Фатво беришдаги масъулиятсизлик Принтер учун
17.03.2012 й.

Биз дин ходимлари бўлганимиз учун ҳам ҳаётимизнинг каттагина қисми одамлар орасида ўтади. Шундай экан улар ўзларини қийнаб ёки чигал бўлиб турган масалар хусусида бизларга мурожаат қилишлари табиий. «Қори ака, фалон масала бор эди...», «Қори ака фалон ишни қилса гуноҳ бўладими...», «Фалон нарсани еса ёки ичса бўладими...» ва ҳоказо каби саволлар. Бу, албатта, мўмин – мусулмон халқимизнинг диний маърифати ошиб бораётгани, шариати Ислом аҳкомларига мувофиқ тарзда ҳаёт кечиришга ҳаракат қилаётганларининг белгисидир. Бу яхши албатта. Аммо...

Ана шундай маросимлардан бирида даврада ўтирган одамлардан бири: «Қори ака, колбаса, сосиска кабиларни истеъмол қилса бўладими?» деб сўраб қолди. У ўз саволини тугатар – тугатмас даврадаги одамлар ичидан биттаси: «Колбаса дегани чўчқа ёғисиз бўлмайди! Ким агар усиз ҳам колбаса бўлади деса, менинг олдимга келсин!» деб жавоб бериб юборди. Худди ана шу воқеа ушбу мақолани ёзишимга туртки бўлди десам тўғри бўлар эди.

Нима учун одамлар бир нарсани ҳалол ёки ҳаром деб фатво беришда бунчалар журъатли? Нима учун улар бу масала ўта нозик эканини,  бир оғиз гап билан бир одамнинг тақдири ҳал бўлишини билмайдилар? Биладилар аммо ўзларини илмли қилиб кўрсатишни, бу билан одамлар ўртасида илми етук олимлар сингари ҳурмат- эҳтиромга эришишни истайдилар. Бўлмаса...

Аслидачи? Аслида иш қандай бўлмоғи керак?

Келинг бу саволга жавобни бизларни ўзимиздан кўра яхшироқ билгувчи, бизга нима фойдалию нима зарарли эканлигини жуда ҳам яхши билгувчи Азиз ва Қудратли Аллоҳнинг Китобидан эшитайлик. Демак Аллоҳ таоло “Наҳл” сурасининг 43 - оятида:

 «Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз».

Худди ана шу фармон Қуръони каримнинг бошқа бир сурасида – Анбиёнинг 7 – оятида ҳам келган.

“Наҳл” сурасининг 116 – оятида эса: «Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун тилларингиз васф қилган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром», деяверманглар. Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқувчилар нажот топмаслар», дейди Аллоҳ таоло.

Аслида Ислом ҳалол ёки ҳаромга чиқариш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолган. Одамларнинг диний мартабалари ёки дунёвий мансаблари қандай бўлишидан қатъий назар бу ишни уларнинг ихтиёридан олиб қўйган. Бу – фақатгина Аллоҳ таолонинг ҳаққидир! Аҳборлар, роҳиблар, шоҳлар ва султонлар ҳам Унинг бу ҳаққига шерик бўлишга рухсат йўқ.

Юқоридаги оятларни яхши англаб етган салафларимиз бу масалада жуда ҳам эҳтиёткорлик билан иш олиб боришган. Сўзимизнинг тасдиғи сифатида Абу Ҳанифа р.а нинг шогирдлари қози Абу Юсуфнинг Имом Шофеъий р.а ўзларининг “ал Умм” китобларида нақл қилган ушбу сўзларини келтирсам:

«Мен аҳли илм бўлган машоихларимизнинг агар Аллоҳ таолонинг Китобида очиқ – ойдин далил келмаган бўлса, «бу ҳалол, бу ҳаром» дея фатво беришни кариҳ кўрганликларини кўрдим. Ибн Соиб Рабийъ ибн Хайсамнинг – у энг буюк тобеинлардан бўлганлар-, шундоғ деганини бизга айтиб берди: «Бировингиз, буни Аллоҳ ҳалол қилган ёки бундан рози бўлади, демасин. Зеро, Аллоҳ унга: «Мен буни ҳалол қилмаганман ёки бундан рози бўлмаганман!» дейди. Ёхуд, Аллоҳ буни ҳаром қилган, демасин. Зеро Аллоҳ унга: «Сен ёлғон гапирдинг. Мен буни ҳаром қилганим ҳам, ундан қайтарганим ҳам йўқ», дейди». Баъзи соҳибларимизнинг айтишларича улар фатво берадиган бўлсалар: «Бу макруҳ ва бунинг ҳечқиси йўқ» дер эканлар. Бизнинг: «Бу ҳалол, бу ҳаром» демоғимиз қандоқ ҳам оғир иш- а!!».

Булар Абу Юсуфнинг салафи солиҳларимиздан нақл қилганлари эди. Ундан Шофеий нақл қилмоқда ва тасдиқламоқда. Худди шунинг сингари Имом Аҳмад ибн Ҳанбалдан бирор масала ҳақида сўралса: «Буни кариҳ кўраман», «Бу менга ёқмайди», «Мен буни яхши кўрмайман», «Мен буни маъқулламайман» каби жавобларни берар эканлар. Имом Абу Ҳанифа, Молик ва бошқа имомлар розияллоҳу анҳумлар ҳам шу йўлни тутганлар.

Юқоридаги шахсларга ўхшаганлардан бошқа яна бир тоифа одамлар борки мазкур масалаларда уларга Устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳафизаҳуллоҳнинг китобларидан, доктор Юсуф Қаразовий, Рамазон Бутий, Аҳмад Зуҳайлий сингари динимизнинг ҳозирги етук уламоларининг фатволаридан далил – исбот келтирсангиз ҳам таслим бўлгилари келмайди.  Буларнинг фатволари қадимги фатво китобларида келган фатволар олдида ҳеч нарса эмас экан. Толиби илм фақат эски китобларни ўқисин экан. Ҳайрон қоласан киши. Ахир ўша китобларда ҳозирги тезкор замонда ҳаётимизда учрайдиган янгидан – янги масалаларнинг жавоблари ҳам бормикан ўзи? Бошқаларни билмадиму, аммо мен Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳафизаҳуллоҳнинг барча фатволарини – ҳеч қандай иккиланишларсиз – қабул қиламан. Нима учун биласизми? Бу кишининг фатволарида таассуб йўқ. Доирани тор олиш йўқ. Ўрганиладиган масалани энг аввал Бутун Дунё Уламолари Федерацияси доирасида ҳал этилиш, агар англаб етадиган бўлсак, энг катта ютуғимиздир.

Мақоламнинг хотимасида Аллоҳ таолонинг ушбу сўзини яна бир бор эслатиб ўтишни лозим топдим:

«Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз».

 Алоуддин Хофий

 

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri