ИСЛОМДА ИЛМ Принтер учун
02.03.2007 й.

Ўтган асрда овруполиклар орасида, Ислом дини фикрий ҳаракатларнинг душмани бўлган, барча илмий ва фалсафий ҳаракатларга қарши кураш очган, деган нотўғри фикр тарқалган эди. Мана шу фикрнинг тўғри ёки нотўғри эканлигини қуйидаги Қуръон таълимоти ва тарихий ҳужжатлар асосида исбот қилишга ҳаракат қиламиз.
Ҳақиқатни олганда илмга қарши уруш очганлар бошқа динларнинг пешволари бўлган. Тарихчилар бир овоздан таъкидлашларича, табиий илм уламолари ўрта асрларда Европада дин пешволари тарафидан қаттиқ таъқиб қилинганлар. Ўша вақтда дин пешволарига ва черков фикрларига тўғри келмаган фикрларни айтган олимлар ва мутафаккирларни суд қилиш учун алоҳида суд ҳайъатлари тузилган. Агар бирор олим черков фикрига тўғри келмаган фикрни айтса, уни тутиб келтириб тавба қилдиришар ва иккинчи марта бундай гапни айтмасликка аҳднома олар эдилар. Агар ўша олим ўз фикрини иккинчи марта такрорласа, уни тутиб олиб тириклайин ўтга ташлар ёки баланд жойдан чуқурликка ташлашар эди. Худди шу услуб билан ўрта асрларда кўпгина улуғ олимлар ҳалок бўлган эдилар. Мана шу ҳолат узоқ вақт давом этди, ҳаттоки дин пешволарининг ҳукми кучсизланиб, протестант мазҳаби тарқалиб, бу мазҳабга кўпгина давлатлар эргашганидан сўнг, бу ҳолат ўз кучини йўқотди. Протестант мазҳаби ўзига одамларни жалб қилиш мақсадида, фикр эркинлигига рухсат беришга мажбур бўлган эди. Шундай қилиб, илм ғалаба қилди. Лекин дин пешволаридан азоб чеккан илм эгалари дин пешволарининг ўзидангина ўч олиш билан кифояланиб қолмай, балки диндан ҳам ўч ола бошладилар. Баъзи бир содда диний китоблардан кулиб, уларни ибтидоий жамоа давридаги кишиларнинг фикри деб атадилар. Қулай фурсат топилиши билан динни ҳурматсизлаш пайида бўлдилар. Бу иш охири бориб диндан юз ўгириб, динсизликнинг тарқалишига сабаб бўлди. Ҳаттоки баъзилар диндорлик жоҳилликдир, деган фикрга ҳам бордилар. Бу ҳақда тўлиқроқ тасаввурга эга бўлиш учун XIX асрда нашр этилган қомуслардан бирида дин пешволари ҳақида нималар ёзилганига бир назар солишнинг ўзи кифоя: «Агар инсон табиати ақлга тўғри келадиган нарсаларга ишонишни хоҳлайди, дейлик. Улар (дин пешволари) йўқ, дейдилар ва инсон ақлини яхши билан ёмонни, адолат билан зулмни ажратиш ҳаққидан маҳрум қилишга урунадилар. Ақл кўзини кўр қилиб бўлганларидан сўнг, мўъжизаларни ҳам оддий нарса қилиб оқни қора, яхшини ёмон қилиб кўрсатаверадилар. Шундай қилиб, дин одамларни кўр-кўрона итоатга чақиради. Агар улардан, кимга итоат қиламиз, элимизгами ёки табиий вазифаларимизгами, ёки қалбдаги ҳиссиётларимизгами деб сўрасанг, улар, бу билан ишинг бўлмасин, итоат қилиш сенинг вазифанг, дейишади».
Бу кўпроқ христиан динига ва бошқа динларга тегишли гаплар. Аммо Ислом мусулмонларга тараққиёт йўлида юришни фарз қилган. Кишиларни илмга ундаган, чунки инсон шахсиятини илмдан бошқа нарса тўғри йўлга сола олмайди ва тараққиётга ҳам эриштира олмайди. Илмга қизиқтириш борасида Аллоҳ Қуръони Каримда шундай дейди: «Сен: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» деб айт. Албатта, ақл эгаларигина эсларлар» («Зумар» сураси, 9-оят).
Бошқа бир оятда илмли кишилар Аллоҳнинг ҳузурида бошқалардан кўра юқори даражада туришлари очиқ-ойдин айтилган: «Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур» («Мужодала» сураси, 11-оят).
Аллоҳ Ўзининг ягоналигига ҳам илмли кишиларни гувоҳ қилган: «Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ» («Оли Имрон» сураси, 18-оят).
Шу оятда Аллоҳ илмли кишиларнинг шоҳидлигини ўз фаришталарининг шоҳидлиги билан тенглаштирган. Бу эса, илмли кишиларнинг ҳурмати Аллоҳнинг ҳузурида нақадар юқори эканлигини кўрсатади. Аксинча, Қуръон илмсизларни танқид қилади: «Аллоҳ билмайдиганларнинг қалбларини ана шундай қилиб муҳрлар» («Рум» сураси, 59-оят).
Қуръон илмнинг чегараси йўқ эканлигини ҳам баён қилиб ўтган: «Ҳар бир илм эгаси устидан билувчи бор» («Юсуф» сураси, 76-оят).
Бу оятдан мақсад шуки, олимлар ўз илмлари билан мағрурланиб, ўз устида ишлашни тарк этмасинлар доимо уларни ҳам биров танқид қилиб қолишига ўзларини тайёрлаб турсинлар, демакдир. Қуръон мусулмонларни барча нарсанинг ҳақиқатини билиш учун доимо илм пайида бўлишга чақиради: «Роббим, илмимни зиёда қилгин», дегин» («Тоҳа» сураси, 114-оят).
Ислом кишиларни илмга чақириш билан кифояланиб қолган эмас, балки ақлий ва фикрий ҳаракатсизликнинг олдини олиш асосларини кишиларга кўрсатган. Бу қуйидаги нарсаларда аён бўлади:
1. Ислом далил ва ҳужжат динидир. Илм бирор нарсани ҳужжатли, аниқ далил билан боғламагунча, уни ҳақиқат деб тан омайди. Қуръон ҳам мусулмонларга далилсиз нарсани қабул қилмасликни буюради: «Ва улар: «Жаннатга яҳудий ва насронийлардан бошқа ҳеч ким кирмайди», дедилар. Бу уларнинг хом хаёлларидир. «Агар ростгўй бўлсангиз, ҳужжатингизни келтиринг», деб айт» («Бақара» сураси, 111-оят).
Бир нарсага далил ва ҳужжат бўлмаса, ишониб бўлмайди. Бошқаларга тақлид қилиб, ширк эътиқодида бўлганларни Аллоҳ сўроқ қилади: «Ким Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга илтижо қилса, бу хусусда ҳеч бир далили йўқдир. Бас, унинг ҳисоби фақат Роббининг ҳузуридадир. Албатта, кофирлар нажот топмаслар» («Мўминун» сураси, 117-оят).
Бошқа бир оятда Аллоҳ мушриклардан бут ва санамларга ибодат қилмасликлари учун далил ва ҳужжат талаб қилади. «Ёки аввал-бошдан яратадиган, сўнгра яна қайтадан яратадиган ва сизларни осмонлару ердан ризқлантирадиган зот яхшими? Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми?! «Агар ростгўй бўлсангиз ҳужжатингизни келтиринг», дегин» («Намл» сураси, 64-оят).
Мана шу оятлардан равшан кўриниб турибдики, ҳар кимсанинг айтган гапига далили бўлиши керак. Кимки унинг гапини эшитса, далил сўрасин. Далил бўлмаса - қабул қилмасин.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri