Ислом тақлид душманидир Принтер учун
02.03.2007 й.

Илм бир нарсага ишонч ҳосил қилмай туриб, далилини билмай туриб, тақлид қилишдан қайтаради. Бу борада ҳозирги замон илми, эски илмга тўғри келмайди. Чунки қадимда, хусусан ўрта асрларда овруполиклар бирор нарсани тўғри ёки нотўғрилигига машҳур кишилардан баъзиларининг фикрига қараб баҳо берар эдилар. Мисол учун Арастудан чиққан ҳар бир фикр тўғри бўлади, ундан хато фикр чиқиши мумкин эмас, деган фикрга ўхшашариат
Илм кўр-кўрона тақлиддан қайтаришда Қуръон билан мувофиқдир. Қуръони Каримда бир фикрни ота-бобомиз қилган деб, ўзлари ақл ишлатмай юрганларни танқид қилинган: «Уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага, Пайғамбарга келинглар», дейилса, «Бизга ота-боболаримизни нимани устида топган бўлсак, ўша етарли», дерлар. Агар ота-боболари ҳеч нарсага ақли етмайдиган ва ҳидоятга эришмаган бўлсалар ҳам-а?!» («Моида» сураси, 104-оят).
Бошқа бир оятда шундай дейилган: «Уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашингиз», дейилса, улар: «Йўк, биз оталаримизни нимада топсак, шунга эргашамиз», дейдилар. Оталари ҳеч нарсага ақли етмаган ва ҳидоят топмаган бўлсалар ҳам-а?! Куфр келтирганлар мисоли худди қичқириқ ва сасдан бошқа нарсани эшитмайдиганларга бақираётганга ўхшайди. Улар кар, соқов ва кўрдирлар. Улар ақл ишлатмаслар» («Бақара» сараси, 170-171-оятлар).
Қуръони Каримнинг шу оятларидан кўриниб турибдики, ақл ишлатмай, ўзи ишонч ҳосил қилмай - кўр-кўрона тақлид қилиш кофирларнинг иши экан. Ҳар бир инсон Исломни билиб, унга ишонч ҳосил қилмагунча, кўр-кўрона тақлид қилгани билан мўмин бўла олмайди. Қуръон халқларни бошлиқлар ва йўлбошчиларга кўр-кўрона тақлид қилишдан эҳтиётланишга чақиради. Унинг айтишича, йўлбошчилар ҳам ва унга эргашганлар ҳам нотўғри йўлда бўлсалар- қиёмат кунида тенг азоб чекадилар.
Бунинг маъноси шуки, бу дунёда йўлбошчилик қилганлар, қиёмат кунида ўзига эргашганлардан қочар экан. Икки гуруҳ ҳам азобга дучор бўлиб ораларидаги алоқа узилар экан.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort