Ҳадис ва Ҳаёт 30-жуз (МР3) "Қуръон фазилатлари" Принтер учун
14.06.2011 й.

islom.uz
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Қуръон фазилатлари» деб номланган 30-жузи ёзилган аудиодиски.

 

«Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг навбатдаги жузи Аллоҳ таолонинг муборак каломи, Ўзининг сўнгги дийни учун, Ўзининг сўнгги пайғамбари учун абадий мўъжиза ўлароқ нозил қилган сўнгги илоҳий Китоби – Қуръони Каримнинг фазилатларига бағишлангандир.
Мазкур жузда Қуръони Каримга оид энг сара, энг гўзал маълумотлар билан танишамиз. Хусусан, ушбу жузда Қуръони Каримнинг таърифи, Қуръон ҳофизлари ва муаллимларининг фазилатлари, қироат одоблари, тадаббур, сакийна каби тушунчалар билан танишамиз. Шунингдек, ушбу жузни тинглаб, Қуръон илмлари гулшанидан кўплаб сура ва оятларнинг фазилатлари, тафсир ва маънолар таржимасига оид билимлардан баҳраманд бўламиз.


Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  «Ҳадис ва Ҳаёт». 30-жуз. «Қуръон фазилатлари» (CD МР3)
Нашриёт:  «SEMURG’ MEDIA» MChJ
Сана:   2011
Ҳажми:  628 дақиқа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган


Ушбу аудио дискда қуйидаги маълумотлар билан танишасиз:

01 - Кириш
02 - Қуръони Каримнинг таърифи
03 - Қуръон, унинг ҳофизлари ва муаллимларининг фазилатлари
04 - Қуръонни унутишдан огоҳлантириш
05 - Қироат одоби ҳақида
06 - Қуръонни тадаббур ва хушуъ ила тингламоқ лозим
07 - Қуръон қироатига сакийна нозил бўлади
08 - Сураларнинг фазллари ҳақида
09 - «Оятал курси» ва «Бақара»нинг охирининг фазли
10 - «Исро» ва «Зумар» сураларининг фазли
11 - «Ясин» ва «Духон» сураларининг фазли
12 - «Фатҳ» сурасининг фазли
13 - Мусаббиҳотлар ва «Ҳашр» сурасининг фазли
14 - «Мулк» сурасининг фазли
15 - «Залзала», «Кофирун» ва «Наср» сураларининг фазли
16 - «Қул ҳуваллоҳу аҳад»нинг фазли
17 - Икки «Қул аъузу»нинг фазли
18 - Қуръон одамлари ва унинг ривоятлари ҳақида
19 - Ваҳий
20 - Қуръоннинг нузули
21 - Қуръоннинг тарқоқ тушиши ҳикматлари
22 - «Оят» сўзининг маъноси
23 - «Сура» сўзининг маънолари
24 - Маккий ва маданий суралар
25 - Аввал ва охир тушган оятлар
26 - Қуръоннинг етти ҳарфда нозил бўлиши
27 - Қироатлар ва қорилар
28 - Қуръоннинг жамланиши
29 - Ҳазрати Усмон давридаги жамлаш
30 - Қуръони Карим тафсири
31 - Қуръони Карим маънолари таржимаси

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz