Тилим лол (шеърлар) Принтер учун
06.01.2012 й.
Дунё ишқи гуркирар чунон
Нафсдир фақат олий ҳукмрон
Кибру-хаво тўлган хар томон
Нега жимсан, нега тилим лол

Фисқу-фужур қадри баланддир
Бу мағрурнинг қаҳри баланддир
Еб тўймаснинг қасри баланддир
Индамайсан, нега тилим лол

Пора каби жирканч ва ифлос
Иймонлардан қилади “халос”
Тарк этади кўнгилни ихлос
Гапирмайсан, нега тилим лол
      
Банд бўламиз фоний дунёга
Қўллар силтаб боқий зиёга
Жой қолдирмай қалбдан ҳаёга
Ҳайратдасан, нега тилим лол
      
Қулоқларга кирмас насиҳат
Ўзгаларга кетар ишқий хат
Вақтимиз чоғ яшаш бу роҳат
Чидолмайсан, нега тилим лол
      
“Амаллардир энг эзгу тилак,
У дунёчи кимга ҳам керак.”
Тўғри эмас бундай яшасак,
Деяолмайсан, нега тилим лол.
   
“Иймону – дин бу ёт тушунча,
Хали кўпдир вақтимиз шунча”
Тавбангни қил ажал тушгунча!
Қилолмайсан, нега тилим лол.
      
Ўртанар қалб солиб сукутлар,
Зор-зор йиғлаб иймонни кутар.
Бир кун ахир ёқангдан тутар,
Гапир энди қилмай тилни лол.
 
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri