Ислом аниқлик дини, гумон дини эмас Принтер учун
02.03.2007 й.

Илм доимо мавҳум нарсани аниқ деб айтишдан қайтаради. Гумонни рост дейиш тўғри эмас. Бир масала тўғри ёки нотўғри эканлигини билиш учун унинг ҳужжати, кучига қаралади, агар ҳужжати кучли бўлса, масала ҳақиқат, ҳужжат кучли бўлмаса, масала гумон. Мана шу илмий фарқлаш Қуръон таълимотларига ҳам тўғри келади. Қуръон гумон ва хаёлий нарсалардан эҳтиёт бўлишга чақиради. Чунки улар одамларни адаштириб, эътиқодини бузади. Қуръони Каримда шундай дейилган: «Ва агар ер юзидагиларнинг кўпларига итоат қилсанг, сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирадилар. Улар гумондан бошқага эргашмаслар. Улар тахмин қиларлар, холос» («Анъом» сураси, 116-оят).
Шу маънода бошқа бир оятда шундай дейилган: «Уларнинг кўплари гумонга эргашадилар, холос. Албатта, гумон ҳақ ўрнида ҳеч нарса бўла олмас» («Юнус» сураси, 36-оят).
Қуръон ҳақиқий илмий нарсаларга суянишга, гумон ва хаёллардан узоқда бўлишга буюрган ва гумонга эргашганларнинг ҳоли ёмон бўлишини айтиб ўтади: «Йўқ!!! Зулм қилганлар илмсиз равишда ҳавойи нафсларига эргашдилар, холос» («Рум» сураси, 29-оят).
Қуръон даҳрийларни ҳам гумонга суяниб иш тутадилар, деб танқид қилади: «Улар: «У(ҳаёт) фақат бу дунёдаги ҳаётимиздир. Ўламиз, тириламиз, бизни фақат замон ҳалок қилади», дерлар. Уларнинг бу ҳақда илмлари йўқ. Улар фақат гумон қиладилар, холос» («Жосия» сураси, 24-оят).
Аллоҳ мусулмонларга илмий асосда иш олиб боришни кўрсатиб, шундай дейди: «Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил - ана ўшалар, масъулдирлар» («Исро» сураси, 36-оят).
Оятнинг маъноси шуки, ўзинг аниқ билмасанг, сенга айтиладиган турли-туман нарсаларга эргашма. Чунки инсон қиёмат кунида қулоғи эшитган, кўзи кўрган, қалби жо қилган барча нарсалар ҳақидаги сўроқларга жавоб бериши керак. Биз эслаб ўтган оятларнинг барчаси ишнинг асоси аниқ, собит, илмий равишда бўлиши зарурлигини, гумон ва турли фикрлар бўлмаслигини англатади.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort