Венгерча кроссворд Принтер учун
03.03.2007 й.

Ушбу венгерча кроссвордда Қуръони каримда зикр этилган 25 пайғамбар номлари яширинган.

1. Биринчи пайғамбар, Қобил ва Ҳобилнинг отаси (4). 2. Жаброил фаришта биринчи бўлиб ваҳий келтирган пайғамбар (5). 3. Ўз қавми ичида 50 йили кам минг йил яшаган пайғамбар (3). 4. Даҳшатли, қутурган бўрон билан ҳалокатга учраган Од қавмини ҳидоятга бошлаган пайғамбар (3). 5. Самуд қавмини ҳидоятга бошлаган пайғамбар (5). 6. “Пайғамбарлар отаси” номи билан машур бўлган пайғамбар (7). 7. Тарихда ҳозирги Ўлик денгиз ўрнида яшаган динсиз қавмни ҳидоятга бошлаган пайғамбар (3). 8. Иброҳим алайҳиссаломнинг Аллоҳ таоло қурбонлик қилиш учун буюрган ўғли (6). 9. Иброҳим алайҳиссаломнинг ўғли, Ёқуб алайҳиссаломнинг отаси (5). 10. Юсуф, Бунёминларнинг отаси, пайғамбар (4). 11. Ўзининг ғоятда гўзал ҳусни билан машур бўлган пайғамбар (4). 12. “Пайғамбарлар хатиби” номини олган пайғамбар (5). 13. Дунйодаги энг сабрли инсон дея таъриф этилган пайғамбар (3). 14. Аюб алайҳиссаломнинг ўғли; иккинчи номи – Бишр (7). 15. Миср фиръавни Рамзис даврида яшаган пайғамбар (4). 16. Мусо алайҳиссаломнинг биродари, “Бани Исроил” қавмини ҳидоятга бошлаган пайғамбар (5). 17. Аллоҳ таоло “Забур” китобини туширган пайғамбар (5). 18. Жинларни бўйсундирган пайғамбар (8). 19. Баълабакка шоҳи Ажибни ҳидоятга даъват этган пайғамбар (4). 20. Илёс алайҳиссаломдан сўнг унинг даъватини давом эттирган пайғамбар (5). 21. Қуръони каримдаги ҳикоятга кўра биргина итоатсизлиги учун денгизда кит ютиб юборган пайғамбар (4). 22. Яҳё алайҳиссаломнинг отаси, пайғамбар (7). 23. Исо алайҳиссаломдан олдин ўтган пайғамбарлардан бири (3). 24. “Руҳуллоҳ”, “Масиҳ” номларини олган пайғамбар (3). 25. Сарвари коинот, охир замон пайғамбари (8).

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz