“Таноқузоти Албоний ал-Возиҳот” (1-жилд) Принтер учун
04.05.2012 й.
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ

ҲАСАН ИБН АЛИ АС-САҚҚОФ

ИСМ ВА НАСАБЛАРИ


Ҳасан ибн Али ибн Ҳошим ибн Аҳмад ибн Алавий ибн Аҳмад ибн Абдурроҳман ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳусайн ибн Идрус ибн Аҳмад ибн Абу Бакр Боуқайл ибн Абдурроҳман ибн Умар ибн Абдурроҳман ибн Уқайл ибн Абдурроҳман ас-Саққоф ибн Муҳаммад ибн Али ибн Алавий ибнул ал-Фақиҳ ал-Муқаддам Муҳаммад ибн Али ибн Муҳаммад ибн Али ибн Алавий ибн Муҳаммад ибн Алавий  Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Муҳожир ибн Исо ибн Муҳаммад ан-Нақиб ибн Али ал-Урайзий ибн Жаъфар ас-Содиқ ибн Муҳаммад ал-Боқир ибн Али Зайнулобидийн ибн Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толиб ва ибну Фотиматиз Заҳро бинти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллама.
Бу зот 1961-мелодий, 1380-ҳижрий сана, шаввол ойининг тўртинчисида, Иорданиянинг Уммон шаҳрида дунёга келдилар.
Бошланғич, ўрта ва юқори босқич ўқишини “Исломий илмлар факултети” мактабида ўқиб, сўнгра 1978-йили Дамашқ шаҳрига кўчиб ўтдилар. Ва шайхлари ҳузурида илм таҳсилини давом эттирдилар.
Устозлардан шайх Ҳошим Мажзуб бўлиб, “Умдатус салик ва уддатун насик” китобини ўқиб ўтказдилар.
Ва яна шайх Муҳаммад Саид Рамазон ал-Бутий ҳузурларида “Кубро яқийнийятул кавнийя” ва “шарҳи арбаъийн ан-Нававийя”, китобларини ўқиб, ўтказдилар.
Ва яна шайх Ҳусайн Хитоб ва шайх Асъад Соғуржий ва бошқа забардаст уламолар тарбиясида бўлдилар.
Иорданияда шайх, қози Мутийъ ал-Ҳамамий қўлларида фароиз, мерос илмларини ўргандилар.
Шайх Муҳаммад Ҳулаййил қўлларида эса наҳв, Божурийнинг Жавҳара шарҳини, шайх Аҳмад ҳузарийда эса “Ажрумийя”ни шарҳини ўргандилар.
Сўнгра Марокашга кўчиб ўтиб, у ерда саййид, муҳаддис Абдуллоҳ ибн Сиддиқ ал-Ғиморийда илмни давом эттириб, у зотдан кўп истифода қилдилар.
Бундан ташқари яна кўплаб шайхлар билан суҳбат қурдилар. Улардан саййид Абдулазиз ибн Сиддиқ ал-Ғиморий, саййид Абдулҳай ибн Сиддиқ ал-Ғиморий, шайх Абулфайз Ёсин ал-Фаддоний ал-Маккий, шайх Ҳабибурроҳман ал-Аъзамийлардир. “Итҳоф” номли рўйхатда қирққа яқин шайхлари зикр қилинган.
Шайх Саққоф қатнашган конференсиялар
1. 1419-1420-ҳижрий саналардаги Марокаш давлатининг Работ шаҳридаги конференсия.
2. 1989-йили Малайзияда ўтказилган “Исломий ақидалар” бўйича маъруза айтиш учун сафар.
3. Азҳари шарифда талабалар саволларига жавоб бериш учун, хусусан ақида масласи, фиқҳий масалалар ва замонавий масалалардаги маъруза.
 4. 1418-1419-ҳижрий саналарда, Бирлашган араб амирлиги телевиденияси томонидан уюштирилган бевосита мулоқатда, Набавий ҳадислар ва Исломий мазҳаблар орасини яқинлаштириш хусусидаги маърузалар.
5. Шриланкада “ақида мусаффолиги ва дунёда салафийлашиб кетиш муаммолари” хусусидаги бўлиб ўтган конференсиядаги иштирок.
6. Теҳронда Исломий мазҳаблар орасини бирлаштириш мавзусида бўлиб ўтган конференсиядаги иштирок.
7. Уммон султонлигидаги баъзи маърузалар билан чиқишлари.
8. Дамашқдаги “Исломий мазҳаблар орасидаги яқинлашиш” мавзусида бўлиб ўтган конференсиядаги қатнашиш.
9. “Ибн Таймийянинг мужассамийя фикри ва унинг тойилиши”, мавзусидаги муноқашадаги иштироклари.
 
Шайх Ҳасан ибн Али ас-Саққоф хазратларининг саксонга яқин таълиф этган китоблари бўлиб, уларнинг аксарияти “Салафийя” фикрлари учун раддия бўлиб, баъзилари ҳадис, фиқҳ ва тавҳид хусусидадир.

Улардан баъзисини келтириб ўтамиз.
1. “Саҳиҳу шарҳи ақидатут таҳовийя авил манҳажус саҳиҳи” Ушбу китоб 800 саҳифада.
2. “Ақийдату аҳлис сунна вал жамоа”. Бу рисола 60 варақ бўлиб, унда имом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “иҳё” китобларидаги ақида бўлимини шарҳлаб, охирида имом Нававийнинг тасаввуф рисолаларидан келтирадилар.
3. “Умдатус салик ва уддатун насик”нинг шарҳлаганлари. Бу китоб шофеъий мазҳаби фиқҳидаги матн бўлиб, муҳаддислар йўли билан шарҳ қилинган. У ҳали охирига етмаган.
4. “Таноқузоту Албоний ал-Возиҳот” 1-мужаллад.
Унда шайх Албонийнинг 250 та бир-бирига зиддиятли бўлган ҳадис тахрижлари.
5. “Таноқузоту Албоний ал-Возиҳот” 2-мужаллад.
Унда шайх Албонийнинг 652 та бир-бирига зиддиятли бўлган ҳадис тахрижлари.
6. “Таноқузоту Албоний ал-Возиҳот” 3-мужаллад.
Унда шайх Албонийнинг 400 та бир-бирига зиддиятли бўлган ҳадис тахрижлари.
7. “Саҳийҳи сифати солатин набий соллаллоҳу алайҳи васаллама” китоби бўлиб, у 300 саҳифадан иборат. Унда такбирдан бошлаб то саломгача намознинг сифатини зикр қилади. Бу китоб Албоний хазратларининг “Сифати солат...” китобларидаги кўплаб жойига эътироз билдиради. Ундан ташқари кўплаб мамлакатларда шайх Албонийнинг “сифатис солат” китобларини ўрнини эгаллади. Ва яна бу китоб Шофеъий мазҳабидагилар учун осон бир манба ҳам бўлиб қолди.
Шайх Ҳасан ибн Али ас-Саққоф хазратларининг шаънига баъзи фирқалар тамонидан айтилган "шийъа", "жаҳмий" ва шу каби бошқа айбловлар асоссиздир.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ

Албатта ҳамд Аллоҳ учундир. Биз У зотга ҳамд айтамиз, ёрдам сўраймиз, истиғфор айтамиз, нафсларимиз ёмонлигидан ва амалларимиз қабиҳидан Аллоҳ номи ила паноҳ тилаймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса адаштиргувчи йўқ. Кимни адаштирса ҳидоят қилгувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Ва яна гувоҳлик бераманки, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва расудирлар.
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг. Ва фақат мусулмон ҳолингиздагина бу дунёдан ўтинг” (Оли имрон-102).
Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар таратган Роббингиздан қўрқинглар! Номини ишлатиб бир-бирингиздан сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик (алоқалари)дан қўрқинг. Албатта, Аллоҳ устингиздан рақобат этувчи зотдир”. (Нисо-1).
Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва тўғри сўз сўзланглар. Сизнинг амаларингизни солиҳ қилур ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилса, батаҳқиқ, буюк зафарга эришибди”. (Аҳзоб-70, 71).

Аммо баъд: Бу “Шайх Албонийнинг бир-бирига қарама-қарши ва зид бўлган ўринлари” номли рисоламизнинг биринчи қисми бўлиб, биз унда 250 га яқин бир-бирига қарама-қарши бўлган нуқталарни келтирамиз. Шайх жаноблари бир китобларида ҳадисларни саҳиҳ десалар, бошқа китобларида заиф дейдилар. Бу зот набавий ҳадисларни тахриж қилишларида шу нарсани мулоҳаза қилдимки, забардаст муҳаддислар ривоят қилишган матнларга солиштириб қарасам жуда ҳам зид ва қарама-қарши ҳолатда эди. Хато ва янглишиш кўп эди. Бундан ҳам ажабланарлиси, кўплаб ёшлар ва толиби илмлар шайх тахриж қилган ривоятларга мағрур бўлишар эди. Чунки ёшлар, ҳадис илмида мутахассисликлари бўлмагани учун ҳадисларнинг аслига мурожаат қилишдан ожиз эдилар. Мен ана шу мулоҳазаларни хос дафтарга ёзиб борар эдим. Қачонки зиддият ва қарама-қаршилик кўпайиб кетгач, уларни бир силсилага туширишни бошладим. Шунингдек янглишмовчиликларни яна бир дафтарга ёзар эдим. Камчиликларни эса яна бир бошқа дафтарга ёзар эдим. Энди ҳадис соҳасидаги олим ва имомларни китобларидан нақл қилишдаги камчилик ва қолдириб кетилганларини яна бир бошқа бир дафтарга ёзар эдим. Бу билан ўқувчиларни фитналанганларга қўшилиб қолишини олдини олишга ҳаракат қилар эдим.
Хавф қилмаган ҳолда айтаманки, шайх жаноблари ўзларини замонанинг танҳоси, асрдошларининг биринчиси, деб ҳисоблардилар. Бу кишининг сўзларини тузатиш, ўзгартириш, тўлдириш ва таъқиб қилиш жоиз эмас эди. Бу киши ҳадис соҳасида ва уни атрофлича ўрганишда ҳамда унинг зиёдаю, камчилигини билишда ва муҳаддис ҳамда ҳофизларга махфий бўлган иллатларни идрок қилишда аввалгилардан пешқадам эканликларини ва ушбу соҳада имом Бухорийдан бироз пастроқ мартабада эканликларини айтардилар. Лекин имом Бухорийни танқид қилиб, у зот саҳиҳ деганларини заиф қилишга қодир эканликларини, шунингдек имом Муслимни ҳам таъқиб қила олишларини, айтадилар. Бунга, ҳанузгача олдинги ҳофизлар ҳам аввалги олимлар ҳам журъат қила олишмаган. Баъзи шогирдлари бу кишини ҳофиз, ҳадис илмидаги амирул мўъминин Ибн Ҳажар мартабаларида деб, васф қилиш билан ҳадис уламоларини ҳақларини оёқ ости қилишар эди. Мана шу билан иш хатарли йўлга тушиб қолди. Хусусан шайхнинг ўша тахриж ва таълиқларига мағрур бўлган ёшлар нақл қилинган китоблардан тахриж қилишни билишмайди. Чунки бир кишига нисбатан муҳаббат кўзни кўр ва қулоқни кар қилиб қўядида!
Бу киши уламоларга таъна қилган машҳур китоблари “Тўй одоблари” номли китоблари муқаддимасида бу фанда бирор кишига тақлид қилмаслик хусусида айтганлар.
Энди сизларга илмий ҳужжат ва ҳиссий далил келтиришдан олдин, мана шундай ҳадис илмида танҳоликни даъво қилувчи кимсага айтаманки, исмат (хато қилмаслик ва  адашмаслик) набийларга хосдир. Хатолардан ҳоли бўлиш Аллоҳнинг китобига хосдир.

БУ КИШИ ҚАВМНИ БАЪЗИ ИШЛАРДА АЙБЛАБ, ЎЗЛАРИ УНГА БИЛМАГАН ҲОЛДА ЙЎЛИҚИБ ҚОЛДИЛАР

Шайх Албоний имом, муҳаддис Абулфазл Абдуллоҳ ибн Сиддиқ ал-Ғиморийнинг “Канзус самийн” номли китобларида, Абу Ҳурайрадан марфуъ ҳолда қилган қуйидаги “Саломни ёй, таом билан таомлантир, қариндошлар билан алоқани тикла. Одамлар ухлаганида кечаси тур, сўнгра жаннатга саломат ҳолда кир”, дейилган ҳадисни “Заиф ҳадислар” силсила китобларининг (3/492) рақами билан белгилаб, уни Аҳмад ва бошқаларга тааллуқли деган. Бунинг исноди заиф, Дорақутний ҳам шундоқ деган. Қатода эса уни ноаниқ бўлгани учун тарк қилган, дейдилар.
Албоний жаноблари аввалига Суютий сўнгра Мановийни ушбу ҳадис лафзи ва сиёқига чалкаш-чулкаш таваккалига гапириб юборган, деб, (571) рақам билан баён қиладиларда, Ғиморий ҳам хато қилган, дейдилар.
Балки мен айтаманки, эй Албоний жаноблари, сиз ўзингиз чалкаш-чулкаш қилиб, улкан хатога йўлиққансиз. Бунга далил, сиз ўзингиз айнан шу ҳадисни, мазкур санад билан, ўзингиз билмаган ҳолда бошқа ўринда саҳиҳ дегансиз. Буни “Ирвау ғалийл” номли китобингизнинг (3/238) рақамида имом Аҳмад ва Ҳокимлар Қатода йўли билан Абу Маймунадан ривоят қилишган. Исноди саҳиҳ, санаддаги ровийлар икки шайх ривоятидаги кишилардир. Абу Маймуна ҳам ишончлидир. Тақриб китобида ҳам шундай келган. Ҳоким ҳам иснодини саҳиҳ деган. Заҳабий ҳам бунга мувофиқ бўлган, дегансиз.
Ушбу қарама-қаршилик устида фикр юритинглар. Ким ўзи хато қилган. Буюк муҳаддис Ғиморийми? Ёки Албонийми? Қаранглар! Аҳли ҳадисни айблаб, ўзлари айблаган нарсага тушиб қолмоқда.
Мен айтаманки, албатта Абу Маймуна ишончли бўлиб, ривоят қилган ҳадиси саҳиҳдир.

АЛБОНИЙ ЖАНОБЛАРИНИНГ БУХОРИЙ ВА МУСЛИМДАГИ ҲАДИСЛАРНИНГ ЗАИФ ДЕЙИШЛАРИ

Тўрт саҳиҳ китобларидаги ҳадисларни саҳиҳ ва заифга ажратдилар. Ҳозир Ибн Можани китобларини саҳиҳ ва заифга ажратмоқдалар. Биз эса Албоний жанобларининг бошқа ҳадис китоблари яъни, саҳиҳи Бухорий ва саҳиҳи Муслим китобларида нима қилишларини кутмоқдамиз.
Шайх жаноблари саҳиҳи Бухорий ва саҳиҳи Муслимда келтирилган баъзи ҳадисларни заиф қилишга ҳам улгуриб бўлдилар. Бу билан ўзларига зид иш қилган эдилар. Чунки Ибн Абулиззнинг “Шарҳи Таҳовия” китобидаги муқаддимада баъзи уламоларга раддия бериб, бу киши икки саҳиҳ китобида “саҳиҳ” лафзини ҳукм маъносида эмас, балки воқеънинг хабарини беришларини айтадилар.
Бу зот яна ўзларига қарши иш қилдилар. Ана шу китобнинг муқаддимасида тасдиқламасдан балки Бухорийдаги ва Муслимдаги ҳадисларни заиф қилдилар. Биз ҳужжат учун улардан баъзи мисолларни келтирамиз.

1. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда: «Мен қиёмат куни уч тоифанинг хусуматчиси бўлурман: Мен билан (аҳд) бериб, кейин алдаган одамнинг, ҳурни сотиб баҳосини еган одамнинг ва одам ишлатиб ҳақини бермаган одамнинг», деган».
Шайх Албоний “Заифул жомеъ ва зиёдатуҳу” китобларининг (4-мужаллад, 111-саҳифасида) ушбу ҳадисни 4054-рақами билан белгилаганлар ва заиф деганлар. Бу ҳадиси қудсийни имом Аҳмад ва Бухорийлар Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилишган.

2. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусинна сигирдан бошқани сўйманглар. Фақат сизга қийин бўлиб қолгандагина қўйнинг жазаъасини сўйсангиз бўлур», дедилар».
Шайх Албоний “Заифул жомеъ ва зиёдатуҳу” китобларининг (6-мужаллад, 64-саҳифасида) ушбу ҳадисни 6222-рақами билан белгилаганлар ва заиф деганлар. Бу ҳадисни имом Аҳмад, Муслим, Абу Довуд, Насаий ва Ибн Можалар Жобир (р.а.)дан ривоят қилишган.

3. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни Аллоҳнинг наздида мартабаси энг ёмон одам аёлига яқинлик қилиб, аёли унга яқин бўлганидан кейин сирини одамларга ёйиб юрадиган кишидир», дедилар».
Шайх Албоний “Заифул жомеъ ва зиёдатуҳу” китобларининг (2-мужаллад, 197-саҳифасида) ушбу ҳадисни 2005-рақами билан белгилаганлар ва заиф деганлар. Бу ҳадисни имом Муслим Абу Саид (р.а.)дан ривоят қилганлар.

4. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингиз кечаси (таҳажжудга) турса, намозини енгилгина икки ракат билан очсин», дедилар».
Шайх Албоний “Заифул жомеъ ва зиёдатуҳу” китобларининг (1-мужаллад, 213-саҳифасида) ушбу ҳадисни 718-рақами билан белгилаганлар ва заиф деганлар. Бу ҳадисни имом Аҳмад ва Муслимлар Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилишган.

5. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлар қиёмат куни таҳоратни мукаммал қилганингиз учун пешоналарингиз оқ қашқа бўлур. Бас, сиздан ким ўз пешонасидаги қашқасини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар».
Шайх Албоний “Заифул жомеъ ва зиёдатуҳу” китобларининг (2-мужаллад, 14-саҳифасида) ушбу ҳадисни 1425-рақами билан белгилаганлар ва заиф деганлар. Бу ҳадисни имом Муслим Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилганлар.

6. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни Аллоҳнинг наздида омонати энг улкани одам аёлига яқинлик қилиб..........», дедилар».
Шайх Албоний “Заифул жомеъ ва зиёдатуҳу” китобларининг (2-мужаллад, 192-саҳифасида) ушбу ҳадисни 1986-рақами билан белгилаганлар ва заиф деганлар. Бу ҳадисни имом Аҳмад, Муслим ва Абу Довудлар Абу Саид (р.а.)дан ривоят қилишган.

7. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Каҳф сурасининг охиридан ўн оятини ўқиса, Дажжол фитнасидан сақланади», дедилар».
Шайх Албоний “Заифул жомеъ ва зиёдатуҳу” китобларининг (5-мужаллад, 233-саҳифасида) ушбу ҳадисни 5772-рақами билан белгилаганлар ва заиф деганлар. Бу ҳадисни имом Аҳмад, Муслим ва Насаийлар Абу Дардо (р.а.)дан ривоят қилишган.

8. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Лаҳиф номли отлари бор эди
Шайх Албоний “Заифул жомеъ ва зиёдатуҳу” китобларининг (4-мужаллад, 208-саҳифасида) ушбу ҳадисни 4489-рақами билан белгилаганлар ва заиф деганлар. Бу ҳадисни имом Бухорий Саҳл ибн Саъд (р.а.)дан ривоят қилганлар.
Бу нарсалар денгиздан бир томчи ва кўпдан ози холос. Агар узайиб кетишидан ва ўқувчи малол кўришидан хавф қилмаганимда уларни батафсил нақл қилган бўлар эдим. Мен бу нарсаларни китобни оддий мутолаа қилганимда топдим холос. Агар уни чуқур тадқиқ қилиб ўқиганимда нима бўлар эди?!

Шайх Албоний хазратлари ҳадисни бир жойда саҳиҳ деб, бошқа ўринда ҳасан дейиш билан бир-бирига зид иш қилганлари

Ҳадисларни бир ўринда ҳасан ва яна бир ўринда худди ўша санаддаги ҳадисни “саҳиҳ”, дейишлари ҳақида ҳеч нарса демасдан келдик. Чунки бунда саҳиҳ билан заиф орасидаги қарама-қаршиликка қараганда аҳамияти оздир. Эҳтимол келажакда бир силсила ёки хос китоб ҳам қилиб қоларман. Мен бу китобимда у ҳақда ҳеч нарса демайман. Бу китобда мен, бир ўринда ҳадисни саҳиҳ ёки ҳасан деб, бошқа ўринда уни заиф ёки тўқима ёки ўта заиф, деганларинигина зикр қиламан. Ушбу зикр қилган нарсамизга мисол келтиришимиз шартдир.
Абу Дардо (р.а.)дан ривоят қилинади:
“Халилим (с.а.в.) менга, агар чопиб ташлансам ҳам ёндириб юборилсам ҳам Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмасликни ва қасддан фарз намозларини тарк этмасликни насиҳат қилдилар. Ким уни қасддан тарк қилса у кишидан кафолат кетади. Ароқ ичмагин, чунки у ҳар бир ёмонликни калитидир, дедилар. Ибн Можа ривоятлари.
Шайх Албоний бу ҳадисни “Саҳиҳи тарғиб ват-Тарҳиб” номли китобнинг 227-бет, 566 рақамли ҳадисда, саҳиҳ деб ҳукм қилганлар.
Сўнгра Ибн Можанинг саҳиҳларида 2-мужаллад, 374-саҳифасидаги 3259-рақамда юқоридаги ҳадисни “ҳасан” деб айтганлар.

“Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса Ҳаммомга фақат иштон билан кирсин” ҳадисини “Мишкот” китобининг 2-мужаллади, 1270-бетида, 4477-рақам билан “саҳиҳ”, деганлар.
“Ғоятул маром” китобининг 134-саҳифасидаги 190-рақамидаги ҳадисда “ҳасан”, деганлар.
Ҳадисни бир ўринда “саҳиҳ”, деб, бошқа ўринда заиф дейишга ҳеч қандай узр йўқ. Бирор кишини, ушбу қарама-қаршиликка узр айтиши мумкин, дейишга ҳаққи йўқ. Бундай сўз кўп сабабларга кўра рад этилгандир. Айниқса ўзини кучли тадқиқотчи, аввалгилардан ҳам ҳадисларни атрофлича ўрганишда билимдон, деб даъво қилувчи кишига бу каби қарама-қарши ва зиддият бўлиши маъқул эмас. Айниқса бу киши ҳадисларни тахриж қилатуриб, четига йўғон ҳарфларда “заиф” ёки “саҳиҳ” деб ёзганларида, тақлид қилиб, кўр-кўрона эргашувчилар ана шу қисқа сўзга эътибор қаратишади холос. Ваҳоланки уни мукаммал тахрижидан бехабардирлар.
Мана шу уларнинг фитналанишларининг энг бош сабабидир. Шу билан бирга улар одамларни ижтиҳод қилишга, имомларга тақлид қилмасликка чақиришади. Балки ўзлари ёмон деб билинган тақлид уммонига ғарқ бўлишади.
Эй биродарлар! Биз бунга уйғоқ ҳолда қарамоғимиз даркор. Ҳақни қабул қилишдан бизни тўсиб қўймаслиги керак. Бу сўзларни айтаётган киши наздимизда рози бўлинган киши эмас. Ҳақиқий ибрат эса сўзни саҳиҳ бўлиши ва ҳақга яқин бўлишидадир. Аллоҳ Ўзи муваффақ қилсин.
 
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Тўқигани кучли бўлгандан сўнг уни сўкиб юборганга ўхшаб” (Наҳл-92)

АЛБОНИЙНИНГ АЛБОНИЙГА РАДДИЯСИ

1. Маҳмуд ибн Лабийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир киши ўз хотинини жамлаб уч талоқ қўйгани хабар қилинди. Бас, у Зот ғазабланган ҳолда ўринларидан турдилар-да, сўнгра:
«Мен ичингизда туриб, Аллоҳнинг китобини ўйин қилинадими?!» дедилар.
Ҳатто бир одам ўрнидан туриб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, уни қатл қилайми?» деб юборди
».
Насаий ривоят қилган.
Шайх Албоний “Мишкотул масобиҳ” китобининг тахрижида (2/981) заиф деб, ундаги кишилар ишончли аммо Махрама отасидан ривоят қилганида отасидан эшитмаган, дедилар.
Сўнгра юқоридаги сўзларига зид ҳолда, “Ғоятул маром тахрижу аҳодийсул ҳалол вал ҳаром” китобларининг 164 саҳифа, 261-рақамли ҳадисда, уни саҳиҳ деганлар.

2. “Агар сизлардан бирингиз қуёшда турсаю, соя қисқарса яъни, у кишини баъзи қисми сояда ва баъзи қисми қуёшда қолса (соя) томонга ўтиб олсин”, дейилган ҳадис.
Шайх Албоний “Саҳиҳил жомеъис соғийр ва зиёдотуҳу” (1/266/761) китобларида саҳиҳ деганлар.
Сўнгра “Мишкотул масобиҳ” китобининг (3/1337) 4725 рақамли ҳадисда, заиф деганлар.

3. “Жума ҳар бир мусулмонга ҳақ вожибдир”, ҳадисини шайх Албоний “Мишкотул масобиҳ” (1/434) китобида, заиф деб, ҳадисдаги кишилар ишончли аммо Абу Довуд ишора қилганларидек узилиб қолган, деганлар.
Сўнгра “Ирваул ғалил” (3/54) китобининг 592-рақамли ҳадисида саҳиҳ, деганлар.
Эй фикр эгалари бу қарама-қаршилик устида фикр юритинглар!!!

 4. Муҳаррар ибн Абу Ҳурайранинг ҳадисини бир ўринда саҳиҳ, деб бошқа бир ўринда санадида иллатли деб ҳадисни заиф, деганлар.
“Ирваул ғалил” китобида Муҳаррарни иншааллоҳ ишончли, ундаги ҳофизнинг сўзи мақбулдир, исноди саҳиҳдир, дедилар.
“Саҳийҳа”да эса (4/156) бунинг иснодидаги барча кишилар Муҳаррардан бошқаси Бухорийдаги кишилардир. Муҳаррар эса фақат Насаий ва Ибн Можадаги кишидир. Ибн Ҳиббондан бошқа ҳеч ким уни ишончли демаган. Шунинг учун Ҳофиз Ибн Ҳажар ҳам уни ишончли демасдан балки мақбул дейиш билан кифояланган, деганлар.
Эй ақл эгалари тадаббур қилинглар!!!

5. Абдуллоҳ ибн Амрдан марфуъ ҳолда қилинган: “Азонни эшитган кишига жума лозим”, дейилган ҳадисни шайх Албоний “Ирваул ғалил” (3/58) китобида ҳасан ҳадис деганлар. Сўнгра “Мишкатул масобийҳ” (1/434) китобининг 1375-рақамли ҳадисида санади заиф, деганлар.

6. Анас ибн Молик ривоят қиладилар.
Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ўзларингизга қаттиқлик қилиб олманглар. Аллоҳ ҳам сизларга қаттиқликни тушириб қўяди. Бир қавм ўзларига қаттиқлик қилишган эди, Аллоҳ ҳам уларга қаттиқликни тушириб қўйди”, дедилар.
Шайх Албоний “Мишкот” (1/64) китобининг тахрижида санади заиф, дедилар.
Сўнгра “Ғоятул маром” китобининг 141-саҳифасидаги тахрижда ҳасан ҳадис, дедилар.

7. Оиша (р.а.)нинг: “Ким Набий (с.а.в.)нинг тик туриб бавл қилганлар деса уни тасдиқламанглар. У зот фақат ўтириб бавл қилганлар”, деган ҳадисларини шайх Албоний жаноблари “Мишкотул масобийҳ” (1/117) китобининг тахрижида исноди заиф, деганлар.
Сўнгра “Саҳиҳ ҳадислар силсиласи” (1/345) китобининг 201-рақамли ҳадисида саҳиҳ, деганлар.

8. Абу Довуд ривоят қилган ривоятдаги Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Уч тоифага фаришта яқин келмайди: кофирнинг ўлигига, халуқ (заъфарон қўшиб тайёрланган хушбўй) суртиб олган ва таҳорат қилмаган жунубга», деган ҳадисларини шайх Албоний “саҳиҳул жомеъис соғийр ва зиёдатуҳу” (3/71) китобларининг 3056 рақамида саҳиҳ, деганлар.
Сўнгра “Мишкотул масобиҳ” (1/144) китобининг 464 рақамида заиф, деганлар. Бу ривоятдаги кишилар ишончли. Лекин Ҳасан Басрий билан Аммор ораларида узилиш бор. Мунзирий “Тарғиб” китобида айтганларидек уни эшитмаганлар, деб айтдилар.

9. Имом Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилишган:
Ким шом ва хуфтон намозларида, оёғини йиғиштиришдан олдин “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку валаҳул ҳамду биядиҳил хойр, юҳйи ва юмийту ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр” деб ўн марта айтса, уни ҳар бирига ўнта ҳасанот ёзилиб, ундан ўнта ёмонлик ўчирилиб ва ўн даража кўтарилади, унга ҳар-бир ёқтирмаган нарсадан ва лаънати шайтондан тўсиқ бўлади”, ҳадисини шайх Албоний “Мишкотул масобийҳ” (1/309) китобининг тахрижида, ровийлар орасида Шаҳр бўлгани учун исноди заиф, дедилар
Сўнгра “Саҳийҳа” (1/179) китобларида саҳиҳ, дедилар. Сўнгра ундан ҳам қайтиб, “Саҳийҳу тарғиб” (1/190, 191) китобида уни ҳасан, дедилар.

10. Моликдан ривоят қилинади.
Ибн Аббос Макка билан Тоиф оралигича ва яна Макка билан Усфон оралигича ва Макка билан Жудда оралигича жойда намозни қаср қилардилар.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (1/426) китобининг 1351-рақамида буни заиф, деганлар. Чунки Ибн Аббосдан санадсиз айтилмоқда. Ибн Аббосдан бу содир бўлиши дуруст эмас, деганлар.
Сўнгра “Ирваул ғалил” (3/14) китобларида, Ибн Абу Шайба ва Ибн Уяйналар Амрдан, у эса Атодан, у эса Ибн Аббосдан қилган ривоятдаги: “Арафа ва батну нахлада қаср қилманглар. Аммо Усфон, Тоиф ва Жуддада қаср қилаверинглар. Агар аҳли ёки чорваси ҳузурига келса мукаммал қилади”, деган ривоятни исноди саҳиҳ, деганлар. 
 
11. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан ривоят қилинади:
Набий (с.а.в.) аскарларни жиҳозлашни амр қилдилар. Бас туя билан амалга оширилди. Расулуллоҳ (с.а.в.) садақадаги урғочи туяларни олишни ҳам буюрдилар. Бас бир туя садақадаги икки урғочи туя билан бўлар эди”.
Абу Довуд, Ҳоким, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилишган.
Шайх Албоний “Ирваул ғалил” (5/205) китобидаги 1358-рақами билан ушбу ривоятни ҳасан ҳадис, деб ҳукм қилганлар. Сўнгра “Мишкатул масобийҳ” (2/858) китобининг 2823-рақамли ҳадисида уни заиф, деб ҳукм қилиб, исноди заиф, деганлар.

12. “Ҳабашлар модомики сизларни тарк қилишар экан сизлар ҳам уларни тарк қилинглар. Чунки Каъбанинг конини фақат икки болдири ингичка ҳабаший кавлаб чиқаради”, ҳадисини шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (3/1495) китобининг 5429-рақамли ҳадисида ушбу ривоятни заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳа” (2/415) китобларининг 772-рақамли ҳадисида уни саҳиҳ, деганлар.
Фикр юритинглар, эй ақл эгалари!!!

13. Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а.)дан ривоят қилинади:
Бир киши Расулуллоҳ (с.а.в.)дан: “Жаннат аҳли ухлашадими?” деб сўраганида, у зот: “Уйқу ўлимнинг укасидир. Жаннат аҳли ўлмайди”, дедилар.
Байҳақий шуъабил иймонда ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (3/1573) китобининг 5654-рақамли ҳадисида ушбу ривоятни заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳа” (3/74) китобларининг 1087-рақамли ҳадисида уни саҳиҳ, деганлар.

14. Убода ибн Сомит (р.а.)дан ривоят қилинади:
Агар Расулуллоҳ (с.а.в.)жанозада иштирок этсалар, то лаҳадга қўйилгунича ўтирмасдилар. Шунда яҳудий олимларидан бири: “Эй Муҳаммад! Биз ҳам мана шундай қиламизда”, деди. Бас Расулуллоҳ (с.а.в.) ўтириб олдиларда, яҳудийларга хилоф қилинглар, дедилар”.
Имом Термизий, Абу Довуд ва Ибн Можалар ривояти.
 Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (1/529) китобининг 1681-рақамли ҳадисида бу ривоятни заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳи ибн Можа” (1/258) китобининг 1256-рақамли ҳадисида уни ҳасан, деганлар.

15. Урва ибн Зубайрдан ривоят қилинади:
Мадинада икки киши бўлиб, бири лаҳад кавлар, иккинчиси кавламас эди. Бу иккисидан қайси бири аввал келса ўшаникига амал қилинади, дейишди. Бас лаҳад кавлайдигани Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига келди.
Имом Бағавий “Шарҳи сунна”да саҳиҳ ҳолда ривоят қилдилар. Ҳофиз ибн Ҳажар “Талҳис ал-Ҳабийр”да ҳасан, дедилар.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (1/533) китоби, 1700-рақамли ҳадисида ушбу ривоятни заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳи ибн Можа” (1/259, 260) китобининг 1264 ва 1265-рақамли ҳадисларида уни саҳиҳ, дедилар. Субҳоналлоҳ!!!

16. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуда ривоят қилинади:
«Бир одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан рўзадорнинг қучоқлаши ҳақида сўради. Унга рухсат бердилар. Бошқа биров у зотнинг ҳузурларига келиб сўраган эди, уни қайтардилар. Қаралса, У зот рухсат берган киши чол экан, қайтарган шахс эса, йигит экан».
Абу Довуд ва Байҳақийлар ривоят қилишган.
Шайх Албоний “Мишкат масобийҳ” (1/624) китобининг 2006-рақамидаги ҳадисда ушбу ривоятни заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳи ибн Можа” (1/282) 1369-рақамли ҳадисида уни саҳиҳ, деганлар. Субҳоналлоҳ!!!

17. Ибн Умар розияллоҳу анҳу:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки таомланишдан қайтардилар: хамр ичилаётган дастурхонда ўтиришдан ва юзтубан ётиб ейишдан», деди».
Абу Довуд ва Ибн Можалар ривоят қилишган.
Шайх Албоний “Ирваул ғалил” (7/40) китобининг 1982-рақамли ҳадисида ушбу ривоятни заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳи ибн Можа” (2/240) китобининг 2716-рақамли ҳадисида уни саҳиҳ, деганлар. Субҳоналлоҳ шу даражада ҳам зиддият бўладими?!

18. “Гуноҳдан тавба қилувчи худди гуноҳи йўқ кишига ўхшайди” ҳадисини шайх Албоний “Заифа” (2/82) китобларининг 615 ва 616-рақамли ҳадисларида ушбу ривоятни заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳи ибн Можа” (2/418) китобининг 3427-рақамли ҳадисида, уни саҳиҳ, деганлар. Субҳоналлоҳ!!!

19. Расулуллоҳ (с.а.в.) «Албатта, тожирлар қиёмат куни фожирлар бўлиб қайта тирилтирурлар. Магар Аллоҳга тақво қилган, яхшилик ва ростгўйлик қилган бундан мустасно», дедилар».
Имом Термизий, Ибн Можа ва Байҳақийлар Убайд ибн Руфоъани отасидан ривоят қилишди.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (2/852) китобининг 2799 ва 2800-ҳадисларида ушбу ривоятни заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳа” (2/729) китобларининг 994-рақамли ҳадисида зид айтиш одатларига кўра уни саҳиҳ, дедилар.

20. “Девонлар учтадир. Бир девонки, Аллоҳ кечирмайди. У Аллоҳга ширк келтиришди. Аллоҳ Қуръонда “Алббатта Аллоҳ ширк келтирганни кечирмайди”, деб айтган. Яна бир девонки, у бандаларнинг ўзаро бир-бирларига зулмларидир. Аллоҳ уларни то бир-бирларидан қасос олишмагунича тарк қилмайди. Ва яна бир девонки, Аллоҳ билан ўзларининг ораларидаги аҳамиятсиз ўзаро зулм девонидир. Бу Аллоҳга ҳаволадир. Агар хоҳласа азоблайди. Агар хоҳласа (гуноҳини) ўтиб юборади”, дейилган.
Имом Байҳақий “Шуъабил иймон”, китобида ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (3/1419) китобининг 1419-рақамли ҳадисида ушбу ривоятни заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳа” (4/560) китобларининг 1927-рақамли ҳадисида, уни саҳиҳ, дедилар. Ажабо!!!
 
21. “Ким биродари билан бир йил аразлашиб юрса, у гўёки қон тўккандек бўлади”, деб айтилган, Абу Довуд қилган ривоятдаги ушбу ҳадисни шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (3/1401) китобининг 5036-рақамлик ҳадис тахрижида заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳул жомиъ ас-Сағир ва зиёдатуҳу” (5/365) китобининг 6457-рақамли ҳадис тахрижида ва “Саҳиҳа” силсилаларининг (2/635) 928-рақамли ҳадисида саҳиҳ, деганлар.
Мен шу ерда узр манфаат бермасада, узримни айтаман.

22. “Албатта сизларнинг бу насабларингиз бирор кишини сўкиш учун эмас. Сизларнинг ҳар бирингиз одам болаларисиз. Бирор кишининг бирор киши устидан афзаллиги йўқ фақат дини ва тақвосида афзаллиги бор холос...”, деб айтилган имом Аҳмаддан қилинган ушбу ривоятни шайх Албоний “Саҳиҳа” силсилаларининг (3/32) 1038-рақамида саҳиҳ, деганлар. Сўнгра сўзларига хилоф қилиб, айнан шу ҳадисни “Ғоятул маром фий тахрийжи аҳадийсил ҳалол вал ҳаром” китобининг 189-саҳифаси, 310-рақамида заиф, деганлар.

23. “Албатта Аллоҳ фарзларни фарз қилди, сизлар уни зое қилманглар. Ва яна ҳадларни чегаралади. Ундан тажовуз қилманглар. Ва яна нарсаларни ҳаром қилди. Уни бузманглар. Ҳамда кўп нарсалардан, унутмаган ҳолда балки сизларга раҳмат тариқасида сукут қилди, сизлар уни баҳс қилманглар”, деб айтилган, Дорақутний ривоят қилган, имом Нававий ҳасан, деган ушбу ҳадисни шайх Албоний “Ғоятул маром” китобининг 17-саҳифаси, 4-рақамлик ҳадисда заиф, деганлар. Сўнгра Ибн Таймийянинг “Иймон” китоблари тахрижида ҳасан, дедилар.

24. “Аллоҳга исмларнинг яхшиси Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир. Исмларни энг ростгўйи Ҳорис ва Ҳаммомдир. Энг ёмони Ҳарб ва Муррадир”, дейилган.
Бу ҳадисни имом Аҳмад, Абу Довуд, Насаий, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилишган.
Шайх Албоний “Саҳиҳа” (3/33) силсила китобларининг 1040-рақамли ҳадисида саҳиҳ, деганлар. Сўнгра “Ирваул ғалийл” китобларида (4/408) заиф, деганлар.

25. “Эй биродарлар! Бу кун (яъни қабрга тушиш)га тайёрланинглар”, деб айтилган, Хатиб Баро ибн Озибдан ривоят қилган ушбу ҳадисни шайх Албоний “Заифул жомиъис соғийр ва зиёдотуҳу” китобининг (1/114) 245-рақамлик ҳадисда заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳийҳа” (4/344) китобларининг 1751-рақамли ҳадис тахрижида саҳиҳ, дедилар.

26. “Икки дуо рад этилмайди. 1. Азон вақтидаги дуо. 2. бир-бири билан тўқнашиб, мусибатланилганда”, дейилган. Бошқа ривоятда: “Ёмғир остидаги дуо”, дейилган.
Абу Довуд ривоятлари.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (1/212) китобининг 672-рақамлик ҳадисида ундаги “Ёмғир остидаги дуо”, лафзини “Мишкатул масобийҳ” (1/212) китобининг 672-рақамли ҳадисида заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳийҳа” (3/453) номли силсила китобларида, 1469-рақамлик ҳадисда саҳиҳ, дедилар. Субҳоналлоҳ!!!

27. “Киши ризқ бўладиган нарсасини зое қилиши гуноҳкор эканига кифоя қилади”, деб айтилган, Абу Довуд, Насаий ва Ҳокимлар ривоят қилган ушбу ҳадисни шайх Албоний “Ғоятул маром фий тахрижи аҳадийсул ҳалал вал ҳаром” китобининг 153-саҳифаси, 245-рақамлик ҳадисда ушбу лафз билан заиф, деганлар. Сўнгра “Ирваул ғалийл” (3/407) китоблари тахрижида ҳасан, дедилар.

28. Муоз: «Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, биз гапирган нарсамиз учун, албатта, (иқобга) олинамизми?» деганларида, у зот: Одамларни тилларининг маҳсули дўзахга юзтубан (ёки тумшуқлари ила) туширмаса, нима туширар эди!» дедилар».
Шайх Албоний “Шарҳи таҳовия” китобининг 185-саҳифасида заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳул жомиъ ва зиёдотуҳу” (5/30) китобларининг 5012-рақамли ҳадисларида саҳиҳ, дедилар.

29. «Қачон бирингиз жориясини ёки қулини уйлантирса, унинг киндигидан пастига ва тиззаси(дан юқориси)га назар солмасин, чунки у авратдир», дедилар.
Абу Довуд ривоятлари.
Шайх Албоний “Ирваул ғалил” (6/207) китобининг 1803-рақамлик ҳадисида саҳиҳ, дедилар. Сўнгра “Заийфа” (2/372) номли силсила китобларининг 956-рақамли ҳадисларида заиф, деб ҳукм қилдилар. Субҳоналлоҳ!!!

30. “Расулуллоҳ (с.а.в.) кунларнинг шанба ва якшанбасида рўза тутишни кўпайтирар ва бу кун мушрикларнинг ҳайитидир. Мен уларга хилоф бўлишни хоҳлайман, дер эдилар”.
Шайх Албоний “Ибн Хузайманинг саҳиҳи” (3/318) китобига ёзган таълиқларида, 2168-рақамлик ҳадисида саҳиҳ, дедилар. Сўнгра “Заийфа” (3/219) номли силсила китобларининг 1099-рақамли ҳадисларида заиф, деб ҳукм қилдилар. Бу хусусда фикр юритинглар!!!

31. “Албатта рўзадорнинг оғзини очаётган пайтда дуоси рад қилинмайди”, деб айтилган хабарни шайх Албоний “Ирваул ғалил” китобида заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳа” силсила китобларининг (4/406) 1797-рақамли ҳадисдаги лафзда саҳиҳ, деганлар.

32. “Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сўйиш куни иккита шохли, ола, бичма қўйни сўйдилар. Иккисини юзлантирганларидан сўнг:
«Албатта, мен юзимни осмонлару ерни яратган Зотга, Иброҳимнинг миллатида бўлган, тўғри йўлга мойил бўлган ҳолимда юзлантирдим ва мен мушриклардан эмасман. Албатта, менинг намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Робби Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Ана шунга буюрилганман. Ва мен энг аввалги мусулмонларданман. Эй бор Худоё, бу Сендан ва Сенга Муҳаммаддан ва унинг умматидан. Бисмиллаҳи ва Аллоҳу Акбар», дедилар сўнгра сўйдилар
».
Имом Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Можа ва Дорамийлар ривояти.
Шайх Албоний “Мишкат ал-Масобийҳ” китобининг (1/459) 1461-рақамида заиф, деганлар. Сўнгра “Ирваул ғалил” (4/351) китобида иснодини ҳасан, ривоятдаги кишилар Муслимдаги кишилардир. Лекин уларнинг ичида Ибн Ақийл бўлиб, унинг ҳадиси ҳасан мартабасидан тушиб кетмайди, деганлар.
Мен айтаманки, эй шайх Носириддин (Албоний жаноблари)!!! Қандай қилиб унинг ҳадиси ҳасан мартабасидан тушиб кетмасин. Мен ҳозир сизга у киши ҳақидаги муҳаддис уламоларнинг фикрларини келтираман.
* Ҳофиз Заҳабий: “Ибн Ақийлнинг хабари саҳиҳ ва ҳужжат қилиш даражасига етмайди”, деганлар.
* Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний “Таҳзиб ат-Таҳзиб”да Ибн Саъднинг “Унинг ҳадиси мункар бўлиб, ҳадиси ҳужжат қилинмайди. У кучли илмли бўлса ҳам”, деб айтганларини келтиради.
* Бишр ибн Умар: “Ундан ҳадис ривоят қилинмайди”, деган.
* Али ибн Маданий: “Яҳё ибн Саид ундан ҳадис ривоят қилмайди”, деган.
* Ибн Маданий: “Молик уни китобларига киритмаганлар”, деди.
* Суфён ибн Уяйна: “Ҳадиси тарк қилинган”, деди.
* Имом Аҳмад: “Ҳадиси мункар”, дедилар.
* Ибн Маъийн: “Ҳадиси ҳужжат қилинмайди”, деди.
* Абу Зуръа: “Санадларда у ихтилоф қилинган”, деди.
* Абу Ҳотам: “Ривоят қилган ҳадислари енгил бўлиб, кучли эмас”, деди.
* Насаий: “У заиф”, деганлар.
* Ибн Хузайма: “Ёд олиш қобилияти ёмон бўлгани учун уни ҳужжат қилмайман”, дедилар.
* Хатиб: “Эслаш қобилияти ёмон эди”, дедилар.
* Ибн Ҳиббон ҳам уни ёдлаш қобилияти жуда паст бўлиб, ваҳмга биноандир. Одатда бўлмаган хабарларни олиб келар эди. Унинг хабарларидан четланиш лозим, дер эдилар.
Шунча айбловдан кейин ҳам у ровий ҳасан мартабасидан тушиб қолмайдими?!!!

33. “Албатта Аллоҳ Одамни яратди. Сўнгра орқасига ўнг қўлини суртдида, ундан зурриётини чиқарди. Ва: “Мана буларни жаннат учун яратдим. Жаннат аҳлининг амали билан амал қилишади, деди. Сўнгра орқасига яна суртиб, ундан зурриётини чиқарди. Мана булар дўзах учундир. Дўзах аҳлининг амали билан амал қиладилар, деди. Шунда бир киши: “Эй Аллоҳнинг расули! Амал нима учун?” деди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): “Албатта Аллоҳ таоло агар бир бандани жаннат учун яратса жаннат аҳли амалини қилдириб қўяди. Ҳаттоки, жаннат аҳли амалини қилиб вафот этади-да, жаннатга киради. Агар бир бандани дўзах учун яратса дўзах аҳлини амалини қилдириб қўяди. Ҳаттоки у дўзах аҳли амалини қилиб, дўзахга киради”, дедилар”.
Абу Довуд, Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоятлари.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (1/35) китобининг 95-рақамлик ҳадисда заиф, деганлар. Сўнгра “Шарҳи Таҳовийя” китобининг 240-саҳифа, 220-рақамлик ҳадисида саҳиҳ, дедилар.

34. Абу Саид Худрийдан марфуъ ҳолда ривоят қилинади.
Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Одамлар сизга тобеъдирлар. Ва, албатта, ҳузурингизга ернинг турли атрофидан динда фақиҳ бўлиш учун келурлар. Ўшалар келган чоғда яхши муомалада бўлинглар», деганлар».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Шайх Албоний “Саҳиҳа” (1/503) силсила китобларининг 280-рақамли ҳадисида саҳиҳ, деганлар. Сўнгра “Мишкатул масобийҳ” китоби тахрижида (1/75), 215-рақамлик ҳадисда заиф, деганлар.

35. Али ибн Толқ розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Қачон бирингиз намозда ҳид чиқарса, у ердан кетиб, намозини қайтарсин. Аёлларнинг орқаларига яқинлик қилманглар! Албатта, Аллоҳ ҳақдин ҳаё қилмас», дедилар».
Ибн Ҳиббон, имом Аҳмад, Термизий, Абу Довуд ва бошқалар ривоят қилишган.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” китобининг (1/103) тахрижида, 314-рақамлик ҳадисда ҳасан, деганлар. Сўнгра “Заийфул жомиъ ас-Соғийр ва зиёдотуҳу” (1/209) китобларининг 706-рақамли ҳадисда заиф, дедилар.

36. “Абдуллоҳ ибн Акийм (р.а.) айтдилар. Бизга Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг қуйидаги мактублари етиб келди. Унда: “Маййитни териси ва пайидан фойдаланманглар”, дейилган эди.
Имом Термизий ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (1/157) китобининг 508-рақамлик ҳадисидаги тахрижда заиф, дедилар. Сўнгра “Ирваул ғалил” (1/76) номли китобларида, 38-рақамлик ҳадисда саҳиҳ, дедилар.
Ахир бу ҳадис шак-шубҳасиз субутли бўлиб, Термизий ва ал-Ҳозимий ҳасан дейишганку! Субҳоналлоҳ!!!

37. “Албатта Набий (с.а.в.) Баний Абдулашҳал масжидига келиб, у ерда шом намозини ўқидилар. Қачонки намозни тугатгач уларни кўрдиларки, намоздан кейин тасбеҳ (нафл) намозини ўқишар эди. Бас у зот: “Бу уйлар намозидир”, дедилар.
Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можалар ривояти.
Ушбу ҳадисни шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” китобининг (1/370) 1182-рақамлик ҳадис тажрижида буни заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳи Ибн Можа” (1/192) китобларининг 956-рақамида ҳасан, дедилар.

38. «Ибн Журайж Атодан ривоят қиладилар.
Ибн Умар агар жумани Маккада ўқисалар, олдинга ўтиб икки ракат ўқирдилар. Сўнгра яна олдинга ўтиб тўрт ракат ўқирдилар. Агар Мадинада бўлсалар жумани ўқирдилар. Сўнгра уйларига қайтиб, у ерда икки ракат ўқирдилар. Масжидда ўқимасдилар. У зотга бу ҳақда гапирилганида, Расулуллоҳ (с.а.в.) мана шундай қилардилар», дедилар.

Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (1/372) китобининг тахрижида заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳут Тирмизий” (1/162) китобларининг 433-рақамли ҳадисида ҳамда “Саҳиҳи Абу Довуд”да 1000-рақамида саҳиҳ, дедилар. Ажабо!!!

39. Али розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта Аллоҳ тоқдир, тоқни яхши кўрур. Эй аҳли Қуръон, витр намози ўқинг», дедилар
».
Абу Довуд, Ибн Можа, Насаий ва Термизий ривоят қилишган.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (1/397) китобининг тахрижида, 1266-рақамлик ҳадисида заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳу Ибн Можа” (1/193) китобларининг 959-1169-рақамли ҳадисда саҳиҳ, дедилар.

40. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ таоло сизларга бир намозни зиёда қилди. У сизлар учун қизғиш туялардан ҳам яхшидир. У ҳам бўлса, витрдир. У зот сизларга уни хуфтондан то тонг отгунча қилди», дедилар».
Термизий, Абу Довуд ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Ирваул ғалил” (2/156) китобининг 423-рақамлик ҳадисида саҳиҳ, дедилар. Сўнгра “Мишкатул масобийҳ” (1/397) китобининг 1267-рақамли ҳадис тахрижида заиф, деб ҳукм қилдилар.
 
41. “Расулуллоҳ (с.а.в.) жума куни минбарга чиқиб: “ўтиринглар, деб айтдилар. Ибн Масъуд ҳам уни эшитгач, масжид эшиги олдига ўтирдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) уни кўргач: “Эй Абдуллоҳ ибн Масъуд келгин”, дедилар.
Абу Довуд ривоятлари.
Шайх Албоний “Мишкат” (1/445) китобининг 1418-рақамлик ҳадис тахрижида заиф, деганлар. Сўнгра “Ирваул ғалийл” (3/97) китобларида ҳамда “Саҳиҳи Абу Довуд” (966) китобида саҳиҳ, деганлар.

42. “Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади.
«Ким жумани бир ракатини топса унга бошқасини ўқисин....
".
Имом Ҳоким ривоятлари. Исноди саҳиҳ ва бунга Заҳабий мувофиқ бўлганлар.
Шайх Албоний “Мишкат ал-Масобийҳ” китобининг (1/445) 1419-рақамида заиф, деганлар. Сўнгра “Ирваул ғалил” (3/84) китобининг 622-рақамли ҳадисида саҳиҳ, деганлар.

43. Атодан мурсал ҳолда ривоят қилинади:
Албатта Набий (с.а.в.): “агар хутба қилсалар ҳассаларига бир суяниб олардилар”.
Имом Шофеъий муснадларида ривоят қилдилар.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (1/453) китобининг 1445-рақамлик ҳадисда заиф, деганлар. Сўнгра “Ирваул Ғалийл” (3/78) китобида мурсал, саҳиҳ, дедилар.

44. Абу Ҳурайрадан марфуъ ҳолда ривоят қилинади.
«Ким беморни зиёрат қилса осмондан бир нидо қилувчи нидо қилиб, бахтли бўлдинг ва юришинг ҳам бахтли бўлди. Жаннатдан бир манзилни тайёрлаб қўйдинг», дейилган ривоятни Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” китоби тахрижида (1/495), 1575-рақамлик ҳадисида заиф, деганлар.
Сўнгра “Саҳийҳул жомиъ ас-Соғийр ва зиёдатуҳу” (5/322) китобининг 6263, 2632-рақамли ҳадисида саҳиҳ, деганлар.

45. Ажойиб ва ғаройиби шуки, шайх Албоний юқоридаги ҳадисни “Мишкат” китобининг 1575 рақамлик тахрижида заифликка ҳукм қилганлар.

46. Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
Набий (с.а.в.):
Агар “саббиҳисма роббикал аъла”,ни ўқисалар “Субҳона роббиял аъло”ни айтдилар”.
Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Ҳокимлар ривоят қилишган. Ва уни саҳиҳ, дейишган. Заҳабий ҳам бунга иқрор бўлганлар.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (1/272) китобининг 859-рақамлик ҳадисидаги тахрижда заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳул жомиъ ва зиёдотуҳу” (4/228) номли китобнинг, 4642-рақамлик ҳадисда саҳиҳ, дедилар. Ажабо!!!

47. Муоз ибн Жабалдан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Расулуллоҳ (с.а.в.):
Қайси мусулмон эр-хотинни уч (фарзанди) вафот қилса Аллоҳ икковларини Ўз раҳмат ва фазли билан жаннатга киритади”, деганларида, саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг расули, иккита бўлсачи?” дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Иккитаси ҳам”, дедилар. Саҳобалар: “Биттаси бўлсачи”, дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Биттаси бўлса ҳам”, деб, сўнгра: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, муддатидан олдин тушиб кетган бола онасини киндиги билан жаннатга тортиб кетади агар (ота-онаси) савоб умид қилган бўлса”, дедилар.
Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти.
Ушбу ҳадисни шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” китобининг (1/549) 1754-рақамлик ҳадис тажрижида заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳи Ибн Можа” (1/268) китобларининг 1304-рақамида саҳиҳ, дедилар.

48. Ибн Умар (р.а.)дан ривоят қилинади.
«Расулуллоҳ (с.а.в.) йиғловчиси бор жанозага қатнашишдан ман қилдилар».
Имом Аҳмад ва Ибн Можалар ривояти.
Шайх Албоний “Аҳкамул жанаиз ва бидауҳа” китобининг 70-саҳифасида ҳасан, деганлар. Сўнгра “Мишкатул масобийҳ” (1/549) китобининг 1752-рақамлик ҳадис тахрижида заиф, дедилар. Субҳоналлоҳ!!!

49. Шақиқ ибн Салама Абу Воил ривоятлари:
«Усмон уч мартадан таҳорат олдилар. Бошлари ва қулоқларини устки ва ички томонига ҳам суртиб, икки оёқларини ҳам уч мартадан ювдилар. Бармоқ учини ҳам ювдилар. Соқолларига сув етказдилар. Юзларини ҳам ювдилар. Сўнгра: Расулуллоҳ (с.а.в.)ни, мени кўриб турганингиздек бажарганларини кўрдим», дедилар».
Ибн Хузайма саҳиҳларида ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Хузайма” (1/86) китобининг таълиқида, 167-рақамлик ҳадисида заиф, дедилар. Сўнгра “Ирваул ғалийл” (1/128) китобларининг 89-рақамли ҳадисда ва “Саҳиҳи ибн Можа” (1/71) 333-рақамлик ҳадисда саҳиҳ, дедилар.
Ахир бу ҳадиснинг асли икки саҳиҳ китобидаку?
“Фатҳул борий” китобига (1/259) қаранг!

50. Абу Ҳурайра айтдилар
Мен: “Эй Аллоҳнинг расули! Агар сизни кўрсам нафсим шод бўлиб, кўзим қувончга тўлади. Менга барча нарсани хабарини берсангиз”, десам у зот: “Барча нарса сувдан яратилгандир”, дедилар. Мен яна: “Эй Аллоҳнинг расули, агар ушласам жаннатга кирадиган нарсани хабарини беринг”, десам, у зот: “Саломни тарат, таом билан таомлантир, қариндош ришталарини боғла ва кечаси одамлар ухлаганида кечаси (намозга) тур сўнгра саломатлик-ла жаннатга кир», дедилар.
Имом Аҳмад, Ҳоким ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Ирваул ғалил” (3/237, 238) китобида саҳиҳ, дедилар. Сўнгра “Заифа” (3/492) силсила китобларининг 9-сатрида заиф, деб ҳукм қилдилар.
Ундан ташқари ўша ерда бу ривоятни Ҳоким саҳиҳ, деб Заҳабий унга мувофиқ бўлганини ҳам зикр қилиб, унга раддия берганлар.
 
51. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон минбарга чиқсалар, биз у зот томон юзланар эдик».
Термизий ривоятлари.
Шайх Албоний “Мишкат” (1/443) китобининг 1414-рақамлик ҳадис тахрижида заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳул жомиъ ва зиёдотуҳу” (4/227) китобларининг 4638-рақамлик ҳадисида саҳиҳ, деганлар.

52. Умму Курз айтадилар.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«(Шумланмасдан) қушни ўз ўрнида қолдиринглар. Ўғил болага икки қўй, қиз болага бир қўй, уларни эркаги ва аёли бўлишининг зарари йўқ», дедилар
».
Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти.
Шайх Албоний “Мишкат ал-Масобийҳ” китобининг (2/1208) 4152-рақамида заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳи жомиъис соғийр ва зиёдотуҳу” (1/380) китобининг 1188-рақамли ҳадисида саҳиҳ, деганлар.

53. “Яхшиликни замонни барчасида талаб қилинглар. Ва Аллоҳнинг раҳмати пуркалишига тўқнаш бўлинглар. Чунки Аллоҳнинг раҳматини пуркаши бордир. Бандаларидан хоҳлаганига уни етказади. Аллоҳдан авратларни тўсилиши хавфларни омонликка айланишини сўранглар”, дедилар.
Имом Байҳақий Абу Ҳурайра ва Анас (р.а.)дан қилган ривоятлари.
Шайх Албоний “Заийфул жомиъ ас-Соғийр ва зиёдотуҳу” (1/389) китобининг 1001-рақамлик ҳадисида ва яна “Заийфа” силсила китобининг 2798-рақамида заиф, дедилар.
Сўнгра “Силсилатул аҳадийс ас-Саҳийҳа” (4/511) китобларининг 1890-рақамлик ҳадисида саҳиҳ, деганлар.

54. “Абу Разийн ал-Уқайлий: «Эй Аллоҳнинг расули, Аллоҳ халойиқни қандай яратади? Унинг халқ қилишидаги аломат нима? Деганларида, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Сен қавмингни қуриб қолган водийси олдидан ўтмаганмисан. Кейин ям-яшил бўлганида ўтмаганмисан”, дегандилар, у киши: “Ҳа”, деди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): “Мана шу Аллоҳнинг халқидаги мўъжизаларидир. Аллоҳ ўликларни мана шундай тирилтирур”, дедилар».
Имом Аҳмад ва Байҳақий ривояти.
Ушбу ривоятни шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” китоби тахрижида (3/1532), 5531-рақамлик ҳадисида заиф, деганлар.
Сўнгра “Саҳийҳул жомиъ ас-Соғийр ва зиёдатуҳу” (1/420) китобининг 1346-рақамли ҳадисида саҳиҳ, деганлар. Субҳоналлоҳ!!!

55. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бир банданинг боласи ўлса, Аллоҳ фаришталарига:
«Бандамнинг боласини қабз қилдингизми?» дейди.
«Ҳа», дейдилар.
«Унинг дил мевасини қабз қилдингизми?» дейди.
«Ҳа», дейдилар.
«Бандам нима деди?» дейди.
«Сенга ҳамд ва истиржо айтди», дейдилар.
Шунда Аллоҳ:
«Бандамга жаннатда бир уй бино қилинглар ва уни ҳамд уйи, деб номланглар», дейди
».
Термизий ривоятлари.
Ушбу ривоятни шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” китоби тахрижида (1/544), 1736-рақамлик ҳадисида заиф, деганлар.
Сўнгра “Саҳийҳул жомиъ ас-Соғийр ва зиёдатуҳу” (1/279) китобининг 807-рақамлик ҳадисида саҳиҳ, деганлар.

56. Яъла ибн Мурра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳусайн мендандир, мен Ҳусайндандирман. Ким Ҳусайнга муҳаббат қилса, Аллоҳ унга му¬ҳаббат қилсин. Ҳусайн асботлардан бир сибтдир», дедилар
».
Термизий ривоят қилган.
Изоҳ: «Сибт» – «набира» ва «қабийла» маъноларни англатади.
Шайх Албоний “Силсилатус саҳийҳа” (3/229) китобларининг 1227-рақамлик ҳадисида саҳиҳ, деганлар. Сўнгра “Мишкатул масобийҳ” (3/1738) китобининг 6160-рақамлик ҳадисидаги тахрижда заиф, дедилар.

57. Умму ҳабийба розияллоҳу анҳодан ривоят:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Пешиндан олдинги тўрт ракатни ва ундан кейинги тўрт ракатни муҳофаза қилса, Аллоҳ унга дўзах ўтини ҳаром қилади», дедилар
».
Имом Аҳмад, Термизий, Насаий ва Ибн Хузайма ривояти.
Ушбу ҳадисни шайх Албоний “Ибн Хузайма” китобининг (2/205) 1190-рақамлик ҳадис таълиқида заиф, деганлар.
Бунинг исноди заиф, чунки санад ичида нотаниш бўлган Муҳаммад ибн Суён исмли шахс бор, дедилар.
Сўнгра “Саҳиҳул жомеъ ва зиёдотуҳу” (5/317) китобининг 6240-рақамида саҳиҳ, дедилар.

58. Ҳабаший ибн Жунада розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Али мендандир. Мен Алидандирман. Мен адо этишим лозим бўлган нарсаларни фақат ўзим ёки Алигина адо этади», дедилар
».
Термизий, Ибн Можа ва бошқалар ривоят қилишган. Бу саҳиҳдир.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (3/1720) китобининг 6083-рақамлик ҳадис тахрижида заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳи ибн Можа” (1/26) китобининг 97-рақамлик ҳадис тахрижида саҳиҳ, дедилар.

59. Сумама ибн Ҳазан ал-Қушайрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Явмуддорда ҳозир бўлдим. Ўшанда Усмон баланддан туриб:
«Сизни менга қарши қайраган икки соҳибингизни олиб келинг!» деди. Икковлари келтирилди. Иккови худди икки туяга ўхшар эди ёки иккови худди икки эшакка ўхшар эди. Бас, Усмон уларга тепадан туриб:
«Сизлардан Аллоҳ ҳаққи ила, Ислом ҳаққи ила сўрайман! Айтинг-чи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида у ерда Рума қудуғидан бошқа чучук сув йўқлигини, у зот «Ким хайр учун Рума қудуғини сотиб олиб, челагини мусулмонларнинг челаклари ила бирга қилса, унга жаннат бўлур», деганларида уни мен ўз молимдан сотиб олганимни биласизларми!? Бугун эса, сиз мени ундан сув ичишимни ман қилмоқдасизлар! Мен денгиз сувини ичишга мажбур бўлмоқдаман», деди.
«Аллоҳ ҳаққи, тўғри», дейишди.
«Сизлардан Аллоҳ ҳаққи ила, Ислом ҳаққи ила сўрайман! Айтинг-чи, масжид ўз аҳлига тор бўлиб қолиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким Оли Фулоннинг бурчагини хайр учун сотиб олиб, масжидга қўшса, унга жаннат бўлур», деганларида уни мен ўз молимдан сотиб олганимни биласизларми!? Бугун эса, сиз мени унда икки ракъат намоз ўқишимдан ман қилмоқдасиз», деди.
«Аллоҳ ҳаққи, тўғри», дейишди.
«Сизлардан Аллоҳ ҳаққи ила, Ислом ҳаққи ила сўрайман! Айтинг-чи, «Қийинчилик» лашкарини мен ўз молимдан шайлаганимни биласизларми!?» деди.
«Аллоҳ ҳаққи, тўғри», дейишди.
«Сизлардан Аллоҳ ҳаққи ила, Ислом ҳаққи ила сўрайман! Айтинг-чи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадаги Сабирга чиққанларида, у зот билан Абу Бакр, Умар ва мен бўлганимда, тоғ ҳаракатга келиб, тошлари паст¬га думалаб тушганида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни оёқлари ила тепиб, «Сокин бўл! Сабир! Устингда набий, сиддиқ ва икки шаҳид турибди», деганларини биласизларми!?» деди.
«Аллоҳ ҳаққи, тўғри», дейишди.
Шунда у уч марта:
«Аллоҳу акбар! Менга гувоҳлик беришди. Каъбанинг Роббиси ила қасамки, мен шаҳидман!» деди
».
Термизий ривоят қилган.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (3/1714) китобининг 6066-рақамлик ҳадис тахрижида Термизийнинг ҳадисни ҳасан деганларини зикр қилиб, уни заиф, дедилар. Сўнгра “Ирваул ғалийл” (6/40) китобининг 39-саҳифасида Термизий ҳасан деганларидек бу ҳадис ҳасан, дедилар.
Эй ҳадис талабалари фикр юритинглар!!!

60. Абу Умомадан ривоят қилинади:
Набий (с.а.в.): “Ким ғазот қилмаса ва ғозийни ғазотга жиҳозламаса ёки ғозийнинг аҳлида яхшилик билан ўринбосар бўлмаса Аллоҳ унга Қиёматдан олдин бир мусибатни солади”, дедилар.
Абу Довуд ривоятлари.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (2/1123) китобининг 3820-рақамлик ҳадис тахрижида заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳи Абу Довуд” китобининг 2261-рақамида ва “Саҳиҳи ибн Можа” китобининг 2231-2762-рақамлик ҳадисида саҳиҳ, дедилар.
 
61. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Жоҳилиятдаги мерос тақсими жоҳилият тақсимидир. Исломиятни топгандаги тақсимот исломият тақсимотидир».
Ибн Можа ривояти.
Шайх Албоний “Мишкат ал-Масабийҳ” (2/923) китобининг 3067-рақамлик ҳадис тахрижида заиф, деганлар. Чунки ундаги ровийлар ичида Абдуллоҳ ибн Луҳяъа бордир, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳул жомиъ ва зиёдотуҳу” (5/152, 5533) китобларида саҳиҳ, деганлар.

62. Абу Масъуд ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаброил тушиб, менга намоз вақтини хабарини бердилар. Бас, у билан намоз ўқидим, сўнгра у билан яна намоз ўқидим, сўнгра у билан яна намоз ўқидим...., деб бармоқлари билан бешта намозни ҳисоб қилдилар
».
Ибн Хузайма саҳиҳларида ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Хузайма” китобидага тахрижида заиф, деганлар. Сўнгра “Ирва” (1/269, 270) китобида саҳиҳ, деганлар.

63. Абу Ҳурайра (р.а.) айтдилар.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида иситма зикр қилинди. Бир киши уни сўкди. Шунда Набий (с.а.в.):
«Иситмани сўкманглар. Чунки у гуноҳларни худди темирни зангини кетказгани каби кетказади», дедилар.

Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (1/498) китобининг 1583-рақамлик ҳадисида заиф, дедилар.
Сўнгра “Саҳиҳи ибн Можа” (2/258) китобини 2793-рақамлик ҳадисида саҳиҳ, деганлар.

64. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Отлиқлар бизнинг олдимиздан ўтарди. Биз эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эҳромдаги ҳолда эдик. Қачон улар тўғримизга келганларида ҳар биримиз жилбобини бошидан юзига тушириб оларди. Улар биздан ўтиб кетганларида уни очардик».
Абу Довуд ривоятлари.
Ушбу ривоятни шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” китоби тахрижида (2/823), 2690-рақамлик ҳадисида саҳиҳ, деганлар.
Сўнгра “Ирваул ғалил” (4/212) китобининг 1024-рақамли ҳадисида заиф, деганлар.

65. Абу Зарр айтадилар:
«Мен кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эшакда мингашиб кетаётган эдим. У зот: “Эй Абу Зарр! Қачон Мадинада оч бўлсангда, тўшагингдан туриб, масжидга етиб олмасанг...”, дедилар.
Абу Довуд ривоятлари.
Ушбу ривоятни шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” китоби тахрижида (3/1485), 1736-рақамлик ҳадисида заиф, деганлар.
Сўнгра “Ирваул ғалил” (8/102) китобининг 101-саҳифасида саҳиҳ, деганлар.

66. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирса ансорларга ғазаб қилмайди», дедилар».

Имом Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (3/1759) китоби тахрижининг 6241-рақамлик ҳадисида заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳийҳа” (3/236) китобларининг 1234-рақамлик ҳадисида саҳиҳ, дедилар.

67. Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен Аллоҳнинг ҳузурида Набийларнинг хотимаси деб ёзилгандирман. Одам эса ҳали лойлари ерга ташланган эканида. Мен сизларга аввалги ишимни хабарини бераман. У Иброҳимнинг дуолари ва Ийсонинг башоратлари ҳамда онамнинг тушларики, мени туққан пайтларида онамдан нур чиқиб, Шом қасрларини ёритиб юборгандир», дедилар».

Имом Аҳмад, Табароний, Ҳоким ва бошқалар ривояти.
Ушбу ҳадисни шайх Албоний “Мишкатил масобийҳ” китобининг (3/1604) 5759-рақамлик ҳадисидаги тахрижда саҳиҳ, деганлар.
Сўнгра “Заийфул жомеъ ас-Соғийр ва зиёдотуҳу” (2/223) китобининг 2090-рақамида заиф, деганлар. Субҳоналлоҳ!!!

68. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги чиққан ойни кўрсалар: «Аллоҳумма аҳиллаҳу ъалайна бил амни вал иймани вассаламату вал ислами ваттавфиқи лима туҳиббу ва тарзо. Роббуна ва Роббукаллоҳ», деб айтардилар.
(Маъноси: Аллоҳ улуғдир, эй Раббим, бизга бу ойни омонлик, иймон, саломатлик, ислом, тавфиқ, ўзинг яхши кўрадиган ва рози бўладиган ой қил. (Эй ҳилол!) Менинг раббим ҳам, сени раббинг ҳам Аллоҳдир.) Табаронийнинг Ибн Умардан қилган ривоятлари.
Шайх Албоний “Заифул жомиъус соғийр ва зиёдотуҳу” (5/190) китобининг 4411-рақамлик ҳадисда заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳи калимут тоййиб” китобининг 70-саҳифасида саҳиҳ, дедилар.

69. Жобир розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Салом билан бошламаган кишига изн берманглар», деганлар».
Имом Байҳақий Шуъабил ийман китобида ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Саҳиҳа” (2/480) китобининг 817-рақамлик ҳадисида саҳиҳ, дедилар. Сўнгра “Мишкатул масобийҳ” (3/1325) китобининг 4676-рақамида ҳамда (2/1325) 4676 рақамида заиф, дедилар.

70. Асмо бинти Язиддан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Набий (с.а.в.): “Болаларингизни сир ҳолда ўлдирманглар, чунки ҳомиладор аёлнинг сути, чавандозни отидан йиқитиб юбориши мумкин”, дедилар.
(Яъни, эмизикли аёлга жимоъ қилинса, у ҳомиладор бўлиб қолса, эмаётган бола кучсиз бўлиб, вояга етгач отга минганида кучсизлигидан йиқилиб ҳалок бўлиши мумкин).
Абу Довуд ва имом Аҳмад ривоятлари.
Шайх Албоний “Ғоятул маром” китобининг 152-саҳифаси, 242-рақамлик ҳадис тахрижида заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳул жомиъ ва зиёдотуҳу” китобининг (6/167) 7268-рақамида саҳиҳ, дедилар.

71. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар розияллоҳу анҳуни садақа (закот) йиғиб келишга юбордилар. Ибн Жамил, Холид ибн Валид ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амакилари Аббослар закот беришдан бош тортишаётгани хабари берилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ибн Жамил закотни инкор қилмайди, фақат у камбағалдир. Аллоҳ уни бой қилиб қолади. Лекин Холид ҳақида гапирадиган бўлсак, сизлар Холидга зулм қилибсизлар. Чунки у (маблағини) уруш кийими ва ускуналари учун Аллоҳ йўлида ушлаб турибди. Аммо (амаким) Аббоснинг закоти ва шунга ўхшаш мажбуриятлари менинг бўйнимдадир. Эй Умар! Кишининг амакиси отаси каби эканини ҳис қилмасмидинг", дедилар".
Имом Муслим саҳиҳларида, Абу Довуд ва бошқалар ривоят қилишди.
Шайх Албоний “Ирваул ғалил” (3/350) китобида заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳул жомиъ ас-Соғийр ва зиёдотуҳу” (5/194) китобларининг 5698-рақамида саҳиҳ, деганлар.

72. Оиша (р.о)дан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ (с.а.в.) бавл қилдилар. Умар эса у зотнинг ортларида идишда сув ушлаб турдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Эй Умар бу нима?” дедилар. Умар (р.а.): “Тоҳарот олишингиз учун сув”, дедилар. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ҳар гал бавл қилганимда тоғарот олишга амр қилинмаганман. Агар ана шундай қилсам суннат бўлиб қолади”, дедилар.
Абу Довуд ва ибн Можа ривоятлари.
Шайх Албоний “Мишкатул масобиҳ” (1/118) китоби, 368-рақами тахрижида заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳул жомиъ ва зиёдотуҳу” (5/127) китобидаги 5427-рақамли ҳадисда саҳиҳ, дедилар.

73. Ҳузайфа (р.а.)дан ривоят қилинади:
«Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бирор иш ташвишга солса намоз ўқирдилар.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (1/416) китобининг 1325-рақамлик ҳадисида заиф, дедилар.
Сўнгра “Саҳиҳул жомеъ ва зиёдотуҳу” (4/215) китобини 4579-рақамлик ҳадисида саҳиҳ, деганлар.

74. Абу Саид ал-Худрийдан ривоят қилинади:
Яман аҳлидан бўлган бир киши Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига келганида, у зот: “Яманда бирор кишинг борми?” дедилар. У: “Ота ва онам бор”, деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Иккови сенга изн беришганми?” дедилар. У: “Йўқ”, деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ота-онанг олдига қайтиб боргинда, улардан рухсат ол. Агар рухсат беришса жиҳод қил. Бордию рухсат беришмаса, уларга яхшилик қилишда (бардавом) бўл”, дедилар.
Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Ҳоким ривоятлари
Шайх Албоний “Ғоятул маром фий тахрижил ҳалоли вал ҳаром” китобининг 172-саҳифа, 282-рақамлик ҳадисида заиф, деганлар.
Сўнгра “Саҳиҳул жомеъ ва зиёдотуҳу” (1/307) китобининг 905-рақамли ҳадисида саҳиҳ, деганлар. Субҳоналлоҳ!

75. Абдуллоҳ ибн Амрдан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Баний Исроилга келган кун худди пойабзални (бичишда) пойабзал баробар бўлгани каби умматимга ҳам ана шундай кун келади. Ҳатто уларни ичида онаси устига очиқча келгани бўлган. Менинг умматимда ҳам ана шундай бўлади. Баний Исроил етмиш икки миллатга бўлиниб кетган. Умматим эса етмиш уч миллатга бўлиниб кетади. Уларнинг барчаси дўзахдадир, фақат биттаси ундай эмас”, деганларида, саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг расули! У ким?” дейишди. Шунда у зот: “Мен ва саҳобаларим (йўлидаги)лар”, дедилар.
Имом Термизий ривоят қилиб ғариб, дедилар.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” китоби тахрижида (1/61), 171-рақамлик ҳадисида заиф, деганлар.
Сўнгра “Саҳиҳул жомеъ ва зиёдотуҳу” (5/79, 80) китобининг 5219-рақамида саҳиҳ, дедилар. Ажабо!!!
 
76. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в.)дан мазий ҳақида сўрадим. Шунда у зот: “Мазийдан тоҳарот қилинади. Манийдан эса ғусл қилинади”, дедилар.
Имом Термизий ривоятлари.
Шайх Албоний “Мишкатул масобиҳ” (1/102) китобининг 311-рақамлик ҳадис тахрижида заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳул жомиъ ас-соғийр ва зиёдотуҳу” китобининг (5/216) 5786-рақамида саҳиҳ, дедилар.

77. Самура ибн Жундубдан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
"Ким мушрик билан жимоъ қилиб, ундан ҳаловат олса бас унинг кабидир".
Абу Довуд ва бошқалар ривоят қилишди.
Шайх Албоний “Саҳиҳул жомиъ ва зиёдотуҳу” (5/278) китобидаги 6062-рақамидаги ҳадисда саҳиҳ, деганлар. Сўнгра “Ирваул ғалил” (5/32) китобида заиф, деганлар.

78. Усома ибн Зайд (р.а)дан ривоят қилинади:
Кечаларнинг бирида баъзи ҳожат билан Набий (с.а.в.)никини тақиллатдим. У зот нимагадир ўралиб чиқиб келдилар. У ўралган нарсани нималигини билмайман. Қачонки ҳожатимни бажариб бўлгач, бу ўралиб олган нарсангиз нима?” дедим. У зот у нарсани очгандилар, қарасам Ҳасан билан Ҳусайн ёнбошларида экан. Шунда у зот: “Бу иккиси менинг ва қизимнинг ўғилларидир. Аллоҳим мен бу иккисини яхши кўраман, Сен ҳам бу икковини яхши кўр ва бу иккисини яхши кўрганни ҳам яхши кўр”, дедилар.
Имом Термизий ривоятлари.
Шайх Албоний “Мишкатул масобиҳ” (3/1737) китоби, 6156-рақами тахрижида заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳул жомиъ ас-Соғийр ва зиёдотуҳу” (6/75) китобидаги 6880-рақамли ҳадисда саҳиҳ, дедилар.

79. Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади:
«Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл бир барийд миқдоридаги жойга сафар қилса фақатгина маҳрами билангина сафар қилсин», дедилар.
Байҳақий, Абу Довуд ва Ибн Хузайма ривоят қилдилар.
Шайх Албоний “Ирваул ғалийл” (3/17) китобида заиф, дедилар.
Сўнгра “Саҳиҳул жомеъ ва зиёдотуҳу” (6/149) китобини 7179-рақамлик ҳадисида саҳиҳ, деганлар.

80. Али розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Сонингни очма ҳамда тирик ва ўликларни сонига қарама”, дедилар.
Абу Довуд ва бошқалар ривояти
Шайх Албоний “Саҳиҳул жомеъ ва зиёдотуҳу” (6/60) китобининг 6200-рақамлик ҳадисида жуда заиф, деганлар.
Сўнгра “Саҳиҳул жомеъ ва зиёдотуҳу” (6/180) китобининг 7317-рақамли ҳадисида саҳиҳ, деганлар.
 
81. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан барча нарса хусусида сўрадим ҳатто намозда майда тошларни артиб ташлаш хусусида ҳам сўрадим. Шунда у зот: “Бир марта (артиб ташла) ёки шундоғича қолдир”, дедилар.
Ибн Хузайма саҳиҳларида, имом Аҳмад муснадларида ривоят қилдилар.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Хузайма” (2/60) китобининг таълиқида заиф, деганлар. Сўнгра “Ирва” (2/98, 99) китобининг 377-рақамида саҳиҳ, деганлар.

82. Воил ибн Ҳужрдан ривоят қилинади:
Набий (с.а.в.) агар сажда қилсалар бармоқларини йиғиб олардилар.
Ибн Хузайма саҳиҳларида ривоят қилдилар.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Хузайма” (1/324) китобининг таълиқида заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳул жомиъ ва зиёдотуҳу” (4/221) китобидаги 4609-рақамли ҳадисда саҳиҳ, дедилар.

83. Ҳузайфа (р.а.)дан ривоят қилинади:
«(Расулуллоҳ) соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъларида “Субҳона роббиял ъазийм”ни уч марта айтардилар.
Ибн Хузайма ривоятлари.
Абу Довуднинг Уқба ибн Омирдан қилган ривоятларида: “Агар рукуъ қилсалар “Субҳона роббиял ъазийм ва биҳамдиҳи”ни уч марта айтардилар”, бўлиб келган.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Хузайма” (1/305) китобининг таълиқида заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳул жомиъ ва зиёдотуҳу” (4/221) китобидаги 4610-рақамли ҳадисда саҳиҳ, дедилар. Ажабо!!!

84. Ибн Масъуддан ривоят қилинади:
Аллоҳнинг набийси кунларнинг бирида саҳобаларига: “Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилиш билан ҳаё қилинглар”, деганларида, саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг набийси, бизлар алҳамдулиллоҳ, Аллоҳдан ҳаё қиламиз”, дейишди. Шунда у зот: “Ундоқ эмас. Лекин ким Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилса боши ва унга тегишли нарсаларни (ҳаромдан) сақласин. Қорни ва унга тегишли нарсалардан сақласин. Ўлим ва унинг балоларини эсласин. Ким охиратни хоҳласа дунё зийнатларини тарк қилади. Ким мана шундай қилса Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё билан ҳаё қилибди”, дедилар.
Имом Аҳмад ва Термизий ривоятлари
Шайх Албоний “Мишкат” (1/75) китобининг 1608-рақамлик ҳадиси тахрижида заиф, деганлар.
Сўнгра “Саҳиҳул жомеъ ас-Соғийр ва зиёдотуҳу” (1/318) китобининг 948-рақамли ҳадисида саҳиҳ, деганлар. Ажабо!!!

85. Абу Умома розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Ким мени кўриб иймон келтирган бўлса мунча ҳам яхши, деб бир марта айтдилар. Мени кўрмасдан менга иймон келтирган бўлса мунча ҳам яхши, деб етти марта айтдилар”.
Имом Аҳмад ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳул жомеъ ва зиёдотуҳу” (4/13) китобининг 3819-рақамида саҳиҳ, дедилар. Сўнгра “Мишкатул масобийҳ” (3/1771) китоби тахрижидаги 6281-рақамлик ҳадисида заиф, дедилар. Ажабо!!!

86. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий (с.а.в.): “Аллоҳнинг набий ва расулларига салавот айтинглар. Чунки Аллоҳ уларни худди мени юборганидек юборган”, дедилар.
Шайх Албоний “Набий (с.а.в.)га ва у зотнинг оилаларига салавот айтиш” китобининг 48-саҳифа, 45-рақамлик ҳадис тахрижида заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳул жомиъ ас-соғийр ва зиёдотуҳу” китобининг (3/245) 3676-рақамида саҳиҳ, дедилар.

87. "Агар Набий (с.а.в.) икки ҳайит намозига чиқсалар борган йўлларидан бошқасида қайтиб келардилар".
Имом Термизий ривоят қилиб, уни ҳасан ғариб дедилар.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Хузайма” (2/362) китобининг 1468-рақамида заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳул жомиъ ас-Соғийр ва зиёдотуҳу” (4/216) китобидаги 4586-рақамли ҳадисда саҳиҳ, дедилар. Субҳоналлоҳ!!!

88. “Ким биздан бошқаларга ўзини ўхшатса биздан эмас”.
Имом Термизий ва Қузоъийларнинг Амр ибн Шуъайб оталаридан, у эса боболаридан қилган ривоят.
Шайх Албоний “Ирваул ғалийл” (5/111) китоби, 1270-рақамида заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳул жомиъ ва зиёдотуҳу” (5/100) китобидаги 5310-рақамли ҳадисда саҳиҳ, дедилар.

89. Абу Саид ал-Худрий (р.а.)дан ривоят қилинади:
«Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) бизга хутба ўқиб, унда “Сод” сурасини ўқидилар. Қачонки сажда оятидан ўтгач, тушдиларда сажда қилдилар. Биз ҳам у зот билан бирга сажда қилдик. Бошқа сафар яна ўша сурани ўқиб, саждага етганларида сажда тайёрландик. Қачонки у зот бизни кўргач: Албатта у Набийнинг тавбаси эди. Лекин сизларни саждага тайёргарлик қилаётганингизни кўрдим», дедилар. Бас у зот тушиб сажда қилдилар. Биз ҳам сажда қилдик.
Ибн Хузайма, Байҳақий ва Абу Довудлар ривоят қилишган.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Хузайма” (2/354) китобининг таълиқида заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳул жомиъ ва зиёдотуҳу” (2/293) китобидаги 2374-рақамли ҳадисда саҳиҳ, дедилар.

90. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига келиб, эй Аллоҳнинг расули! Кечаси ва кундузидаги бирор соатда менга намоз ўқимасликни буюрасизми?” деганида, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ҳа, агар субҳ намозини ўқисанг то Қуёш чиққунича тўхтаб тур......, деб ҳадисни узун ҳолатича айтдилар”.
Ибн Хузайма, имом Аҳмад ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Хузайма” (2/257) китобининг тахрижида заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳа” (3/358) силсила  китобидаги 1371-рақамли ҳадисда саҳиҳ, дедилар.

91. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Агар сизлардан бирингиз тунда турса намозини икки ракат енгил билан очсин”, дедилар.
Имом Муслим саҳиҳларида, имом Аҳмад муснадларида ривоят қилдилар.
Шайх Албоний “Саҳиҳул жомиъ ва зиёдотуҳу” (1/213) китобидаги 718-рақамли ҳадисда заиф, дедилар.
Мен шайх Албонийдан ҳайрон қолдим. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисни қандай қилиб заиф, дейдилар. Ундан ташқари бу ҳадисни “Заийфу Абу Довуд” ва “Заийфул жомеъ”, китобларида ҳам зикр қилганлар.
 Сўнгра “Ирваул ғалийл” (2/202) китобининг 453-рақамида саҳиҳ, деганлар.

92. “Қачон сизлардан бирингиз бирор амални бажарса уни чиройли ҳолда адо қилсин”.
Ибн Хузайма саҳиҳларида ривоят қилдилар.
Шайх Албоний “Саҳиҳул жомиъ ва зиёдотуҳу” (2/144) китобидаги 1876-рақамли ҳадисда қуйидаги лафз билан саҳиҳ, дедилар.
Албатта Аллоҳ агар сизлардан бирингиз бирор амални бажарса, уни чиройли суратда бажаришини яхши кўради”.
Сўнгра “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (1/207) китобининг 698-рақамида заиф, дедилар.
Дардимни эса Аллоҳга ҳавола қиламан.

93. «(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Босиқлик Аллоҳдан, шошма-шошарлик шайтондандир, бас сизлар уни аниқланглар”, дедилар.
Имом Байҳақий сунанларида, Абу Яъло эса муснадларида ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (3/45) китобининг 2503-рақамида заиф, дедилар.
 Сўнгра “Силсилату аҳодийсу ас-Соҳийҳа” (4/221) китобидаги 1795-рақамли ҳадисда саҳиҳ, дедилар. Фикр юритинглар!!!

94. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло Мен қиёмат куни уч тоифанинг хусуматчиси бўлурман: Мен билан (аҳд) бериб, кейин алдаган одамнинг, ҳурни сотиб баҳосини еган одамнинг ва одам ишлатиб ҳақини бермаган одамнинг», дедилар».
Имом Бухорий саҳиҳларида ривоят қилдилар.
Шайх Албоний “Заъийфул жомиъ ас-Соғийр ва зиёдотуҳу” (3/63) китобининг 2575-рақамида заиф, дедилар.
 Сўнгра “Ирваул ғалийл” (5/308) китобининг 1489-рақамли ҳадисида ҳасан, деганлар. Во ажабо!!!

95. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Ҳаж сураси икки сажда ояти борлиги учун фазилатли қилинди. Ким унда сажда қилмаса, демак ўқимабди”, дедилар.
Имом Аҳмад, Абу Довуд ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Заъийфул жомеъ ас-Соғийр ва зиёдотуҳу” (4/95) китобининг 3986-рақамида заиф, дедилар. Ва бундан ташқари “Заийфу Абу Довуд”да ҳам келтирдилар. Сўнгра “Мишкатул масобийҳ” (1/324) китоби тахрижидаги 1030-рақамлик ҳадисида саҳиҳ, дедилар.

96. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Албатта, ким одамлар амал қилаётган суннатларимдан бирини тирилтирилса, унга ўша суннатга амал қилганларнинг ажрича ажр, амал қилувчиларнинг ажрларидан бирор нарса камайтирилмаган ҳолда берилади. Ва ким амал қилинадиган залолат-бидъатни янгитдан пайдо қилса, унга ўша бидъатга амал қилганлар гуноҳларича гуноҳ бўлиши, бу эса одамларнинг гуноҳларидан бирор нарсани камайтирмаслигидир», дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.
Шайх Албоний “Саҳиҳу ибн Можа” (1/41-42) китобининг 173-рақамлик ҳадисда саҳиҳ, дедилар. Сўнгра “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (5/153) китобининг 5365-рақамида саҳиҳ, дедилар. Унинг устида фикр юритинглар.

97. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
"Ким масжиддалигида азонни топсада сўнгра чиқиб кетса, у ҳожати борлиги учун эмас балки қайтишни хоҳламасдан чиқиб кетса, бас, у мунофиқдир".
Ибн Можа ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Можа” (1/123) китобининг 600-рақамида саҳиҳ, дедилар. Сўнгра “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (5/156) китобидаги 5381-рақамли ҳадисда заиф, дедилар. Даҳшат!!!

98. Саййида Фотима розияллоҳу анҳодан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидга кирсалар: “Бисмиллаҳи, вассаламу ъала Расулиллаҳ, Аллоҳумма иғфир лий зунубий вафтаҳ лий абваба роҳматика», дер эдилар».
Қачон чиқсалар: “Бисмиллаҳи, вассаламу ъала Расулиллаҳ Аллоҳумма иғфир лий зунубий вафтаҳ лий абваба фазлика», дер эдилар».
Шайх Албоний “Саҳиҳу Ибн Можа” (1/128-129) китоби, 625-рақамида саҳиҳ, деганлар. Сўнгра “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (4/187) китобидаги 4401-рақамли ҳадисда заиф, дедилар.

99. “Хиёнатчи эркак ва аёлнинг гувоҳлиги, Исломда ҳад урилганни ва биродарига гина ва ҳасадда бўлганнинг гувоҳлиги жоиз эмас.....
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Можа” (2/44) китобининг 1916 рақамлик ҳадисида саҳиҳ, дедилар. Сўнгра “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (6/62) китобидаги 6212-рақамли ҳадисда заиф, дедилар.

100. “Аллоҳ сенга тақсим қилиб қўйган нарсага рози бўл, одамларнинг бойи бўласан”.
Имом Аҳмад, Термизий ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Камбағаллик муаммоси ва Ислом уни қандай муолажа қилган” китобининг (20-саҳифа, 17-рақам) тахрижида заиф, дедилар. Сўнгра “Силсилатул аҳадийс ас-Саҳийҳа” (2/637) китобидаги 930-рақамли ҳадисда саҳиҳ, дедилар.
 
101. “Қўшнингга яхшилик қил мўмин бўласан”.
Имом Аҳмад, Термизий ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Камбағаллик муаммоси ва Ислом уни қандай муолажа қилган” китобининг (65-саҳифа, 95-рақам) тахрижида заиф, дедилар. Сўнгра “Силсилатул ас-Саҳийҳа” (2/637) китобидаги 930-рақамли ҳадисда саҳиҳ, дедилар.

 102. Жобир розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Агар гўдак йиғлаб (вафот этса) унга намоз ўқилади ва мерос олинади”.
Термизий, Насаий, Ибн Можа ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (1/144) китобининг 462-рақамида заиф, дедилар.
 Сўнгра “Саҳийҳи ибн Можа” (1/252) китобининг 1225-рақамида саҳиҳ, дедилар. Ажабо!!!

103. Анас розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Агар сизлардан бирингиз қарз берсаю, (қарз олган киши) бирор лаган ҳадя қилса уни қабул этмасин. Ёки уловига мингаштираман деса, унга ўтирмасин. Лекин бу билан унинг орасида олдиндан шундай муомала бўлса зарари йўқ”.
Ибн Можа ва бошқалар ривоти.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (2/860) китобининг 2831-рақамида саҳиҳ, дедилар.
 Сўнгра “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (1/153) китобининг 489-рақамида заиф, дедилар.
 “Силсилату аҳодийсу ас-Соҳийҳа” (4/221) китобидаги 1795-рақамли ҳадисда саҳиҳ, дедилар. Фикр юритинглар!!!

104. «Қачон савдо қиладиган бўлсанг, алдаш йўқ, дегин. Сўнгра ҳар-бир матони оляпганда уч кеча (ичида қайтариб келиш) ихтиёрини ҳам қўшиб қўйгин. Агар рози бўлсанг уни ушлаб қол. Агар ғазаб қилсанг эгасига қайтариб бер», дедилар».
Ибн Можа ва Байҳақий ривоятлари.
Шайх Албоний “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (1/156) китобининг 501-рақамида заиф, дедилар.
 Сўнгра “Саҳиҳу ибн Можа” (2/41-42) китобининг 1907-рақамли ҳадисида саҳиҳ, деганлар. Субҳоналлоҳ!!!

105. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Қачон бирингиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин. Увилламасин, чунки, шайтон ундан кулади».
Ибн Можа ривояти.
Шайх Албоний “Заъийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (1/162) китобининг 523-рақамида заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳу ибн Можа” (1/159) китоби тахрижидаги 790-рақамлик ҳадисида саҳиҳ, дедилар.

106. Саййида Оиша розияллоҳу анҳодан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Қачон хизматкор аёл зино қилса унга дарра уринглар. Агар зино қилса дарра уринглар. Агар зино қилса дарра уринглар. Сўнгра агар бир толага бўлса ҳам сотиб юборинглар», дедилар».
Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривоят қилган.
Шайх Албоний “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (1/190) китобининг 631-рақамида заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳу ибн Можа” (2/83) китобининг 2080-рақамлик ҳадисда саҳиҳ, дедилар.

107. Саййида Оиша розияллоҳу анҳодан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
"Қачон сизлардан бирингизнинг тоҳароти кетиб қолса бурнини ушласинда сўнгра (у ердан) қўзғолсин".
Ибн Можа ривояти.
Шайх Албоний “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (1/199) китобидаги 666-рақамли ҳадисда заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳи ибн Можа” (1/222) китобининг 1007-рақамида саҳиҳ, дедилар. Ажабо!!!

108. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Қачон тўқнашув воқеъ бўлса Аллоҳ Димашқ маволийларидан бир гуруҳни жўнатади. Улар араблар ичида оти энг афзал бўлгани қуроли энг яхши бўлганидир. Аллоҳ улар билан бу динни қувватлаб қўяди».
Ибн Можа ва Ҳоким ривояти.
Шайх Албоний “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (1/242) китобидаги 826-рақамли ҳадисда заиф, дедилар.
Сўнгра “Саҳиҳу Ибн Можа” (2/390) китоби, 3303-рақамида саҳиҳ, деганлар.
 
109. Адий ибн Ҳотамдан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Хоҳлаганингча қон оқизавер ва унга Аллоҳ номини зикр қилиб қўй”.
Шайх Албоний “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (1/387) китобидаги 1365-рақамли ҳадисда заиф, дедилар.
 “Саҳиҳи ибн Можа” (2/209) китобининг 2573-рақамлик ҳадисида саҳиҳ, дедилар.
 
110. Хорижа ибн Ҳузофа ал-Адвийдан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Албатта, Аллоҳ таоло сизларга бир намозни зиёда қилди. У сизлар учун қизғиш туялардан ҳам яхшидир. У ҳам бўлса, витрдир. У зот сизларга уни хуфтондан то тонг отгунча қилди», дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳу ибн Можа” (1/192) китобининг  958-рақамлик тахрижда саҳиҳ, дедилар. Сўнгра “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (2/93) китобидаги 1622-рақамли ҳадисда заиф, дедилар. Субҳоналлоҳ!!!
 
 111. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Албатта муҳожирларнинг камбағаллари жаннатга бойларидан беш юз йил миқдорида аввал киришади”.
Ибн Можа ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Можа” (2/396) китобининг 3327-рақам тахрижида саҳиҳ, дедилар. Сўнгра “Заъийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (2/163) китобидаги 1884-рақамли ҳадисда заиф, дедилар. Субҳоналлоҳ!!.

112. Ибн Аббосдан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ўғиллари Иброҳим вафот этганида у зот:
Жаннатда унинг эмизувчиси бўлади. У эмишни охирига етказади. Агар яшаганида сиддиқ ва набий бўлар эди”, дедилар.
Ибн Можа ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Можа” (1/253) китобининг 1227-рақамида саҳиҳ, дедилар.
 Сўнгра “Заъийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (2/187) китобининг 1969-рақамида заиф, дедилар.

113. Абдуллоҳ ибн Амрдан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Дунё бир матодир. Дунё матолари ичида солиҳ аёлдан кўра афзалроқ нарса йўқдир”.
Ибн Можа ривояти.
Шайх Албоний “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (2/209) китобининг 2048-рақамида заиф, дедилар.
 Сўнгра “Саҳиҳу ибн Можа” (1/312) китобининг 1504-рақамида саҳиҳ, дедилар.
 
114. Суҳайб розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Қайси бир киши қарз олсаю, уни адо этмасликка қарор қилса Аллоҳга ўғри ҳолида йўлиқади».
Ибн Можа ривоятлари.
Шайх Албоний “Саҳиҳу ибн Можа” (2/52) китобининг 1954-рақамида саҳиҳ, дедилар.
 Сўнгра “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (2/265) китобининг 2234-рақамли ҳадисида заиф, дедилар. Во ажабо!!!

115. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган ҳолда бўлса ҳам ҳаққингни иффат билан олгин».
Ибн Можа ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳу ибн Можа” (2/54) китоби тахрижидаги 1966-рақамлик ҳадисида саҳиҳ, дедилар. Сўнгра “Заъийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (3/118) китобининг 2816-рақамида заиф, дедилар.

116. Саййида Умму Ҳонеъ розияллоҳу анҳодан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Аллоҳга юз марта такбир айтишинг ва Аллоҳга юз марта ҳамд айтишинг ва Аллоҳга юз марта Субҳоналлоҳ айтишинг Аллоҳ йўлидаги юзта эгарланган ва жиловланган отдан яхшидир», дедилар».
Ибн Можа сунанларида ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (4/137) китобининг 4166-рақамида заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳу ибн Можа” (2/320) китобининг 372-рақамлик ҳадисда саҳиҳ, дедилар.

117. "Ёғни енглар ва уни суртинглар чунки у покиза ва муборакдир".
Ҳоким, Ибн Можа ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Силсилатус саҳийҳа” (1/654) китобидаги 379-рақамли ҳадисда саҳиҳ, дедилар. Сўнгра “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (4/145) китобининг 4208-рақамида заиф, дедилар. Субҳоналлоҳ!!!

118. Саййида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (с.а.в.) агар тоҳарот олсалар икки ракат намоз ўқирдилар сўнгра намозга чиқар эдилар».
Ибн Можа ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳу Ибн Можа” (1/189) китоби, 941-рақамида саҳиҳ, деганлар. Сўнгра “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (4/180) китобидаги 4367-рақамли ҳадисда заиф, дедилар.
 
119. Усома ибн Зайддан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Кишилар жамоатни тарк қилишни тўхтатадилар ёки уларнинг уйларига ўт қўяман”.
Ибн Можа ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Можа” (1/132) китобининг 647-рақамлик ҳадисида саҳиҳ, дедилар. Сўнгра “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (5/72) китобидаги 4962-рақамли ҳадисда заиф, дедилар. Субҳоналлоҳ!!!
 
120. Абдуллоҳ ибн Аббосдан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Бирор кишининг икки қизи бўлса-да, Уларга яхши муомалада бўлса у иккиси ўша кишини жаннатга киритади», дедилар».
Ибн Можа ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳу ибн Можа” (2/296) китобининг  2960-рақамлик тахрижда саҳиҳ, дедилар. Сўнгра “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (5/116) китобидаги 5179-рақамли ҳадисда заиф, дедилар.
 
121. Амр ибн Ҳазмдан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Бирор мўмин киши биродарининг мусибатига таъзия билдирса, Аллоҳ таоло унга қиёмат куни каромат либосини кийдиради”.
Ибн Можа ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Можа” (1/267) китобининг 1301-рақам тахрижида саҳиҳ, дедилар. Сўнгра “Заъийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (5/125) китобидаги 5218-рақамли ҳадисда заиф, дедилар. Ажабо!!!

122. Саййида Оиша розияллоҳу анҳодан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Дуо қилганингизда ижобат бўлмасидан аввал яхшиликка буюриб, ёмонликдан ман қилиб қолинглар
Ибн Можа ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Можа” (2/367) китобининг 3235-рақамидаги тахрижда саҳиҳ, дедилар.
 Сўнгра “Заъийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (5/134) китобининг 5264-рақамида заиф, дедилар. Ажабо!!!

123. Анас розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Ким ҳижома (қон олдириш)ни хоҳласа ўн етти, ўн тўққиз ва йигирма биринчи кунни таъйинласин. Сизлардан бирингизни қони тошиб, уни ўлдирмасин”.
Ибн Можа ривояти.
Шайх Албоний “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (5/158-159) китобининг 5393-рақамида заиф, дедилар.
 Сўнгра “Саҳиҳу ибн Можа” (2/260) китобининг 2808-рақамида саҳиҳ, дедилар.
Ақлларни тақсимловчи Зот покдир. Ўзини кучлилардан деб даъво қилувчи бузувчидир!!!

 124. Уқба ибн Омирдан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Ким отишни таълим олиб сўнгра тарк қилса, батаҳқиқ менга осийлик қилибди”.
Бошқа ривоятда: “Биздан эмас”, дейилган.
Ибн Можа ривоятлари.
Шайх Албоний “Саҳиҳу ибн Можа” (2/132) китобининг 2270-рақамида саҳиҳ, дедилар.
 Сўнгра “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (5/185) китобининг 5537-рақамли ҳадисида заиф, дедилар.

125. Саййида Оиша розияллоҳу анҳодан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Ким ҳафсала қилиб, матонат билан ўн икки ракъат суннатни ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уйни қуради. (Улар) Тўрт ракъат пешиндан олдин, икки ракъат пешиндан кейин, икки ракъат шомдан кейин, икки ракъат хуфтондан кейин, икки ракъат бомдоддан олдин».
Термизий, Ибн Можа ва шунингдек Насаий ривояти.
Шайх Албоний “Заъийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (5/188) китобининг 5550-рақамида заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳу ибн Можа” (1/188) китоби тахрижидаги 935-рақамлик ҳадисида ҳамда “Саҳиҳут тарғиб” (1/236) китоби тахрижидаги 579-рақамида саҳиҳ, дедилар.

126. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Ким бир мусулмон  биродарининг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини қиёмат куни беркитади. Ким бир мусулмон  биродарининг айбини очса, Аллоҳ унинг айбини очиб, ҳатто ўз уйида ҳам очиб юборади».
Ибн Можа сунанларида ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (5/205) китобининг 5635-рақамида заиф, дедилар. Сўнгра одатларидек, “Саҳиҳу ибн Можа” (2/79) китобининг 2063-рақамлик ҳадисда саҳиҳ, дедилар. Ажабо!!!

127. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
"Ким Аллоҳ ва унинг расулини кафиллигидаги омонлик аҳди берилган кишини қатл қилса, батаҳқиқ у Аллоҳнинг аҳдини бузибди ҳамда у жаннат ҳидини ҳам ҳидламайди. Албатта жаннатнинг ҳиди етмиш йиллик йўл масофасичалик жойдан топилади".
Ибн Можа ва Ҳоким ривояти.
Шайх Албоний “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (5/231) китобидаги 5764-рақамли ҳадисда заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳу ибн Можа” (2/106) китобининг 2176-рақамида саҳиҳ, дедилар.

128. Абу Мусо ал-Ашъарийдан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Дуо ижобат бўлиш пайти имом (минбарга) ўтириши билан намозни тугатилгунча бўлган вақт оралигидадир».
Имом Муслим, Абу Довуд ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (6/43) китобидаги 6116-рақамли ҳадисда заиф, дедилар. Сўнгра Ибн Абул Иззнинг “Таҳовия” китобига ёзган шарҳлари муқаддимасида саҳиҳ, деганлар.
 
129. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Ким илмни уламолар билан можаро қилиш учун, эсипастларга ғолиб келиб, ўзини кўрсатиш учун ёки у билан одамларни ўзига қаратиш учун ўрганса, у дўзахдадир», дедилар».
Ибн Можа ривояти.
Шайх Албоний “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (6/72) китобидаги 6260-рақамли ҳадисда заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳи ибн Можа” (1/48) китобининг 208-рақамлик ҳадисида саҳиҳ, дедилар. Ва яна “Иқтизоул илмил амали” китобида ҳасан, дедилар. Бу қарама-қаршилик хусусида фикр юритинглар.
 
130. Абдуллоҳ ибн Аббосдан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Диянинг учдан бирида, ўндан бирининг ярмида ва ўндан бирида қасос йўқдир».
Ибн Можа ривояти.
Шайх Албоний “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (6/83) китобидаги 6322-рақамли ҳадисда заиф, дедилар. Сўнгра “Силсилатус саҳийҳа” китобининг 2190-рақамида ҳамда “Саҳиҳу ибн Можа” (2/96) китобининг 2132-рақамлик тахрижида саҳиҳ, дедилар. 
 
131. Жарирдан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Ким йўқолган нарсани танитмай ўзиники қилиб олса, залолатга кетувчидир», дедилар».
Ибн Можа ривояти.
Шайх Албоний “Заъийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (6/85) китобининг 2503-рақам тахрижида заиф, дедилар. Сўнгра  “Саҳиҳи ибн Можа” (2/70) 2030-рақамли китобидаги ҳадисда саҳиҳ, дедилар.

132. Ибн Умар розияллоҳу анҳодан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Бирортангиз зинҳор оқмай турадиган сувга сиймасин
Ибн Можа ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Можа” (1/61) китобининг 275-рақамидаги тахрижда саҳиҳ, дедилар. “Заъийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (6/86) китобининг 6338-рақамида жуда заиф, дедилар. Ажабо!!!

133. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Сиздан бирортангиз ҳам тик туриб ичмасин. Ким унутган бўлса, қусиб юборсин».
Имом Муслим ривояти.
Шайх Албоний “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (6/92) китобининг 6367-рақамида заиф, дедилар.
 Сўнгра “Саҳиҳа” (1/286) китобларининг 175-рақамида саҳиҳ, дедилар.

 134. Уқба ибн Омирдан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Зайтун ёғини хуруш қилиб енг ва уни суртинг. Чунки, у муборак дарахтдандир», дедилар
».
Термизий ва ал-Ҳоким ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Саҳиҳул жомеъ ва зиёдотуҳу” (1/63) китобининг 18-рақамида саҳиҳ, дедилар.
 Сўнгра “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (4/145) китобининг 4208-рақамли ҳадисида заиф, дедилар.

135. Абу Рузийн розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Эй Абу Рузийн! Сизларнинг ҳар-бирингиз бадр кечасида, ойни холи ҳолатда кўра оладими? Албатта у Аллоҳнинг махлуқларидан бир махлуқдир. Аллоҳ эса унданда улуғ ва буюкдир».
Абу Довуд, Ибн Можалар ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳу ибн Можа” (1/36) китоби тахрижидаги 150-рақамлик ҳадисида саҳиҳ, дедилар. Сўнгра “Заъийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (6/97) китобининг 6389-рақамида заиф, дедилар.
 
136. Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Расулуллоҳ (с.а.в.):
Эй Суфён изорингни узайтирма, чунки Аллоҳ узун қилувчиларни севмайди”, деганлар
Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривоятлари.
Шайх Албоний “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (6/107) китобининг 6410-рақамида заиф, дедилар. Сўнгра, “Саҳиҳу ибн Можа” (2/277-278) китобининг 2876-рақамлик ҳадисда саҳиҳ, дедилар.

137. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Дунё ва ундаги нарсалар лаънатлангандир фақат Аллоҳнинг розилигини талаб қилинган нарсагина ундоқ эмас”. Табароний ривояти.
Шайх Албоний “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (3/161) китобидаги 3018-рақамли ҳадисда заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳу тарғиб ват тарҳиб” (1/6) китобининг 7-рақамида саҳиҳ, дедилар.

138. Анас (р.а.)дан ривоят қилинади:
«Сўраб тиланчилик қилиш фақат уч кишига жоиздир. Бечароҳол камбағал бўлганда, катта қарзга ботганда ва қон тўкиб дия тўлай олмаганга».
Абу Довуд, имом Аҳмад ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Ирваул ғалийл” (3/370) китобидаги 867-рақамли ҳадисда заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳут тарғиб” (1/350) 827-рақамлик китобида саҳиҳ, деганлар. Ажабо!!!
 
139. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қай бир инсон чумчуқни ёки ундан каттароқ нарсани ноҳақдан қатл этса, албатта, Аллоҳ таоло ундан у ҳақида сўрайдир», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, унинг ҳақи недир?» дейилди.
«Уни сўйиб, емоғидир. Бошини кесиб отиб юбормас!» дедилар
».
Насаий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Саҳиҳут тарғиб” (1/457) 1084-рақамлик китобида саҳиҳ, деганлар. “Ғоятул маром тахрийжи ҳалол вал ҳаром” 47 – саҳифа, 46-рақамли ҳадисда заиф, дедилар. Ажабо!!!

140. Абдуллоҳ ибн Сиржис (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ердаги тешикка сийишдан қайтардилар. Одамлар Қатодага:
«Нима учун ердаги тешикка сийиш ёмон кўрилади?» дейишди. У:
«Ўшандоқ жойлар жинларнинг маскани бўлади, дейилар эди», деди
».
Шайх Албоний “Ирваул ғалийл” (1/93) китобидаги 55-рақамли ҳадисда заиф, дедилар. Сўнгра одатларидек “Саҳиҳут тарғиб ват тарҳиб” (1/64) 150-рақамлик китобида саҳиҳ, деганлар. Субҳоналлоҳ!!!

141. Абу Аййуб ал-Ансорий (р.а.)дан ривоят қилинади:
Умматимдан таҳорат ва таомда қўлларини хилол қилмоғи(бир-бирига киритмоғи) мунча ҳам яхши”, дедилар. Имом Аҳмад ва Табароний ривояти.
Шайх Албоний “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (3/91) китобидаги 2686-рақамли ҳадисда заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳу тарғиб ват тарҳиб” (1/91) китобининг 213-рақамида саҳиҳ, дедилар. Субҳоналлоҳ!!!

142. “Ширк сизларга ўрмаловчи чумолидан ҳам махфийроқдир. Мен сени бир нарсага йўлламайманки, агар уни бажарсанг кичкинаю, катта ширк сендан кетади. Сен: Аллоҳим, сенинг номинг билан билиб туриб ширк келтиришдан паноҳ тилайман. Билмаганларимга истиғфор айтаман”.
Баъзи ривоятда: “Уч марта айтасан”, дейилган.
Имом Аҳмад ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (3/256) китобидаги 3433-рақамли ҳадисда заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳу тарғиб ват тарҳиб” (1/19) китобининг 33-рақамида саҳиҳ, дедилар. Ажабо!!!

143. Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки киши зикр қилинди: бири обид, бошқаси олим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Олимнинг обиддан афзаллиги худди менинг сизнинг энг кичигингиздан афзаллигимга ўхшайди», дедилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ, Унинг фаришталари, осмонлару ернинг аҳли, ҳаттоки, уясидаги чумоли ва балиқ ҳам одамларга яхшиликни ўргатувчига саловот айтадилар», дедилар
».
Имом Термизий ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Мишкатул масабийҳ” (1/74) китобидаги 213-рақамли ҳадисда заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳу тарғиб ват тарҳиб” китобида саҳиҳ, дедилар. 
 
144. Назр ибн Исмоил Абу Фарвадан, у киши Саид ибн Мусаййабдан, у киши Умар ибн Хаттобдан ривоят қиладилар:
«Умар ибн Хаттоб:
«Мен учун зикр қилиндики, албатта амаллар фахрланади. Садақа: “Мен сизларнинг афзалингизман», деб айтади”, дедилар».
Ибн Хузайма саҳиҳларида ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Саҳиҳу тарғиб ват тарҳиб” (1/369) китобининг 871-рақамида саҳиҳ, дедилар.
 Сўнгра “Саҳийҳу ибн Хузайма” (4/95) китобида заиф, дедилар.

145. Анас (р.а.)дан ривоят қилинади:
«Илм талаб қилиш ҳар-бир мусулмонга фарздир...».
Ибн Можа ривояти.
Шайх Албоний “Заъийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (4/12) китобининг 3628-рақамида заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳу тарғиб ват тарҳиб” (1/34) китобининг 70-рақамида саҳиҳ, дедилар.
 
146. “Аллоҳим, Сенинг номинг ила куфрликдан ва камбағалликдан паноҳ тилайман”. Мана шу ҳадисни;
Шайх Албоний “Мушкилатул фақри” ҳадислари тажрижида 10-саҳифа, 3-рақамда заиф, дедилар. Сўнгра, “Ирваул ғалийл” (3/356) китобида Муслимнинг шартига мувофиқ санади саҳиҳ, дедилар.

147. Жобир розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Қачон молингни закотини адо қилсанг батаҳқиқ сендан унинг ёмонлиги кетибди”.
Шайх Албоний “Ибн Хузайманинг саҳиҳи” (4/13) китобидаги таълиқда исноди заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳу тарғиб ват тарҳиб” китобининг 312-саҳифа 743-рақамида саҳиҳ, дедилар.

148. Абу Хузома (р.а.) оталаридан ривоят қиладилар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, айтинг-чи, солдирадиган дамимиз, даволанадиган давомиз ва сақланадиган нарсамиз Аллоҳнинг қадаридан бирор нарсани қайтарадими?» деб сўралди. У зот:
«Ўшалар Аллоҳнинг қадаридандир», дедилар
».
Аҳмад, Термизий ва Ибн Можалар ривоят қилишган.
Шайх Албоний “Заийфи ибн Можа” (1/278) китобидаги 749-рақамли ҳадисда заиф, дедилар. Сўнгра “Мушкилатул фақр” ҳадисининг 11-рақамлик ҳадис тахрижида ҳасан, деганлар.
 
149. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади.
«Кишилар жамоатни тарк қилишни тўхтатадилар ёки уларнинг уйларини ёқиб юбораман».
Ибн Можа сунанларида ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Саҳиҳут тарғиб ват-Тарҳиб” (1/176) китобининг 433-рақамлик ҳадисида саҳиҳ, деганлар. “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (5/72) китобидаги 4962-рақамли ҳадисда заиф, дедилар. Яна иккинчи марта қарама-қарши ҳолатда “Саҳиҳи ибн Можа” (1/132) китобининг 647-рақамлик ҳадисда саҳиҳ, дедилар. Ажабо!!!

150. Умора ибн Шабийб ас-Сибаийдан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Ким: «Лa илaҳa иллaллoҳy вaҳдaҳy лa шapийкa лaҳy лaҳyл мyлкy вa лaҳyл ҳaмдy йyҳйи вa йyмийтy вa ҳyвa ъaлa кyлли шaйъин қoдийp», деб шомдан кейин ўн марта айтса унинг учун то тонг отгунича шайтондан сақловчи қўриқчи юборилади. Ва унга вожиб қилувчи ўнта ҳасанот ёзилади. Ва ундан ҳалокатга олиб борувчи ўнта ёмонлик ўчирилади. Ҳамда ўнта мўъмина чўрини озод қилиш боробаридаги амал бўлади
Насаий ва Термизий ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳут тарғиб ват тарҳиб” (1/190) 472-рақамлик ҳадисида саҳиҳ, дедилар. Сўнгра “Заъийфул жомиъ ас-Соғийр ва зиёдотуҳу” (5/229) китобидаги 5751-рақамли ҳадисда заиф, деб ҳукм қилдилар. Ажабо!!!

151. Баро ибн Озиб (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари биринчи сафларни тўлатувчиларга салавот айтадилар. Аллоҳ таоло учун банда сафни тўлғизиш учун босган қадамдан кўра маҳбуброқ қадам йўқдир», дедилар
».
Абу Довуд, Ибн Хузайма ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳу тарғиб ват тарҳиб” (1/201) китобининг 507-рақамида саҳиҳ, дедилар. “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (2/105) китобидаги 1666-рақамли ҳадисда заиф, дедилар. Субҳоналлоҳ!!!

152. Абу Зарр (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло намоздаги бандага модомики у алангламаса, қараб туради. Бас, қачонки алангласа, ундан юз ўгиради», дейилган.
Абу Довуд, Насаий, Ибн Можа ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (6/90) китобидаги 6360-рақамли ҳадисда заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳу тарғиб ват тарҳиб” (1/222) китобининг 555-рақамида саҳиҳ, дедилар. Ажабо!!!

153. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозда майда тошларни аритиш ҳақида сўрадим, у зот: “Биттасини ушлаб туришинг кўз қорачиғи қора бўлган юзта туядан яхшироқдир”, дедилар.
Ибн Хузайма саҳиҳларида ривоят қилдилар.
Шайх Албоний “Саҳийҳи ибн Хузайма” (2/52) китобида заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳу тарғиб ват тарҳиб” (1/223) китобининг 558-рақамида саҳиҳ, дедилар. Қандай даҳшат!!!

154. Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.)дан ривоят қилинади:
Аёл уйидаги қоронғу хонада ўқиган намозидан кўра Аллоҳга яхши кўрилганроқ намоз йўқдир”.
 Шайх Албоний “Саҳиҳу тарғиб ват тарҳиб” (1/137) китобининг 345-рақамида саҳиҳ, дедилар. “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (5/99) китобидаги 5090-рақамли ҳадисда заиф, дедилар. Фикр юрит!!!

155. Анас ибн Молик (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Албатта Аллоҳ учун ҳар намозга азон айтилганда махсус фариштаси бордир. (У): “Эй одам боласи! Туринглар, ёқиб қўйилган оловларингизни ўчиринглар”, (деб айтади).
Имом Табароний “авсат”да ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Саҳиҳу тарғиб ват тарҳиб” (1/142) китобининг 355-рақамида саҳиҳ, дедилар. “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (2/183) китобидаги 1956-рақамли ҳадисда заиф, дедилар.
 
156. Усмон розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Албатта намоз ҳақ, фарз ва вожиб деб билса жаннатга киради».
Имом Ҳоким Мустадракларида ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Саҳиҳу тарғиб ват тарҳиб” (1/151) китобининг 378-рақамида саҳиҳ, дедилар.
 Сўнгра “Заийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (5/221) китобининг 5717 рақамида заиф, дедилар.

157. Ибн Аббос (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутталибга:
«Эй Аббос! Эй амаки! Сенга ато берайми? Сенга марҳамат қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Қачон сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сени гуноҳингни: аввалгисию охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасдданини, кичигию каттасини, сиринию ошкорини мағфират қилади. Ўша ўн хислат: тўрт ракат намоз ўқимоғинг. ҳар ракатда «Фотиҳа»ни ва бир сура ўқийсан. Қачон биринчи ракатда қироатдан фориғ бўлсанг, турган ҳолингда: «Субҳаналлоҳи вал¬ҳамду лиллаҳи вала илаҳа иллалоҳу валлоҳу акбар» деб ўн беш марта айтасан. Сўнг руку қиласан ва рукуда турган ҳолингда уларни ўн марта айтасан. Кейин саждага йиқиласан ва уларни сажда қилган ҳолингда ўн марта айтасан. Сўнг бошингни саждадан кўтариб, уларни ўн марта айтасан. Кейин сажда қилиб, яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб) уларни ўн марта айтасан. Ана ўша бир ракатда етмиш бештадир. Буни тўрт ракатда ҳам қиласан. Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шуни қил. Агар қила олмасанг, ҳар жумада бир марта қил. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта қил. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта қил. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта қил», дедилар
».
Ибн Можа ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (1/419) китобида заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳу Ибн Можа” (1/232) китобининг 1139-рақамида саҳиҳ, дедилар.

158. Абу Ҳурайра (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч нарсанинг жиддийси ҳам жиддий, ҳазили ҳам жиддий: никоҳнинг, талоқнинг ва ражъатнинг», дедилар
».
Абу Довуд сунанларида ривоят қилдилар.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (2/979) китобининг 3284 рақамида заиф, дедилар. Сўнгра, “Саҳиҳи Абу Довуд” (2/413) китобининг 1920-рақамида саҳиҳ, дедилар. Субҳоналлоҳ!

159. Шайх Албоний “Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Ақийл”ни ривоятини бир ўринда рад қилиб, яна бир ўринда кучли, дедилар.

160. Абу Ҳурайра (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Сувдан кўра ажри катта бўлган садақа йўқдир
Имом Байҳақий Шуъабил иймонда ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Саҳиҳут тарғиб” (1/399) китобидаги 949-рақамли ҳадисда саҳиҳ, дедилар. Сўнгра “Силсилатуҳу заъийфа вал мавзуъа” китобининг учинчи мужаллад, 648-саҳифа 1451-рақамлик ҳадисда жуда заиф, деганлар. Яна бир бошқа ўринда ҳасан, деганлар.
 
161. Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан, у киши сингиллари розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шанба куни сизга фарз қилинган рўзадан бошқа рўза тутманглар. Агар сиздан бирингиз узум донаси пўчоғини ёки дарахт шохини топса ҳам шимиб олсин», дедилар
».
Имом Термизий ва бошқалар ривоят қилишган.
Шайх Албоний “Саҳиҳут тарғиб ват-Тарҳиб” (1/437) китобидаги таълиқда “агар шанбадан бир кун олдин ёки бир кун кейин тутса жоиз, деганлар. Кейин “Тамомул минна” китобида эса хоҳ бир кун олдин хоҳ бир кун кейин бўлсин рўза тутиш ҳаром, деганлар.

162. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий (с.а.в.) пичоқни ўткирлашни, уни ҳайвондан яширишни ва қачон сизлардан бирингиз сўйса тайёрлаб олиб сўйишига буюрдилар”.
Ибн Можа сунанларида ривоят қилдилар.
Шайх Албоний “Ғоятул маром фий тахрийжи аҳадийсил ҳалоли вал ҳаром” китобининг 40-41-саҳифа, 39-рақамида заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳут тарғиб” (1/457) китобидаги 1083-рақамли ҳадисда саҳиҳ, деб ҳукм қилдилар. Субҳоналлоҳ!!!

163. Қатода (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалла: «Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен ўзимга ўзим, ким уларни муҳофаза қилиб ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир, деди», деб айтдилар
».
Абу Довуд ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Заъийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (4/109) китобидаги 4049-рақамли ҳадисда заиф, дедилар. “Саҳиҳу Абу Довуд” (1/87) китобининг 415-рақамида саҳиҳ, дедилар. Ажабо!!!

164. Ибн Масъуд (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Тириклайин кўмувчи ҳам, кўмилган ҳам дўзахдадир», дейилган.
Абу Довуд, Насаий, Ибн Можа ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (1/39) китобидаги 112-рақамли ҳадисда заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳу Абу Довуд” (3/894) китобининг 3948-рақамида саҳиҳ, дедилар.

165. Абу Умома розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Менинг наздимдаги ҳавас қилинадиган валий дўстим бир мўминки, мол-мулки оз, намоздан насибадор, Роббисига ибодати яхши, сир ҳолатда ҳам итоат қилади, одамлар олдида сирли, унга бармоқ билан ишора қилинмайди, ризқи ҳам кифоя қилгудек ва ана шунга сабр қилади, ўлими ҳам тез бўлади, йиғловчилари оз ва мероси ҳам кам бўлганидир
Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривояти.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (3/1433) китоби 5189-рақамида ҳасан, дедилар. Сўнгра “Заийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (2/32) китобининг 1397-рақамида заиф, дедилар. Ажабо!!!
 
166. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Албатта банда бир сўзни гапиради-да, унга фикр қаратмайди. Аллоҳ ўша сабабли унинг даражасини кўтаради. Ва албатта банда Аллоҳ ғазабини келдирадиган бир сўзни гапиради-да, унга фикр қаратмайди. Ўша сабабли жаҳаннамга қулайди».
Имом Бухорий саҳиҳларида ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Шарҳи Таҳовия”нинг муқаддимасида саҳиҳ, дедилар.
 Сўнгра “Заийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (2/59) китобининг 1552- рақамида заиф, дедилар.

167. Ибн Аббос (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Қорнида Қуръондан бирор нарса йўқ (киши) хароба уйга ўхшайди».
Имом Термизий ривояти.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (1/658) китобининг 2135-рақамида ҳасан, саҳиҳ, дедилар. Сўнгра “Заийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (2/65) китобининг 1524 рақамида заиф, дедилар.

168. Оиша (р.о.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Албатта Аллоҳ таоло ва унинг фаришталари сафларнинг ўнг томонидагиларга салавот айтишади», дедилар».
Абу Довуд ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Заийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (2/106) китобининг 1668 рақамида заиф, дедилар.
“Саҳиҳи Абу Довуд” (2/413) китобининг (1/132) 628-рақамида саҳиҳ, дедилар.

169. Шайх Албоний бошқачароқ лафздаги юқоридаги ҳадисни “Ҳасан”, деб сўнгра “Заийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (2/106) китобининг 1668 рақамида заиф, дедилар. дедилар.

170. Салмон Форсий (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Аллоҳ китобида ҳалол деган нарса ҳалолдир. Аллоҳ китобида ҳаром деган нарса ҳаромдир. Сукут қилгани эса сизлардан авф қилингандир”.
Имом Термизий ва Ибн Можалар ривояти.
Шайх Албоний “Ғоятул маром” китобининг 15-саҳифасида заиф, дедилар. Сўнгра одатларига кўра “Саҳиҳи ибн Можа” (2/240) китобининг 2715-рақамлик ҳадисда ҳасан, деганлар.
Во ажабо!!!

171. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ хушҳолдир – хушҳолликни суяди, озодадир – озодаликни суяди, карамлидир– карамни суяди, сахийдир – сахийликни суяди. Бас, ҳовлиларингизни озода тутинг! Яҳудийларга ўхшаманг!» дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Шайх Албоний “Ғоятул маром” китобининг 89-саҳифаси 113-рақамида заиф, дедилар. Сўнгра “Мишкатул масабийҳ” (2/1271, 1272) китобининг 4487-рақамлик ҳадисда ҳасан, деганлар.
Аллоҳ Ўзи ёрдам қилсин!!!

172. “Судхўрликдан топилган бир дирҳам Аллоҳ наздида ўттиз олтита зинодан ҳам қаттиқроқдир”.
Байҳақий “Шуъабил иймон” китобида ривоят қилган.
  Шайх Албоний “Ғоятул маром” китобининг 127-саҳифаси 172-рақамида саҳиҳ, дедилар. Сўнгра “Заийфул жомиъ ва зиёдотуҳу” (3/151) китобининг 2970 рақамида заиф, дедилар. дедилар.

173. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Қиёмат куни Аллоҳнинг наздида мартабаси энг ёмон одам аёлига яқинлик қилиб, аёли унга яқин бўлганидан кейин сирини одамларга ёйиб юрадиган кишидир», дедилар».
Муслим, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилишган.
Шайх Албоний “Ғоятул маром” китобининг 150-саҳифаси 237-рақамида заиф, дедилар. Сўнгра Ибн Абул иззнинг “Шарҳи Таҳовия” китоби муқаддимасида саҳиҳ, дедилар.
Субҳоналлоҳ!!!

174. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч кишининг намозлари бир шибр миқдорича ҳам бошларидан юқори кўтарилмайди: Қавми ёмон кўрган имом. Эрини ноҳақ ғазабнок қилган хотин. Аразлашиб қолган икки дўст
”.
Бошқа ривоятда: Хожасидан қочган қул, дейилган».
Ибн Можа ривоятлари.
Шайх Албоний “Ғоятул маром” китобининг 154-саҳифаси 248-рақамида заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳи ибн можа” китобида “қочган қул” лафзи билан ҳасан, дедилар.

175. Ийас ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Аллоҳнинг чўриларини урманглар», дедилар.
Кейин Умар розияллоҳу анҳу келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, хотинлар эрларига бўйсунмай қўйдилар», деди.
У Зот уларни уришга буюрдилар. Сўнг Оли Муҳаммад ҳузурига кўпгина аёллар (ўз эрларидан шикоят қилиб) келдилар. Тонг отганида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Батаҳқиқ, бу тунда Оли Муҳаммаднинг ҳузурига етмишта аёл келди. Уларнинг ҳаммалари эрларидан шикоят қилиб келдилар. Ана ўшалар яхшиларингиз эмаслигини билинглар», дедилар
».
Абу Довуд, Дорамий, Ибн Можа ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳи Абу Довуд” (2/403) китобининг 1879-рақамида саҳиҳ, дедилар. Сўнгра “Ғоятул маром” китобининг 156-саҳифа, 251-ҳадисида заиф, дедилар.
Ажабо!!!

176. Имрон ибн Ҳусойн (р.а.)дан ривоят қилинади:
Ким шумланса ёки шумлантирса, коҳинлик қилса ёки коҳинлик қилдирса, сеҳр қилса ёки сеҳр қилдирса биздан эмас", дедилар.
Шайх Албоний “Ғоятул маром” китобининг 176-саҳифа, 289-рақамлик ҳадисида заиф, дедилар.
Сўнгра “Саҳиҳи ал-Жомеъ ва зиёдотуҳу” (5/101) китобининг 5311-рақамида саҳиҳ, дедилар. Ажабо!!!

177. «Ким аррофга ёки коҳинга келиб унинг айтганини тасдиқласа, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди».
Имом Аҳмад, Ҳоким ва ундан бошқалар ривоят қилишди.
Шайх Албоний “Ғоятул маром” китобининг 176-177 саҳифасида заиф, дедилар.
Сўнгра “Саҳиҳи ал-Жомеъ ва зиёдотуҳу” (5/223) китобининг 5815-рақамида саҳиҳ, дедилар.

178. Ибн Аббос (р.а.)дан ривоят қилинади:
Оиша (р.а.) ансорлардан бўлган қариндошларини никоҳлаганларида Расулуллоҳ (с.а.в.) келиб: “Қизга жонлик сўйдингларми?” деганларида, у онамиз: “Ҳа”, дедилар. У билан бирга куй айтадиганни ҳам жўнатдингларми?” десалар, онамиз: “Йўқ”, дедилар. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): “Албатта ансорлар шундай қавмки, улар ичида куйга мойиллиги кучлилар бор. Сизлар “атайнокум, атайнокум”, деб айтадиган кишини у билан бирга юбормадингларми?” дедилар.
Ибн Можа сунанларида ривоят қилдилар.
Шайх Албоний “Ғоятул маром” китобининг 224- саҳифасидаги 398-рақамида ҳасан, дедилар.
Сўнгра “Заийфи ибн Можа” 147-саҳифасининг 417-рақамида заиф, дедилар.

179. “Ким нарда ўйнаса, батаҳқиқ Аллоҳ ва расулига осий бўлибди”.
Шайх Албоний “Ғоятул маром” китобида ҳасан, бўлиб исноди узилган, дедилар.
Сўнгра “Саҳиҳи ибн Можа” (2/311) 3030-рақамида саҳиҳ, дедилар.

180. Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади:
Сафвон ибн Муъаттал ас-Сулмий Набий (с.а.в.)дан: “Эй Аллоҳнинг расули! Кечаси ёки кундузи бормики, унда менга намоз ўқишимни буюрсангиз”, деганида, Набий (с.а.в.): “Ҳа, қачон бомдод намозини ўқисанг то қуёш чиқиб бўлгунича намоздан тўхтаб тур. Чунки у шайтоннинг икки шохи орасидан чиқади....”, деганлар.
Ибн Хузайма, имом Аҳмад, Ҳоким, Ибн Можа ва бошқалар ривоят қилишган.
Шайх Албоний “Силсилатус саҳийҳа” (3/358) китобининг 1351-рақамлик ҳадисида саҳиҳ, дедилар.
“Саҳиҳи ибн Хузайма” (2/257) китобида заиф дедилар”.

181. Аббос ибн Абдулмутталиб (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Умматим модомики шомни то юлдузлар бир-бирига аралашиб кетгунча кечиктирмас экан фитратда бўлади
Ибн Хузайма ва Ибн Можа ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Хузайма” (1/175) китобининг таълиқида заиф, деганлар. “Саҳиҳи ибн Можа” (1/141) китобининг 563-рақамида худди шу санад билан саҳиҳ, деганлар.

182. “Силсилатуз заҳабийя” (2/111) китобларидаги бир ҳадис санадида Усома ибн Зайд ал-Лайсий бўлгани учун ҳасан, деганлар. “Саҳиҳи ибн Хузайма” (1/181) китобида эса заиф, деганлар.

183. Абу Ҳурайра (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Муаззин овози етган жойгача мағфират қилинади ва унга барча ҳўлу қуруқ гувоҳлик беради. Ва намозга қатнашса йигирма беш намознинг савоби берилади ҳамда унинг орасидаги (хатолар) каффорат қилинади».
Абу Довуд, Ибн Хузайма ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Хузайма” (1/204) китобига ёзган таълиқларида заиф, деганлар.
Энг ажабланарлиси худди шу санад билан “Саҳиҳи Абу Довуд” (1/104) китобининг 484-рақамида саҳиҳ, деганлар. Фикр юритинглар!!!

184. Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингиз яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра масжидни қасд қилиб чиқса панжаларини бир-бирига гирра қилмасин. Чунки у намоздадир», дедилар
».
Ибн Хузайма ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Хузайма” (1/227) китобига ёзган таълиқларида заиф, деганлар.
Энг ажабланарлиси худди шу санад билан “Саҳиҳи Абу Довуд” (1/112) китобининг 526-рақамида саҳиҳ, деганлар. Ажабо!!!

185. Расулуллоҳ (с.а.в.) қачон намозни очсалар икки қўлларини елкалари баробар кўтариб, сўнгра:
«Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук», дер эдилар.
Маъноси: «Эй бор Худоё! Сенинг Ўзингни поклаб ёд этаман ва шу билан бирга Сенга ҳамду сано айтаман. Исминг муборак бўлди. Шаънинг олий бўлди. Сендан бошқа маъбуд йўқ
».
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Хузайма” (1/239) китобининг 470-рақамлик ҳадисига ёзган таълиқларида заиф, деганлар.
Худди шу санад билан “Саҳиҳи Абу Довуд” (1/135) китобининг 657-рақамида саҳиҳ, деганлар. Чуқур фикрлаб кўринглар!!!
 

186. Ибн Масъуд (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Аллоҳумма инний аъузу бика минаш шайтонир рожийми мин ҳамзиҳи ва нафсиҳи ва нафхиҳ», (яъни, Аллоҳим Сенинг номинг ила лаънати шайтоннинг пуфлашидан, сеҳридан, васвасасидан паноҳ тилайман) дер эдилар».
Ибн Хузайма, Абу Довуд ва Ибн Можалар ривоят қилишди.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Хузайма” (1/240) китобига ёзган таълиқларида заиф, дедилар.
“Саҳиҳи ибн Можа” (1/136) китобининг 658-рақамида саҳиҳ, дедилар.

187. Шайх Албоний ривоятдаги Фулайҳ ибн Сулаймонни санадини “Саҳиҳи ибн Хузайма” (1/291) китобига ёзган таълиқларида заиф, дедилар.
Сўнгра “Силсилатус саҳиҳа” (1/89-90) китобларида ҳадиси ҳасан, дедилар.

188. Ҳузайфа (р.а.)дан ривоят қилинади:
Набий (с.а.в.) рукуъларида «Субҳана Роббиял Азийм»ни уч марта ва саждаларида «Субҳана Роббиял Аъла»ни уч марта айтар эдилар”.
Ибн Хузайма ва Ибн Можа ва бошқалар ривоят қилишди.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Можа” (1/147) китобининг 725-рақамида ва “Саҳиҳи Абу Довуд” китобининг 828-рақамида саҳиҳ, дедилар.
“Саҳиҳи ибн Хузайма” (1/334) китобининг 668-рақамида заиф, дедилар.

189. Ибн Умар (р.а.)дан ривоят қилинади:
Набий (с.а.в.) Абу Бакрга айтдилар…" деб ана шу каби зикр қилдилар.
Ибн Можа сунанларида (1/379) ва Ибн Хузайма саҳиҳларида (2/145) 1085-рақамида ривоят қилишган.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Хузайма” китобида ҳадис заифдир чунки унинг санадида Яҳё ибн Сулайм бор. Унинг эслаш қобилияти ёмон эди. Сўнгра “Саҳиҳи ибн Можа” (1/198) китобининг 988-рақамидан кейин саҳиҳ, дедилар.

190. Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади:
Набий (с.а.в.)нинг тундаги қироатлари гоҳида баланд ва гоҳида паст бўлар эди”.
Абу Довуд сунанларида (1328) ва Ибн Хузайма саҳиҳларида (1159) ривоят қилишди. Икковларининг санадларида ҳам Зоида ибн Нушайт бордир.
Шайх Албоний “Саҳиҳи Абу Довуд” (1/246) китобининг 1179-рақамида ҳасан, дедилар.
Одатларига кўра “Саҳиҳи ибн Хузайма” (2/188) китобининг 1159-рақамида заиф, деб уни Зоида борлиги билан сабаб кўрсатдилар.
Мен айтаманки, унинг санади заиф бўлиб, Зоида ноаниқ кишидир.
Ақлларни тақсимловчи Зот барча айб нуқсонлардан покдир!!!!!!!

191. Ибн Умар (р.а.)дан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳайит куни намозгоҳга борардилар. (Бошқа лафзда (қурбонлик ва фитр ҳайити бўлиб келган). Сутра учун олдларида таёқча кўтариб олардилар. Агар намозгоҳга етиб борсалар олдларига суқиб олиб, унга қараб намоз ўқирдилар. Бундай нарсани ҳеч нарса тўсиб турмайдиган очиқликда бажарардилар.
Ибн Можа, Ибн Хузайма ва Абу Довудлар ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Можа” (1/218) китобининг 1077-рақамидан саҳиҳ, деб сўнгра “Саҳиҳи ибн Хузайма” (2/344) китобининг 1435-рақамида заиф, дедилар.

192. Ҳакам ибн Ҳазан ал-Кулафий (р.а.)дан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ (с.а.в.) еттитанинг еттинчиси ёки тўққизтанинг тўққизтаси бўлиб жамоа билан бордим. Жумага қатнашдик. Расулуллоҳ (с.а.в.) камон ўқи ёки асоларига суяниб, Аллоҳга ҳамд ва покиза, енгил, муборак сўзлар билан сано айтдилар....”.
Абу Довуд, Ибн Хузайма ривоятлари.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Хузайма” (2/352) китобининг 1452-рақамидаги таълиқларида заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳи Абу Довуд” (1/204) китобининг 971-рақамида саҳиҳ, дедилар. Ажабо!!!

193. Ибн Аббос розияллоҳу анҳуайтдилар:
“Расулуллоҳ (с.а.в.) ёмғирли жума кунида уловингизда намоз ўқинг", дедилар.
Ибн Можа ва Ибн Хузайма ривоятлари.
 Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Можа” (1/155) китобининг 766-рақамидан саҳиҳ, деб сўнгра “Саҳиҳи ибн Хузайма” (3/181) китобининг 1866-рақамидаги таълиқларида заиф, дедилар. Субҳоналлоҳ!!!

194. Умму Ҳабийба бинти Абу Суфён розияллоҳу анҳо хабар берадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Пешиндан олдинги тўрт ракатни ва ундан кейинги тўрт ракатни муҳофаза қилса, Аллоҳ унга дўзах ўтини ҳаром қилади», дедилар
».
Ибн Хузайма, Насаий ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Хузайма” (2/205) китобининг 1190-рақамида заиф, дедилар Энг ажабланарлиси “Саҳиҳи Насаий” (1/391) китобининг 1712-рақамида саҳиҳ, дедилар.

195. Каъб ибн Ужра айтдилар:
Расулуллоҳ (с.а.в.) шомни Баний ашҳал қабиласининг масжидида ўқидилар. Қачонки намоз ўқиганларида одамлар туриб нафл ўқишди. Шунда Набий (с.а.в.): “Сизларга бу намозни уйда ўқиш лозим”, дедилар.
Ибн Хузайма, Насаий ва булардан бошқалар ривоят қилишди.
Шайх Албоний “Саҳиҳи Насаий” (1/351) китобининг 1509-рақамида саҳиҳ, “Саҳиҳи ибн Хузайма” (2/210) китобининг 1201-рақамида заиф, дедилар. Ажабо!!!

196. Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади:
Набий (с.а.в.) қачон икки ҳайитга чиқсалар юрган йўлларидан бошқа йўлдан қайтиб келардилар.
Ибн Хузайма, Термизий ва бошқалар ривоят қилишган.
Шайх Албоний “Саҳиҳи Термизий” (1/168) китобининг 446-рақамида саҳиҳ, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳи ибн Хузайма” (2/362) китобининг 1468-рақамида заиф, дедилар. Ажабо!!!

197. Ирбоз ибн Сория айтдилар:
«Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳарлик емаги учун мени чақириб, муборак емак келинглар», дедилар.
Ибн Хузайма, Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Хузайма” (3/214) китобининг 1938-рақамида заиф, дедилар. Бунга сабаб санаддаги Ҳорис ибн Зайдни борлиги дедилар. Сўнгра “Саҳиҳи Абу Довуд” (2/446) китобининг 2054-рақамида саҳиҳ, дедилар.

198. Умар (р.а.) айтдилар:
Қоҳа куни биз билан ким ҳозир эди, деганларида, Абу Зарр: “Мен”, дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.)га бир қуён олиб келинди. Уни олиб келган киши: “Қуёндан ҳайз қони келаётганини кўрдим”, деди. Набий (с.а.в.) ундан емадилар. Сўнгра: “Енглар”, дедилар. Бир киш: “Мен рўзадорман”, деди. У зот: “Рўзанг нимаси?” деди. У: “Ҳар ойдаги уч кунлик рўза”, деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Сен тўла оқлик кунларда қаердасан. Ахир у ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунларку”, дедилар.
Насаий ва Ибн Хузаймалар ривоят қилишди. Икковларининг санадларида Ибн ал-Ҳуткийя бор эди.
Изоҳ: Қоҳа Макка билан Мадина оралигидаги жойдир.
Шайх Албоний “Саҳиҳи Насаий” (3/902) китобининг 4021-рақамида ҳасан, деб, сўнгра “Саҳиҳи ибн Хузайма” (3/302) китобининг 2127-рақамида заиф, дедилар. Фикр юритинглар!!!

199. Баро ибн Озиб (р.а.) айтдилар.
Расулуллоҳ (с.а.в.) қачон намоз ўқисалар (саждада) қоринларини баланд тутардилар.
Ибн Хузайма ва Насаийлар ривоят қилишди.
Шайх Албоний “Саҳиҳи ибн Хузайма” (1/326) китобида заиф, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳи Насаий” (1/237) китобининг 1057-рақамида саҳиҳ, дедилар. Ажабо!!!

200. Абу Салама (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Қачон бирингизга мусибат етса, «Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун. Эй бор Худоё! Мусибатим савобини Ўз ҳузурингда ҳисоб қилгин. Ундан менга ажр бергин. Унинг ўрнига менга ундан яхшироғини бергин», десин.
Имом Термизий, Абу Довуд ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (1/149) китобининг 476-рақамида заиф, дедилар.
Сўнгра “Саҳиҳи Термизий” (3/169) китобининг 2788-рақамида саҳиҳ, дедилар. Дардимни Аллоҳга айтаман!!!

201. Ибн Умар (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Қачон тонг отса Тундаги намозларнинг барчаси ва витр кетади. Бас тонг отишидан олдин витр ўқинглар”.
Имом Термизий ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳи сунани Термизий” (1/145) китобининг 390-рақамида саҳиҳ, деганлар. Ва “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (1/204) китобининг 683-рақамида заиф, деганлар. Ажабо!!!

202. Анас розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Қачон жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз сайл қилинг», дедилар. Мен:
«Эй Аллоҳнинг Расули, жаннат боғлари нимадир?» дедим. У зот:
«Зикр ҳалқалари, дедилар.

Имом Термизий ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳи сунани Термизий” (3/169) китобининг 2787-рақамида саҳиҳ, деганлар. Ва “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (1/235) китобининг 799-рақамида заиф, деганлар. Аллоҳни поклаб ёд этаман. Шикоятимни Аллоҳга айтаман!

203. Усмон розияллоҳу анҳуданмарфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Эй Сабийр, жим тур! Устингда набий, сиддиқ ва икки шаҳид турибди!».
Имом Термизий, Насаий ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳи сунани Насаий” (2/767) китобининг 3375-рақамида саҳиҳ, деганлар. Ва “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (1/274) китобининг 946-рақамида заиф, деганлар. Шикоятимни Аллоҳга айтаман!

204. Абдуллоҳ ибн Амрдан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Роҳманга ибодат қилинглар. Таомни тарқатинг. Саломни таратинг. Саломатлик-ла жаннатга кирурсиз», дейилган.
Термизий ривоят қилган.
Шайх Албоний “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (1/295) китобининг 1025-рақамида заиф, сўнгра “Саҳиҳи сунани Термизий” (2/167) китобининг 1511-рақамида саҳиҳ, деганлар. Фикр юритинглар!

205. Ибн Аббос (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Эҳромдаги кишини эҳромлаган икки кийими билан ювинглар. Уни сув ва сидр билан ювинглар. Икки кийимда кафанланглар. Хушбўй нарсани суртманглар. Бошини ўраманглар. Чунки Қиёмат куни эҳромда қайта тирилтирилади”, дедилар.
Насаий ривоятлари.
Шайх Албоний “Саҳиҳи Насаий” (2/411) китобининг 1796-рақамида саҳиҳ, деганлар. Ва “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (1/310) китобининг 1084-рақамида заиф, деганлар. Шикоятимни Аллоҳга айтаман!

206. Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Роббингиз айтади: «Ҳар-бир яхшилик унинг ўн мислидан то етти юз баробаригача кўпайтириб берилур. Рўза Мен учундир. Унинг мукофотини Мен берурман. Рўза дўзахдан сақловчидир. Албатта, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Агар бирортангизга бирор жоҳил жоҳиллик қилса, мен рўзадорман, десин.
Имом Термизий сунанларида ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Саҳиҳи сунани Термизий” (1/231) китобининг 611-рақамида саҳиҳ, деганлар. “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (2/155) китобининг 1857-рақамида заиф, деганлар. Ажабо!!!

207. Убода ибн Сомит (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Мен сизларни имомларингиз орқасидан ўқиётганларингизни кўрмоқдаман. Фақат уммулқуръон бўлган Фотиҳа сурасини ўқинглар холос. Чунки ким уни ўқимаса намози йўқдир”.
Абу Довуд ривоятлари.
Шайх Албоний “Сифати солатин набий” китобларининг 93- саҳифасида саҳиҳ, деганлар. “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (2/218) китобининг 2081-рақамида заиф, деганлар. Ажабо!!!

208. Саъд ибн Молик (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Ўндан бирини васият қил. Учдан бирини васият қил. Учдан бири катта”. Бошқа лафзда “Кўп”, бўлиб келган.
Имом Термизий ривоятлари.
Шайх Албоний “Саҳиҳи сунани Термизий” (1/287) китобининг 780-рақамида саҳиҳ, деганлар. “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (2/232) китобининг 2120-рақамида заиф, деганлар. Шикоятимни Аллоҳга айтаман!!!

209. Абу Ҳурайра (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Катта кичик, заиф ва аёлнинг жиҳоди ҳаж ва умрадир”, дедилар.
Имом Насаий ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳи сунани Насаий” (2/557) китобининг 2463-рақамида ҳасан, деганлар. Ва “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (3/80) китобининг 2637-рақамида заиф, деганлар. Фикр юритинглар!!!

210. Зубайр ибн Аввомдан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Сизларга аввалги умматларнинг дарди кириб олур. У ҳасад ва ёмон кўриш. У таги билан олиб ташлаш деганидир. Бу олиб ташлаш сочни олиш эмас лекин динни таги билан олиб ташлаш, деганидир. Жоним унинг Қўлида бўлган Зот билан қасамки, то мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмайсизлар. То муҳаббат қилмагунингизча мўмин бўлмайсизлар. Сизларга ана шу нарсаларни мустаҳкам қиладиган нарсаларнинг хабарини берайми? Ораларингизда саломни очиқча қиласизлар”.
Имом Термизий ривоятлари.
Шайх Албоний “Саҳиҳи сунани Термизий” (2/307) китобининг 2038-рақамида саҳиҳ, деб, ҳасан ҳам деганлар. “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (3/148) китобининг 2957-рақамида заиф, деганлар. Ажабо!!!

211. Усмон (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Бир кеча Аллоҳ йўлида (ҳудудларни) қўриқлаш минг кун бошқа ўринларни қўриқлашдан афзалдир”.
Имом Термизий, Насаий ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳи сунани Насаий” (2/666) китобининг 2971-рақамида ва “Саҳиҳи Термизий” (2/133) китобининг 1361-рақамида саҳиҳ, деганлар.
“Заийфул жомеъ ас-Соғийр ва зиёдотуҳу” (3/178) китобининг 3084-рақамида ва “Мишкатул масобийҳ” (2/1126) китобининг 3831-рақамида заиф, деганлар. Ажабо!!!

212. Анас (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Аллоҳга ўнта тасбеҳ айт, ўнта ҳамд айт ва ўнта такбир айт. Сўнгра ҳожатингни сўрагин. У: “Ҳа, ҳа”, дейди.
Бошқа лафзда: “Ҳақиқатда бажардинг, Ҳақиқатда бажардинг”, деб айтади.
Имом Насаий ривоятлари.
Шайх Албоний “Саҳиҳи сунани Насаий” (1/279) китобининг 1232-рақамида ҳасан, деганлар. Ва “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (3/210) китобининг 3233-рақамида заиф, деганлар. Ажабо!!

213. Оиша (р.о.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Эй мўминлар қавми диёридагилар сизларга ассалому алайкум. Бизлар ҳам эртага сизларга ваъдалашилган ва вакил қилинган жойда иншааллоҳ йўлиқурмиз. Аллоҳим Бақеъ ал-Ғарқад аҳлини мағфират қилгин”
Имом Насаий сунанларида ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Саҳиҳи сунани Насаий” (2/438) китобининг 1927-рақамида саҳиҳ, деганлар. Ва “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (3/243) китобининг 3370-рақамида заиф, деганлар. Фикр юритинглар!!

214. Жобир (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Сўзлашдан олдин салом”.
Имом Термизий ривоятлари.
Шайх Албоний “Саҳиҳи сунани Термизий” (2/346) китобининг 2170-рақамида саҳиҳ, деб, ҳасан ҳам деганлар. “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (3/243) китобининг 3372-рақамида заиф, деб мавзуъ ҳам деганлар. Даҳшат!!!

215. Ибн Умар (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Тундаги намоз икки, икки ракатдандир. Қачон субҳдан қўрқсанг витрни бир ракат қилгин”.
Шайх Албоний “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (3/275) китобининг 3513-рақамида заиф, деганлар. Бунинг охирига: “Аллоҳ тоқдир тоқни яхши кўради”ни келтирганлар.
Сўнгра “Саҳиҳи сунани Термизий” (1/136) китобининг 359-рақамида саҳиҳ, деб, охирида “Охирги намозингни витр қил”ни келтирганлар.

216. Жобир (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Ёш гўдак (вафот этганида) то қичқириб йиғламагунича унга намоз ўқилмайди. У мерос олмайди ва мерос ҳам бермайди”.
Имом Термизий сунанларида ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Саҳиҳи сунани Термизий” (1/302) китобининг 824-рақамида саҳиҳ, деганлар. “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (4/19) китобининг 3660-рақамида заиф, деганлар.

217. Омир ибн Масъуд (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Совуқ ўлжа қишдаги рўзадир”.
Имом Термизий ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Силсилатуҳу ас-Саҳийҳа” (4/554) китоби ва “Саҳиҳи сунани Термизий” (1/239-240) китобининг 639-рақамида саҳиҳ, деганлар. “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (4/86) китобининг 3947-рақамида заиф, деганлар.

218. Абу Ҳурайра (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Беш нарса фитратдан (соф табиатдан)дир; хатна қилиш, қовуқ (туки)ни қириш, қўлтиқ (туки)ни юлиш, тирноқларни олиш ва мўйлабни қисқартириш”.
Бошқа лафзда “мўйлабни олдилар”, дейилган.
Имом Насаий сунанларида ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (4/105) китобининг 4031-рақамида заиф, деганлар.
“Саҳиҳи Сунани Насаий” (1/5) китобининг 11-рақамида саҳиҳ, деганлар. Ажабо!!!

219. Умму Айюб (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Набий (с.а.в.) сабзавотни ейиш ҳақида: “Уни ейверинглар, чунки мен сизлардан бирингиз каби эмасман. Мен ёнимдагиларга озор беришдан қўрқаман”, дедилар.
Шайх Албоний “Саҳиҳи Термизий” (2/160) китобининг 1478-рақамида ҳасан, деганлар. “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (4/146) китобининг 4213-рақамида заиф, деганлар.

220. Абу Ҳурайра ва Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Калималар борки, бирор киши уни мажлисдан фориғ бўлгач уч марта айтса унинг гуноҳлари каффорот қилинади. Бирор яхшилик мажлиси ва зикр мажлисида уларни айтса худди саҳифага узук билан муҳр урилгани каби Аллоҳ унга муҳр уриб қўяди.
Ўша калималар: “Субҳонакаллоҳумма ва биҳамдика ла илаҳа илла анта астағфирука ва атубу илайка”дир.

Шайх Албоний “Саҳиҳи Абу Довуд” (3/920) китобининг 4067-рақамида саҳиҳ, деганлар. Сўнгра “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (4/157) китобининг 4270-рақамида заиф, деганлар.

221. Сохр ал-Ғомидий (р.а.)дан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам лашкар ёки «сарийя» юборадиган бўлсалар эрта тонгда юборар эдилар”.
Имом Термизий, Абу Довуд ва ибн Можалар ривояти.
Шайх Албоний “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (4/179) китобининг 4363-рақамида заиф, деганлар “Саҳиҳи Термизий” (2/4) китобининг 968-рақамида саҳиҳ, деганлар. Ажабо!!!

222. Оиша (р.а.о.)дан ривоят қилинади:
“Набий (с.а.в.) қачон таҳорат олсалар икки ракат намоз ўқиб, сўнгра намозга чиқар эдилар.
Ибн Можа ривоятлари.
Шайх Албоний “Саҳиҳи Ибн Можа” (1/189) китобининг 941-рақамида саҳиҳ, деганлар. Сўнгра “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (4/180) китобининг 4367-рақамида заиф, деганлар.

223. Набий (с.а.в.) завжалари Ҳафса (р.а.о.)дан ривоят қилинади:
“Набий (с.а.в.) зулҳижжанинг тўққизинчи куни, ошуро куни, ҳар ойда уч кун, ойнинг аввалги душанба ва ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари рўза тутардилар”.
Абу Довуд ва Насаий ривоятлари.
Шайх Албоний “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (4/224) китобининг 4574-рақамида заиф, деганлар. “Саҳиҳи Насаий” (2/508) китобининг 2274-рақамида саҳиҳ, деганлар!!!

225. Имом Али розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Рибо ейувчини, унинг едирувчисини, котибини ва садақани ман қилувчини лаънатладилар».
Имом Насаий ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (5/32) китобининг 4771-рақамида заиф, деганлар. “Саҳиҳи Сунани Термизий” (3/68) китобининг 2504-рақамида саҳиҳ, деганлар!!!

226. Оиз ибн Амр (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Агар сизлар сўрашдаги нарсанинг (ёмонлигини) билганларингизда, бирор киши бошқа бир кишининг олдига бирор нарса сўраб бормас эди”.
Имом Насаий сунанларида ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (5/45) китобининг 4821-рақамида заиф, деганлар. “Саҳиҳи сунани Насаий” (2/547) китобининг 2424-рақамида саҳиҳ, деганлар. Ажабо!!!

227. Уммул мўминин Оиша (р.а.о.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«(Бир аёл парда ортидан қўли ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мактуб узатди. Бас, У зот қўлларини тортдилар ва:
«Билмадим, бу эркакнинг қўлими, аёлнинг қўлими?» дедилар.
«Аёлнинг қўли», деди у).
«Аёл бўлсанг, тирноқларингга ҳинно қўйиб олсанг бўлмасмиди», дедилар У зот
».
Имом Аҳмад ва Насаий ривоятлари.

228. Ибн Аббос (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Жувон хотинга валийси буйруқ қила олмайди. Етим қиздан эса, изн сўралур. Унинг жим туриши изнидир».
Абу Довуд ва Насаийлар сунанларида ривоят қилишган.
Шайх Албоний “Саҳиҳи Насаий” (2/688) китобининг 3061-рақамида ва “Саҳиҳи Абу Довуд” китобининг 1848-рақамида саҳиҳ, деганлар. Сўнгра “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (5/65) китобининг 4927-рақамида заиф, деганлар. Ажабо!!!

229. Адий ибн Ҳотам (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Агар ўргатилган итинг ёки қушни (овга) қўйсанг, уларни жўнатаётиб уларга Аллоҳнинг исмини зикр қилган бўлсанг, ушлаб келган нарсани еявер”.
Абу Довуд сунанларида ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (5/103) китобининг 5113-рақамида заиф, деганлар ва “ёки қушлар”, деган сўздан огоҳлантирмаганлар. Сўнгра “Саҳиҳи Абу Довуд” (2/550) китобининг 2477-рақамида саҳиҳ, деганлар ва “ёки қушлар”, деган сўздан огоҳлантирганлар.
Шикоятимни Аллоҳга айтаман!!!

230. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бизга хайр қилган ҳар бир қўлнинг, албатта мукофотини бермай қўймадик. Фақат Абу Бакр бундан мустасно. Унинг бизга қилган хайрлари бор. Унинг мукофотини қиёмат куни Аллоҳнинг Ўзи беради. Ҳеч кимнинг моли менга Абу Бакрнинг моли манфаат берганидек манфаат берган эмас», дедилар
.
Имом Термизий сунанларида ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Саҳиҳи сунани Термизий” (3/200) китобининг 2894-рақамида саҳиҳ, деганлар. Сўнгра “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (5/106) китобининг 5132-рақамида заиф, деганлар.
Бу қандай қарама-қаршилик ва бу қандай ажабланарлик!!!

231. Ибн Умар (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Ким молдан истифода қилса то бир йил айланмагунича закот йўқ”.
Имом Термизий сунанларида ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Саҳиҳи сунани Термизий” (1/196) китобининг 515-рақамида саҳиҳ, деганлар. Сўнгра “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (5/163) китобининг 5413-рақамида заиф, деганлар.

232. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Ким ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, аввалги гуноҳлари мағфират қилинади».
Шайх Албоний “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (5/191) китобининг 5564-рақамида заиф, деганлар “Саҳиҳи сунани Термизий” (1/245) китобининг 651-рақамида саҳиҳ, деганлар. Ажабо!!!

233. Муъоз ибн Анас (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Ким мўмин кишини мунофиқнинг ғийбатидан ҳимоя қилса Аллоҳ унга Қиёмат куни гўштини жаҳаннам оловидан ҳимоя қиладиган бир фариштани юборади. Ким бир мусулмонга бирор нарсани тиркаса ва бу билан уни айблашни хоҳласа, Аллоҳ уни Жаҳаннам кўприги устида ушлаб қолади то айтган нарсаси (баробаридаги гуноҳи) чиқиб кетгунича”.
Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривоятлари.
Шайх Албоний “Саҳиҳи Абу Довуд” (3/924) китобининг 4086-рақамида ҳасан, деганлар. Сўнгра “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (5/193) китобининг 5574-рақамида заиф, деганлар.

234. Умар (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
«Кимки (ногиронлик ва беморлик ила) балоланган кишини кўриб,
«Алҳамду лиллаҳиллазий ъафоний мимма ибталака биҳи ва фаззаланий ъала касирин мимман холақо тафзийла», деса, у ҳар қандай ҳолда ана шу балодан омонда бўлади.

(Маъноси: «У касаллик билан балолаган нарсангда мени офиятда қилганинг учун ва одамлар орасида мени кўпроқ фазилатли қилганинг учун Сенга ҳамд бўлсин».)
Имом Термизий ва бошқалар ривояти.
Шайх Албоний “Саҳиҳи сунани Термизий” (3/153) китобининг 2728-рақамида ҳасан, деганлар. Сўнгра “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (5/198) китобининг 5599-рақамида заиф, деганлар. Ажабо!!!

235. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Ким ҳар куни бомдод намози сўнггидан юзта субҳоналлоҳ ва юзта Ла илаҳа иллаллоҳ айтса унинг гуноҳлари агар денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилади”, дедилар.
Имом Насаий сунанларида ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Саҳиҳи Сунани Насаий” (1/292) китобининг 1282-рақамида саҳиҳ, деганлар. Сўнгра “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (5/204) китобининг 5632-рақамида заиф, деганлар. Ажабо!!!

236. Муоз (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Ким рамазон рўзасини тутса, намозларни ўқиса ва байтуллоҳни ҳаж қилса Уни мағфират қилиниши Аллоҳ зиммасигадир. Агар Аллоҳ йўлида ҳижрат қилган бўлса ҳам ёки туғилган ерида турган бўлса ҳам, дедилар.
Имом Термизий сунанларида ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Саҳиҳи сунани Термизий” (2/312) китобининг 2055-рақамида ҳасан, деганлар. Сўнгра “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (5/211) китобининг 5663-рақамида заиф, деганлар. Субҳоналлоҳ!!!

237. Абу Умома (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Ашулачи чўри аёлни сотманглар ҳам сотиб ҳам олманглар ва таълим ҳам берманглар. Уларнинг тижоратида яхшилик йўқдир. Унинг пули ҳаромдир. Худди шу ҳақда қуйидаги:
“Одамлар орасида илмсиз равишда Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун ва у(йўл)ни истеҳзо қилиш учун беҳуда сўзни сотиб оладиган кимсалар ҳам бор” (Луқмон-6) ояти нозил бўлган.

Шайх Албоний “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (6/60) китобининг 6202-рақамида заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳи сунани Термизий” (3/89) китобининг 2553-рақамида ҳасан, деганлар. Ажабо!!!

238. Ибн Масъуд (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Гўшт таралиб, суяк ўсмагунича эмизилаверади”.
Бошқа ривоятда эса “Суяк қаттиқлашиб, гўшт ўсса”, дейилган.
Абу Довуд ривоятлари.
Шайх Албоний “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (6/80) китобининг 6304-рақамида заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳи сунани Абу Довуд” (2/388) китобининг 1814-рақамида саҳиҳ, деганлар.

239. Михнаф ибн Қайс розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади.
“Эй одамлар, ҳар бир уй аҳлига ҳар йили бир қурбонлик ва «атийра» лозимдир”.
«Атийра» нималигини биласизларми? У сизлар, «ражабия» деб атайдиган нарсадир», деганлар».

Шайх Албоний “Заийфул жомеъ ва зиёдотуҳу” (6/99) китобининг 6398-рақамида заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳи сунани Абу Довуд” (2/537) китобининг 2421-рақамида ҳасан, деганлар.

240. Абу Дардо (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар банда бирор нарса ила лаънатласа, лаънати осмонга кўтарилади. Осмон эшиклари унинг рўпарасида ёпилади. Сўнгра ерга тушади. Бас, унинг эшиклари ҳам ёпилади. Сўнгра ўнг ва чап томонга боради. Агар имконият топа олмаса, лаънатланган кишига қайтади. Агар унинг соҳиби ўша лаънатга аҳл (муносиб) бўлса, унда қолади. Агар аҳл бўлмаса, айтган кишининг ўзига қайтади», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (3/1362) китобининг 4850-рақамида заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳи сунани Абу Довуд” (3/927) китобининг 4099-рақамида саҳиҳ, деганлар.

241. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Аллоҳга дуодан кўра мукаррамроқ нарса йўқдир”.
Имом Термизий ва Ибн Можа ривоятлари.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (2/693) китобининг 2232-рақамида заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳи Термизий” (3/138) китобининг 2684-рақамида саҳиҳ, деганлар. Ажабо!!!

242. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Қотил мерос олмайди”.
Ибн Можа ва имом Термизий ривоятлари.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (2/918) китобининг 3048-рақамида заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳи сунани Термизий” (2/215) китобининг 1713-рақамида ва Ибн Можанинг 2211-рақамида саҳиҳ, деганлар. Ажабо!!!

243. Утба ибн Абдус сулмий (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Отнинг кокили, ёли ва думини кесманглар. Чунки унинг думида елпиғичи бўлади. Ёлида эса иситиши бўлади. Кокилида эса яхшилик битилгандир”.
Абу Довуд сунанларида ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (2/1139) китобининг 3880-рақамида заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳи Абу Довуд” (2/484) китобининг 2217-рақамида саҳиҳ, деганлар. Ажабо!!!

244. Абу Вуҳайб ал-Жушамий (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Отни боғланглар. Кокили ва танасини силанглар. Нарса илинглар қаттиқ ип билан боғламанглар”.
Абу Довуд сунанларида ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (2/1139) китобининг 3881-рақамида заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳи Абу Довуд” (2/486) китобининг 2226-рақамида саҳиҳ, деганлар. Даҳшат!!!

245. Ибн Умар (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Оч қоринга қон олдириш яхшидир. Унда шифо ва барака бор. Ақл ва ёдлаш қобилиятини оширади. Пайшанба куни қон олдиринглар Аллоҳ барака берур. Чоршанба, жума, шанба ва якшанба куни қон олдиришдан сақланинглар. Душанба ва сешанба кунлари олдиринглар. Чунки бу кунда Аллоҳ Айюб алайҳиссаломни балодан омон қилгандир. Чоршанбага балони битиб қўйгандир. Чунки мохов ва пес касаллиги чоршанба ёки чоршанба кечасида зоҳир бўлур”.
Ибн Можа ривоятлари.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (2/1288) китобининг 4573-рақамида заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳи Ибн Можа” (2/261) китобининг 2809-рақамида саҳиҳ, деганлар. Ажабо!!!

246. Саъд ибн Убода: “Эй Аллоҳнинг расули! Саъднинг онаси вафот этди. Қайси садақа афзал?” дедилар. У зот: “Сув”, дедилар. Бас у қудуқ қазиди ва бу Саънинг онаси учун”, деди.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (1/597) китобининг 1912-рақамида заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳи Абу Довуд” (1/315) китобининг 1474-рақамида ҳасан, деганлар.

247. Жарир ибн Абдуллоҳ ал-Бажалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Лаҳад бизларга, шаққ биздан бошқаларга», дедилар».
Ибн Можа сунанларида ривоят қилганлар.
(Изоҳ: Лаҳад ерни кавлаб, сўнгра қибла томонидан айвон очиб, ўликни қўядиган жой тайёрлаш услубидаги қабрдир.
Шаққ – ёрма эса, тўғри ковлаб тушиб, яна ковланган жой ўртасидан жасад учун жой тайёрлашдир).
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (1/534) китобининг 1702-рақамида заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳи ибн Можа” (1/259) китобининг 1262-рақамида саҳиҳ, деганлар.

248. Ибн Холид ас-Суламийдан, у отасидан, у бобосидан марфуъ ҳолда ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳдан бир бандага мартаба ато этиш кетган бўлса-ю, унга банда амали билан етмаган бўлса, Аллоҳ уни жасадида ё молида, ё боласида балога гирифтор қилади. Сўнгра уни ана ўшанга, токи Аллоҳдан унинг учун кетган мартабага эриштиргунча сабр қилдиради», дедилар».

Абу Довуд сунанларида ривоят қилганлар.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (1/493-494) китобининг 1568-рақамида заиф, деганлар. Сўнгра “Саҳиҳи Абу Довуд” (2/597) китобининг 2649-рақамида саҳиҳ, деганлар. Ажабо!!!

249. Оиша (р.а.о.) айтдилар:
“Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ўлимлари шиддатини кўрганимдан кейин бирор кишининг енгил ўлимига шод бўлмадим”.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (1/492) китобининг 1563-рақамида заифдир, чунки бунинг санадида Абдурроҳман ибн Ало яъни Ибн Лажлож бордир, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳи Сунани Термизий” (1/288) китобининг 783-рақамида саҳиҳ, деганлар. Субҳоналлоҳ!!!

250. Убай ибн Каъб (р.а.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шамолни сўкманглар, агар бирор кариҳ нарсани кўрсанглар:
«Аллоҳумма инна нас`алука мин хойри ҳазиҳир рийҳи ва хойри ма фийҳа ва хойри ма умирот биҳи ва наъузу бика мин шарри ҳазихир рийҳи ва шарри ма фийҳа ва шарри ма умират биҳи», деб айтинглар», дедилар.

(Маъноси: Аллоҳим, Сендан шамолнинг яхшисини ва ундаги яхшиликларни ва у билан буюрилган нарсаларнинг яхшилигини сўрайман. Ва Сендан, шамолнинг ёмонидан, ундаги ёмонликлардан ва у билан буюрилган ёмонликлардан паноҳ сўрайман).
Имом Термизий ривоятлари.
Шайх Албоний “Мишкатул масобийҳ” (1/481) китобининг 1518-рақамида заифдир, дедилар. Сўнгра “Саҳиҳи Сунани Термизий” (2/253) китобининг 1836-рақамида саҳиҳ, деганлар. Эй ҳадис аҳли, фикр юритинглар!!!

Китобнинг биринчи қисми Аллоҳнинг ёрдами билан ниҳоясига етди

 
 
“Таноқузоти Албоний ал-Возиҳот фийма вақаъа лаҳу фий тасҳиҳил аҳадис ва тазъийфиҳа мин ахтаин ва ғалатат”
(Албонийнинг очиқча зиддиятлари ҳамда ҳадисларнинг саҳиҳ ва заиф қилишда хато ва янглишишга тушиб қолиши)
Муаллиф: Ҳасан ибн Али ас-Саққоф

كتاب: تناقضات الألباني الواضحات فيما وقع له في تصحيح الأحاديث وتضعيفها من أخطاء وغلطات. (بقلم حسن بن علي السَّقَّاف)
 
давоми бор Инша Аллоҳ... 
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri