"Одоблар бўстони" 1-қисм (DVD) |
|
31.05.2012 й. |

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Одоблар бўстони" номли туркум суҳбатлари ёзилган видео дастурининг 1-қисми.
Муҳтарам мухлисларимизнинг эътиборига ҳавола қилинаётган видеосуҳбатлардан яна бири шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Одоблар бўстони» деб аталган туркум маърузаларидир. Ислом динимизнинг инсониятга тақдим этган энг буюк неъматларидан бири – гўзал ҳулқ, одоб-аҳлоқдир. Бу мўътабар мавзуда беҳисоб китоблар битилган бўлса-да, одамийлик, инсонийлик сабоқлари ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайди. «Одоблар бўстони» деб аталмиш ушбу мажмуадан шайх ҳазратларининг одоб-аҳлоққа оид кўплаб мавзулардаги мавъизалари ўрин олган. Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Номи: “Одоблар бўстони” 1-қисм (DVD video) Нашриёт: «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ Сана: 2012 Ҳажми: 74 дақиқа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган Дастуримизнинг ушбу сонида қуйидаги мавзулардаги суҳбатлар ўрин олган: 1. Одоб ахлоқ 2. Кийиниш одоби 3. Таомланиш одоби. Умумий қоидалар 4. Таомланиш одоби. Жамоат билан таомланиш 5. Таомланиш одоби. Исроф қилмаслик 6. Неъматга шукр |