Торозидан уриш Принтер учун
21.02.2012 й.
–Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:“Агар бир қавм аҳдни бузсалар, Аллоҳ уларнинг устидан душманларини ғолиб қилиб қўяди. Агар улар ўлчовдан уриб қолсалар, ўсимликлардан ман қилинадилар ва қурғоқчиликка гирифтор бўладилар”, дедилар”(Ибн Мардавайҳ ривояти).
Имом Насоий Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган узун ҳадисда: “Агар (одамлар) ўлчов ва тарозидан уриб қолсалар, қурғоқчилик ва озуқа танқислигига учрайдилар”, дейилган.
Бундан олдинги икки ҳадисда закотни адо қилмаслик бандалар бошига оғир мусибатларнинг ёғилишига сабаб экани айтилган бўлса, бу ҳадисда тарозидан уриб қолиш, бировга ўлчаб ёки тортиб бераётганда кам қилиб бериш каби ҳолатлар ҳам ёмон оқибатларга олиб келиши таъкидланмоқда. Бундан маълум бўладики, бировнинг ҳаққини ейиш, ҳаром йўллар билан бошқалар молини ўзлаштириш ризқнинг камайиши, бараканинг кўтарилиши ва турли хил оғир ҳолатларнинг келиб юзага келишига омил бўлар экан.
 
Одилхон қори Юнусхон ўғли
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz