Савол:
Аёл киши турмуш қуриши учун ихтиёр қилаётганда эрнинг қайси сифатларига эътибор бериши лозим?
Жавоб: Қуйидаги сифатларига.
1. Диндор бўлсин. Бу қуйидаги оятга биноандир:
وَلَعَبْدٌ مُؤْمِنٌ خَيْرٌ مِنْ مُشْرِكٍ وَلَوْ أَعْجَبَكُمْ
Яъни, “Зeрo, ҳур мушрикдaн имoнли қул яxширoқдир, гaрчи у (мушрик) сизлaргa ёқимли туюлсa ҳaм”. Бақара-221
2. Қуръондан маълум миқдор ёдлаган бўлсин. Саҳиҳайнда Пайғамбар с.а.в. саҳобалардан бирини Қуръондан ёдлаган нарсаси билан уйлантирганликлари нақл қилинган.
3. Оила нафақсини таъминлашга ва эр-хотин ўртасидаги бўладиган муомалага қудрати етадиган бўлсин. Чунки Пайғамбар с.а.в. ёш йигитлардан никоҳнинг ушбу нарсаларига қудрати етганларини никоҳга тарғиб қилар эдилар. Фотима бинти Қайс Набий с.а.в.дан ўзига келган совчилардан қайси бирига турмушга чиқишни маслаҳат сўраб келганларида, Набий с.а.в. Муовия ҳақида: “Аммо Муовия камбағалдир, унинг моли йўқ”, деб жавоб берганлар. Бу Аллоҳ таолонинг ушбу оятига хилоф бўлмайди.
وَأَنْكِحُوا الْأَيَامَى مِنْكُمْ وَالصَّالِحِينَ مِنْ عِبَادِكُمْ وَإِمَائِكُمْ إِنْ يَكُونُوا فُقَرَاءَ يُغْنِهِمُ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ
Яъни, “Ўз oрaлaрингиздaги тул (эркaк вa aёл)лaрни ҳaмдa қул вa чўрилaрингиздaн ярoқлилaрини уйлaнтиринглaр. Aгaр (улaр) кaмбaғaл бўлсaлaр, Aллoҳ улaрни ўз фaзли билaн бoйитур. Aллoҳ (фaзлу кaрaми) кeнг вa билувчи зoтдир.” Нур-32
Шубҳа йўқки, агар диндорлик сифати бошқа сифатлар билан қарама қарши келса, албатта диндорлик муқаддам бўлади. Лекин бу ерда гап дин жиҳатидан тенг бўлган икки шахс ўртасидаги афзаллик ҳақида кетмоқда.
4. Аёлларга нисбатан мулойим бўлсин. Чунки мазкур аёл яъни, Фотима бинти Қайс Набий с.а.в.дан ўзига келган совчилардан қайси бирига турмушга чиқишни маслаҳат сўраб келганларида, Набий с.а.в. Абу Жаҳм ҳақида: “Аммо Абу Жаҳм, у таёғини елкасидан қўймайдиган киши, сен Усомага турмушга чиқгин”, дедилар.
5. Аёл киши уни кўрганда қувонадиган бўлсин. Ўрталарида нафратланиш рўй бермасин, ҳаётидан нолишига, куфрона неъмат қилиб қўйишига сабаб бўладиган бўлмасин.
6. Мазкур эр аёлнинг куфу’, яъни тенги бўлсин, токи ўрталарида нафрат ва эрга нисбатан бош кўтариш вужудга келмасин. Чунки Аллоҳ таоло шундай дейди:
الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ بِمَا فَضَّلَ اللَّهُ بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ وَبِمَا أَنْفَقُوا مِنْ أَمْوَالِهِمْ
Яъни, “Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар.” Нисо-34
Ушбу оятга биноан эрнинг раҳбалиги икки нарса биландир.
Бири: Жибиллий (Яъни, табиий) нарса. Бу Аллоҳ таоло эркак кишиларга яралишида хослаб қўйган нарсалар. Ақл жиҳатидан устун қилиб яратганки оилани бошқара олсин, жисмонан бақувват қилиб яратганки, оилани ҳимоя қила олсин ва ҳакозолар...
Иккинчиси: Ташқи, табиий бўлмаган нарса. Бу мол-мулкдан нафақа қилмоқликдир. (Яъни, маҳр ва бошқа оилавий таъминотлар.) Мана шу икки нарса билан эрнинг раҳбарлиги рўёбга чиқади ва мукаммал бўлади. Агар бу иккисидан бирида камчилик бўлса раҳбарликда ва оила бошқаришда тартибсизлик вужудга келади.
Агар оиланинг таъминотини аёл киши таъминласа, унинг ҳам раҳбарликда насибаси бўлади ва кўп ҳолларда оилавий мушкилотларга сабаб бўлади.
Масалан: Бир аёл киши касалхонанинг раҳбари. У мазкур касалхонанинг оддий бир ходимига турмушга чиқса, ( шубҳасиз бундай турмуш қуриш шариатимизда ҳалолдир) кўпинча бундай аёлларда эрига нисбатан бош кўтариш, ёқтирмаслик ва устунликни талаб қилиш пайдо бўлади.
7. Вояга етган ёш қиз ўзи учун муносиб ёшдаги, ўта ёши катта бўлмаган, унинг барча эҳтиёжини қондира оладиган, иффатини сақлайдиган кишини танласин.
Буни ҳамма ҳолатларга бирдек қайд қилиб бўлмайди, чунки баъзи ёши катта кишиларда ёш йигитнинг қуввати бўлиши ҳам мумкин.
8. Ўзи учун айбу-нуқсони бўлмаган, аъзолари саломат кишини танласин. Чунки Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ. قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ الله يَقُولُ: فِرَّ مِنَ الْمَجْذُومِ فِرَارَكَ مِنَ الأَسَدِ. أخرجه أحمد
Абу Ҳурайра р.а.дан. Расулуллоҳ с.а.в.нинг “Моховдан арслондан қочгандек қочгин”, деб айтаётганини эшитдим, деди. Аҳмад ибн Ҳанбал р.а. тахриж қилган.
9. Бепушт бўлмаган кишига турмушга чиқиш ҳам мустаҳабдир. Чунки шариатимиз фарзандларни кўпайтиришга тарғиб қилади.
Сидиқметов Қудратуллоҳ,
“Кўкалдош” ислом билим юрти мударриси,
“Аҳмаджон қори” жомеъ масжиди имом хатиби.