Кафанлаш Принтер учун
21.04.2012 й.
Маййитни кафанлаш ҳам фарзи кифоядир. Лекин маййитнинг дафнига лозим бўлган ҳамма сарф-ҳаражатлар унинг ўз молидан, ўзининг моли бўлмаса, унинг нафақасини қилиши керак бўлган одамнинг молидан, у ҳам бўлмаса, байтул молдан қилинади. У ҳам бўлмаганда эса, ўзига тўқ мусулмонларнинг маошидан олинади.

Кафанликнинг сифати:
Кафан оқ  бўлиши, тирик инсон кийиб юрса ҳам арзийдиган мато бўлиши афзал. Эркакларга ипак матодан кафанлик қилиш жоиз эмас, аёлларга эса макруҳ. Чунки кафанни ипакдан қилиш исроф ва пулни зое қилиш бўлади. Аёлларга ипак кийиш тириклик чоғларидагина мубоҳдир.
عن ابْنُ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا عَنْ رَسُول اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَال : الْبَسُوا مِنْ ثِيَابِكُمُ الْبَيَاضَ فَإِنَّهَا مِنْ خَيْرِ ثِيَابِكُمْ وَكَفِّنُوا فِيهَا مَوْتَاكُمْ
Ибн Аббос розиаллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кийимларингизнинг оқ ранглисини кийинг, чунки у энг яхши кийимларингиздандир. Маййитларингизни ҳам  ўша билан кафанланг”, деганлар.
Абу Довуд ва Термизий ривояти.
Абу Довуднинг ривоятида:
عَنْ عَلِيٍّ  رضي الله عنه  قَالَ: سَمِعْتُ اَلنَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم  يَقُولُ: "لَا تُغَالُوا فِي اَلْكَفَنِ فَإِنَّهُ يُسْلُبُ سَرِيعًا"
“Али розиаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
“Кафанда ортиқчаликка йўл қўйманглар. Чунки у тезда суғириб олинади», деганларини эшитганман”, де¬йилган.
Маййитнинг кафанини яхши қилиш мустаҳаб саналади.
 عن جابر بن عبد الله وأبو قتادة -رضي الله عنهما : أنَّ رسولَ الله صلى الله عليه وسلم قال :
« إذا كَفَّنَ أحدكم أخاه فَليُحَسِّنْ كَفَنَه »
Жобир  ибн Абдуллоҳ ва Абу Қатода розиаллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қачон бирортангиз ўз биродарини кафанласа, унинг кафанини яхши қилсин”, дедилар”.
Муслим ривояти.
Агар оқ мато топилмаса, бошқа ранглиси ҳам бўлаверади.
عَنْ جَابِرٍ  أَنَّ رَسُولَ اللهِ  كَفَّنَ حَمْزَةَ بْنَ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ فِي نَمِرَةٍ فِي ثَوْبٍ وَاحِدٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.
 Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳамза ибн Абдулмутталибни йўл-йўл бир ки¬йимга кафанладилар”.
Термизий ривоят қилган.
 
Кафан хиллари:
Кафан уч хил бўлади.

•    Зарурий кафан;
•    Кифоя кафан;
•    Суннатга мувофиқ кафан;

1.    зарурий кафан – фарз соқит бўладиган даражадаги кафан бўлиб, маййитнинг баданини бир сидра ўраса бўлди. Зеро, улуғ саҳобий Мусъаб ибн Умайр розиаллоҳу анҳу бир дона кийимлари ила дафн қилинганлар.
خَبَّاتٍ رضي الله عنه، قَالَ: هَاجَرْنَا مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم نَلْتَمِسُ وَجْهَ اللهِ، فَوَقَعَ أَجْرُنَا عَلَى اللهِ، فَمِنَّا مَنْ مَاتَ لَمْ يَأْكُلْ مِنْ أَجْرِهِ شَيْئًا، مِنْهُمْ مُصْعَبُ بْنُ عُميْرٍ؛ وَمِنَّا مَنْ أَيْنَعَتْ لَهُ ثَمَرَتُهُ، فَهُوَ يَهْدِبُهَا قُتِلَ يَوْمَ أُحُدٍ فَلَمْ نَجِدْ مَا نُكَفِّنُهُ إِلاَّ بُرْدَةً إِذَا غَطَّيْنَا بِهَا رَأْسَهُ خَرَجَتْ رِجْلاَهُ، وَإِذَا غَطَّيْنَا رِجْلَيْهِ خَرَجَ رَأْسُهُ، فَأَمَرَنَا النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أَنْ نُغَطِّيَ رَأْسَهُ وَأَنْ نَجْعَلَ عَلَى رِجْلَيْهِ مِنَ الإِذْخِرِ
Ҳаббоб розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Аллоҳнинг розилиги йўлида ҳижрат қилдик. Бизнинг мукофотимиз Аллоҳнинг зиммасига тушди. Орамизда ўша мукофотидан татимай ўтиб кетганлар ҳам бор эди. Улардан:  Мусъаб ибн Умайр розиаллоҳу анҳу, у Уҳуд кунида вафот этганди. Ўзидан биргина оқ-қора йўлли кийимини  қолдирди. У билан бошини ўрасак, оёғи, оёғини ёпсак боши очилиб қолар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга бошини ўраб, оёғига изхир дан бирор нарса ташлаб қўйишни буюрдилар. Орамизда изхири етилиб қолганлар бор эди. Ундан йиғиштириб келишди.
Муттафақун алайҳ.
изхир (русча лимонной травы, инглизча lemon grass) ҳушбўй ўсимликдир.
2.    кифоя кафан – инсоннинг ҳаёт вақтида энг кам миқдоридаги кийимидир. Бундай кафан эркакларга иккита бўлади: лифофа ва изор.
Бу миқдордан ози макруҳдир. Зеро, Абу Бакр розиаллоҳу анҳу:
كَفِّنُونِي فِي ثَوْبَيَّ هَذَيْنِ اللَّذَيْنِ كُنْتُ أُصَلِّي فِيهِمَا ، وَاغْسِلُوهُمَا ، فَإِنَّهُمَا لِلْمُهْل وَالتُّرَابِ
“Мени шу намоз ўқиб юрганим иккала кийимни ювиб, шу билан кафанланглар. Чунки кафан йиринг ва тупроқ учундир”, деганлар.
Аёллар учун эса учта бўлади: лифофа, изор ва химор.
3.    суннатга мувофиқ кафан – эркаклар учун изор, қамис, ва лифофадан иборатдир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учта кийим: қамис, изор ва лифофа билан кафанланганлар.
عن جابر بن سمرة، قال: "كفن رسول اللّه صلى الله عليه وسلم في ثلاثة أثواب: قميص، وإزار، ولفافة" رواه ابن عَدِيّ في «الكامل»
Жобир ибн Самура розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч кийим: қамис, изор ва лифофага кафанланганлар”.
Ибн Адий “Комил”да ривоят қилган.
Аёллар учун эса қуйидаги ҳадисда келтирилганидек бешта либос  бўлади.
عَنْ لَيْلَى بِنْتِ قَانِفٍ الثَّقَفِيَّةِ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كُنْتُ فِيمَنْ غَسَّلَ أُمَّ كُلْثُومٍ بِنْتَ النَّبِيِّ  عِنْدَ وَفَاتِهَا فَكَانَ أَوَّلُ مَا أَعْطَانَا النَّبِيُّ  الْحِقَاءَ ثُمَّ الدِّرْعَ ثُمَّ الْخِمَارَ ثُمَّ الْمِلْحَفَةَ ثُمَّ أُدْرِجَتْ بَعْدُ فِي الثَّوْبِ اْلآخَرِ قَالَتْ: وَرَسُولُ اللهِ  جَالِسٌ عِنْدَ الْبَابِ مَعَهُ كَفَنُهَا يُنَاوِلُنَاهَا ثَوْبًا ثَوْبًا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ.

Лайло бинти Қониф ас-Сақафийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Умму Кулсум вафот этганида уни ювганлардан бири эдим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга аввал “ҳиқо”ни, кейин “диръ”ни, кейин “химор”ни, кейин “милҳафа”ни бердилар. Сўнг уни яна бошқа кийимга киритилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшикнинг олдида ўтириб олиб, унинг кафанини қўллари билан бизга битта-биттадан бериб турдилар”.
Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.
- Қамис (юқоридаги ҳадисда диръ-аёллар кўйлаги) - бўйин тагидан, то оёқ остигача ўрайдиган мато, енгсиз ва ямоқсиз.
- Изор (юқоридаги ҳадисда ҳиқо) – лозим маъносида бошнинг тепасидан, оёқ остигача бўлган мато, тириклар изори эса белдан пастига кийиладиган кийим туридир.  
- лифофа – изор сингари лекин, кафанликни тугиб қўйиш учун тепа ва паст тарафлардан бироз ортиқроқ бўлади.
- Химор - бошни ўрайдиган мато, рўмол.
- Хирқа (юқоридаги ҳадисда милҳафа) - икки кўкрагини ўраб қўядиган, ёпинтириладиган мато.

Маййитни кафанга ўраш:
Маййитга ювгандан кейин, кафанлашдан олдин, аввалги мақолада айтиб ўтилганидек, хушбўй суртилади. Кейин маййит қуйидаги тартибда кафанланади:
Олдин лифофани ерга ёйиб, ханут суртилади.  Сўнг  унинг устига изор ёйиб, ханут ва кoфур суртилади. Маййитни аввал қамис билан ўраб – албатта, унга ҳам ханут ва кoфур суртилган бўлади – ёйилган изор ва лифофа устига қўйилади, изорни аввал чап, сўнг ўнг томонидан ўралади. Кейин лифофани ҳам шу тарзда ўраб чиқилади. Ташқи кўринишига ханут қилинмайди.
islom.uz
Аёл  кишига: лифофа ва изор ҳудди эркакларга ёйилганидек ёйилади. Сўнгра жасадни изор устига қўйиб, диръ (қамис) кийдирилади. Қамис устидан хирқани кўкраги ва қорни билан боғлаб қўйилади. Сочларини икки бўлак қилиб кўкрагига диръ устидан қўйилади ва химорни сочи тепасигача лифофа остига олинади.  Сўнг изор ва лифофа билан ўралади.
Кафан ўралиб бўлганидан сўнг, очилиб кетмаслиги учун, лифофани тепа, паст, ва белидан боғлаб қўйилади. 
islom.uz


Жўрабоев Юсуфжон Исроилжон ўғли

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri