Ислом шахсий гуноҳлар учун ўлим жазосини беришни қоралайдими? Принтер учун
02.07.2011 й.
16-савол. Нима учун Куръон одамларни ўлимга буюради, яна нафақат қон тўкишни  ўзига эмас? Қотиллик учун бўлса майли -бунда ўзига яраша мантиқ бор, агарчи бу ўта шафқатсизлик бўлса ҳам. Лекин ҳозирги замон жамиятида динга қарши гуноҳ учун ёки унча катта бўлмаган гуноҳ ва хатолар учун масалан: оилавий хиёнат, ноанъанавий фоҳишалик (ливота, бачабозлик), гиёҳвандлик учун қандай ўлимга ҳукм қилиш мумкин? Инсонпарварлик  қадриятлари учун қонхўрликдан қайтиш вақти келмадими?

Жавоб-16. Қадимий Муқаддас Матнларда ва Қуръонда Инсоният жамиятига нима яхши нима ёмонлигини одамлардан яхшироқ биладиган Худойи таоло Оламлар Роббисининг амрлари бор. Охир оқибат ҳамма одамлар бу вақтинчалик ҳаётдан кетадилар, лекин қачон ва қандай сабаб билан – бу барча нарсани Бошқарувчининг хоҳиши.
Тўғридан-тўғри қотиллик билан боғлиқ бўлмаган жиноятларга келсак, барибир гап жамиятнинг ҳаёти ҳақида бормоқда, демак-аниқ одамлар тақдири ҳақида экан. Шундай гуноҳлар борки улар фақат инсоннинг ўзига алоқаси бор ва бошқаларга ҳеч қандай хавфи йўқ – бундай гуноҳлар учун фақат Аллоҳ Қиёмат куни (ёки шу ҳаётида) сўрайди.Улар учун ҳеч қандай қатл, ҳатто жазо ҳам берилмайди.
Лекин бошқа одамларга  ва умуман жамиятга хавф соладиган хатти-ҳаракатлар ҳам бор. Улардан келадиган хавфга қарши жамиятнинг бошқа аъзолари ҳуқуқларини- эркларини ҳимоя қила оладиган, ноқонуний ва оммавий зўравонликка йўл бермайдиган, кўп одамларга ҳалокат ва азоб-уқубатлар  етишини олдини оладиган, одамлар учун ўз эътиқодлари ва Парвардигори оламга имонлари тақозоси бўйича яшаш имкониятини ҳимоя қиладиган етарли чоралар кўриш талаб қилинади.
Қотиллик турига тааллуқли бўлмаган  қатор жиноятлар борки, улар камроқ (баъзан кўпроқ) миқдорда жамиятга хавф туғдиради. Бу - қонуний давлат (халқ томонидан қонун бўйича ёки шартнома бўйича ёки қарши чиқмаслик, сукут йўли) қурилишига қарши исён, ўз давлатига нисбатан хоинлик ва уни йўқотиш истагида бўлган душманлар фойдасига ишлаш, шунингдек  ички таназзул ва ўзини ўзи йўқ қилишга олиб борадиган жамиятнинг ахлоқий пойдеворини емирилишига қаратилган мақсадли жиноятлардир.
Гап фақат шахсий гуноҳлар ҳақида эмас, балки унинг тарғиботи, бу гуноҳлар ман қилинмаган ҳамда айб ҳам саналмайди, бунинг устига - улар жамоат томонидан қўллаб қувватланади, давлат томонидан мақтовга ва мукофотга лойиқ иш сифатида рағбатлантирилади деб шундай ғояни ҳар бир жамият аъзосига рухсат қилинган тарзда зўрлаб ўтказиш тўғрисида боряпти. Жамоат бутунлигича унинг ҳар бир аъзоси учун, айниқса вояга етмаганлар учун у билан абсолют қадриятлар, абадийлик ва олам ўртасида ўзига хос воситадир. Жамоат –  кўп одамлар унга қараб дунёвий тартиб ҳақида унинг қандай бўлиши кераклиги ҳақида ҳукм чиқарадиган кичик бир оламдир. Бу содда савиядаги омманинг руҳий ҳолатида акс этади: “ҳамма шундай қилаётган бўлса, нега менга мумкин эмас – “ҳамма хато қилиши мумкин эмас-ку”.
Худо Садўм ва Ғамўрани жазолади. Бу шаҳарлар аҳолисининг айримларини шахсий гуноҳлари учун жазоламади, балки бу гуноҳлар бутун халқ ичида ошкора бўлиб кетгани, ҳамма қабул қилган яшаш меъйорига айлангани, ҳатто унга қатнашмаслик айбга саналадиган ва иффатли, покиза одамларга  жамоатда умумий тартибни бузганларга қилинган муомала қилинадиган бўлгани учун жазолади.Инжилга биноан Худо томонидан юборилган икки фариштага ҳам Садўм аҳли мажбурлаб бузуқлик қилмоқчи бўлганларида, бу шаҳарда ўнта ҳам тўғри одам топилмагандан кейингина Лут ва унинг оиласи шаҳардан чиқарилиб қолганларга Худонинг балоси ёғилди. (Ибтидо 18).
Агар шахсий гуноҳлар – баччавозлик, зино, бузуқлик, ароқхўрлик ва гиёҳвандлик, ўғрилик, ота онага беҳурматлик, абортлар –жамоат томонидан маъқулланса ва ошкора қилинса, барча учун лойиқ иш сифатида қонун билан рухсат этилса, шу билан бирга ҳеч қандай жамоатчилик кучининг бу иллатларни жамиятга қарши ҳатти ҳаракат сифатида очиб ташлашга ҳоҳиши бўлмаса ёки амалий имкониятга эга бўлмаса,  унда биз Садўм ва Ғамўрада бўлган нарсани кўрамиз. Бундай иллатларда бизнес қилаётганларнинг тижорий талаблари кучи билан бу шахсий иллатлар бутун жамоат номидан доимий тарғибот мавзусига айланмоқда, яъни бутун олам қиёфаси номидан тарғибот - қонундан қўрқиб бундай ишни қилмайдиганларнинг кўпларини ҳам ўз доирасига  эргаштирмоқда ва тортиб кетмоқда. Жамият ҳаёти йўналиши иллатга  қараб кетмоқда, оила институти емирилмоқда, туғилиш камаймоқда, касалликлар кучаймоқда, ёшлар гиёҳвандликдан ва ароқдан ҳалок бўлмоқда, уларнинг ота оналари хонавайрон бўлмоқда, алкоголга ёки гиёҳвандлик моддаларига пул топиш қасдида жиноятчилик ўсмоқда. Жамият ва давлат олдидаги бурч тушунчаси унутилмоқда, амалдорлар охирги нарсани ҳам ўғирлашмоқда ва жамият исёндаги ёки хиёнатдагидан кўра ёмон натижага келмоқда.
 Тарихдан маълумки Гитлер порнографияни Германияда ман қилиб, туғилишни камайтириш ниятида босиб олган ҳудудларда кенг ёйишга буюрди. Японлар ҳам  Хитой ва Кореядаги босиб олинган ҳудудларда шундай йўл тутишди. Бу мисоллар шуни кўрсатадики, бутун халқларни эзиш, ҳалок қилиш нафақат қурол билан амалга оширилар экан, балки ахлоқсизликка чақирувчи нарсаларни тарғиб қилиш, яъни ҳам информацион уруш билан ҳам бўлар экан. Шундай қилиб қонуний ва ошкора равишда шахсий иллатларни тарғибот қилиш жамиятга қарши урушнинг турларидан бири экан. Унинг асосий қуроли оммавий ахборот воситалари ёки замонавий тил билан айтганда информацион уруш воситаларидир. Бу жамиятни ҳалок қилиш қуролига айланмоқда, ва у ташқаридан бошқа жамият, бошқа давлат томонидан ёки жамиятнинг ичидан ҳам йўналтирилиши мумкин.
Қадимда мафкуравий урушларда ҳалок бўлишдан ўзини сақламоқчи бўлган халқлар шахсий иллатларни тарғиботига йўл қўймаслик учун тарихда кескин чоралар кўрган эдилар. Рим республикаси ўзининг гуллаб яшнаган даврида бутпарастлик олами учун ҳайрон қоларли бўлган поклиги, тақвоси билан машҳур бўлди. Империя тузилиб унда Октавиан томонидан республика қонунлари йўқотилганидан кейин ахлоқсизликни ошкоралаштиришга  киришиб кетди, чириб, парчалана бошлади. Тавротда баён қилинган  кескин чоралар Қадимги аҳд яккахудолик жамиятида жамият бузилишининг олдини олиш учун йўналтирилгандир:
“Менинг амрларимга риоя қилинг ва уларни бажаринг, чунки Мен сизларни покловчи Худоман. Ким ўз отасини ёки ўз онасини ғийбат қилса, у қатл қилинсин...  кимки  эри бор хотин билан зино қилса, кимки ўз яқинининг хотини билан зино қилса зинокор эр ҳам, зинокор хотин ҳам қатл қилинсин... Кимки ўз отасининг хотини билан зино қилса иккаласи ҳам қатл қилинсин. Қонлари уларнинг зиммасида.Кимки ўз келини билан ётса, иккаласи ўлдирилади, қонлари улар зиммасида.Кимки эркак киши  билан хотин кишига ётгандек ётса, иккалалри ҳам разил ишни қилибди, иккаласи ҳам қатл қилинсин. Қонлари улар зиммасида.
Кимки она ва қизини хотин қилиб олса- бу ноқонунийдир; ноқонунийлик ораларингда бўлмаслиги учун уни ва икковини (она ва қизни) ўтда ёндирилсин. Ким чорпо билан қўшилса, уни қатл қилинсин ва чорпони ҳам.Агар хотин киши қандайдир ҳайвонга у билан қўшилиш учун  борса, хотинни ҳам ҳайвонни ҳам ўлдир. Эркакми ёки аёл ўлганларни чақирса, ёки сеҳргарлик қилса қатл қилинсин; уларни тошбурон қилиниши керак, қонлари улар зиммаларида” (Лев.20:8-27).
Жуда шафқатсиз жазо тайинланган, лекин унутмаслик керакки жазо фақат инсон  албатта уни тотиб кўришлиги ва азобланиши учунгина эмас, балки таъсир қилсин эсда қолсин учун, жазо қандайлигини билиб, улар учун шундай қисмат кутаётган жиноятлардан қайтсин. Ўзига ва бошқаларга яхши бўлиши учун яшасин.
Инжил Исо Масиҳнинг фақат унча кўп бўлмаган ҳикматларини келтиради. Ва бу қисмда ҳам Тавротдаги қоидалар ўрнига қандайдир янги қоидалар келтирилмаган. Лекин Тавротнинг қатл қилиш тўғрисдаги бир қонуни Исо томонидан ижобий маънода келтирилади, яъни у бу қонунни адалатли эканини таъкидлайди..Бунинг устига Исо  ас, уларга Тавротга зид равишда қариялар учун  мажбурий солиқни ибодатхона солиғига алмаштирган руҳонийларни, яъни қарияларни қаровсиз қолдириб, ўзларига олиб қолганларни ҳам қатлга ҳукм қилинадиган жиноятлар қаторига қўшади: “Ўшанда Қуддусдан баъзи китобийлар ва фарзийлар Исонинг олдига келиб савол қилганларида...Исо уларга жавоб бериб:-Нега сизлар ҳам ўз урф-одатларингни деб Худонинг амрини бузиб юрибсизлар? Худо Тавротда шундай амр қилган: ”Ота-онангни ҳурмат қил” ва “Ота-онасини ҳақорат қилган албатта ўлдирилсин”. Аммо сизлар: “Агар ким ота ёки онасига: “менинг сенга ёрдамим Худога бағишланган “-деса, у ота ёки онасини ҳурмат қилмаса ҳам бўлади”,- дейсизлар. Шундай қилиб, сиз ўзингизни урф одатингизни деб Худонинг амрини бекор қилдингиз” (Матто. 15:1-6)  Китобийлар (уламолар) ва фарзийлар Худонинг қатл қилиш тўғрисидаги амалда турган буйруғини ҳеч қандай ўзгартиришга ҳақлари йўқ эди, уни ўзгартириб, ўзлари уни буздилар. Бу мавзуга Инжилда бошқа бирор буйруқ келтирилмаган.
Қуръонда  Аллоҳ томонидан қатл қилинишга буюрилган гуноҳлар сони жуда кам, бунинг устига шундай амал қилиниши лозим бўлган шартлар борки, уларсиз бу жазони амалга ошириш қонуний бўлмайди. Биринчиси давлат ҳокимиятининг мавжуд бўлиши ва у томонидан тегишли қонун қабул қилинган бўлиши, одил суднинг бўлишлиги лозим. Масалан зинокорлик гуноҳини исботлаш учун 4 нафар вояга етган гувоҳ бўлиши шарт қилинган. Бундан келиб чиқиб гуноҳ фақат ошкора, намойишкорона фоҳишаликни кенг ёйиш мақсадида қилинса, яъни жамиятнинг маънавий ҳаётий асосларига қарши мафкуравий кураш қуролига айланган пайтдагина ўлимга буюрилган. Лекин гувоҳлар мавжуд бўлсада зинокорлар жамоат олдида тавба қилган ҳолатларида улар фақат маъмурий  жазо олишлари мумкин.
Бу борада Пайғамбар сав намуналари катта ўрин тутади. Муҳаммад сав  у зотни азоблаган ва устларидан ва яқинларининг устларидан кулган ва ўлдирган барча душманларини кечирдилар. Уларни лаънатламадилар. Аксинча Тоифда тошбўрон қилганларида, уларни кечиришлигини сўраб Худога ёлбориб дуо қилдилар. Кейин шундай кучайиб кетдиларки, Маккага энг жанговор армиянинг қўмондони сифатида кирдилар. Ҳамма душманлари у кишининг қўлларида эди. Бир оғиз гаплари кифоя, барчалари қатл қилинар эди. Лекин Пайғамбар сав  ким бутпарастликка содиқ бўлса, унда қолишликка рухсат бериб, кечирдилар. Ислом дининг асосида ётган  раҳмдиллик ва кечирувчанлик -ҳақиқий диннинг намунаси мана! Бу барча мусулмонлар учун  ибрат.
Ёки у кишининг собиқ котиблари Абдуллоҳ билан бўлган масала. У диндан қайтиб, Пайғамбар савга Қуръон матнини сохталаштирганликда айблаб туҳмат қилди. Чин дилдан тавба қилганидан кейин кечирилди, у тақволи покиза хаёт кечира бошлади, кейинчалик унга ишонч билдирилиб, халифа Усмоннинг Мисрдаги волийси вазифасига қўйилди. Шундай қилиб, Қуръоннинг жазони юқори даражада белгилаши тарбиявий мақсадларда – асосан жамоат гуноҳнинг  хатарли эканлигини  ва унга тайинланган жазонинг муқаррар эканлигини билишлари учундир. Лекин Мусулмон мамлакатлари ҳукмдорлари, қозилари тафсир ва фатволарга асосланиб, Пайғамбар савга эргашган ҳолда жазони юмшатишлари лозим агарчи бунга  заррача асос бўлса ҳам.
Шариатда шахсий гуноҳлар жамоат томонидан жазоланмайди, лекин Қиёмат кунигача гуноҳкор билан Аллоҳнинг ўртасида қолади, лекин ўлим жазоси фақат жамиятни ҳимоя қилиш тўғрисидаги давлат қонунлари бузилганда, шунингдек мафкуравий уруш очиб, уни ичдан емириш хавфини туғдирганда қўлланилади. Лекин Ислом тарғиботчилари ҳар бир гуноҳнинг инсон руҳиятига катта хавф туғдиришини – абадий жазо вақтинчалик инсоний жазодан беҳад қўрқинчлироқ эканига гувоҳлик бериб боришлари лозим.

Али Вячеслав Полосин
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz