Материалистик дунёқараш ва унинг жамиятдаги таъсири Принтер учун
24.06.2011 й.
islom.uz
Материалистлар, бу дунёдаги ҳаётдан бошқа ҳаёт йўқ дейдилар. Яна уларнинг фикрича, сезгига ва туйғуга фақат материя таъсир кўрсатади.
Жигар сафро, буйрак сийдик ишлаб чиқарганидек, мия фикрни, иродани ва ҳис-туйғуни ишлаб чиқаради, дейишади. Ўша нарсаларининг миқдори ва тури, миянинг миқдори ва ишига боғлиқдир, дейишади. Ҳаёт материядан иборатдир, руҳ деган нарса йўқ. Руҳ абадий қолади дегани нима? Буларнинг барчаси хурофот, афсона нарсалар, дейишади.
Ўтган асрда материалистлар табиий илмлар кашф қилган нарсаларга суянган ҳолда, ўз фикрларини кенг тарқата бошладилар. Уларнинг айтишича, ақл табиий бўлмаган нарсалардан ҳоли бўлса, юксак қувватга эришади. Бу эса, ўз навбатида ахлоқ, одоб, муомала ва амалий камолотга олиб келади ва инсониятнинг олтин даврини ҳосил қилади.
Бу борада материалистлар жуда кўп ҳаракат қилдилар, ўз фикрларини тарқатиш учун фалсафий маърузалар уюштирдилар, китоблар босиб чиқардилар ва уларни бекорга ва арзон нархда тарқатдилар.
Шундай қилиб, улар ўзларининг баъзи мақсадларига эришдилар ҳам. Диндорларнинг ақидаларига путур ҳам етказдилар ва ниҳоят эришилган натижа шу бўлдики, ахлоқ-одоб сусайиб кетди.
Бу ҳақда доктор Леон Вутти шундай дейди:
«Материалистлар ўз назарияларини кишилар қалбига сочдилар. Бу назариялар эса, инсон ўлгандан сўнг тамом бўлади, қайта тирилмайди, дер эди. Бу эса ўз навбатида инсонлар ҳавойи-нафс ва шаҳват орқасидан юришларига олиб келди. Бу ижтимоий касаллик худди гастерияга ўхшаб, инсониятни тузатиб бўлмайдиган тубанлик касалига йўлиқтиради. Шундай тубанликда қолган инсон қалбида бир чуқур алам сезади, бу ҳаётидан бошқа бир афзал ҳаётни излайди, лекин ўзи тушиб қолган ноқулай ҳолатдан чиқишга йўл топа олмайди. Ҳозирги кунда бизни бошқариб турган тушунча ўткир заҳар бўлиб, инсонийлигимизни емирмоқда. Бу заҳар бизнинг қалбимизда қолган барча пок нарсаларни ҳам ифлосламоқда. Инсонлар чиқарган қонунлар, инсонларнинг ўзбошимчалигини бошқаришдан ожиздир. Инсон қалбида одоб, ахлоқ таъсири қолмагандан сўнг, у тубанлик дарёсига ғарқ бўлиши аниқ. Агар биз ўз обрўйимизни тиклашга уринмасак, ҳалокат сари қадам ташлаб бораверамиз. Ҳар бир ёмонликнинг ўзига яраша жазоси бор».
Француз адиби Виктор Хижо шундай дейди:
«Замонамиз ҳалокатдадир, ҳалокат ёқасида демоқчи эдим, лекин бўлмади. Бу ҳалокат барча эътиборни бу дунё ҳаётига боғлашга уринишдир. Инсонни бу дунёдаги ҳаёт асосий мақсаддир, бундан бошқа ҳеч қандай мақсад йўқ, деб ишонтириш, ҳаётдаги барча қийинчиликларнинг асосий сабабчисидир. Бизнинг вазифамиз, барчани ҳозирги ҳаётдан сўнг яна ҳаёт бўлишига, унда адолат қарор топишига ва ҳар бир киши қилганига яраша жазо ёки мукофот олишига ишонтиришдир».
Бу дунё материядан иборатдир деган гап ҳеч ақлга тўғри келмайди. Ўзингиз ўйлаб кўринг, фикр, ирода ва меҳрибонликка ўхшаш нарсалар қандай қилиб материянинг таъсири бўлсин? Кишининг ўз шахсини сездирувчи фикри, қандай қилиб ўзини сеза олмайдиган материянинг натижаси бўлсин? Қолаверса, қандай қилиб материя ўзига хилоф бўлган ғоянинг сабабчиси бўлсин?
Агар шу айтганларимиз бўлмайди, деган чоғимизда материя жисм ортида қандайдир бошқа бир нарса бўлиши зарур. Ўша нарса Исломда Руҳ деб аталади. Бу ҳақда академик Морисон шундай дейди: «Ҳеч бир атом ёки унинг бўлагида ҳеч вақт фикр бўлмаган. Турли моддаларнинг аралашуви натижасида ҳам ҳеч қачон фикр вужудга келмаган. Ҳеч қандай табиат қонуни ибодатхона ярата олмаган. Лекин муайян жонли нарсалар, турли сезгилар билан қўшиб, ҳаётга қобилиятли қилиб яратилгандир ва мана шу нарсалар ўз навбатида бошқа нарсаларни тартибга солиб, уларга ўз навбатида материя бўйсунади. Шундай қилиб, биз дунёда кўриб турган ажойиботлар ҳосил бўлади. Бу жонзот дегани нима? У атомнинг бўлакларидан иборатми? Ҳа. Яна нимаси бор? Яна бир сезиб бўлмайдиган нарсаси бор. У материядан жуда ҳам юқори туради. Ҳатто барча нарсага ўз таъсирини ўтказади. Бир-бирига ўхшамайди, дунёдаги барча моддий нарсаларга ҳеч ўхшамайди. Ҳаттоки уни қуриш, ўлчаш ёки тортиш мумкин эмас ва унинг бўйсунадиган қонунлари ҳам йўқ. Руҳ инсондаги энг олий нарсадир ва доимо ўзининг олий манбаси билан боғлиқ эканини доимо сезиб туради. Руҳ инсонга ахлоқ қонунини вужудга келтирганки, у бошқа жонзотларда йўқдир. Энди биров сизга шундай ажойиб нарса бўлган руҳни турли моддалар таъсирининг қолдиғи деса ишонасизми? Ёки руҳ йўқ, дейишади. Улар руҳни микроскопда кўрмаганликлари учун ёки бошқа нарсалар билан тута олмаганликлари учун, йўқ дейишади. Аслида эса, бу пуч гап. Руҳ бор. У ўз ишлари билан ва материяга ҳукмини ўтказиш билан, материядан иборат бўлган инсонни инсоний заифликдан олий бир даражаларга кўтара олиши билан билдириб туради.
Инсон доимо ўзидан юқори нарсалар билан боғланишга иштиёқда бўлади. Шунинг ўзи динни ахтариш демакдир. Бошқача қилиб айтганда, бу дин демакдир».
Илм исбот қилишича, материя йўқ бўлиб кетмас экан. Ҳатто майда зарралар ҳам йўқ бўлиб кетмайди, балки иккинчи бир нарсага айланади. Шам ёниб тугайди, лекин кимёгарлар унинг тугамаганини, балки ҳавога тарқаб кетганини осонгина исбот қила оладилар. Ҳақиқатдан ҳам шам ҳавода бошқа ҳолатда мавжуд. Унинг шакли ўзгарса ҳам, жавҳари ўзгаргани йўқ. Бу замонавий илмнинг исбот қилган нарсаси. Шунга биноан жисмлар ҳам ўлса, унда ўзгариш юз берди, дейиш мумкин, лекин йўқ бўлиб кетди, деб бўлмайди, балки бир шаклдан иккинчи бир шаклга ўтади. Агар одам модда ва руҳдан иборат бўлса, қандай қилиб руҳ йўқ бўлиб кетади? Аслида руҳ моддадан кўра боқий қолиши осон нарса. Унинг тузилиши ва сифатлари бардавомликка муносибдир. Моддани ҳаракатга келтирувчи нарса ҳам руҳдир. Руҳ жисмга киргандагина ақл юритиш, фикрлаш каби нарсалар содир бўлади. Жисмдан чиққанда эса, у бошқа моддалар каби жонсиз бир нарсага айланиб қолади. Шундай бўлса, инсоннинг у дунё ҳақидаги фикри бекорчи гап эмас, бу рост ҳақиқат бўлиб, инсоннинг табиатида ва сезгисида жо бўлган нарсадир.
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri