Андижонда янги китоб дўкони очилди Принтер учун
14.04.2012 й.

Андижонда янги дўкон иш бошлади

 

Муҳтарам китобсевар юртдошлар!

   Алҳамдулиллаҳ, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китоблари сотиладиган дўконларимиз муваффақиятли фаолият кўрсатиб келмоқда. Муқаддас динимизнинг аҳкомлари баён қилинган ушбу китоблар китоб жавонингиздан муносиб ўрин олиб бормоқда. Мухлисларимизнинг холис дуолари шарофати билан дўконларимизнинг сафи тобора кенгайиб, маърифатга ташна қалбларга сидқидилдан хизмат кўрсатиб келмоқда.
   Куни кеча китобсеварларимиз учун яна бир қувончли ҳодиса рўй берди – Андижон шаҳрида яна бир дўконимиз ишга тушди. Янги савдо шохобчасининг тантанали очилиш маросимига шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳозир бўлиб, ушбу илм сарчашмасининг халқимизга манфаатли бўлиши, илм-ирфон йўлида хизмат қилиши, файз-баракотли бўлишини тилаб, дуолар қилдилар. Дўконимизнинг дастлабки харидорлари шайх ҳазратларининг дастхатлари ёзилган китобларни харид қилдилар.
Мана шундай зиё масканлари тобора кўпайиб, халқимизнинг маънавий бойлигига айланиб бораверсин, деган хайрли ният билан барчангизни янги дўконга таклиф этамиз.

Дўкондан шайх хазратларининг китоблари, аудио-видео маҳсулотлари ҳамда бошқа диний-маърифий мавзудаги китоб ва дискларни харид қилишингиз мумкин.
 

Дўкон манзили: Андижон шаҳри, Эски шахар худуди, Олтинкўл кўчаси, 15 уй. (Мўлжал: "Девонабой масжиди") Маълумот учун телефон +998747313333

 

shop1

 

 

shop2

 

 

shop3

 

 

shop4

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort