
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Одоблар бўстони" номли туркум суҳбатлари ёзилган видео дастурининг 1-қисми сотувга чиқди.
Муҳтарам мухлисларимизнинг эътиборига ҳавола қилинаётган видеосуҳбатлардан яна бири шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Одоблар бўстони» деб аталган туркум маърузаларидир. Ислом динимизнинг инсониятга тақдим этган энг буюк неъматларидан бири – гўзал ҳулқ, одоб-аҳлоқдир. Бу мўътабар мавзуда беҳисоб китоблар битилган бўлса-да, одамийлик, инсонийлик сабоқлари ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайди. «Одоблар бўстони» деб аталмиш ушбу мажмуадан шайх ҳазратларининг одоб-аҳлоққа оид кўплаб мавзулардаги мавъизалари ўрин олган. Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Номи: “Одоблар бўстони” 1-қисм (DVD video) Нашриёт: «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ Сана: 2012 Ҳажми: 74 дақиқа Нархи: 6 000 сўм Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган Мурожаат учун телефонлар: Тошкент (+998 71) 216 29 27 Наманган, Асака шахарлари (+998 90) 322 25 22 Андижон шахри (+998 74) 731 33 33 (Иш вақти 09:00 - 17:00) Дастуримизнинг ушбу сонида қуйидаги мавзулардаги суҳбатлар ўрин олган: 1. Одоб ахлоқ 2. Кийиниш одоби 3. Таомланиш одоби. Умумий қоидалар 4. Таомланиш одоби. Жамоат билан таомланиш 5. Таомланиш одоби. Исроф қилмаслик 6. Неъматга шукр |