“Дурратул-ваиъзни” китобида “Таъзим билан салавот айтган киши бу дунёда жаннатдаги ўрнини кўрмасдан Принтер учун
02.03.2007 й.

“Дурратул-ваиъзни” китобида “Таъзим билан салавот айтган киши бу дунёда жаннатдаги ўрнини кўрмасдан кетмайди” дейилади. Таъзим ва салавот қандай бўлади?

Аввало айтиб қўйишимиз керакки, “Дурратул-ваиъзни”, “Бўстон-ул орифийн” ва шунга ўхшаш ваъз китоблар кўпроқ кишиларга баъзи бир амалларни қилишни тарғиб қилишни ҳаддан ошириб юборган китоблар ҳисобланади. Шунингдек бир нарсадан қайтаришни ҳам жуда қаттиқ тарғиб қилиб юборган китоблардан ҳисобланади. Бу китоблар ёзилган пайтда мусулмонлар оммасининг ичида, аҳли илмларнинг ичида ҳам “тарғиб учун, баъзи бир заиф ҳадисларни айтилса ҳам, муболағага борилса ҳам бўлаверади, чунки тарғиб бўляптику, яхшиликка тарғиб бўляпти, ёмонликдан қайтариш бўляпти, бунда энди бироз муболаға қилса ҳечқиси йўқ“ деган тушунча бўлган. Албатта улар ўз замонидан, ўз шароитидан, ўз тушунчасидан ва билим савиясидан келиб чиқиб айтилган. Энди бугунги кунга келиб ана шу ҳолатлар бизни кўпчилигимизни бошимизни қотирадиган, ҳаёлимизни олиб қочадиган, тушунмовчилик ҳолатига олиб келадиган ва ушбу ўрганаётган саволимиз каби саволларни беришга ундайдиган ҳолатга айланиб қолди. Таъзим билан салавот айтган киши-“таъзим” сўзи “улуғлаш” дегани, “салавот” маълум-пайғамбаримиз с.а.вга салавот айтиш. Агар “таъзим”ни сўз маъносини оладиган бўлсак, пайғамбар с.а.вни улуғлаб салавот айтиш деган маъно чиқади. Таъзимни бизнинг тушунчамизда оладиган бўлсак, таъзим қилиб туиб салавот айтиш маънолари бўлади. Албатта салавот қироати Қуръон, зикрдан кейинги энг кўп савоб берадиган учинчи бир тил ибодати ҳисобланади. Пайғамбар а.сга салавот айтиш жуда яхши нарса, буни “салавот” бобларида кўп марта, қайта-қайта ўрганилган, ҳадиси шарифлар келган. Пайғамбар а.снинг мана шу салавот ва салом юбориш умматларидан лозиму-лобуд нарса эканлигини Аллоҳ таоло Қуръонда ҳам айтиб, сиз билан биз мўмин бандаларини пайғамбармизга салавот айтишга ундаган, Аллоҳнинг Ўзи у зотга салавот айтиши, фаришталар ҳам салавот айтиши оятда зикр қилинган. Энди “таъзим ва салавот” деганда қўшимча нарса бирон ерда кўринмаган, “таъзим билан салавот” деган маъно йўқ. Лекин, ҳали айтганимиздек, таъзим улуғлаш бўлса, яхшилаб, чин қалбдан Расулуллоҳ а.сга муҳаббат қилиб, у зотни улуғлаб туриб салавот айтиш деган маъно бўлади. Лекин яна қайтариб айтяпмиз, бу маънода муболаға борлигини унутмаслигимиз керак.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri