Ўлим бевақт келмайди… (танловга) Принтер учун
24.01.2012 й.
Умр тақсим қилувчи Аллоҳ..
Ўлим бизга ўздан яқинроқ.
Минг кутганинг келмай қолар гоҳ,
Ўлим бевақт келмайди бироқ.

Насиб қилмас баъзан йиғганинг,
Дунёни деб ҳеч урмагин оҳ.
Ажиб ҳолат беғам юрганинг,
Ўлим бевақт келмайди бироқ.

Ризқинг қолиб кетмас дунёда
Бўлса ҳамки энг кичик ушоқ.
Ҳаёт номли тошқин дарёда
Ўлим бевақт келмайди бироқ.

Гоҳ кимгадир сен етолмайсан,
Ким учундир сен асл фироқ.
Бир кун борки тарк этолмайсан…
Ўлим бевқт келмайди бироқ.

Эёддан чиқар яҳшиликларинг,
Ўзинг қилган гуноҳларга боқ.
Кўп бўлса ҳам чала ишларинг
Ўлим бевақт келмайди бироқ.

Ҳар ҳаромдан сақла жисмингни,
Ҳар нокасга очмагин қучоқ.
Яшасанг ҳам умрингдан мингни,
Ўлим бевақт келмайди бироқ.

Қалбда бўлса агар чин иймон,
Оҳиратда демаслар қашшоқ.
Дунёга биз бир зумлик меҳмон…
Ўлим бевақт келмайди бироқ.

Бўлса ҳамки ожиз кўзларинг,
Сақла доим қалб кўзинг уйғоқ.
Ҳақни десин мудом сўзларинг…
Ўлим бевақт келмайди бироқ.

Жиловлагин нафсингни бир оз,
Қўймасидан у сенга тузоқ.
Ҳавасларда этсангда парвоз,
Ўлим бевақт келмайди бироқ.

Аллоҳ дегин, шукр қилгин борингга,
Мусибатга сабринг қил ҳамроҳ.
Ишонсангда шу тириклик ҳолингга,
Ўлим бевақт келмайди бироқ.

Бир оз дунё ишларин унут.
Аллоҳ ўздан этмасин йироқ.
Кут уни,тайёр тур ва ёдинда тут:
Ўлим бевақт келмайди бироқ.

Ҳаёт синов асли,ўлим-ҳақиқат,
Келар қочқин ё бўлгин муштоқ.
Абдуллатиф! Сендан сенга насиҳат:
Ўим бевақт келмайди бироқ.
 
Абдуллатиф
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz