Ўзини ўзи ўлдириш — шаҳидлик эмас, балки фосиқлик Принтер учун
30.10.2011 й.
Маълумки, Ислом дини тинчлик, инсонлар ўртасида меҳр-мурувват, ўзаро ҳурмат ва инсоний фазилатларни тарғиб қилувчи диндир. Унинг таълимотида ер юзини обод қилиш, эзгу амаллар билан машғул бўлиш, ато этилган неъматлардан фойдаланиб шукрона келтириш улкан савобларга сабаб бўлувчи солиҳ амаллар ҳисобланади. Аксинча, ер юзида фисқу фасод қилиш, ноҳақ қон тўкиш, қолаверса ўз жонига қасд қилиш кабилар қораланиб, улар оғир гуноҳлар эканлиги таъкидланади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсоннинг шаънини баён қилиб: “Биз одамзотни азизу мукаррам қилиб яратдик ҳамда уларни сувда ҳам, қуруқликда ҳам юрадиган қилиб қўйдик. Уларга ҳалол-пок нарсалардан ризқ ато этиб, уларни бошқа ҳамма махлуқотдан афзал этдик”- деб марҳамат қилган (Ал-Исро сураси, 70-оят). Мазкур оят инсоннинг қадру қиймати нечоғли баланд эканлигини очиқ ойдин кўр-сатади. Парвардигор одамзотга шунчалик мурувват кўрсатган экан, инсон бу неъматнинг қадрига етмоғи, унинг шукрини адо этмоғи, қолаверса ўша мақом ва даражага мос тарзда ҳаёт кечирмоғи лозим бўлади.
Инсониятни икки дунё саодатига элтувчи Ислом динининг асослари бўлмиш Қуръони карим оятлари ҳамда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида инсоннинг ҳаётига ноҳақ тажовуз этиш, ўзини ўзи ўлдириш, бировнинг моли, ор-номуси, ақли ва эътиқодига зарар етказиш қатъиян ман этилади. Ҳаёт инсон учун берилган энг қадрли омонатдир. Шунингдек, у Аллоҳ таоло томонидан инсонга топширилган имконият ва масъулиятдир. Инсон бу неъматни асраб авайлаши, унга хиёнат қилмаслиги лозим, акс ҳолда энг оғир жиноятга қўл урган, ўз зиммасига катта гуноҳ орттирган бўлади. Қурони каримда инсонни ўзининг яшаш ҳуқуқига тажовуз қилишидан ман этилиб: “Ўз қўлингиз билан ўзингизни ҳалокатга ташламангизлар”- дейилган (Бақара сураси, 195-оят).
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам ўз ҳадиси шарифларида ўз-ўзини ўлдириш ҳаром эканлиги, бундай ишни қилган кишига охиратда қаттиқ азоблар бор эканлиги ҳақида айтиб ўтганлар. Жумладан, бир ҳадисда: “Кимки ўзини темир парчаси билан ўлдирса, у киши ўша темир парчаси қорнига суқилган ҳолда қиёматда жаҳаннам ўтида абадий қолур. Кимки ўзини заҳар билан ўлдирса, у киши ўша заҳар билан қиёмат кунида дўзах азобида доимий азобланур” (Муттафақун алайҳ) деган бўлсалар, бошқа ҳадисда: “Ким ўзини бирор нарса билан ўлдирса, қиёматда ўша нарса билан азобланади”, - деганлар. Яна бошқа бир ривоятда эса: “Кимки ўзини тоғ тепасидан ташлаб ўлдирса ўлгандан кейин ҳам жаҳаннамда шу хил азобга гирифтор бўлади. Ўзини сувга ташлаб ёки осиб ёки куйдириб ўлдирган кишиларнинг ҳукми ҳам унинг ҳукми билан баробардир”, - деб марҳамат қилганлар (Муттафақун алайҳ).
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда марҳамат қилурки: “Бандам ўзини-ўзи ўлдириб, Менинг унга берган умримга шукр қилмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим”.
Минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунда баъзи инсонларда сабру матонат етишмай ўз жонларига қасд қилаётганларининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Буни Аллоҳ берган ҳаётга ношукрлик оқибати деб баҳолашдан ўзга чора йўқ. Бундай мудҳиш ҳолатлар нафақат Ислом таълимотига, балки Аллоҳ таолонинг қазои қадарига ҳам туғён қилиш, унга қарши бориш демакдир. Айниқса, ўз-ўзини турли йўллар билан ўлдириш ҳозирги вақтда баъзи бир мутаассиб тоифалар орасида одатга айланиб бормоқда. Дунёда бўлаётган воқеаларни, қорниларига портловчи моддаларни боғлаб, жамоат жойларида ўзларини портлатиб юбораётган кимсалар тўғрисида телевидение ва радио ахборотлари орқали кўриб, эшитиб турибмиз. Ўшандай жоҳилона ҳатти-ҳаракатларни “шаҳидлик мақоми” деб баҳолаётган кимсалар ана шу жиноятларнинг асосий сабабчиларидир. Ҳолбуки, ўз-ўзини ўлдириш шаҳидлик эмас, балки фосиқликдир. Ўзларини портлатиб юбораётган кимсалар гуноҳи азимга қўл уряптилар, чунки улар билан бирга қанчадан-қанча беайб кишилар ҳалок бўлаяптилар. Ахир Қуръони каримда: “...Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир...”, - дейилган (Моида сураси 32-оят). Ўз-ўзини ўлдириш нақадар оғир гуноҳ эканини шундан ҳам билиш мумкинки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ишни қилган кишига жаноза намозини ўқимаганлар. Шунга кўра исломий манбаларда ўз-ўзини ўлдирган кишига масжид имоми жаноза намози ўқиши дуруст эмас дейилган. Бугунги кунда ўзларини гўёки мусулмонлардек кўрсатиб, одамларни динга “даъват” қилиб юрган, асл мақсадлари эса, терроризм ва ноҳақ одам ўлдиришдан ўзга нарса бўлмаган кимсаларни бутун жаҳон кўрмоқда. Ҳозирга келиб буларнинг фаолиятига ҳар томонлама нуқта қўйилганда, улар ўзларини мужоҳид деб эълон қилиб, ўлсак шаҳид бўламиз деб айюҳаннос соладилар. Аслида эса бу Ислом динига мутлақо зиддир.
Ўз жонига суиқасд қилиш Ислом динидаги энг катта гуноҳлардан бири саналади. Аллоҳ бандаларига “Биз одамзотни азизу мукаррам қилиб яратдик ҳамда уларни сувда ҳам, қуруқликда ҳам юрадиган қилиб қўйдик. Уларга ҳалол-пок нарсалардан ризқ ато этиб, уларни бошқа ҳамма махлуқотдан афзал этдик”- деб марҳамат қилган (Ал-Исро, 70). Мазкур оят инсоннинг қадру қиймати нечоғли баланд эканини очиқ ойдин кўрсатади. Парвардигор одамзотга шунчалик мурувват кўрсатган экан, инсон бу неъматнинг қадрига етмоғи, унинг шукрини адо этмоғи, қолаверса ўша мақом ва даражага мос тарзда ҳаёт кечирмоғи лозим бўлади. Уни суистеъмол қилиб ўз жонига қасд қилган одамни Аллоҳ таоло кечирмайди.
Аллоҳ Қуръони каримда шундай дейди: “Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир. Ким ҳаддан ошиб, зўравонлик билан шундай қилса, Биз уни дўзахга киритажакмиз. Бу Аллоҳ учун осон бўлган ишдир” (Нисо, 29-30).
Шу суранинг давомида: “Кимки қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир” (Нисо, 93).
Бу ояти каримада мусулмонни ўлдириш оғир гуноҳлиги баён қилинган бўлса мўмин киши ўз жонига қасд қилиши жуда оғир гуноҳ эканини англаш мумкин. Ҳаётда киши ҳар қандай қийинчиликларга тушиши, ноқулай ҳолатдан қутилиши учун ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳам кузатилади. Аммо бу вазиятда сабр қилиб барчасини Аллоҳнинг имтихони деб қабул қилиш лозим.    
Аллоҳ Нисо сурасининг 29-оятида: “Ўзларингизни ўзларингиз ўлдирманг” деб бандаларини огоҳлантиради. Аллоҳнинг буйруғини бажарманг мусулмон эса охиратда Аллоҳдан марҳамат кутиши даргумондир.
    Абу Ҳурайра (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят қилган бир ҳадисда таъкидланишича, ўзини бирор тиғлик нарса билан жароҳатлаб вафот этган киши жаҳаннамда ҳам ўзини ўша тиғ билан жароҳатлаб, абадий ўша ерда қолар экан. Заҳар ичиб ўз жонига қасд қилганлар бўлса ҳамиша заҳар ичиб жаҳаннамда жазоланар экан.
Абдуллoҳ рoзияллoҳу анҳу ривoят қиладилар: «Пайғамбар сoллаллoҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлардан илгари ўтганлардан бир киши жарoҳатланди. Бeсабрлик қилиб пичoқ oлди-да, қўл(тoмири)ни кeсиб ташлади ва кўп ўтмай, қoн йўқoтиб вафoт этди. Аллoҳ: «Бандам жoнига қасд этди, унга жаннатни ҳарoм қилдим», дeди» (Муттафақун алайҳ).
Расулуллoҳ сoллаллoҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки тoғдан ўзини ташлаб, жoнига қасд қилса, у жаҳаннам oлoвида абадул-абад ўзини пастга ташлайди. Кимки заҳар ичиб жoнига қасд қилса, у қўлида заҳарини тутиб, жаҳаннам oлoвида абадул-абад ўзини заҳарлайди. Кимки ўзини тeмир билан ўлдирса, у қўлида тeмирини тутиб, жаҳаннам oлoвида абадул-абад у билан ўзини уради» (Буxoрий, Муслим ва бoшқалар ривoяти).
Бир киши жарoҳатининг oғриғига чидoлмай, ўлимини тeзлатиб, қиличининг тиғи билан ўзини ўлдирди. Пайғамбар сoллаллoҳу алайҳи васаллам у ҳақда: «У дўзаx аҳлидандир», дeдилар (Буxoрий ва Муслим ривoяти).
Минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунда баъзи инсонларда сабру матонат етишмай ўз жонларига қасд қилаётганларининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Буни Аллоҳ берган ҳаётга ношукрлик оқибати деб баҳолашдан ўзга чора йўқ. Бундай мудҳиш ҳолатлар нафақат Ислом таълимоти, балки Аллоҳ таолонинг қазои қадарига ҳам туғён қилиш, унга қарши бориш демакдир. Айниқса, ўз-ўзини турли йўллар билан ўлдириш ҳозирги вақтда баъзи бир мутаассиб тоифалар орасида одатга айланиб бормоқда. Дунёда бўлаётган воқеаларни, қорниларига портловчи моддаларни боғлаб, жамоат жойларида ўзларини портлатиб юбораётган кимсалар тўғрисида телевидение ва радио ахборотлари орқали кўриб, эшитиб турибмиз. Ўшандай жоҳилона ҳатти-ҳаракатларни “шаҳидлик мақоми” деб баҳолаётган кимсалар ана шу жиноятларнинг асосий сабабчиларидир. Ҳолбуки, ўз-ўзини ўлдириш шаҳидлик эмас, балки фосиқликдир. Ўзларини портлатиб юбораётган кимсалар гуноҳи азимга қўл ураяптилар, чунки улар билан бирга қанчадан-қанча беайб кишилар ҳалок бўлаяптилар. Ахир Қуръони каримда: “...Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир...”, - дейилган (Моида, 32).
Бироқ айрим одамларнинг ҳаракатларига келсак, буларнинг ичида ўзини ўлдириш, ўзига портловчи моддаларни бойлаб олиб, кофирларга яқинлашиб, кейин ўзини уларнинг ичида портлатиш,  бу ўз-ўзини ўлдиришдир, бундан бизни Аллоҳ сақласин. Шундай қилиб, кимки ўзини ўзи ўлдирса, дўзахга абадий (мангу) кетади. У ерда абадий қолади, худди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида айтилганидек (яъни Ул зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари: “Кимки ўзини темир билан ўлдирган бўлса, ўша темир унинг қўлида қолади ва у дўзах ўтида тўхтовсиз абадий, доимо, мангу ўзини-ўзи шу темир билан азоблаб туради”.
Бу одам ўзини ўлдириб Исломга фойда келтирмади. Бунинг сабаби шуки, у ўзини ўн, ёки юз, ёки икки юзта бошқа одам билан ўлдирса, Исломга ҳеч қандай фойда йўқ. Балки бу душманни дадилроқ қилади ва бу иш душманнинг юрагида мусулмонларга зиён етказишга ҳаракат қилишгача олиб борадиган даражада ғазаб ва аччиқланишни келтиради.
Демак, биз шу фикрдамизки, ўзларини бундай (портлатиб) ўлдираётганлар, ўзларини ноҳақ ўлдирадилар ва бу дўзахга киришга олиб келади, Аллоҳ бизни бундан сақласин, ва бу одам шаҳид эмасдир. Бордию бир одам нотўғри тушунчага асосланиб, буни ҳалол деб ўйлаб қилган бўлса, унинг гуноҳкор бўлмаслигига умид қиламиз . Лекин унга нисбат берилаётган шаҳидликка келсак, унга шаҳид дейилмайди.Чунки бу одам шаҳидлик йўлидан бормади. “Кимки ижтиҳод қилиб хато қилса, бир савоб олади” (агар у ижтиҳод қилишга лаёқатли одам бўлса).
Ўз-ўзини ўлдириш нақадар оғир гуноҳ эканини шундан ҳам билиш мумкинки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ишни қилган кишига жаноза намозини ўқимаганлар. Шунга кўра исломий манбаларда ўз-ўзини ўлдирган кишига масжид имоми жаноза намози ўқиши дуруст эмас дейилган. Бугунги кунда ўзларини гўёки мусулмонлардек кўрсатиб, одамларни динга “даъват” қилиб юрган, асл мақсадлари эса, жангарилик ва ноҳақ одам ўлдиришдан ўзга нарса бўлмаган кимсаларни бутун жаҳон кўрмоқда. Ҳозирга келиб буларнинг фаолиятига ҳар томонлама нуқта қўйилганда, улар ўзларини мужоҳид деб эълон қилиб, ўлсак шаҳид бўламиз деб айюҳаннос соладилар. Аслида эса бу Ислом динига мутлақо зиддир.
Аллoҳ таoлoдан бизларни ҳидoятга йўллашини, нафсларимиз ёвузлиги ва амалларимиз ёмoнлигидан сақлашини сўраймиз. Албатта, У саxoватли, марҳаматли, мағфиратли ва раҳмли зoтдир. Гиёҳвандлик, маст қилувчи ичимликлар истеъмол қилиш, фоҳишабозлик ва зино, ўз жонига қасд қилиш  офатидан халқимизни ва келажак авлодни халос этиш ва уларни моддий ва маънавий баркамоллик сари йўналтиришдек умумбашарий хайрли ишларимизда Аллоҳнинг ўзи ҳаммаларимизга мададкор бўлсин!

Одилхон қори ИСМОИЛОВ
Тошкент шаҳридаги
“Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом хатиби

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri