Бир рус қўшнимиз бор эди. У ёлғиз ўзи яшарди. Принтер учун
02.03.2007 й.

Бир рус қўшнимиз бор эди. У ёлғиз ўзи яшарди. Ўлими олдидан биз унга қараб турдик. Вафотидан олдин у аёл онамга “мени христианлик шартларига кўра кўминглар” деб васият қилибди. Шундан қилинди. Лекин онам “тўғри қилдимми?” деб ўйлаяптилар. Мумкин бўлса шу каби вазиятларда қандай йўл тутиш ҳақида изоҳ бериб ўтсангиз.

Ўша ёлғиз қолган ғайридин, христиан динидаги рус аёлига қараб турганларингиз, қўшнилик ҳаққини адо этганларингиз жуда ҳам яхши, мўмин-мусулмонларнинг инсонпарварлиги, қўшнипарварлиги, муҳтож кишиларга ким бўлишидан қатъий назар ёрдам бериб туришлари маъносидаги қилган ҳаракатларингиз бўпти, бу жуда яхши гап. Энди мазкура рус христиан аёлини васиятига биноан христианлик шартларига кўра кўмганларингиз ҳам тўғри ва буни амалага оширганларингиз ҳам яхши бўпти. Лекин онангизнинг “тўғри қилдиммикан ёки йўқми” деган гумонлари нотўғри. Мадомики инсон бошқа диндами, мисол учун шу аёлга ўхшаган христиан динидами, вафот этганидан сўнг, уни васият қилдими, қилмадими, ўша христианлик бўйича дафн қилиш керак. Чунки унинг эътиқоди бошқа, дини бошқа, диёнати бошқа, тушунчаси бошқа. Шунинг учун бу вазиятда сизларни, хусусан онангизни ҳеч ташвиш қилишларига ўрин йўқ. У васият қилибти, васият қилмаганида ҳам уни христианлик одатларига биноан ва христианларни қабристонига кўмишинглар керак эди.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri