида кўз ёш тўкмоқлик  ботилдир.

  
Эй фарзанд

   Ушбу Саҳл ибн Саъддан (Аллоҳ у зотдан рози бўлсин )ривоят қилинган ҳадисни ёдингда сақла!

"عن سهل بن سعد رضى الله عنهما قال:جاء جبريل الى النبى صلى الله عليه وسلم فقال:يا محمد عش ما شئت فانك ميت,واعمل ما شئت فانك مجزى به,و احبب من شئت فانك مفارقه, واعلم ان شرف المؤمن قيام الليل , وعزه استغناؤه عن   الناس"(رواه الطبرانى )

Жаброил(Алайҳис салом)Набийнинг Саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб деди: "Эй Муҳаммад, ҳоҳлаганингдек яша, албатта сен вафот қилгувчидирсан.Ҳоҳлаган ишингни қилгин, албатта сен унга кўра жазолангувчидирсан .Ҳоҳлаган кишингни севгин, бас албатта сен ундан ажралгувчидирсан.Билки, албатта мўъмининнинг шарафи, кечада бедорлик ва унинг азизлиги эса, одамлардан беҳожатлиги биландир."  (Табароний ривояти)

 

 Эй фарзанд!

   Калом илмидан, тибдан, дори тайёрлашликдан, шеър, нужум, вазн, наҳу  ва сарфдан  нимаики ҳосил қилган бўлсанг, демак умринг зое кетмабди.Инжилда Исо(Алайҳис салом) айтган ушбу сўзларни кўрдим:"Маййитни тобутдан то қабр лабига келтиргунларича Аллоҳ таоло ўзининг азамати билан ундан қирқта нарсани сўрайди, шулардан биринчиси:"Бандам… халқ кўрадиган жойларингни йиллар давомида ораста қилдинг, ваҳолангки мен қарайдиган жойни бир соат ҳам покламадинг". Аллоҳ таоло ҳар куни қалбингга қараб:"Менинг неъмат ва яхшиликларимга ғарқ бўлиб ҳам амалларингни Мен учун холис  қилмайсанми? –дейди.Аммо сен карсан, бу сўзларни эшитмайсан!!!

 

 Эй фарзанд!

   Амалсиз илм жинниликдир. Амал эса илмсиз амал бўла олмайди. Бугун сени гуноҳлардан узоқлаштирмаган ва итоатга тезламаган илм, эртага ҳаргиз жаҳаннам оловидан узоқ қилмас. Агар бугун амал қилмасанг, ўтказиб юборган кунларингни ҳаргиз топа олмассан ва тонгла қиёматда "Бизларни(ҳаётга) қайтаргин,бизлар яхши  амал қилайлик."(Агар сиз у жиноятчи кимсаларни (қиёмат кунида) Парвардигорлари ҳузурида бошлари эгик ҳолда туриб: Парвардигоро (Ваъданг рост эканлигини) кўрдик ва эшитдик, бас бизларни (ҳаётга) қайтаргин, бизлар яхши амал қилайлик. Энди бизлар (қиёмат ҳақ эканлигига) шак-шубҳасиз ишонгувчидирмиз. (дейишларни) кўрсангиз эди. Сажда 12-оят) деганингда. “Эй аҳмоқ сен ўша ердан келдингку?” дейилади.

   Эй фарзанд!

   Ҳимматингни, руҳиятингни юксалишига,ғайратингни  нафс устидан ғолибликка йўналтир.Баданингни эса ўлимни кутиб олишга тайёрла, чунки манзилинг қабрдир. Қабристон аҳллари сени уларга қўшилишингни ҳар бир лаҳзада интизор бўлиб кутаяпдилар. Улар ҳузурига тайёгарликсиз  боришдан ўзингни сақла,эҳтиёт бўл. Абу Бакр(Аллоҳ у зотдан рози бўлсин)шундай дедилар:"Бу жасад қушларнинг қафаси ва ҳайвонларнинг оғилхонасидир. Нафсингга ўйлаб кўргин, сен уларнинг қайси биридансан? Агар олий қушлардан бўлсанг" Парвардигоринг (ҳузури)га қайт!"* хитобини эшитган вақтингда жаннат буржларининг олийсига ўтирмоқлик учун учиб кетасан.Қандаямки Росуллуллоҳ Саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек:

"اهتز عرش الرحمن لموت سعد بن معاذ" ( رواه البخارى و مسلم)

   "Раҳмоннинг арши Саъд ибн Муознинг вафотидан (уни келуви хурсандчилигидан) титради."(Бухорий ва Муслим ривояти)

   Агар Аллоҳ таоло айтганидек хайвонлардан бўлсанг:

( الاعراف 179)"ﻦﻭﻠﻔﻐﻠﺍ ﻢﻫ ﻚﺌﻠﻮﺃ ﻞﺿﺃ ﻡﻫ ﻞﺑ ﻢﻌﻨﻻﺎﻜ ﻚﺌﻠﻮﺃ"

"Улар чорвалар кабидирлар, йўқ улар (беақл, бефаҳмликда) чорвалардан ҳам баттардирлар.Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир."(Аъроф 179-оят)

Бу дунё бошпанасидин дўзах қаърига кўчирилмоқлигингдан омонда эмассан!.Ривоят қилишларича Ҳасан Басрийга (Аллоҳ у зотга раҳм қилсин ) муздек сув берилганда, қадаҳни ола туриб хушдан кетдилар ва қадаҳ қўлларидан тушиб кетди.Вақтики ўзларига келгач “Эй Абу Саид сизга нима бўлди?” – деб сўралди. Шунда,дўзах аҳллари жаннат аҳлларига қараб айтган ушбу:

"ان افيضوا علينا من الماء او مما رزكم الله"(الاعراف: 50 )

" Дўзах эгалари жаннат эгаларига “Бизларга ҳам сувдан ё Аллоҳ сизларни баҳраманд қилган нарсалардан тўкинглар"(Аъроф 50 -оят)  деб айтган, дўзах аҳлларининг истак- илтимослариниэсладим, - дедилар.


   Эй фарзанд!


   Агар илмнинг ўзигина кифоя қилиб, амалга зарурат бўлмаганида эди, Аллоҳ таолонинг:"Сўрагувчи, истиғфор айтувчи, тавба  қилгувчи борми?"(Ҳадиси қудсийдан.Бухорий ва Муслим ривояти) – деган нидоси бекор ва фойдасиз бўлиб қоларди.

Ривоят қилиндики саҳобалардан бўлган бир жамоа Абдуллоҳ ибн Умарни Росуллуллоҳнинг Саллаллоҳу алайҳи васаллам  ҳузурларида зикр қилдилар. Шунда Росуллуллоҳ Саллаллоҳу алайҳи васаллам:

"نعم الرجل هو لو كان يصلى بااليل"(رواه البخارى ومسلم)

"Агар у кечасида ҳам намоз ўқиса, қандаям яхши одам!!!" – дедилар.( Бухорий ва Муслим ривояти.)

Яна Росуллуллоҳ Саллаллоҳу алайҳи васаллам  саҳобаларидан бирига:

"يا فلان...لا تكثر النوم باليل فان كثرة النوم بالليل تدع صاحبه فقيرا يوم القيامة" (رواه ابن ماجه والبيهقى)

"Эй фалончи кечаси уйқуни кўпайтирма, албатта кечасидаги кўп уйқу қиёмат кунида ўз эгасига фақирликни мерос қолдиради."- дедилар.(Ибн Можа ва Байҳақий ривояти.)


Эй фарзанд!

   Аллоҳ таолонинг :

"و من اليل فتهجد به نافلة لك"(الاسراء:79)

"Кечанинг (бир қисмида) уйғониб ўзингиз учун нафл (ибодат)бўлган намозни ўқинг!"(Исро79-оят)и,   буйруқ.

"و بالاسحار هم يستغفرون"(الذاريات:18)

"Ва саҳарларда улар(қилган саҳву-хатолари учун Парвардигордан)мағфират сўрар эдилар."(Зарият18-оят)и, шукр.

"والمستغفرين بالاسحار"(ال عمران:17)

"Ва саҳарларда Аллоҳдан мағфират сўрайдиган бандалар"(Оли Имрон 17-оят)и зикрдир.

Росулуллоҳ Саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"ثلاثة اصوات يحبها الله تعالى:صوت الديك, صوت الذى يقرا القران, وصوت المستغفرين بالاسحار" (رواه الديلمى)

"Уч овозни Аллоҳ таоло севади: “Хўроз товушини, қуръон ўқиган овозни ва саҳарда истиғфор айтилган овозни." (Дайламий ривояти.)Суфён ас-Саврий(Аллоҳ у зотга раҳм қилсин ):"Аллоҳ таолонинг саҳарда қилинган зикр ва истиғфорларни Малик ул-Жаббор ҳузурига кўтариб эсадиган шамоли бордир"-дедилар.Яна у зот:"Кечанинг аввали бўлганда Аршнинг тагидан бир нидо қилгувчи:"Огоҳ бўлинг! Обидлар қоим бўлсин"-деб нидо қилади. Бас улар турадилар ва Аллоҳ ҳоҳлаганича ибодат қиладилар. Сўнг кечани ярмида:"Огоҳ бўлинг! Қонитийнлар (итоатгўйлар) қоим бўлсин” – деб нидо қилади. Бас улар саҳаргача ибодат қиладилар. Вақтики саҳар бўлганда нидо қилгувчи яна: "Огоҳ бўлинг! Истиғфор сўрагувчилар қоим бўлсинлар" – деб нидо қилади. Бас улар қоим бўладилар ва истиғфор айтадилар.Қуёш чиққач эса: "Огоҳ бўлинг! Ғофиллар турсин" – деб нидо қилади. Бас  ғофиллар тўшакларидан ўликлар қабрларидан тарқалган каби турадилар –дедилар.


   Эй фарзанд!

   Луқмони Ҳаким ўғлиги қилган насиҳатларида ривоят қилинишича: "Эй ўғлим сен ухлаганингда ҳам, хўроз саҳарни қаршилашда сендан зийракроқ бўлмасин" – дедилар.


   Эй фарзанд!

   Ибодат ва тоат нима эканлигини билмоқлигинг, илмнинг хулосасидир. Билгилки ибодат ва тоат Шориънинг  амр ва наҳийларига қовлан ҳам, феълан ҳам мутобаатда  бўлмоқликдир. Яъни:" ҳар-бир айтган ва қилган амалларинг, тарк қилган сўз ва ишларинг шариат юзасидан бўлмоқлигидир". Қандаямки, агарчи  ийд ва ташриқ кунларида рўзадор бўлсанг, ёки зўрлаб тортиб олинган либосда намоз ўқисанг, кўринишда ибодат суратида бўлсада, гуноҳкор бўлганингдек.


   Эй фарзанд!

   Сўз ва амалларинг шариатга мувофиқ бўлмоғи лозимдир. Чунки илм ва амал шариатга эргашмаса, залолатдир. Сўфийлардан адашганларига,уларнинг хато ва нотўғри ишлариги алданмаслигинг лозим. Чунки бу йўлни тутмоқлик тиришқоқлик, нафсоний шаҳватни кесиш ва нафс ҳавони риёзатла тарбия қилиш билан бўлади. Нотўри  ва ботил нарсалар билан эмас албатта.   Билгки,кимники ҳар нарсани ўйламасдан гапирадиган тили ҳамда ғафлат ва шаҳват билан муҳрланган қалби бўлса, бу бадбахтлик аломатидир. Нафсинга ҳақиқий жиҳод қилмай туриб, ҳаргиз қалбинг маъифат нурлари билан тирилади деб ўйлама!Билки, албатта сен сўраган баъзи масалаларга сўзламоқ ва ёзмоқ билан жавоб бериш тўғри бўлмайди.Вақтики ўша ҳолатга етиб борсанг уларни нима эканини билиб оласан ва илло уни билмоқ мушкулдир, чунки у татиб кўриб, сўнг  билинадиган нарсадир. Ва ҳар-бир  завқий нарсани сўз билан васф қилмоқ тўғри бўлмайди. Ширинни ширинлиги ва аччиқнинг аччиқлиги каби буларни фақат татимоқ ила билурсан. Қандаямки ҳикояда келишича бир хунаса ўз дўстига:"менга мужомаатни  лаззати қандай бўлишини тушунтиргин"- деб мактуб йўллабди. Дўсти эса жавобига: “эй фалончи мен сени фақат хунаса деб ўйлардим, энди билсам сен ҳам хунаса, ҳам аҳмоқ экансан. Чунки бу лаззат завқийдир, агар шунга эришсанг  буни биласан ва илло уни сўз ва ёзмоқ ила ифодалаб бўлмайди"- деб ёзиб юборди.


   Эй фарзанд!

   Сени сўраган баъзи масалалар шу қабилдадир.Аммо баъзиларига жавоб беришлик дурустдир. Уларни "Иҳё улумид дин" ва ундан бошқа китобларда зикр қилдик.

Бу ерда ундан бир бўлимни зикр қилиб унга ишора қиламиз ва соликка қўйидагилар ишлар вожиб бўлади деймиз.

   Биринчиси:- бидаътдан холи бўлган, соғлом эътиқод.

  Иккинчиси:- ундан кейин гуноҳга қайтмайдиган ҳақиқий тавба.

   Учинчиси:-хусуматчиларни кечирим сўраш ила рози қилишлик,ҳаттоки ҳеч кимсани сени устингда ҳаққи,шикояти қолмасин.

   Тўртинчиси:- Аллоҳ таолони буйруқларини адо этишлик миқдорича илм ҳосил қилмоқлик, сўнг у сабабдан нажотга элтгувчи охират илмларидан таҳсил олишлик.

Ҳикояда келишича Шиблий (Аллоҳ у зотга раҳм қилсин) 400та устозга хизмат қилгач:"4000 та ҳадис ўқиб  улардан битта ҳадисни  иҳтиёр қилдим ва унга амал қилиб, бошқаларидан ҳоли бўлдим. Уни тааммул қилгач халос ва нажотимни ундан топдим. Олдинги-ю охиргиларининг ҳаммаларининг илми унда мужассамлигини кўргач, у билан кифояландим." - дедилар. Бу Росуллуллоҳ Саллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи саҳобаларига(Аллоҳ улардан рози бўлсин) айтган ушбу сўзларидир: 

"اعمل لدنياك بقدر مقامك فيها, واعمل لاخرتك بقدر بقائك فيها, واعمل لله بقدر حا جتك اليه, واعمل للنار بقدر صبرك عليها"

   "Дунёинг учун, дунёда туришинг миқдорига қараб амал қил.Охиратинг учун, унда қолишлик  миқдорингга қараб амал қил. Аллоҳга, Унга ҳожатмандлигингга кўра амал қил. Дўзах учун, унга сабринг миқдорига қараб амал қил"- дедилар.

Байҳақийдан қилинган ривоятда қўйидаги  лафзлар билан келгандир:

"اعمل عمل  امرئ يظن ان لن يموت ابدا,واحذر حذرامرئ يخشى ان يموت غدا"

"Ҳаргиз ўлмайдиган одамдай амал қил, эртага ўладиган одамдай эҳтиёт бўл."


   Эй фарзанд!

   Агар бу ҳадисга амал қилсанг, кўп илмларга ҳожат қолмайди.Мана бу ҳикоя хақида ҳам тааммул қилиб кўр! Кунлардан бир кун Шақийқ Балхий(Аллоҳ у зотга раҳм қилсин) шогирдлари Ҳотим ал Асомдан (Аллоҳ у зотга раҳм қилсин):"Менга 30 йиллик ҳамроҳлигинг мобайнида нимани ҳосил қилдинг?" –деб сўради. У зот:"Саккизта фойдали илмни ҳосил қилдим. Улар менга кифоя қилади.Албатта мени ҳалосим ва нажотим улардан эканлигига умид қиламан"- дедилар.Шақийқ (Аллоҳ у зотга раҳм қилсин):"Улар нима?" – деб сўрадилар. Ҳотим (Аллоҳ у зотга раҳм қилсин):

   Биринчи фойда: Албатта мен халқни бир-бирларига кўнгил бериб, ошиқ-мошиқ бўлганликларини ва севишганликларини кўрдим. Уларнинг баъзилари маҳбублари билан умрининг охиригача , баъзиси эса қабр лабигача у билан бирга бўлади ва уларнинг барчаси маҳбуби билан қабрги кирмасдан, ёлғиз ташлаб, ортга қайтганларини кўрдим. Бас фикр қилиб: "кишига маҳбубларнинг афзали, у билан бирга қабрга кириб, унга дўстлик қиладиганидир"- дедимда мени қабримда ёлғиз ташламай менга ҳамроҳ ва чироқ бўлиши учун солиҳ  амалларни ўзимга дўст тутдим.

   Иккинчи фойда:Албатта мен ҳалқни нафсига эргашиб, нафс ҳоҳлаган нарсаларни бажаришга шошилаётганларини кўрдим ва Аллоҳ таолонинг ушбу оятини тааммул қилдим:

"واما من خاف مقام ربه و نهى النفس عن الهوى, فان الجنة هى الماوى"

( النازعات:40-41)

"Энди ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида Қиёмат куни маҳшаргоҳда)Парвардигорининг (ҳузурида)туриши (У зотга ҳисоб-китоб бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳавойи хоҳишлардан қайтарган бўлса у ҳолда фақат жаннатгина (унинг учун)жой бўлур."(Назиат 40-41-оятлар)

Албатта Қуръоннинг ҳақ ва ростлигига ишондим.Бас нафсимга қарши бўлишга ва унга қарши курашишга киришдим, пировардида нафсим Аллоҳ таолони тоатига бўйсунишга рози бўлда.

Учинчи фойда:Ҳар бир инсонни дунё қолдиқларини жамлаш учун ҳаракат қилиб  уни қўлга киритаётганларини кўргач, Аллоҳ таолони қуйидаги ояти ҳақида тааммул қилдим:

"ما عندكم ينفد وما عندالله باق"(النحل 96)

"Сизларнинг ҳузурларинигиздаги нарсалар йўқ бўлур. Аллоҳ даргоҳидаги нарсалар эса боқийдир."(Наҳл 96-оят)

Аллоҳ таолонинг ҳузурида менга заҳира бўлиши учун дунёда топганларимни Аллоҳнинг розилиги йўлида мискинларга тарқатдим.

   Тўртинчи фойда: Албатта баъзилар шараф ва иззатлари қавм-қариндошлар ва оға-иниларининг кўплигида деб, ўзларини азиз санаб юришларини, баъзилар эса уни мол ва фарзандларининг кўплигида деб билиб, у билан фахрланиб юришларини кўрдим.Яна баъзилари уни инсонларнинг молларини босиб олиш, уларга зулм қилиш ва қонини тўкишда деб ҳисоблашларини ва баъзи тоифа молни беҳуда совуриб, исроф қилишда деб эътиқод қилишларини кўриб Аллоҳ таолонинг ушбу оятини тааммул қилдим:

"ان اكرمكم عندالله اتقكم"(الحجرات:13)

"Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир."(Ҳужурот 13-оят)

Албатта Қуръон ҳақ, содиқдир, уларнинг гумонлари барчаси умри қисқа, ботил нарсалардир деб эътиқод қилиб тақвони ихтиёр қилдим.

   Бешинчи фойда: Албатта мен, инсонлар баъзиси баъзисини ёмон кўришлари,ғийбат қилганларини кўриб, буларни асли, мол-дунё,мартаба ва илмга ҳасад қилганлари боис деб билдим ва Аллоҳ таолонинг ушбу ояти каримасини тааммул қилдим:

"نحن قسمنا بينهم معيشتهم فى الحياة الدنيا"(الزخرف:32)

"Уларнинг ҳаёти дунёдаги маишат-тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталаридаБиз Ўзимиз тақсимлаганмиз."(Зуҳруф 32-оят)

Албатта тақсимлаш азалдан Аллоҳ таоло томонидан бўлганини билдим, бас бирор кишига ҳасад қилмай, Аллоҳ таолони тақсимлашлигига рози бўлдим.

   Олтинчи фойда: Албатта инсонлар бир-бирларини мақсад ва сабабларга кўра душман тутганликларини кўрдим ва Аллоҳ таолонинг ушбу оятини тааммул қилдим:

"ان الشيطان لكم عدو فاتخذوه عدوا"(فاطر:6)

"Аниқки шайтон сизларга душмандир, бас уни душман тутинг!" (Фотир 6-оят)

Бас шайтондан бошқа бирор кимсани душман тутишлик лозим эмаслигини билдим.

   Еттинчи фойда: Албатта мен ҳар бир инсон жидду-жаҳд билан озиқ-овқатни талабида ҳаракат қилаётганлари ва шу сабабли шубҳа ва харомларга воқеъ бўлиб, нафсини хорлаб, қадрини пасайтираётганларини кўрдим. Бас Аллоҳ таолонинг ушбу оятини тааммул қилдим:

"وما من دابة فى الارض الا عاى الله رزقها"(هود:6)

"Ўрмалаган нарса борки барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир."(Ҳуд 6-оят)

Албатта ризқим Аллоҳ таолонинг  зиммасида эканлигига  қатъий ишондим,бас Уни ибодати билан машғул бўлиб, ундан ўзгадан умидвор бўлмадим.

   Саккизинчи фойда: Албатта ҳар бир инсон бирор бир нарсада бошқа бир яралмишга, баъзилар динору-дирхамларга , баъзилари эса молу-мулкка ва яна баъзилари    касб,саноатга ва баъзилари ўзига ўхшаш бир бандага суянганлигини кўриб Аллоҳ таолонинг ушбу оятини тааммул қилдим.

"ومن يتوكل على الله فهو حسبه  ان الله بلغ امره  قد جعل الله لكل شيء  قدرا" (الطلاق:3)

"Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) ўзи унга етарлидир." Албатта Аллоҳ Ўзи (ҳоҳлаган) ишига етувчидир. (Унинг ҳоҳишига қарши тургувчи кимса йўқдир.) Дарҳақиқат Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир. (яъни ҳаётда рўй берадиган ҳар бир яхши-ёмон воқеа-ҳодиса ёлғиз Аллоҳ ҳоҳлаган-белгилаган вақт ва ўлчовда рўй беради) (Талоқ 3-оят)

Бас Аллоҳ таолога суяндим. У менга кифоя қилгувчи ва қандай ҳам яхши вакилдир. Шақийқ Балхий(Аллоҳ у зотга раҳм қилсин) дедилар:      "Аллоҳ таоло айтганларинга амал қилмоқлигингга мувоффақ қилсин.Мен Таврот, Инжил, Забур ва Фурқонни ўқиб у китоблардан сен айтган саккизта фойдани қамраб турган ҳикматларни топдим, кимки уларга амал қилса,тўртала китобга ҳам амал қилган бўлади.


   Эй фарзанд!

   Дарҳақиқат қўйида икки ҳикоядан албатта сен кўп илмга мухтож бўлмаслигингни билиб оласан.Ҳозир эса сенга ҳақ йўлни тутган солиққа нима вожиб бўлишилигини баён қилиб бераман:"Билгилки албатта соликка, ундан тарбия воситасида ёмон ҳулқларни чиқариб, гўзал хулқлар билан ҳулқлантирадиган муршид ва мураббий лозимдир.

Тарбиянинг маъноси, экини яхши ўсиши ва тўлиқ бўлиши учун тикан, бегона ўтларни юлиб ташлайдиган деҳқоннинг ишига ўхшайди.Шунинг учун соликка ҳам, уни Аллоҳ таолонинг йўлига бошқариш учун бир устоз зарурдир. Чунки Аллоҳ таоло бандаларга тўғри йўлни кўрсатиши учун пайғамбарларни юборди. Бас, агарчи Пайғамбаримиз Саллаллоҳу алайҳи васаллам рихлат қилган бўлсаларда, Аллоҳ таолонинг йўлига йўл кўрсатишлик учун ўринбосарларни қолдирдилар. Росулуллоҳга Саллаллоҳу алайҳи васаллам  ўринбосар бўлишга салоҳиятли бўлган шайхнинг шартлари, унинг олим бўлмоқлигидир, зеро ҳар-бир олим ҳам ўринбосар бўлавермайди.

Албатта ҳар бир киши "муршидман" деб даъво қилмаслиги учун, унинг баъзи аломатларини қисқача баён қиламан: кимики дунё ва мартаба муҳаббатидан юз ўгириб саййидил мурсалин Пайғамбаримизга Саллаллоҳу алайҳи васаллам мутобеъ бўлган бўлса. Емоқ, гапирмоқ, ухламоқни камайтирмоқ ва намоз, садақа, рўзани кўпайтириш билан нафсининг риёзатини чиройли қилган бўлса ҳамда узоқни кўрувчи шайхига эргашмоқлиги унинг ахлоқида: сабр, намоз, тақаккул, яқийн, саҳийлик, қаноат, нафси хотиржамликни, мулойимлик, тавозуъ,камтарлик, илм, ростгўйлик, ҳаё, вафо, улуғворлик, сокинлик, эҳтиёткорлик ва шунга ўхшашлирни пайдо қилган бўлса, бас у Набийни Саллаллоҳу алайҳи васаллам нурларидан бир нур бўлади ва ундай кишига эргашмоқлик дуруст, салоҳиятли бўлади, лекин бундайларни топишлик нодирдир. Қизил фосфорни топишдан ҳам қийинроқдир.Кимгаки адолат насиб қилиб, мазкур шайхни топса ва у шайх буни қабул қилса, бас уни зоҳиран ва ботинан ҳурмат қилмоғи лозимдир.

   Аммо зоҳиран ихтороми у билан тортишмаслиги ҳамда намоз вақтларидан ташқари пайтда жойнамозини унинг ҳузурида ёзавермаслиги, намоз тугагач уни йиғиб олиб, уни ҳузурида нафл намозларини кўпайтирмай шайхи буюрган амалларни тоқати ва имкони даражасида бажармоқлигидир. Ботиний иҳтироми эса, зоҳирида ундан эшитган ва қабул қилган ҳар бир нарсасини, мунофиқ бўлиб қолмаслиги учун ботинида феълан ҳам қовлан ҳам инкор этмаслигидир. Агар бунга кучи етмаса,ботини зоҳирига мувофиқ келгунча уни суҳбатини тарк қилади. Қалби саҳнасидан инс ва жинлардан бўлган шайтонларнинг ҳукмронлигини чеклашлик учун,ёмон одамлар билан ўтирмоқликдан эҳтиёт бўлмоқлиги лозимдир.Бас шайтоний ифлосликлардан пок ва ҳар бир ҳолатда ҳам бойликдан кўра фақирликни иҳтиёр қиладиган бўлади.

Сўнг билгилки тасаввуфда иккита хислат мавжуддир . Истиқомат ва гўзал хулқли бўлмоқлик. Кимки тўғри бўлиб, одамлар билан ҳалимлик ва гўзал муомалада бўлса ундай киши “суфий”дир.Истиқомат – нафсининг насибасини нафсга бермоқликдир.Инсонлар билан гўзал ҳулқли бўлмоқ – нафсинг ҳоҳишларини одамлар устига ортмаслигинг,балки мадомики Шариъатга хилоф бўлмаса, уларни ҳоҳишларини ўз зиммангга юкламоқлигингдир. Сўнг албатта сен мендан  Убудиятдан сўрабсан.У уч хилдадир:

   1-Шариъат буйруқларини муҳофаза қилмоқ.

   2- Аллоҳ таолонининг қазои қадари ва тақсимотига рози бўлмоқ.

   3- Аллоҳ таоло розилиги йўлида нафс ризолигини тарк қилмоқликдир.

   "Таваккул" дан сўрабсан.У ваъда қилинган ўринларда эътиқодингга Аллоҳ таолони ҳоким вилмоқлигинг, яъни агар оламдаги барча кишилар, сенга тақдир қилинган нарсани жон-жаҳдлари билан сендан буришликка ҳаракат қилсаларда,"ҳеч бир қийинчиликсиз тезда у нарса етиб келади"-деб эътиқод қилмоқлигинг ҳамда одамларнинг барчаси сенга ёзилмаган нарсани етказишликка ёрдамлашсаларда,"ҳаргиз етиб келмайди"-деб эътиқод қилмоқлигингдир. Яна мендан "Ихлос" дан сўрабсан. У, амалларингни ҳаммаси Аллоҳ таоло учун бўлмоқлигидир. Қалбингни, одамларнинг мақтовига хурсанд бўлмаслиги ва ёмонлашларига ҳам парво қилмаслигидир. Билгилки албатта "Риё" халқни улуғлашлигидан пайдо бўлади.Бунинг давоси, уларни "қудрат остида мусаххир" деб билмоқ,  уларнинг риёларидан халос бўлмоқлик учун роҳат ва машаққат етказишликда "жонсиз нарсалар каби қўлларидан ҳеч бир иш келмайди"  деб ҳисобламоқлигингдир. Қачонки сен уларни "қудрат ва ирода эгалари" деб ҳисобласанг, ҳаргиз сендан риё узоқлашмайди.


   Эй фарзанд!

   Сўраганларингни қолганлари, уларнинг баъзилари менинг мусаннафотларимда ёзилгандир, бас ундан изла.Уларни баъзисини ёзмоқлик харомдир. Билмаган нарсаларинг кашф бўлмоғи учун, билган нарсаларингга амал қилгин. Росулуллоҳ Саллаллоҳу алайҳи васаллам  марҳамат қиладилар:

"من عمل بما علم ورثه الله علم ما لم يعلم"(اخرجه ابو نعيم)

"Кимики билган нарсасига амал қилса, Аллоҳ унга билмаган нарсасини илмини меролс қилиб беради"(Абу Нуъайм тахрижлари)


   Эй фарзанд!

   Бугундан бошлаб сенга мушкул бўлган саволларни фақат қалб тили балан сўрагин. Аллоҳ таоло деди:

"ولو انهم صبروا حتى تخرج اليهم لكان خيرا لهم"(الحجرات:5)

Агар улар то сиз ўзингиз уларнинг олдига чиққунингизча (сизни чақириб безовта этмасдан)сабр қилганларида,албатта ўзлари учун яхшироқ бўлур эди. (Ҳужурот 5-оят)

Хазир (Алайҳис салом) айтган ушбу насиҳатни қабул қил.

"فلا تسئلنى عن شيئ حتى احدث لك منه ذكرا"(الكهف:70)

"..То ўзим сенга айтмагунимча бирон нарса ҳақида мендан сўрамагин!"(Каҳф 70-оят)

Шошилма,вақти келгач улар сен учун кашф бўлиб,  сен уларни кўрасан

"ساؤريكم ايتى فلا تستعجلون"(الانبياء:37)

"Яқинда Мен сизларга Ўз оят-аломатларимни кўргазурман.Бас Мени шоштирмангиз!"(Анбиё:37-оят)

Вақтидан олдин сўрама, Аллоҳ таолони ушбу сўзига қўра сен уларни ҳақиқатини сайр қилишлик билангина биласан:

"اولم يسيروا في الارض فينظروا"(الروم:9)

"Ахир улар ер юзида сайру саёҳат этишиб, ўзларидан аввалги пайғамбарларни ёлғончи қилиб иймонсиз (кетган) кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими?!" (Рум:9-оят)


   Эй фарзанд!

Аллоҳга қасамки, агар сайр қилсанг ҳамма ўринда ажойиботларни кўрасан. Бу йўлда жонингни фидо қил, чунки бу ишнинг боши жонни фидо қилишликдир. Қандаямки Зуннун Мисрий (Аллоҳ у зотга раҳм қилсин)  ўз шогирдларидан бирига айтганларидек:"Агар ҳаётингни фидо қилишга қодир бўлсанггина кел, магарам суфийлик майда-чуйдалари билан машғул бўлма."


Эй фарзанд!

   Албатта мен сенга саккизта нарсани насиҳат қиламан. Қиёмат кунида илминг душманинг бўлиб қолмаслиги учун уларни қабул қил. Улардан тўрттасига амал қил ва тўрттасини тарк қил. Тарк қиладиганларингни биринчиси:

    "Бирор масала хусусида, ҳеч бир кимса билан кучинг борича мунозара қилма, чунки унда кўп офатлар бордир.Бас уни гуноҳи, зарари фойдасидан кўпроқдир.Чунки у риё, ҳасад, кибр, гина, душманлик, фахрланиш ва улардан бошқа ҳамма ёмон хулқларнинг манбаидир."Ҳа, агар сен билан бир шахс ёки қавм орасида бир масала воқеъ бўлса ва сен ҳақни зоҳир қилиб, уни зоеъ қилишни истамасанг, баҳс жоиздир, лекин бунда иккита аломат бордир,биринчиси: сени тилингда ёки сендан бошқани тилида ҳақни кашф қимоқликда тафовут бўлмасин.

   Иккинчиси: сен учун баҳсни холи жойда бўлмоқлиги, уни одамлар орасида бўлмоқлигидан яхшироқдир.Қулоқ тут, албатта мен сенга бу ерда бир фойдани зикр қиламан. Билгилки албатта мушкулотлардан савол қилмоқлик, қалби касал кишининг табибга қилган арзига ўхшайди ва унга жавоб бермоқлик, касални тузатиш учун ҳаракат қилмоқликдир. Билгилки албатта жоҳиллар– қалблари касал кишилардир. Уломолар эса – табибдурлар. Чала олим муолажани яхшилаб қила олмайди.Комил олим ҳам ҳамма касалликни даволай олмайди, балки муолажани қабул қилиб,тузалишни умид қилган одамнигина муолажа қилади.Агар касаллик сурункали ёки наслсизлик бўлса, давони қабул қилмайди. Табибнинг моҳири унга:"Бу касаллик давони қабул қилмас дарддир, умрни беҳуда кетказиб, даволаниб юрма" – дейди.

Сўнг билгилки жоҳиллик касали тўрт навдир. 1таси давони қабул қилади, қолганлари қабул қилмайди. Қабул қилмайдиганларининг биринчиси:

Кимники савол ва эътирози ҳасад ва ёмон кўриш сабабидан бўлса, унга чиройли, фасоҳатли ва равшан жавоб берилсада,бу унда фақатгина бузғу-адоват ва ҳасадни зиёда қилади.Бас буни йўли – унга жавоб бермасликдир. Дархақиқат шоир айтганидек:

Ҳамма душманликки кеткизиш умид қилинар.

Магар йўқдир чора, гар у ҳасаддан бўлса.

   Бас уни касаллиги билан тарк қилиб, ундан юз ўгирмоқ лозимдир.

  Аллоҳ таоло деди:

"فاعرض عن من تولى عن ذكرنا و لم يرد الا الحيوة الدنيا "(النجم:29)

"Бас, (эй Муҳаммад), сиз Бизнинг эслатмамиздан орқа ўгириб кетган ва фақат ҳаёти дунёнигина истаган кимсалардан юз ўгиринг!"(Нажм 29-оят.)

Ҳасуд барча кўринишлари билан кишининг экинзорига ўт қўяди.Росулуллоҳ Саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:

"الحسد ياكل الحسنات كما تاكل النار الحطب"(اخرجه ابوداود)

"Ўт ўтинни егани каби, ҳасад ҳам ҳасанотларни ейди."( Абу Довуд ривоятлари.)

   Иккинчиси:Унинг касаллиги аҳмоқлик бўлса, бу ҳам давони қабул қилмайди. Қандаямки Исо Алайҳис салом  айтганларидек: "Албатта мен ўликни тирилтирмоқдан ожиз бўлмадиму,лекин аҳмоқни муолажасидан ожиз қолдим."Бунинг мисоли: бир одам озроқ муддат илм талабида бўлиб,шариъат ва бошқа илмларидан озгина нарсани  таълим олади.Сўнг умрини шаръий ва бошқа илмларга бахшида этган катта олимдан савол сўрайдида, ўзини аҳмоқлиги туфайли ундан юз ўгиради.Ваҳоланки бундай киши ҳеч нарсани тушунмайдиган аҳмоқдир.Ўзига мушкул бўлган нарсалар катта олимга ҳам мушкул деб ўйлайди. Бас агар у, бу ўлчовни ҳақиқатини билмаса унинг саволи аҳмоқликдан бўлади ва уни жавобига машғул бўлмаслик лозимдир.

   Учинчиси: Тўғри йўл талабгори бўлмоқлик.Улуғларнинг сўзларидан ҳар бир фаҳмланмай қолгани, калтабинликка йўйилади яъни  калтабинлиги сабабли билмади дейилади.Гарчи уни саволи фойда учун бўлсада, лекин  калтабин, аҳмоқлиги сабабли ҳақиқатни топа олмайди.Бас бунга ҳам жавоб бермоқ лозим эмасдир. Қандаямки Росулуллоҳ Саллаллоҳу алайҳи васаллам  марҳамат қилганларидек:

"نحن معاشر الا نبياء امرنا ان نكلم الناس على قدر عقولهم"(احاديث الاحياء)

   "Биз пайғамбарлар жамоаси одамларга, уларни ақлига кўра гаплашмоқликка буюрилганмиз".

   Аммо давони қабул қиладиган касаллик бас у оқил, фаросатлик, ҳасад ва ғазабга мағлуб бўлмаган, шаҳват, мартаба ҳамда молга кўнгил қўймаган, тўғри йўл талабгори бўлган кишидир.Тўғри йўл толиби бўлгач унинг савол ва эътирозлари ҳасад, ёмон кўриш ва синаш учун бўлмаслиги лозимдир. Бундай киши давони қабул қилади.Бас уни саволига жавоб қайтармоқ жоиздир, нафақат жоиз балки вожибдир.

   Тарк қилинадиган нарсанинг иккинчиси у:

   Панд-насиҳат қилувчи,эслатгувчи воиз бўлмоқликдан эҳтиёт бўлиб, сақланмоғингдир, чунки айтганингга аввало ўзинг амал қилмасанг, уни офатлари кўпдир. Аввало ўзинг амал қилгач, сўнг уни одамларга насиҳат қил. Бас Исога (Алайҳис салом) айтилган ушбу сўз ҳақида фикр қил: "Эй Марямнинг ўғли нафсингга насиҳат қил. Агар у насиҳатни олса, сўнг одамларга насиҳат қил,магарам Роббингдан ҳаё қил."

 Агар бу ишга мажбур бўлиб қолсанг иккита хислатдан ўзингни сақла.Уларнинг биринчиси: Гапирмоқликда иборалар, ишоралар, байтлар ва шеърлар билан такаллуф қилишдан, чунки Аллоҳ таоло мутакаллифларни ёмон кўради.Кишиларнинг ҳаддан ташқари сермулозаматли бўлмоқликлари,уларнинг ботини хароб ва қалби ғафлатдалигидан далолатдир."

   "Эслаш"нинг маъноси:банда охират оташини ва Холиқ хизматида нафсини қосирлигини эсламоқлигидир.Умрини беҳуда ўтказган дамларини, охирида иймонсиз ҳолда қолса, азоби-уқубатларга дучор бўлмоқлигини, ҳамда Малакул Мавт жон олаётган ҳолати,"Мункар ва Накирнинг саволларига жавоб беришга қодирми?" эканилиги ҳақида фикр қилмоғидир. Қиёмат мавқифларидаги ҳолатлари ҳақида, ҳамда"сиротдан саломат ҳолда ўтадими ёки ҳовияга қулайдими?" ҳақида ғам чекмоғидир!.

Кимники  қалбида ушбу нарсаларнинг зикрлари доимо бўлса,уни ором олдирмай безовта қилади.Бу безовталикнинг кучайиши  ва ушбу мусибатларга йиғламоқлик "эслаш" деб аталади.

Ушбуларни ҳалққа чиқариб билдириш, уларни камчилик ва бепарволикларидан огоҳ этиш, мажлис аҳлларига нафслари айбини кўрсатмоқлик ила таъсир ўтказиш, тоқатлари етгунича ўтган умрларини қайта топиш учун ушбу мусибатлар билан безовта қилишлик ва Аллоҳ таолога надомат қилмоқлик, буларнинг ҳаммаси "Ваъз,панд-насиҳат " деб номланади. Қандаямки агар сел одамлари ичида бўлган уйга  тошиб келаётганини кўрсанг:"Эҳтиёт бўлинг! Эҳтиёт бўлинг! Селдан қочинглар!" – дейсан. Шу ҳолатда дилингдан уй эгаларига ибора, нуқта ва ишоралар билан сермулозаматлик қилишни ҳоҳлайсанми?! Албатта ҳоҳламайсан. Худди шунингдек воиз ҳам ундан сақланмоғи лозимдир.

   Иккинчи ҳислат. Ваъз қилмоқликда ҳимматинг халқни "қандаям ажойиб мажлис бу!" – деб, ундан ажрашлари машаққатли бўлиб, хайриҳоҳликларини зоҳир қилишиб, суҳбатингга шошилишлари учун бўлмасин.Чунки буларнинг ҳаммаси дунё ва риёга мойилликдир, у ғофилликдан пайдо бўлади. Балки ҳиммат ва қароринг инсонларни дунёдан охиратга, гуноҳдан тоатга, очкўзликдан зуҳдга, бахилликдан саховватга, ғурурдан тақвога чақирмоқ, уларга охиратни суйдириб, дунёни  ёмон кўрсатмоқликдир.Мазкурларга қўшимча яна ибодат ва зуҳдни таълим бермоқликдир.Чунки уларнинг табиатларида шариъат йўлидан озиб, Аллоҳ таоло норози бўлган ишларга сайъ қилиш ва пасткаш хулқлар билан машғул бўлиш кўпроқдир. Бас уларнинг қалбларига қўрқинчни ташла,уларни қўрқит ва қоладиган хавфлардан уларни огоҳлантир!. Шоядки ботиний сифатлари ва зоҳирий муомалалари ўзгариб, гуноҳдан қайтсалар,ҳамда тоатга рағбатларини зоҳир қилсалар.Бу, ваъз ва насиҳатни йўналишидир. Ҳар бир ваъзки шундай бўлмас экан, унда ваъз айтувчига ҳам, эшитгувчига ҳам оғирдир. Балки ундай воизни:"халқни йўлдан уриб, ҳалок қилгувчи маккор шайтондир"– деб айтилади.Эшитгувчиларга ундан қочмоқликлари вожибдир. Чунки шайтонни ҳам бу ваъзхончалик, уларни динларини бузишга  кучи етмайди. Кимдаки имкон ва қудрат бўлса, уни мусулмонлар минбаридан тушириб ваъзхонликдан манъ қилиши вожибдир. Албатта у амри маъруф ва наҳий мункарга доир ишлардандир.

   Тарк қиладиганингни учинчиси:

   Албатта амир ва султонлар билан аралашма.Чунки улар билан учрашиш,уларни кўриш, бирга ўтириш ва улар билан аралашмоқликда катта офат бордир. Агар шунга мажбур бўлиб қолсанг,  уларни мадҳ ва саноларидан ўзингни тий, чунки фосиқ ва золим мадҳ қилинса Аллоҳ таоло ғазабланади. Кимики уларни боқийлиги узун бўлиши учун дуо қилса Аллоҳни ерида Унга осий бўлмоқликни яхши кўрибди.

   Тарк қиладиганингни тўртинчиси:

   Ҳалоллигини билсангда амирлардан совға ва ҳадяларини қабул қилмаслигинг, чунки улардан таъма қилишлик динни фасод қилади.Чунки ундан лаганбардорлик,улар томонига ҳурмат ва зулмларида мувофиқлик пайдо бўлади. Буларнинг барчаси динни бузишликдир. Уни энг кам зарари: агар сен уларни совғаларини қабул қилиб, дунёларидан фойдалансанг, уларга муҳаббали бўласан. Кимики бировга муҳаббат қўйса илолжсиз уни боқий ва умри узоқ бўлишини ҳоҳлайди. Золимни  боқийлигини яхши кўришлик билан, Аллоҳ таолонинг бандаларига зулмни раво кўрган ва оламни хароблигини ирода қилган  бўлади. Натижада динга бунданда зарарлироқ нима бор?! Зинҳор ва зинҳор шайтонларнинг алдовларига ёки одамларни: "Афзал ва аъло иш, улардан динор ва дирҳамларини олиб фақир- мискинларга тарқатиб бер, албатта улар фисқ ва гуноҳ йўлларга сарф қиладилар. Сен уларни заифларга улашишинг уларни исрофларидан кўра яхшироқдир" деган сўзларидан ўзингни сақла!

   Албатта лаъин бу васвасалари билан кўплаб одамларни бўйнини синдирди. Уни офатлари кўпдир. Уларни "Иҳё улумуддин" китобида зикр қилдим бас ундан изла. Аммо сен қилишинг лозим бўлган тўрт иш:

   Уларни биринчиси:

   Аллоҳ таоло билан бўлган муомаланг шундай бўлсинки, агар қулинг сен билан муомалада бўлса сен ундан рози бўладиган даражада бўлсин. Қалбинг ундан сиқилиб, ғазабланадиган ҳолда бўлмасин. Мажозий қулингданки нафсингга рози бўлмаган нарсани, ҳақиқий саййиддинг бўлган Аллоҳ таоло учун қандай ҳам рози бўласан?..рози бўлмагин!

   Иккинчиси:

   Қачонки одамлар учун бирор бир иш қилсанг, улар томонидан нафсингга рози бўладиган ишни қилгин. Чунки ўзи яхши кўрган нарсани бошқа одамларга ҳам яхши кўрмагунича бандани иймони комил бўлмайди.

   Учинчиси: Агар илм ўқисанг ёки мутолаа қилсанг, илминг қалбингни тузатиб, нафсингни покламоғи лозим. Қандаямки агар умринг бир ҳафтача қолди деб билсанг, қолган умрингда фиқҳ , ихтилофлик масалалар, усул, калом ва шунга ўхшаш илмлар билан машғул бўлмасликка мажбурсан, чунки бу илмлар сени беҳожат этмаслигини биласан, балки қалбингни  тузатиш, нафс сифатларини танишлик, дунё алоқаларидан юз ўгириш ва нафсингни ёмон хулқлардан поклаш билан машғул бўласан.Аллоҳ таолога муҳаббатла ибодат қилиб,барча гўзал сифатлар билан сифатланишлик билан машғул бўласан. Бандадан ўтаётган кеча ва кундузнинг ҳар бирида унинг ўлими ёзилган бўлиши мумкин.


   Эй фарзанд!

   Мендан бошқа бир гапни эшит ва фикр қил,бас ундан керакли хулосани  чиқариб оласан: Агар сеникига "бир ҳафтадан сўнг султон зиёратга келади" деб хабар қилишса, аниқ биламанки албатта сен шу муддатда, султонни кўзи тушиши мумкин бўлган жойлар, кийим-кечак, кўрпа-тўшак ва ундан бошқа нарсаларга эътибор қилиб уларни яхшилаш билан машғул бўласан.

   Албатта сен фаҳм фаросатли йигитсан, ҳозир мен нимага ишора қилганимни фикр қил. Зийрак одамга битта гап ҳам кифоядир. Росулуллоҳ Саллаллоҳу алайҳи васаллам  марҳамат қиладилар:

"ان الله لا ينظرالى صوركم ولا الى اعمالكم و لكن ينظر الى قلوبكم ونياتكم"(رواه مسلم)

"Албатта Аллоҳ таоло сизларнинг  сурат ва амалларингизга қарамайди, лекин сизларнинг қалбларингиз ва ниятларингизга қарайди."(Муслим ривояти)

*(Бошқа ривоятда"амалларингизга"ўрнига"мол-дунёларингизга")лафзи билан келтирилган.(Таржимон)


   Агар "қалб ҳолатлари" илмини ўрганишни ҳоҳласанг "Иҳёу улумид-дин" ва ундан бошқа мусаннафотларимга қара, бу илм "фарзи айн"дир.Ундан бошқалари эса"фарзи кифоядир".Фақатгина Аллоҳ таолонинг фарзлари у билан адо қилинадиган миқдордаги илм бундан мустаснодир.Усенга бошқаларини ўргангунингча ёрдамчи бўлади.

   Тўртинчиси: Бир йилга етадиган давлатинг бўлса ундан зиёдасини тўпламагин. Қандаямки Росулуллоҳ Саллаллоҳу алайҳи васаллам  баъзи бир ҳужралари учун шу миқдорни сақлар эдилар ва:

"اللهم اجعل قوت  ال محمد كفافا"(رواه مسلم)

   "Эй Аллоҳим Муҳаммад оиласи овқатини кифоя қиладиган даражада қилгин" (Муслим ривояти)

- деб дуо қилардилар. Бу миқдор дунёни кимники қалбида заифлик бўлса, шуни ҳужрасида сақлардилар.Аммо қайсики ҳужра соҳибаси(Аллоҳ уларнинг барчаларидан рози бўлсин)"яқийн" эгаси бўлса, уни улуши бир кун ёки ярим кунлик овқатдан зиёда қилинмас эди.

 

Эй фарзанд!

   Албатта мен бу фаслда сўраган масалаларингни баён қилдим. Бас сен уларга амал қилмоғинг лозим. Солиҳларни дуо қилаётганингда мени ҳам эслашни унутмагин. Аммо мендан сўраган дуоларинг, уларни "Саҳиҳ" дуолардан яъни суннати набавиядан қидир. Ҳамиша, хусусан намозларинг сўнгидан ушбу дуони ўқигин:

   "Парвардигоро албатта мен Сендан неъматларингдан тукисини, сақланишдан давомийлигини, раҳматдан тўлиғини,сихат-саломатлик, тинчлик-хотиржамликни, яхши ҳаёт, бахтли умр кечиришликни, тўлиқ яхшиликлар, неъматлардан кўпроғини, фазилатдан энг тотлилари ва лутфдан энг яқинроғини сўрайман. Парвардигоро биз томон бўл, зараримизга бўлмагин. Парвордигоро охир дамда саодатлилардан қил. Орзуларимизни зиёдаси билан рўёбга чиқаргин.Кечасию-кундузида офиятни бизга яқин қилгин. Борадиган ва қайтадиган жойимизни раҳматинг томонга қилгин. Авф ёмғирларингни гуноҳларимиз устидан қуйгин. Айбларимизни тузатиш билан бизга миннат қилгин. Тақвони озиғимиз қил.Ижтиҳодимизни динингда қилгин. Суянишимиз ва таваккалимиз сенгадир. Парвардигоро тўғрилик устида бизни собит қадам қил. Қиёматда надоматни вожиб қиладиган ишлардан бу дунёда паноҳ бер. Гуноҳкорлар юкини биздан енгиллат. Яхшилар ҳаётини бизга ҳам насиб қилгин. Ёмонлар ҳаётини биздан буриб, кифоя қилгин. Бизни, ота-оналаримизни ва устозларимизни бўйинларини дўзахдан озод қилгин. Бироҳматика ё Азизу, ё Ғофиру, ё Кариму ё Саттару,ё Ҳалиму, ё Жаббару ё Аллоҳу.. ё Аллоҳу.., ё Аллоҳу.. ё Аллоҳ, ё Роҳиму, ё Роҳиму ё Арҳамар роҳимийн, ва ё Аввалал аввалийн ва ё Ахийрал ахирин,ва ё Зал қувватил Матийн ва ё Роҳимал масакийн ва ё Арҳамар роҳимийн. Ла илаҳа илла анта субҳанака инни кунту миназзолимийн. Ва саллаллоҳу ала саййидина Муҳаммадин ва алиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн. Валҳамдулиллаҳ Роббил аламийн.
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri