Ислом тавҳид устига қурилади Принтер учун
11.06.2012 й.
islom.uz
Ҳақиқат шундан иборатки, Исломнинг Аллоҳ таоло борлигига иймон келтириш асосига қурилиши, бунинг фитрий бир эҳтиёж бўлгани учун эмас. Инсонлар ғофил бўлиб қолмасликлари учун исломий борлиқнинг руҳи бўлган тавҳидни билишлари керак. Тавҳид Яратувчи ва ҳукмдор бўлган, барча ишларни бошқарадиган оламлар Роббисини инкор этишини эмас, Унга қарши исённи эмас, балки Унга шукр қилиб, итоат этишни билдиради.

"Мана шу Аллоҳ Парвардигорингиздир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзи бордир. У ҳамма нарсани Яратгувчидир. Бас, Унга бандалик қилингиз! У ҳамма нарсанинг устидаги вакил— муҳофаза қилгувчидир. Кўзлар Унга ета олмас. У кўзларга етар! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) огоҳ зотдир". (Анъом 102-103)
Ислом дини пайдо бўлган даврда дунёнинг ҳамма бурчакларида ширк ҳукмрон эди. Араб ярим оролида Иброҳим алайҳиссаломнинг динига ибодат этган, бир қанча ҳанифий ва самовий динларни бузганлардан бошқа кимса йўқ эди. Араб жамиятларининг жоҳилият даврида бўйинларига қадар будпарастликка ботганини айтишнинг ўзи етарлидир. Бу шу даражага етган эдики, Аллоҳ таолога ибодат этиш учун Иброҳим алайҳиссалом қурган Каъбанинг ичида ва унинг атрофида 360 дона бут бор эди. Бу ҳам етмагандай ҳар уйда оила аъзолари учун бут бўлар эди.
Имом Бухорий Абу Рожа ал-Харийдан шундай ривоят қиладилар: "Тошларга сиғинар эдик. Яхшисини топсак эски сиғинган тошларимизни ташлаб юборар эдик. Тош тополмаганимизда эса, бир ҳовуч тупроқ олиб, уни қўй сути билан қориштирар ва ёнимизда олиб юрар эдик".
Бундан ташқари баъзан йўлга чиққанларида бир ҳовуч ҳурмони Тангри, дея ёнларида олиб юришар эди. Озиқ-овқатлари тугаганда эса, ейдиган нарса топа-олмай, уларни ейишар эдилар. Бу ҳақда Қуръонда ушбу оят бордир:
"Аниқки, сизлар Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлашганларида ҳам бир чивин ярата олмаслар, агар чивин улардан бирон нарсани тортиб олса, уни (ўша чивиндан ҳам) қутқариб ола билмаслар"    (Ҳаж сураси 73)
Мелодий VI асрда Ҳиндистонда бутпарстлик шу қадар ривожланган эдики, уларнинг 360 миллион тангриси бор эди.
Самовий динлар қаторига бутпарстлик кириб, уларнинг сафини ва тозалигини бузган эди.
"Яҳудийлар:" Узайр Аллоҳнинг ўғли", дедилар. Насронийлар: "Ийсо Масиҳ Аллоҳнинг ўғли дедилар" (Тавба сураси 30)
Насронийларга кўра, Ийсо Ҳақ илоҳдан туғилган бир Ҳақ илоҳдир. Баъзи жамиятларда ёйилган ширк турларидан бири ҳам Аллоҳдан бошқа илоҳга ёки Аллоҳ таолонинг ўғил-қизлари бор, деб уларга ибодат қилишдир. Эски ҳиндлар Кришна ва Будда ҳақида шундай тасаввурда эдилар. Араблар ҳам фаришталарни Аллоҳнинг қизлари, деб ҳисоблар эдилар. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилган: "Улар (яъни мушриклар): "Раҳмоннинг (фаришталардан) боласи бор", дедилар. У зот (мушрикларнинг бадгумонларидан) мутлақо покдир. Йўқ, (фаришталар асло Аллоҳнинг болалари эмас, балки) улуғ бандалардир. (Фаришталар) У зотдан илгари бирон сўз айтмайдилар (яъни Аллоҳ буюрмаган бирон ишни қилмайдилар). Улар (Аллоҳнинг) амри фармони билангина амал қилурлар". (Анбиё сураси 26-28)
Шунинг учун ҳам Ислом Аллоҳнинг бирлигини илм ва амаллар билан исботлаб, ширкка қарши ақида кучи билан мужодала қилган эди.
"Тангримиз ягона тангридир. У меҳрибон ва раҳмли тангридан ўзга ҳеч қандай тангри йўқдир." (Бақара сураси 163)

Шахснинг Аллоҳнинг бирлигига шаҳодат бериши

Фитрий, ақли ва тарихий далиллар илоҳнинг ёлғиз эканлигини исботламоқда. Инсон қайси тарафга бош урмасин, ҳаётнинг олий бир куч тарафидан бошқарилишини кўради, Ўз истаги билан ёки қўрқинч билан унга сиғина бошлайди. Хусусан, инсон гуноҳга ботиб оғир аҳволда қолганида ва ҳеч ким унга ёрдам қўлини узатмаганида у илоҳий кучга эҳтиёж сеза бошлайди. Инсон ваҳима, жаҳолат ва шунга ўхшаш муҳитдан қутулиб, ўзлигини англайди, жонсиз, сохта тангрилардан узоқлашиб, ихлос билан Роббисига сиғинади. Бу денгизда чўкаётган кема йўловчиларининг аҳволини эслатади.
"То сизлар кемаларда бўлган вақтларингизда ва у (кемалар) хуш ел билан уларни (яъни сизларни) олиб кетаётганларида ва улар бу билан шод-хуррам бўлганларида, бир қаттиқ шамол келур ҳамда уларнинг устига ҳар тарафдан тўлқин келиб, ўзларининг гирдобда қолганларини билганларида: Қасамки, агар мана шу (бало)дан бизга нажот берсанг, албатта шукр қилгувчилардан бўлурмиз", деб чин ихлос билан Аллоҳга илтижо қилурлар". (Юнус сураси 22)
Бу мисолни Аллоҳнинг борлигига бир далил сифатида келтирдик. Бу айни замонда Унинг бирлигига ҳам далилидир. Инсон мавҳумликлар ичида ёлғиз қолганида бутга сиғинмайди. Аксинча, ўзининг ва барчанинг Роббиси бўлган Аллоҳ олдида тиз чўкади.

Ақлий далиллар

Ақл ҳам бу коинотнинг яратувчиси борлигига далолат беради. Бу муаззам коинот ичидаги катта-кичик, жонли-жонсиз, ақлли-ақлсиз, қадрли ва қадрсиз бутун мавжудотлар ёлғиз бир "Қонун" билан бошқарилади. Бу қонун атомни ҳам, само йўлини ҳам тартибга солади. Олимлар атомни ўрганганларида унинг қуёш системасига ўхшашини кашф этдилар. Яъни, бутун мавжудотларнинг асоси жуфтликдан иборат эканлигини аниқладилар. Эски замонларда инсонлар бу ҳодисани инсонлар ва ҳайвонларга хос бўлган жуфтлик сифатида билганлар. Кейинчалик илм бутун мавжудотларда эркак-аёл жуфтлиги борлигини кашф этди. Ҳатто электр каби жонсиз ҳодисада ҳам манфий ва мусбат жуфтлик бордир. Коинотдаги барча моддаларнинг асоси бўлган атом ҳам мусбат ва манфий зарралардан иборатдир. Бу илмий ихтиро XIV аср аввал Қуръонда нозил қилинган ушбу ҳақиқатни тасдиқламоқда: "Ер ундириб - ўстирадиган нарсалардан, (одамларнинг) ўзларидан ва яна улар билмайдиган нарсалардан иборат барча жуфтларни яратган (Аллоҳ ҳар қандай айбу нуқсондан) пок зотдир". (Ёсин сураси 36)
"Сизлар эслатма - ибрат олишларимгиз учун Биз ҳар нарсани жуфт-жуфт килиб яратдик" ( Ва-з-зарриёт сураси 49)
Бу ердаги "ҳар нарса" ибораси мавҳумликни эмас, ҳақиқатда бор нарсаларни англатади.
Бу оламнинг бирлигини исботловчи далиллардан бири ҳам унинг парчалари ва бўлимлари орасидаги ўзаро ёрдамлашма ва тартибнинг мавжудлигидир. Бу парчалар ўзаро тўқнашмай ва бир-бирларининг ҳаракатига тўсиқ бўлмай ўз вазифасини бажармоқда. Эҳтиёжи бўлганга бошқаси ёрдам қўлини узатмоқда, эҳтиёжи бўлган эса бошқадан ёрдам сурамоқда. Ўсимликлар ва ҳайвонлар орасидаги муносабатлар бунинг очиқ исботидир. Улар ҳаётларини давом эттириш учун ўзаро шартнома туздиларми? Ёки бу икки олам орасидаги муносабатларни тартибга солган бошқа биров борми?
Қуёш ва ой орасидаги муносабатларни ким тартибга солган? Ер ила ойнинг, ой ила қуёшнинг, қуёш системасидаги миллионларча юлдузларнинг муносабатини тартибга солган ким? Сайёрамиз билан бошқа сайёралар орасидаги муносабатларни тартибга солган ким? Бу сайёралар бир-бирлари билан тўқнашмай, ўзаро ёрдамлашма ҳолидадир. Буларнинг ҳаммаси ягона ҳисоб ва ўлчов борлигидан эмасми?
"Куёш хам, ой ҳам аниқ хисоб билан жорий бўлур. Ўт-ўлан ҳам, дов-дарахт ҳам ёлғиз Аллоҳга сажда қилур—бўйинсунур. У зот осмонни баланд қилиб қўйди ва сизлар тош-тарозида туғёнга тушмасликларингиз (яъни ўзгаларга зулм қилмасликларингиз) учун мезон-тарозини ўрнатди". (Раҳмон сураси 5-8)
"На қуёш учун ойга етиш мумкин бўлур ва на кеча кундуздан ўзгувчидир. (Қуёш, ой ва юлдузларнинг барчалари фалакда сузиб юрур). (Ёсин сураси 40)
Шубҳасизки, коинотда кўз ва ақл билан кўриладиган бу бирлик яратувчининг борлигининг ва бирлигининг исботидир. Агар коинотнинг бир қанча яратувчиси бўлса эди, унинг низоми бузилиб, ўлчови ўзгарар эди. Ҳар яратувчи ўзи яратган ва ҳукмрон бўлган нарсаларни кўрар эдик. Бундай бўлганида яратувчиларнинг иродалари фарқли бўлиб, улар яратган қонун ва низомлар ҳам ҳар хил бўлар ва ўзаро тўқнаш келар эди. Табиийки, бу ҳол коинотнинг йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлар эди. Бу самовий далилга Қуръони каримда шундай ишорат бордир: "Агар (осмону заминда) Аллоҳдан ўзга худолар бўлганида ҳар иккиси бузилиб кетар эди. Бас, арш эгаси бўлмиш Аллоҳ улар сифатлаётган (шериклардан) покдир". (Анбиё сураси 22)
"Аллоҳнинг боласи йўқдир ва У зот билан бирга бирон илоҳ бўлган эмасдир. Акс ҳолда ҳар бир илоҳ ўзи яратган нарса билан кетиб, бир-бирларидан устун бўлиб олур эдилар (яъни ҳар бир "илоҳ" ўз ҳукмини ўтказмоқни истаб, натижада еру осмон бузилиб кетган бўлар эди.) Аллоҳ улар айтаётган шериклардан покдир". (Мўминлар сураси 91)
Коинотнинг бирлигини асос қилиб, Роббисининг бирлигини тан олиш-соғлом инсон ақли тушуна оладиган ҳақиқатдир. Инсон ақли кўпликдан бирликка боришни афзал кўради. Ақл бир қанча сабабдан бир сабаб томон ҳаракат қилади. Сабабларнинг сабаби— Аллоҳ таолодир. Баъзи файласуфларнинг коинотнинг илк яратучиси иллатдир, дейишларига ҳам шу сабаб бўлган.

Нақлий далиллар

Фитрий ва ақлий далиллардан бошқа нақлий далиллар ҳам бор. Булар наслларнинг Аллоҳ таолонинг китоб ва пайғамбарлари ҳақидаги, ёлғиз бўлган Аллоҳга иймон, Унинг шериклиги йўқлиги ва ибодатнинг ёлғиз Унга йўнатилиши ҳақидаги, Унга шерик қўшган қавмларнинг инкор қилиниши ҳақидаги ривоятлардир.
Ер юзининг ҳидояти учун кўкдан туширилган ва илоҳий бир далил бўлган Қуръони карим инсонларга тавҳид ақидасини келтирган бутун пайғмбарлар ҳақида хабар беради. Бу Аллоҳ таоло билан бирликда бошқа нарсаларга ҳам ибодат этиб, Унга ширк келтирган-ларнинг ақлий ва нақлий далиллари йўқлигини исботловчи далилдир.
Ушбу оятлар сўзимизнинг исботидир.
"Ёки улар (яъни мушриклар) ернинг ўзидан (яъни, тош, ёғочлардан), (ўликларни) тирилтира оладиган "худоларни" топиб олдиларми? Агар (осмону заминда) Аллоҳдан ўзга худолар бўлганида ҳар иккиси бузилиб кетар эди.
Ёки Уни қўййб (бошқа) "худоларни" топиб олдиларми? (Эй Муҳаммад), айтинг:("Эй мушриклар, мана шу ширкларингиз ҳақ эканлигига) ҳужжат-далилларингизни кўрсатингиз! Мана мен билан бирга бўлган (мўминларнинг) эслатмаси—(яъни Қуръон)ва мендан аввалгиларнинг эслатмалари (яъни Таврот, Инжил. Мана шу китобларнинг қайси бирида Аллоҳдан ўзга ҳам худолар мавжуд эканлигига хужжат-далил бор?!) ". (Анбиё сураси 21-25)
Ушбу оятда эса мушрикларнинг идрокларига нақлий бир далил билан қаршилик кўрсатилади: "Агар ростгўй бўлсангизлар менга ушбу (Қуръон)дан илгари (нозил бўлган ва сизларнинг бутларга сиғинишингизни тасдиқлайдиган) бирон китобни ёки бирон илмий асарни (яъни аввалги уламолардан қолган биронта аниқ ҳужжатни) келтиринглар!". (Аҳқоф сураси 4)

Тавҳид Аллоҳга иймон демакдир

Биродарим, Аллоҳга иймон бутун Ислом ақидасининнг ўзи эканлигига ишонганингдан кейинги вазифанг, Аллоҳ таолони бир деб ҳисоблаш (Тавҳид) Унга иймон келтиришнинг ўзи экангилигини ўрганишдир. Ҳақни тавҳиддан айириш куфр, ширк, ёмонлик, гуноҳ ва буюк бир зулм ва телбалик бўлади.

Эй, мусулмон инсон! Бунинг учун Аллоҳ амр этган, динини унинг устига бино қилган, Китобини ва Расулини туширган, дунё ва охират севинчларига боғланган, ўз аҳлига ва ёрдамчиларига жаннатни, душманларига эса жаҳаннамни ваъда этган тавҳиднинг ҳақиқатини ўрганишинг керакдир. Бир қанча гуруҳлар ўзларини унга тенглаштирмоқдалар. Ўзларини ҳақиқий тавҳид соҳиби ҳисоблаб, қолганларни эса ёлғончига чиқармоқдалар.

Аристо фалсафасининг тарафдорлари ва уларга эргашган мусулмон файласуфлар тавҳидни қуйидагича изоҳлайдилар: уларга кўра бутун борлиқнинг моҳияти ва сифати мавҳумликдан иборатдир. Аллоҳ таоло ҳам ҳеч бир сифати ва моҳияти бўлмаган мутлақ бир борлиқдир. Унинг бутун сифатлари илова ва нисбийликдан иборатдир. Буни иддао қилувчилар шу даражага бориб етдиларки, самовий динларга даъват этувчи Аллоҳ таолонинг зотини, Унинг бу оламни яратиб бошқарганини, бу оламда бўладиган воқеаларни билишини инкор қилмоқдалар. Улар юлдузлар оламини қадимий дея, Аллоҳнинг ўлганларни қайта тирилтира олмаслигини, пайғамбарларнинг эса, илоҳий илмларни эмас, тажриба илмларни келтирганликларини сўйламоқдалар. Уларнинг бу иддаоси бир хурофотдир. Лекин улар бунга ҳам қаноат қилмай, қуйидаги ғояларни олға сурмоқдалар: «Аллоҳ таоло баъзи борлиқларни мутлақо билмайди, дунёдаги баъзи нарсаларни ўзгартиришга кучи етмайди, юлдузлар яратилган ҳам эмас, йўқ ҳам бўлмайди, ҳалол ва ҳаром, амр ва таъқиқ, жаннат ва жаҳаннам йўқдир". Мана шулар уларнинг тавҳидидир.

Ваҳдати вужудлар-чи? Улар фақат ўзларининг мувоҳид (бирламчи), қолганларнинг эса муаддид (кўпайган тарқалган) эканликларини исботлашга уринмоқдалар. Улар нимани тавҳид деб ҳисоблашларини биласанми? Уларга кўра шубҳасиз, тоза ва узоқ бўлган Ҳақ, яратилганларнинг ўзидир. Аллоҳ таоло бутун махлуқотларнинг ўзлиги, ҳақиқатнинг эса моҳиятидир. Аллоҳ таоло ҳамма нарсанинг ояти (ишоратидир). Уларда бунга далолат берувчи ишорат бордир. Булар улар тадқиқотининг янглиш эканлигини кўрсатмоқда, албатта. Янада тўғриси, ишоратнинг ўзидир, далилнинг ўзидир. Далил ва далилга айлантирилгандир. Тааддуд (кўплик) васвасасидан туғилган нарсадир. Ҳақиқат ва борлиқдан эмас. Уларга кўра никоҳланган ҳам никоҳлаган ҳам, кесган ҳам кесилган ҳам бошқа бошқа нарсалар эмас, бир нарсадир. Уларга кўра, бу илк давр васвасаларининг бир ишоратидир. Ибни Сабин айтганидек, набавий ғояларини англатишнинг вақти келганга ўхшайди: Фиръавин ва Намрудлар комил иймон соҳиби бўлган мўминлардир. Ҳақиқатан Аллоҳни таниганлардандир. Бутга сиғинганлар Аллоҳдан бошқага сиғинмаганлар. Улар ҳақ ва ҳақиқат тарафидадирлар. Она, сингил ва бегона аёл, сув ва бошқа ичимлик, никоҳнинг ҳалол ҳаромлиги ўртасида фарқ йўқдир. Ҳаммаси бир нарсадир. У эса ҳамма нарсадир. Пайғамбарлар инсонлар учун йўлни чигаллаштирганлар. Ҳақиқат улар келтирган ва даъват этган нарсалардан бошқа нарсадир.

Ўзларини "тавҳид ва адолат соҳиби", дея атаётганларнинг тавҳид ҳақидаги тушунчасини ҳам кўриб чиқайлик. Улар тавҳидни беш асосий принципнинг биринчиси демоқдалар: Бу ҳақда бирор нарса биласизми? Улар Аллоҳнинг тақдирини инкор этмоқдалар. Коинотга тааллуқли Аллоҳнинг иродасини, кучини рад этмоқдалар. Уларнинг олимлари бунга жоҳилиянинг тавҳидини ҳам қўшиб, тавҳидни шу шаклга келтирганлар:
Қадарнинг, Аллоҳ таолонинг буюк исмлари ва гўзал сифатлари инкор этилмоқда.
Бу бузуқ тавҳид тушунчасига Жабриянинг тавҳид тушунчаси қарши турмоқда. Бунинг маъноси эса қуйидагидир: Яратиш иши ҳам ва қолган ишлар ҳам Аллоҳ тарафидан содир этилади. Ҳақиқатан ҳам қуллар бирон нарса яратолмайдилар, ҳатти-ҳаракатларини бошқаролмайдилар. Бунга кучлари ҳам етмайди. Уларнинг ихтиёрий ҳаракатларининг шамол учирган япроқдан фарқи йўқдир. Махлуқотда ҳуқуқ, қобилият, ички туртки йўқдир. Ҳамма иш Аллоҳнинг тилаги билан бўлади. Бу ҳеч бир сабаб, ҳикмат ва афзалликларнинг бўлмаганини қабул этишини англатади. Ақл соҳиби бўлганлар авомдан чиққан баъзи мусулмонларнинг ва ўзларини шайх хисоблаганларнинг тавҳидларидан хабарсиз қоладиларми? Улар диний либосларга ўраниб, ўзларини солиҳ инсон сифатида кўрсатмоқдалар. Улар Аллоҳ таолони бир чеккага қўйиб, валий, қутб, дарвеш сифат кишиларни дуо қилмоқдалар, улардан фойда-эҳсон кутмоқдалар ва улардан қўрқмоқдалар. Уларнинг қабрларига сиғиниб, улардан Аллоҳ таолодан истаганларидан ҳам кўпроқ нарса истамоқдалар. Оғир аҳволга дучор бўлганларида уларга сиғинмоқдалар, эҳтиёжларининг ҳал бўлишини ва қийинчиликлардан қутулиш учун ёрдамни улардан кутмоқадалар. Аллоҳ таоло ва ўзлари орасида бу каби шахсларни бир воситачи, деб қабул қилганлари учун ҳам уларга сигинмоқдалар: Восита бўлмаса эди, мақсад ҳам ҳосил бўлмас эди.

Барчасидан ҳам насронийларнинг тавҳид ҳақидаги тушунчасини унутмайлик. Улар ўз динларини тавҳид дини, деб ҳисоблайдилар. Лекин ушбу сўз ва эътиқодлари билан тавҳид доирасидан чиқиб қолмоқдалар:
"Аллоҳ таоло учтанинг учинчисидир. Яъни, Ота, ўғил ва руҳ-ул Қудус . Бу бир оила ёки муқаддас бир ўртоқликни англатади. Илоҳий ота, илоҳий бола, учинчиси эса,руҳ-ул Қудус "Уларга бу сўзингиз билан тавҳидни қандай англатасиз десангиз, уч бир, бир эса учдир, ақида масаласида ақл ва мантиққа ўрин йўқдир, деб жавоб берадилар. Яъни улар ушбу мантиқ билан иш кўрадилар: "Кўр-кўрона ишон".
Ислом бунга қарши ҳақиқатни ёлғондан ажратиш учун бутун илмларга асос бўлган тавҳиднинг ҳақиқатини англатади.

Шайх Юсуф Қаразовий
“Тавҳид ҳақиқати” китобидан

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort