Ўзга сайёраликлар Принтер учун
30.01.2012 й.
Бугунги кунда «ўзга сайёраликлар» деган гапни кўп эшитамиз, сиздан шу ҳақда сўрамоқчи эдик. Ўзга сайёраликлар ҳақийқатда ҳам борми? Исломга кўра, уларни Аллоҳ таоло одамлардан аввал яратганми? Яна, олимлар: «Мисрдаги эҳромларни одамлар қуришмаган», дейишади. Унда, ўзга сайёраликларнинг мавжудлиги ҳақийқатга яқинлашади. Агар чиндан ҳам ўзга сайёраликлар бўлса, улар Қиёматда инсонлар билан бирга тириладиларми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ўзга сайёраликлар ҳақидаги гап-сўзлар яқинда чиқди. Турли тахминлардан иборат бўлган бу гаплар илмий асосга эга бўлмаган, ҳужжат-далили йўқ гап­лар сирасидан ҳисобланади. Бизнинг дийний таълимотимизда ҳам ўзга сайёраларда одамлар бор ёки йўқлиги ва Аллоҳ уларни яратган ёки яратмаганлиги ҳақида аниқ бир оят, ҳадис ёки ҳужжат-далил йўқ. Баъзи бир оятларда «осмонлару ердаги шахслар» деган маъно бор. Баъзи бир уламолар: «Ўзга сайёраларда ҳам одамлар бўлиши мумкин», дейишган. Лекин аниқ ҳужжат йўқ. Шунинг учун иймон-эътиқод масалаларида бу нарса кўрилмаган. Уламоларимиз ҳам бу нарсаларни муолажа қилишмаган.

Мисрдаги эҳромларни ҳам одамлар қурмаган, деганлари заиф ва асоссиз гап. Балки уларни қурган шахслар ҳақида аниқ ҳужжат-далиллар бор. Шунинг учун, бу фикр ўзга сайёраликларнинг борлигини ҳақийқатга яқинлаштира олмайди. Ўзга сайёраликлар ҳақида турли хаёлларга бориб, вақтни, заковатни бекорга сарф қилишдан кўра, дийну диёнатни ва яхшиликни ўрганишга сарфласак, яхши бўларди. Валлоҳу аълам.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri